Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ШАҲАР АТРОФИ, ШАҲАРЛАРАРО ВА ХАЛҚАРО ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА ОЧИҚ ТЕНДЕРЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли «Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Аҳолига хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини ошириш, йўловчилар ташувчи автомобиль транспорти билан хизматлар кўрсатиш соҳасида рақобат муҳитини яратиш, йўловчилар ташувчи автомобиль транспорти фаолиятини тартибга солиш ҳамда Олмалиқ, Бухоро, Наманган, Нукус ва Самарқанд шаҳарларида шаҳарда йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишнинг ижобий тажрибасини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги шаҳар атрофи, шаҳарлараро (вилоят ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун республикада очиқ тендерлар ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда ва Қорақалпоғистон Республикаси доирасидаги йўналишларда — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари раҳбарлик қиладиган шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда йўловчи ташишни ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссиялар;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўртасидаги йўналишларда, шунингдек халқаро йўналишларда — Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия очиқ тендерлар ташкилотчилари бўладилар.
3. Қуйидагилар:
Шаҳар атрофи, шаҳарлараро (вилоят ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказишга оид чора-тадбирлар дастури 1-илова*га мувофиқ;
* 1-илова берилмайди.
Шаҳар атрофи, шаҳарлараро (вилоят ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси тўғрисидаги намунавий низом 3-иловага мувофиқ;
Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия таркиби 4-илова*га мувофиқ;
* 4-илова берилмайди.
Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилансинки, Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тендер ғолиби билан шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда хизмат кўрсатиш юзасидан контракт тузади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги Шаҳар атрофи, шаҳарлараро (вилоят ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда Идоралараро комиссияни ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тегишли комиссияларини улар билан таъминласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги билан биргаликда:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 июндаги 434-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон)
ўн кун муддатда шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияларини тузсинлар ва улар тўғрисидаги низомларни тасдиқласинлар;
йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссиялари раҳбарларининг ҳисоботларини йилнинг ҳар чорагида эшитиб борсинлар ва уларга ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 июндаги 245-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 11-сон, 65-модда)
7. Оммавий ахборот воситалари шаҳар атрофи, шаҳарлараро (вилоят ички, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишнинг боришини мунтазам ёритсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 29 июль,
368-сон
Вазиpлаp Маҳкамасининг 1999 йил
29 июлдаги 368-сон қаpоpига
2-ИЛОВА
Шаҳар атрофида, шаҳарлараро (вилоятлар ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ушбу Низом шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва шаҳарлараро-вилоятлар ичида йўналишларни, Қорақалпоғистон Республикаси доирасида йўналишларни, шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларни, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўртасидаги йўналишларни, шунингдек халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилаб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Очиқ тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган, давлат солиқ хизмати органларида ҳисобда турадиган автомобиль транспортида тегишли равишда шаҳар атрофида шаҳарлараро, халқаро йўловчилар ташишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга ҳамда тендер таклифларида тавсия этилаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия карточкаларига эга бўлган ҳар қандай юридик шахс қатнашиши мумкин. Тендер қатнашчиси айнан битта автотранспорт воситаларини ҳар хил йўналишларга тавсия этишга ҳақли эмас.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда)
Тугатиш ёки банкротлик босқичида турган ёхуд мулкига арест солинган талабгорларнинг тендерда қатнашишига йўл қўйилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 58-модда)
3. Қуйидагилар очиқ тендерларнинг ташкилотчилари ҳисобланадилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда ва Қорақалпоғистон Республикаси доирасидаги йўналишларда — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари раҳбарлик қиладиган шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда йўловчи ташишни ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда «Комиссия» деб аталади);
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўртасидаги йўналишларда, халқаро йўналишларда — шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича Идоралараро комиссия (бундан кейин матнда— «Комиссия» деб аталади).
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Тендерга алоҳида йўналишлар ҳам, йўналишлар пакетлари ҳам қўйилиши мумкин шунингдек узунлиги камида 400 км бўлган ушбу йўналишларнинг алоҳида жадваллари.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 58-модда)
Йўналишлар пакетларини шакллантиришда йўналишларнинг аҳамияти ва рентабеллиги ҳисобга олинади. Пакетга рентабелли йўналишлар билан бир қаторда аҳолига хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган рентабелсиз йўналишлар ҳам киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Тендер камида икки қатнашчи мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.
Ташувчига тендер ўтказилмасдан йўналишда ишлаш ҳуқуқининг биркитилишига йўл қўйилмайди, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:
янги йўналиш очилгандан кейин уч-тўрт ой мобайнида янги йўналишда автотранспорт воситаларининг мунтазам синов ишлари бажарилиши;
кўча-йўл тармоғида олдиндан кутилмаган вазиятларда, айрим участкалар, транспорт узеллари ва майдонлари ёпилганда вақтинчалик йўналишлар жорий этилиши;
йўналишларнинг ташкилотлар буюртмалари бўйича соатбай ҳақ тўлаш асосида бажарилиши;
дам олиш зоналари, спорт-соғломлаштириш комплекслари, ярмаркаларнинг фаолият кўрсатиш даврида мавсумий йўналишларнинг ташкил этилиши;
махсус йўналишлар (ташкилотлар ходимларини ишга олиб бориш ва ишдан олиб кетиш кабилар учун) ташкил этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
бўлиб ўтмаган тендер муносабати билан йўналиш ташувчининг хизматисиз қолади. Комиссия йўналишга (йўналишлар пакетига ёки жадвалига) такрорий тендер натижаларигача бўлган даврга контрактнинг амалда бўлишини узайтиради ёхуд исталган ташувчига ушбу даврда мазкур йўналишга хизмат кўрсатишни юклайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 17-сон, 300-модда)
Тендерда қатнашиш учун буюртманомалар мавжуд бўлмаганда ёхуд унда атиги бир нафар ташувчи қатнашганда Комиссия ушбу Низомда назарда тутилган тартибда такрорий тендер ташкил этиши керак, бунда йўналишга (йўналишлар пакетига ёки жадвалга) йўналишга қўйиладиган талабларнинг қайта кўриб чиқилишига йўл қўйилади.
Агар такрорий тендерни ўтказишда йўналишга (йўналишлар пакетига) яна атиги бир нафар ташувчи талабгор бўлса, Комиссия ушбу ташувчига йўналишда (йўналишлар пакетида ёки жадвалида) ишлаш ҳуқуқини мазкур ташувчининг тендер таклифлари қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда бириктириб қўйиш ҳуқуқига эгадир.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 58-модда)
II. ТЕНДЕРНИ ЎТКАЗИШНИНГ МАҚСАДИ ВА ТАМОЙИЛЛАРИ
6. Қуйидагилар тендерни ўтказишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади:
йўналишларни мулкчиликнинг турли шаклларидаги ташувчилар ўртасида ҳаққоний, холисона тақсимлаш;
ташувчини танлаш масалаларининг субъектив ҳал этилиши имкониятига мутлақо йўл қўймаслик учун ғолибни танлаш тендер қатнашчилари, матбуот вакиллари иштирокида ўтказилиши керак;
ташувчилар тендер ҳужжатларида қайд этилган ягона талаблар ва йўловчилар ташиш қоидалари асосида рақобатлашиши керак;
йўловчилар ташиш ҳуқуқини ташувларнинг энг фойдали шартларини (автобусларнинг қулай русумлари, қатнов оралиғи катта бўлган йўналишда хизматлар кўрсатиш, йўналишларда ишлаш чоғида қатнов хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларининг самарали тизими ва шу кабиларни) таклиф этган ташувчи олади.
III. ОЧИҚ ТЕНДЕРЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Комиссия тендерга қўйиладиган йўналишлар (йўналишлар пакетлари ёки жадвали) рўйхатини тайёрлайди, тендер ҳужжатлари пакетини шакллантиради, тендер предметини, уни ўтказишнинг асосий шартларини, тартибини, вақтини, жойини, шу жумладан тендер қатнашчилари томонидан ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини тендер ўтказилишидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 58-модда)
8. Очиқ тендерда қатнашишни хоҳловчилар тендер ҳужжатлари пакетини олиш юзасидан Комиссияга ёзма буюртманома беришлари керак. Буюртманомалар бериш ва тендер ҳужжатларини олиш учун белгиланган муддат тендер ўтказиладиган санадан 5 кун олдин тугайди. Барча буюртманомалар Комиссиянинг тартиб рақами қўйилган ва ип ўтказиб боғланган махсус дафтарида рўйхатдан ўтказилади.
9. Комиссия ташувларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган қатнашчилардан тушган барча буюртманомаларни истисносиз қабул қилишга мажбур.
Очиқ тендерда қатнашиш учун белгиланган муддатдан кечикиб тушган буюртманомалар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Қатнашчи тендер ҳужжатлари баҳосини эълонларни чоп этиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда уларни тайёрлашнинг ҳақиқий таннархи бўйича тўлаши керак. Тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади ва улардан фақат тендерлар ўтказишни ташкил этиш учун фойдаланилади. Фақат комиссия раиси Комиссия аъзолари билан келишган ҳолда ушбу маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқига эга.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
11. Тендер ҳужжатлари пакети қуйидагилардан иборат бўлади:
шаҳар атрофида, шаҳарлараро (вилоят ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш юзасидан очиқ тендерлар ташкил этиш бўйича низом;
қатнашчи тўғрисидаги маълумотлар шакли;
тендер қатнашчиси учун йўриқнома;
тендерга қўйилган йўналишларда йўловчилар ташишни ташкил этишга қўйиладиган талаблар;
қатнашчиларнинг тендер бўйича таклифлари шакли;
Олдинги таҳрирга қаранг.
йўналишда (йўналишлар пакетида, йўналишнинг алоҳида жадвалида) йўловчилар ташиш транспортида хизматлар кўрсатиш бўйича контрактнинг намунавий шакли;
тендер таклифлари ва қатнашчи тўғрисидаги маълумотларни Комиссияга бериш учун конверт.
Конвертга тендерга қўйилаётган йўналишнинг (ёки йўналишлар пакетининг, йўналишнинг алоҳида жадвалининг) номи ёзилади.
Агар тендерга биттадан ортиқ йўналиш (йўналишлар пакети, йўналишнинг алоҳида жадвали қўйилган бўлса), у ҳолда ҳар қайси йўналиш (ёки йўналишлар пакетининг, йўналишнинг алоҳида жадвали) учун алоҳида конверт ажратилган бўлиши керак. Тендернинг у ёки бу қатнашчисини ажратиб олиш мумкин бўлмаслиги учун конвертларда ҳеч қандай чизиқчалар ёки фарқловчи белгилар бўлмаслиги керак. Тендерда қатнашишга талабгорга тендер ҳужжатлари пакетини бериш махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.
(11-банднинг еттинчи—ўн биринчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 34-сонли қарорига асосан еттинчи — ўнинчи хатбошиларга алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 58-модда)
12. Тендер бўйича таклифларни қабул қилиш тендер ўтказилишидан бир кун олдин тугайди. Тендер бўйича таклифларни қабул қилишнинг тугаш санаси ва вақти Комиссия томонидан ўтказиладиган тендер тўғрисидаги эълонда кўрсатилган бўлиши керак.
13. Тендер бўйича таклифлар топширилгандан кейин қатнашчилар уларга бирон-бир тузатишлар киритиш ҳуқуқига эга эмас.
14. Қатнашчилардан тендер бўйича тушган таклифларни Комиссия баҳолайди.
IV. ТЕНДЕР БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАР МАЗМУНИ
15. Тендер бўйича таклифлар қуйидаги кўрсаткичлар ва ахборотлардан иборат бўлиши керак:
15.1. Шаҳар атрофидаги ва вилоят ичидаги, шаҳарлараро йўналишлар бўйича:
а) йўналишдаги 1 йўловчи — км учун тарифнинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган даражаси;
б) транспорт воситасининг русуми (класси), ишлаб чиқарилган йили;
в) автотранспорт воситасининг ташув учун таклиф қилинаётган умумий йўловчи ўринлари сони;
г) автобус иш тартибининг таклиф этилаётган варианти;
д) йўналишдаги қатновларнинг таклиф этилаётган сони;
е) йўналишларда ишлаётганда ҳаракатланиш хавфсизлигини ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси.
15.2. Вилоятлараро, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ҳам 15.1-бандда қайд этилган мезонлар қўлланади, «г» ва «д» кичик бандларидаги кўрсаткичлардан ташқари.
Қатнашчи тендер бўйича таклифларнинг барча бандларига доир тўлиқ ва муфассал ахборот тақдим этишга мажбур.
V. ТЕНДЕР БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРНИ БАҲОЛАШ ВА ҒОЛИБНИ АНИҚЛАШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Тендер таклифлари Комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан қуйидаги тартибда кўриб чиқилади ва баҳоланади:
а) қатнашчи томонидан йўналишдаги 1 нафар йўловчи км. учун тавсия этилаётган тариф даражаси учун — Комиссия талаб этадиган ташиш тарифи ўрнига даражани пасайтиришнинг ҳар бир пункти учун ортиб борадиган коэффициентни қўллаган ҳолда беш балли тизим бўйича;
б) транспорт воситасининг русуми, ишлаб чиқарилган йили учун — табақалаштирилган баллар бўйича. Бунда транспорт воситаси русуми учун олинган балларга 1.15 миқдорда оширувчи коэффициент қўлланади, агар транспорт воситаси тендер қатнашчисининг мулки бўлса;
в) ташиш учун тавсия этилаётган автотранспорт воситаларининг умумий сиғими учун — табақалаштирилган баллар бўйича.
Комиссия йўналишда ишлаш учун талаб қилинадиган автомобиль русумини ва унинг бўйича табақалаштирилган балларни мустақил равишда белгилайди;
г) автобуслар иш режимининг тавсия этилаётган варианти учун — беш балли тизим бўйича;
д) йўналишдаги рейсларнинг тавсия этилаётган сони учун — беш балли тизим бўйича;
е) йўналишларда ишлашда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси — беш балли тизим бўйича. Бунда ташувчи беш баллни қуйидаги мажбурий шартларни бажарган тақдирда олади:
транспорт воситаларининг ҳар куни рейсдан олдинги техник назоратини таъминлаш;
ҳайдовчиларнинг ҳар кунги тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш;
ҳайдовчиларни Йўл ҳаракати қоидаларининг 30 соатли дастури бўйича ўқитиш.
Комиссия, йўналишга аниқ талабларни ҳисобга олган ҳолда, иштирокчиларнинг тендер таклифларини баҳолашга қўшимча талабларни тавсия этишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тендер таклифларини баҳолашни ўтказиш учун зарур бўлган йўриқнома-методик ҳужжатлар ва уларнинг шакллари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(16-банд «е» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
17. Комиссия тендер бўйича таклифларни баҳолашнинг якуний балини ҳар бир қатнашчи бўйича аниқлайди.
18. Агар танлаб олиш натижаларига кўра бир нечта талабгор тенг баллар олган бўлса, у ҳолда ғолиб Комиссия аъзоларининг ёпиқ овоз бериши йўли билан аниқланади.
19. Комиссиянинг тендер ғолибини аниқлаш бўйича мажлиси натижалари протокол билан расмийлаштирилади, уни Комиссия аъзолари, раиси ва мазкур йўналиш ёки йўналишлар пакети бўйича тендер ғолиби имзолайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тендер ғолибига тендер бўйича ютиб олинган ушбу йўналишда (йўналишлар пакетида, йўналишнинг алоҳида жадвалида) ишлаш ҳуқуқини тасдиқлайдиган гувоҳнома берилади. Гувоҳнома Комиссия раиси томонидан имзоланади ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг (Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаларининг) муҳри билан тасдиқланади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
20. Контрактни имзолаш муддати қатнашчи тендер ғолиби деб эълон қилингандан кейин 20 кундан ошмаслиги керак. Комиссия контракт имзолангунгача олдиндан (тендер ўтказилгандан кейин 15 кун мобайнида) ғолибнинг тендер бўйича таклифларининг тўғрилигини текширишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тендер ғолибининг тендер бўйича унинг тендер таклифларининг ҳақиқийлиги Комиссия томонидан аниқланиши керак бўлган таклифларининг нотўғри эканлиги аниқланган тақдирда энг кўп баллар миқдори бўйича кейинги талабгор ғолиб деб эътироф этилади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 58-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари) тендер ғолиби билан йўналишларда йўловчи ташиш транспорти билан хизматлар кўрсатиш бўйича 1 йилдан кам бўлмаган муддатга контракт тузади.
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Ташувчи томонидан контракт бўйича ишларнинг барча шартларига риоя қилинган тақдирда контрактни имзолаган орган Комиссия қарори асосида контрактнинг амал қилиш муддатини узайтиришга ҳақлидир.
21. Тендернинг исталган қатнашчиси Комиссиядан тендер бўйича таклифларнинг баҳолаш натижаларини ёзма шаклда олиш ҳуқуқига эга.
Вазиpлаp Маҳкамасининг 1999 йил
29 июлдаги 368-сон қаpоpига
3-ИЛОВА
Шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
1. Шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида ва Қорақалпоғистон Республикаси доирасидаги йўналишларда йўловчилар ташишни ташкил этиш комиссияси (бундан кейин матнда «Комиссия» деб аталади) шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташиш ишларини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, улар кўрсатаётган хизматлар ҳажмлари ва турларини кенгайтириш, транспорт хизматлари кўрсатиш бозорида рақобат муҳитини яратишга оид комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш, ушбу чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш мақсадида ташкил этилади.
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Намунавий низомга амал қилади.
3. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида йўловчилар ташувчи автомобиль транспортининг бир маромда ишлашини таъминлашга оид ишларни мувофиқлаштириш;
транспорт хизматлари кўрсатиш бозорида мулкчиликнинг турли шаклларидаги ташувчилар учун тенг шарт-шароитлар яратиш ва соғлом рақобатни ривожлантириш;
шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўналишларида йўналишларни жойлаштириш учун тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш;
йўловчилар ташиш автомобиль транспортини ривожлантиришга, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳажмлари ва турларини кенгайтиришга оид комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш;
йўловчилар ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат таркибда тузилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари Комиссия раиси ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
5. Қўйилган вазифаларни бажариш учун Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат бошқаруви органларидан ва хўжалик юритувчи субъектлардан Комиссияга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ахборот-маълумотлар банки маълумотларига кўра бир йил давомида йўналишга хизмат кўрсатишда мажбуриятларни бажариш борасида 5 ва ундан ортиқ бартараф этилмаган ҳуқуқбузарликлар содир этган талабгорнинг тендер таклифини рад этиш;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
ваколатли органлар томонидан йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини, ташувчилар томонидан белгиланган графикларга, жадвалларга, ташиш тарифларига риоя қилинишини, текин ва имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларнинг текин ва имтиёзли юриши таъминланишини назорат қилишга оид тадбирларни уюштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тендерда ютиб чиқилган йўналишларда қонунга зид равишда фаолият юритадиган ташувчилар аниқланганда, ЙҲҲББ, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги органларига тегишли чоралар кўриш тўғрисида таклифлар киритиш;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
шаҳар атрофида ва шаҳарлараро-вилоят ичида йўловчилар ташишнинг амалдаги тарифларини ўзгартириш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига таклифлар киритиш.
6. Комиссия:
тендер бўйича жойлаштирилган йўналишлардаги иш натижаларини мунтазам равишда (бир ойда камида бир марта) якунлаб боришга;
шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоят ички йўловчилар ташиш транспорти иши юзасидан тушган шикоятларни ўз вақтида кўриб чиқиш ишларини ташкил қилишга ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан чора-тадбирлар кўришга;
йўловчиларга хизмат кўрсатишнинг сифати ва маданиятининг у ёки бу масалалари, графиклар ва йўналишлар бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил этишга;
аҳолини ва давлат бошқаруви маҳаллий органларини шаҳар атрофи, шаҳарлараро-вилоят ички йўловчилар ташиш йўналишларида ишлаш ҳуқуқини берувчи тендерда ютиб чиққан йўловчи ташувчилар билан тузилган контрактлар бажарилиши тўғрисида ҳар ойда хабардор қилиб туришга, йўловчилар ташиш автомобиль транспортини ривожлантириш, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳажмлари ва турларини кенгайтиришга;
ташиш жараёнини ташкил этишда ёрдам кўрсатишга;
ташувчилар ўтказилган тендер якунлари бўйича Комиссия ёхуд унинг тартиботларидан норози бўлганларида уларга тушунтиришлар беришга мажбурдир.
7. Комиссия мажлислари заруратга қараб, лекин бир ойда камида бир марта ўтказилади. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашганда ваколатли бўлади.
Комиссия қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва протоколлар билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Комиссия раисининг (у бўлмаганда — раис ўринбосарининг) овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Комиссия фаолиятини ташкилий-техник таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Вазиpлаp Маҳкамасининг 1999 йил
29 июлдаги 368-сон қаpоpига
5-ИЛОВА
Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия тўғрисида
НИЗОМ
1. Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия (бундан кейин матнда — Комиссия деб аталади) шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишлар ишини такомиллаштириш, транспорт хизматлари кўрсатиш бозорида соғлом рақобат муҳитини таъминлаш ва ушбу вазифаларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга амал қилади.
3. Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда йўловчилар ташиш транспортининг бир маромда ишлашини таъминлашга оид ишларни мувофиқлаштириш;
транспорт хизматлари кўрсатиш бозорида мулкчиликнинг турли шаклларидаги ташувчилар учун тенг шарт-шароитлар яратиш ва соғлом рақобатни ривожлантириш;
шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш;
йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш, улар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг ҳажмлари ва турларини кенгайтиришга оид комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда қатнашиш;
йўловчилар ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг раҳбар ходимларидан иборат таркибда шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг ўринбосарларидан бири Комиссия раиси ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
5. Қўйилган вазифаларни бажариш учун Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектлардан Комиссияга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ахборот-маълумотлар банки маълумотларига кўра бир йил давомида йўналишга хизмат кўрсатишда мажбуриятларни бажариш борасида 5 ва ундан ортиқ бартараф этилмаган ҳуқуқбузарликлар содир этган талабгорнинг тендер таклифини рад этиш;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
ваколатли органлар томонидан йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини, ташувчилар томонидан белгиланган графикларга, жадвалларга, ташиш тарифларига риоя қилинишини, текин ва имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларнинг текин ва имтиёзли юриши таъминланишини назорат қилинишига оид тадбирларни уюштириш ва бошқалар;
тендерда юриб чиқилган йўналишларда қонунга зид равишда ишлаётган ташувчилар аниқланганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўриш.
6. Комиссия:
тендер бўйича жойлаштирилган йўналишлардаги иш натижаларини мунтазам равишда (йилнинг ҳар чорагида камида бир марта) якунлаб боришга;
шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш транспорти иши юзасидан тушган шикоятларни ўз вақтида кўриб чиқиш ишларини ташкил этиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўришга;
жадваллар ва йўналишлар бўйича хизмат кўрсатишнинг сифати, маданияти ва бир маромда бўлишининг у ёки бу масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил этишга;
аҳолини ва давлат ҳокимияти маҳаллий органларини шаҳарлараро, халқаро йўловчилар ташиш йўналишларида ишлаш учун тендерларда ютиб чиққан ташувчилар билан тузилган контрактларнинг бажарилиши тўғрисида ҳар ойда хабардор қилиб туришга;
ташиш жараёнини ташкил этишда ёрдам кўрсатишга;
ташувчилар ўтказилган тендер якунлари бўйича Комиссия қароридан ёхуд унинг тартиботларидан норози бўлганларида уларга тушунтиришлар беришга мажбурдир.
7. Комиссия мажлислари заруратга қараб, лекин йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашганда ваколатли бўлади.
Комиссия қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва протоколлар билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Комиссия раисининг (у бўлмаганда — раис ўринбосарининг) овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Комиссия фаолиятини ташкилий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 7-сон, 44-модда; ; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 11-сон, 65-модда; 2005 й., 5-6-сон, 34-модда;2006 й., 22-сон, 194-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2011 й., 7-8-сон, 58-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2017 й., 17-сон, 300-модда, 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон; 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)