Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дори воситалари ва тиббий жиҳозларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
«Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида», «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида» 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Дори воситалари ва тиббий жиҳозларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси дори воситалари ва тиббий жиҳозлар шахсий фойдаланиш учун олиб кирилиши ҳамда олиб чиқилишининг белгиланган тартибига жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан назорат ўрнатсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 8 июнь,
191-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дори воситалари ва тиббий жиҳозларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида», «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида» 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарорига мувофиқ дори воситалари, шу жумладан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ва тиббий жиҳозлар шахсий фойдаланиш учун жисмоний шахслар томонидан олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
дори воситалари — касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори моддалари (субстанциялар) ва ёрдамчи моддалар асосида олинган воситалар, дори моддалари (субстанциялар), дори препаратлари;
шахсий фойдаланиш учун товарлар — божхона чегараси орқали ўтадиган жисмоний шахсларнинг эҳтиёжлари учун шахсий, оилавий, уй эҳтиёжлари ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун мўлжалланган товарлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тиббий жиҳозлар — касалликлар профилактикаси, ташхис қўйиш, даволаш, беморларни реабилитация қилиш ва (ёки) санаб ўтилган жараёнларни таъминлаш учун, шунингдек, одам организмининг ҳолати ва функцияларини аниқлаш, тиклаш, алмаштириш ҳамда ўзгартириш, мониторинг қилиш, ҳомиладорликнинг олдини олиш учун тиббиёт амалиётида қўлланишига рухсат этилган, қўлланиши натижасида одам организмига фармакологик, иммунологик ёки метаболик таъсир кўрсатмайдиган, айрим ҳолда мажмуа ёки тизимлар сифатида қўлланадиган жиҳозлар, аппаратлар, ускуналар, приборлар, асбоблар, қурилмалар, мажмуалар ва дастурий таъминотлар;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
дори препаратлари — дозаланган, идишга жойланган-ўралган, қўллашга тайёр дори воситалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
шахсий фойдаланиш учун дори воситалари ва тиббий жиҳозларни олиб кириш, олиб чиқиш — дори воситалари ва тиббий жиҳозларни, шу жумладан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни бошқа давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан бошқа давлат ҳудудига олиб ўтиш;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
гомеопатик дори воситалари — бир — ёки кўп компонентли — ҳар хил дори шакллари тарзидаги махсус технология бўйича ишлаб чиқариладиган перорал, инъекцияли ёки маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган, қоидага кўра, таркибида актив бирикмалар микродозаси мавжуд бўлган препаратлар;
эритма — ички ва ташқи қўллаш учун, шунингдек инъекциялар учун фойдаланиладиган суюқ, қаттиқ ёки газсимон моддаларни тегишли эритгичда эритиш йўли билан олинадиган суюқ дори шакли;
инфузион эритмалар — организмга қон томирлари орқали юбориш учун мўлжалланган суюқ эритмалар;
инъекциялар учун эритмалар — тегишли эритгичдаги дори воситаларининг стерилланган сувли ва (ёки) сувли бўлмаган эритмалари;
ташқи дорилар — малҳам дори, эмульсия, линиментлар, лосьонлар, желелар, геллар, кўпиклар, пасталар, эритмалар, аралашмалар, кукунлар, дамламалар, аэрозоллар ва ташқи қўллаш учун мўлжалланган дориларнинг бошқа шакллари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
II. Дори воситалари ва тиббий жиҳозларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби
(II бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Дори воситаларини ва тиббий жиҳозларни қуйидаги ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда божхона расмийлаштирувисиз олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат берилади, агар улар:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
мамлакатда бўлиш даврида жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ҳудудидан ташқарида яшаб турган беморни даволаш-профилактика муассасаси томонидан тасдиқланган тиббий кўрсатма асосида, даволаш курси доирасида даволаш учун мўлжалланган бўлса;
дипломатик ваколатхоналарнинг ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимлари, шу жумладан улар билан бирга яшаб турган оила аъзоларининг шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган бўлса;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келаётган ёки унинг ҳудудидан чиқиб кетаётган транспорт воситасининг йўловчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган ва тиббий дорилар қутичаси таркибига киритилган бўлса;
Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида ўтказиладиган халқаро илмий, маданий, спорт тадбирлари иштирокчиларини ҳамда халқаро экспедициялар иштирокчиларини даволаш учун мўлжалланган бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда дори воситалари ва тиббий жиҳозлар жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кирилиши ва олиб чиқилишида фақат кўрсатиб ўтилган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун фойдаланилиши ва сотиш учун бошқа шахсларга берилмаслиги керак.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
5. Яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан қуйидагилар жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кирилади ва олиб чиқилади:
турли номдаги 10 тагача дори препаратларидан иборат дори воситалари ва уларнинг ҳар бири учун 5 ўрамдан ортиқ бўлмаган дори воситалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5 бирликдан ортиқ бўлмаган тиббий жиҳозлар.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Бунда бир ўрамда:
қаттиқ (таблеткалар, дражелар, гранулалар, кукунлар, капсулалар) дори шакллари учун — 100 бирликдан ортиқ эмас;
эритма тайёрлаш учун қўлланиладиган кукунлар учун — 500 граммдан ортиқ эмас;
гранула шаклдаги гомеопатик дори воситалари учун — 50 граммдан ортиқ эмас;
инфузион эритмалар ва орал (оғиз орқали) қўлланиладиган эритмалар учун — 500 миллилитрдан ортиқ эмас;
инъекциялар учун эритмалар — 10 ампуладан ёки 10 флакондан ортиқ эмас;
ташқи дорилар учун — 200 миллилитрдан ёки 200 граммдан ортиқ эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дори воситалари ва тиббий жиҳозлар ишлаб чиқарувчининг ўрамида бўлиши керак.
(5-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда мазкур бандда келтирилган дори воситаларини олиб ўтишда жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган дори воситаларининг қандай мақсадга мўлжалланганлигини аниқлаш, яъни уларнинг миқдори, олиб ўтишнинг такрорийлиги, сафарнинг мақсади ва унинг давомийлиги ҳисобга олинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарорига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Жисмоний шахслар томонидан дори воситалари ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган меъёрдан ортиқ миқдорда божхона чегараси орқали олиб киришда йўловчи божхона декларацияси билан бирга божхона органларига дори воситалари учун бўлиш ёки яшаш мамлакатининг тиббиёт муассасасидан бемор учун мўлжалланган дори воситасининг номини, унинг доривор шаклини ва даволаш курсига тавсия қилинган миқдори кўрсатилган ҳолдаги ҳужжатини ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рухсатнома олмасдан олиб киришга рухсат берилган меъёрдан ортган биологик фаол қўшимчалар учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли рухсатномасини тақдим этиши шарт.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Халқаро қатнайдиган денгиз (дарё) кемаларида, самолётларда тиббий дорилар қутичасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларининг чекланган миқдорини олиб кириш ва олиб чиқиш тегишли транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган давлатнинг қонунчиликда белгиланган назорат чораларига риоя этилган ҳолда лицензиясиз амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8. Таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бўлган дори воситаларини жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ва олиб чиқиш Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ амалга оширилади.
9. Гиёҳвандлик воситаларини 7 суткалик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб чиқишга тиббиёт муассасасининг даволаш-маслаҳат комиссиясининг муҳри билан тасдиқланган хулосаси мавжуд бўлганда рухсат берилади.
10. Гиёҳвандлик воситаларини 7 суткалик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб киришга яшаш ёки бўлиш мамлакатининг тиббиёт муассасаси томонидан берилган, даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда рухсат берилади.
11. Жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун психотроп моддаларни яшаш ёки бўлиш мамлакатининг тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжат тақдим этилмасдан турли номдаги 5 тагача даволаш препаратларини ва улардан ҳар бирининг иккитадан ортиқ бўлмаган ўрамини даволаш курси доирасида олиб кириш ва олиб чиқишда рухсат берилади.
12. Ўтказиш пунктларида божхона чегарасини кесиб ўтишда жисмоний шахслар уларда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар борлигини декларацияда қайд этишлари шарт, бунда гиёҳвандлик воситалари учун — божхона органига жисмоний шахснинг яшаш ёки бўлиш мамлакати тиббиёт муассасаси томонидан берилган, дори воситасининг номи, унинг дори шакли ва даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган ҳужжат тақдим этилиши керак.
13. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжатлар мавжудлигини ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг жисмоний шахсдаги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг номларига ва сонига мувофиқлигини белгиланган тартибда назорат қиладилар.
14. Жисмоний шахслар томонидан тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжатда ва божхона органига билдирилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар номлари ва сонидан ортиқ бўлган тақдирда ортиқчаси олиб қўйилиши ва белгиланган тартибда йўқ қилиниши керак.
III. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Жисмоний шахс дори воситалари ва тиббий жиҳозларни, шу жумладан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ва олиб чиқишда тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавоб берадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 24-сон, 283-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)