Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида сотиб олинган ёки янги яратилган мол-мулкни хорижий инвестор томонидан ўтказиш тартиби тўғрисида
«Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида хорижий инвестордан мол-мулкнинг Ўзбекистон Республикасига ўтказишнинг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маълумот учун қуйидагилар қабул қилинсин, яъни Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ҳамда конларни аниқлаш, қидириш, нефть ва газ хомашёсини қазиб олишга нисбатан маҳсулот тақсимотига оид битимлар (кейинги ўринларда МТБ деб юритилади) шартларига мувофиқ:
инвестор томонидан янги яратилган ёки сотиб олинган, МТБ бўйича ишларни бажариш учун фойдаланиладиган мол-мулк, агар МТБда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, инвесторнинг мулки ҳисобланади;
хорижий инвестор МТБнинг амал қилиш муддати давомида МТБни амалга ошириш бўйича ваколатли органнинг рухсатисиз МТБ доирасида янги яратилган ёки сотиб олинган мол-мулкни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш, сотиш, айирбошлаш ёки бошқа йўл билан бегоналаштиришга ҳақли эмас;
МТБ доирасида янги яратилган ёки сотиб олинган мол-мулкка эгалик ҳуқуқи хорижий инвестордан кўрсатилган мол-мулк қиймати тўлиқ қопланган кундан бошлаб ёки МТБ бекор қилинган кундан бошлаб ёхуд ёхуд тарафлар томонидан келишилган бошқа кундан эътиборан МТБда назарда тутилган шартлар ва тартибда Ўзбекистон Республикасига ихтиёрига ўтади;
МТБнинг амал қилиш муддати давомида хорижий инвесторга ушбу МТБ бўйича ишларни бажариш учун бундай мол-мулкдан бепул асосда (текинга) фойдаланиш мутлақ ҳуқуқи берилади ҳамда хорижий инвестор унинг фойдаланишидаги мол-мулкни сақлашга доир чиқимлар ҳамда унинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши эҳтимоли хавфини ўз зиммасига олади;
хорижий инвестор МТБ билан белгиланган тартибда МТБ бўйича ишларни давом эттириш учун якуний баланс эгаси (фойда олувчи) томонидан унга берилган мол-мулкни модернизация ва реконструкция қилишга ҳақли.
2. Шундай тартиб белгилансинки, унга кўра:
инвестор томонидан МТБ доирасида янги яратилган ёки сотиб олинган мол-мулк (МТБ билан бериладиган мол-мулк) МТБ тугатилганда, шу жумладан ундан фойдаланишнинг асосланган зарурати бўлмаган ҳолларда ва бошқа сабабларга кўра, хорижий инвестор ёки МТБни амалга ошириш бўйича ваколатли орган ташаббусига кўра, бериладиган мол-мулкнинг қиймати тўлиқ қопланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида якуний фойда олувчига (бенефициарга) ўтказилади;
МТБ билан бериладиган мол-мулкнинг якуний фойда олувчисини аниқлаш ёки белгиланган тартибда тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кейинги амалга ошириш учун бериш тўғрисидаги қарорлар МТБни амалга ошириш бўйича ваколатли органнинг инвестор билан биргаликда тақдим этилган МТБ билан бериладиган мол-мулк ва унга оид барча зарур ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати асосида тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади;
божхона тўловларидан озод қилинган ҳолда, МТБ доирасида олиб кирилаётган мол-мулкдан у хорижий инвестордан якуний фойда олувчи тимсолида Ўзбекистон Республикасининг мулкига берилган тақдирда, божхона тўловлари ундирилмайди;
якуний фойда олувчи МТБ доирасида янги яратилган ёки сотиб олинган мол-мулкнинг бир қисми бўйича мулк солиғини тўлашдан хорижий инвесторга ушбу мол-мулкдан МТБ бўйича ишларни давом эттириш учун фойдаланишга мутлақ ҳуқуқ берилган муддатга озод қилинади. Бунда, МТБнинг амал қилиш муддати давомида хорижий инвесторда ушбу мол-мулк жойлашган ер участкалари учун ер солиғини тўлаш мажбурияти сақланиб қолади.
3. Маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида сотиб олинган ёки янги яратилган мол-мулкни хорижий инвестор томонидан ўтказиш (бериш) тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. МТБни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан МТБ доирасида янги яратилган ёки сотиб олинган мол-мулкни қабул қилиш ва топшириш тартиботларини амалга оширишда тасдиқланган Низом нормаларига қатъий риоя этилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Г.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 1 март,
61-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 61-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида сотиб олинган ёки янги яратилган мол-мулкни хорижий инвестор томонидан ўтказиш (бериш) тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом хорижий инвестор (кейинги ўринларда инвестор деб юритилади) томонидан конларни аниқлаш, қидириш, нефть ва газ хомашёсини қазиб олишга нисбатан маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида у томонидан МТБ бўйича ишларни бажариш учун фойдаланиладиган ёки фойдаланилган янги яратилган ёки сотиб олинган мол-мулкка эгалик ҳуқуқининг Ўзбекистон Республикасига ўтиши ва амалда Ўзбекистон Республикасига ўтиши тартибини белгилайди.
2. МТБ билан мол-мулкга эгалик ҳуқуқи инвестордан давлатга кўрсатилган мол-мулкнинг қиймати тўлиқ қопланган кундан бошлаб ёки битим бекор қилинган кундан бошлаб ёхуд тарафлар томонидан келишилган бошқа кундан эътиборан МТБда назарда тутилган шартлар ва тартибда ўтади;
3. Инвестор МТБнинг амал қилиш муддати давомида МТБни амалга ошириш бўйича ваколатли органнинг рухсатисиз МТБ доирасида янги яратилган ёки сотиб олинган мол-мулкни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш, сотиш, айирбошлаш ёки бошқа йўл билан бегоналаштиришга ҳақли эмас.
4. Инвестор МТБ доирасида янги яратилган ёки сотиб олинган мол-мулкни Ўзбекистон Республикасига МТБ амал қилиш муддатининг тугаш санасига ҳолат бўйича, шу жумладан унинг амал қилиш муддати тугаган, форс-мажор ҳолатлари юзага келган, инвестор томонидан МТБ шартларини жиддий равишда бузилиши ҳолатлари бўйича, шу жумладан, МТБ бекор қилиш санасида инвесторнинг қопланмаган ҳаражатларни қоплаш ҳуқуқини йўқотиш ҳолатларида МТБ бекор қилинишининг барча ҳолатларида ўтказиши шарт.
5. Инвестор томонидан МТБ доирасида янги яратилган ёки сотиб олинган мол-мулк (МТБ билан бериладиган мол-мулк) МТБ бекор қилинишининг барча ҳолатларида, шу жумладан ундан фойдаланишнинг асосланган зарурати бўлмаган ҳолларда ва бошқа сабабларга кўра, хорижий инвестор ёки МТБни амалга ошириш бўйича ваколатли орган ташаббусига кўра, бериладиган мол-мулкнинг қиймати тўлиқ қопланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида якуний фойда олувчига ўтказилади.
6. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар фойдаланилади:
контрактдан (шартномадан) ташқари майдон — тегишли ишлаб чиқиш дастурларида ва (ёки) йиллик ишчи дастурларда назарда тутилган ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган (баҳолаш, қидириш, конларини ишлаб чиқиш, нефть ва газ хомашёсини ажратиш ва қазиб олиш ва бошқалар) нефть ва газ операцияларини юритишни таъминлаш учун инвестор ёки операторга муддатли (вақтинча) фойдаланиш учун ажратилган, шу жумладан, нефть ва газ хомашёсини тайёрлаш, юклаш ва ташиш объектларини жойлаштириш мақсадлари ҳамда маъмурий эҳтиёжлар учун шартнома (контракт) майдонидан ташқарида жойлашган бир ёки бир нечта ер участкалари;
қопланадиган харажатлар — инвестор ва (ёки) операторнинг МТБ бўйича ишларни бажариш давомида сарфлаган, МТБ шартларига мувофиқ инвесторга қопланиши шарт бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган рухсат этилган харажатларни англатади;
МТБ мол-мулки — инвестор ва (ёки) оператор томонидан нефть ва газ операцияларини ўтказиш мақсадларида янги яратилган ёки сотиб олинган, улар томонидан назорат қилинадиган ва эксплуатация қилинадиган (фойдаланиладиган) ҳамда контракт майдони чегарасида ёки контрактдан ташқари майдонда жойлашган мол-мулк, шунингдек маркетинг компанияси томонидан сотиш учун ҳаражатлар таркибига киритилган қазиб олинган (ишлаб чиқарилган) маҳсулотларни биргаликда сотиш мақсадида сотиб олинган, мол-мулк, қазиб олинган (ишлаб чиқарилган) маҳсулот бундан мустасно;
инвестор — конларни аниқлаш, қидириш ва нефть ва газ хомашёсини қазиб олишга ўзининг, қарзга олинган ёки жалб қилинган маблағларини (мулк ва/ёки мулкий ҳуқуқларни) инвестиция қилувчи МТБ тарафи, шунингдек, бундай тарафнинг ҳуқуқий ворислари ва рухсат этилган цессионарийлари. Мазкур Низомга нисбатан «инвестор» тушунчасининг таърифи шунингдек МТБ бўйича ишларни бажариш учун оператор, агар МТБ шартлари билан биргаликда сотиш назарда тутилган бўлса, инвестор томонидан қазиб олинган (ишлаб чиқарилган) маҳсулотларни сотиш мақсадларида яратилган маркетинг компанияси ҳам тушунилиши мумкин;
контракт майдони — қидириш ва қазиб олиш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ер қаъри участкалари, тавсифи ва фазовий чегаралари МТБ билан белгиланган ер юзаси билан чегараланган (МТБ амал қилиш муддати давомида ҳар қандай вақтда ер юзасидан бурғулаш йўли билан техник жиҳатдан эришиш мумкин бўлган ҳар қандай чуқурликгача) ҳудудларни англатади.
компенсация маҳсулоти — МТБ доирасида нефть ва газ операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун МТБ билан ўрнатилган тартибда инвесторнинг мол-мулкига ўтказиладиган ишлаб чиқарилган (қазиб олинаётган) маҳсулотнинг бир қисми;
якуний фойда олувчи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ваколат берилган давлат органи ёки давлат номидан МТБ мол-мулкини қабул қилувчи бошқа ташкилот;
нефть ва газ операциялари — МТБда белгиланган контракт майдони ва контрактдан ташқари майдонга нисбатан конларни қидириш, қўшимча қидириш, баҳолаш, лойиҳалаш, ўзлаштириш ва уларни ишлаб чиқиш, контракт майдонида нефть ва газ хом ашёсини ажратиб олиш, қазиб олиш, барқарорлаштириш, тайёрлаш (шу жумладан, табиий газни тайёрлаш), қўзғатиш, қуйиш, йиғиш, сақлаш, юклаш, жўнатиш, етказиб бериш нуқтасигача (пунктигача) ташиш (шу жумладан магистрал қувур линиясидан фойдаланиш билан), контракт майдони билан боғлиқ вақтинчалик консервациялаш операциялари билан боғлиқ ҳар қандай фаолият, шунингдек ушбу операциялар билан бевосита боғлиқ бўлган ва МТБ доирасида ва бажариш мақсадларида амалга ошириладиган бошқа фаолият;
қопланмайдиган харажатлар — инвесторнинг МТБда белгиланган компенсация маҳсулотлари ҳисобига қопланиши шарт бўлмаган харажатларини англатади;
бошқарув қўмитаси — МТБни амалга ошириш жараёнида тарафларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида инвестор ва ваколатли орган томонидан тарафларнинг ҳар биридан тенг вакиллик асосида махсус тузилган юқори бошқарув органи;
ваколатли орган — давлат бошқарув органи ёки давлат корхонаси ёхуд устав фондида эллик бир фоиздан кам бўлмаган миқдорда давлат улушига эга Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси номидан МТБни амалга ошириш бўйича ваколатли орган сифатида белгиланган корхона.
7. Мазкур Низом мақсадлари учун МТБ билан ўтказиладиган мол-мулк қуйидагиларга бўлинади:
инвестор томонидан ишлаб чиқариш мақсадли барча объектлар тегишли бўлган янги яратилган мол-мулк, асосий воситаларга тегишли бўлган, назорат қилинадиган ва эксплуатация қилинадиган (фойдаланиладиган) ва контракт майдони ёки контрактдан ташқари майдон чегарасида жойлашган кўчмас мулк, шу жумладан бинолар, иншоотлар, ГҚИЗ, ГДТҚ, ККС, қудуқлар, қувурлар ва бошқа объектлар (кейинги ўринларда саноат аҳамиятли объектлар деб юритилади);
кўчар мулк (транспорт воситалари, оргтехника, инвентар ва бошқалар), номоддий активлар (дастурий маҳсулотлар ва бошқалар) ва саноат объектларидан ташқари (бундан буён матнда бошқа мулк деб юритилади) бошқа мол-мулкни ўз ичига олган сотиб олинган мол-мулк.
8. Мазкур Низомнинг амал қилиши МТБ доирасида узатиладиган инвестор томонидан МТБ бўйича ишларни олиб бориш давомида олинган геологик маълумотларга татбиқ этилмайди.
II. МТБ мол-мулкини ўтказиш жараёнини бошлаш
9. МТБ мол-мулкини ўтказиш жараёнини бошлаш инвестор ёки ваколатли орган томонидан амалга оширилади:
а) МТБ билан белгиланган МТБни тугатиш оқибатларини ҳисобга олган ҳолда МТБ тугатилган санада, шу жумладан инвестор томонидан МТБ тугатилган санага қопланмаган харажатларни қоплаш ҳуқуқидан маҳрум бўлган ҳолларда;
б) ўтказиладиган мол-мулкнинг қиймати қопланган ҳолларда бошқарув қўмитасининг қарорига мувофиқ МТБ ва мазкур Низом билан назарда тутилган шартлар ва тартибда МТБ тарафлари томонидан келишилган бошқа кунда.
10. Саноат аҳамиятли объектларни инвестордан Ўзбекистон Республикасига ўтказиш бундай объектлар қонун ҳужжатларида ва мазкур Низом билан белгиланган тартибда фойдаланишга (эксплуатацияга) топширилгандан кейингина амалга оширилиши мумкин, ваколатли орган томонидан бошланган, шунингдек мазкур Низомнинг 9-банди «а» кичик банди билан назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
11. Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикасига МТБ мол-мулкини ўтказиш жараёни бошланган тақдирда, инвестор ваколатли органга мол-мулкни ўтказиш заруратини асослаш ҳамда тегишли маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиш билан хабарнома, шунингдек мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича жадвални юборади. Бунда, ҳар бир бундай мурожаат бўйича юборилган хабарномага мувофиқ барча ўтказилиши режалаштирилган МТБ мол-мулкининг бошланғич қиймати камида 2 млрд. сўмни ташкил этиши керак.
Хорижий инвестор томонидан маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида янгидан яратилган ёки сотиб олинган мол-мулкни якуний фойда олувчи тимсолида Ўзбекистон Республикасига ўтказиш мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
12. Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикасига ўтказилаётган МТБ мол-мулки бўйича берилган маълумотлар ва ҳужжатлар инвестордан тегишли барча маълумотлар ва ҳужжатлар билан биргаликда унинг мол-мулкни Ўзбекистон Республикасига ўтказиш нияти тўғрисидаги хабарномани олган кундан бошлаб уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда ваколатли орган томонидан кўриб чиқилиши керак.
13. Ваколатли орган томонидан инвестордан Ўзбекистон Республикасига МТБ мол-мулкини ўтказиш жараёни бошланган тақдирда, инвестор ваколатли органнинг мурожаатига кўра уч ойдан ортиқ бўлмаган муддат давомида тегишли маълумотлар ва ҳужжатларни, шунингдек ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги жадвални тайёрлайди ва ваколатли органга топширади.
14. Ваколатли орган инвестор томонидан ўтказилаётган МТБ мол-мулки бўйича тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларни кўриб чиқиш давомида инвесторга, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, хўжалик юритувчи субъектларига ўтказилаётган МТБ мол-мулки тўғрисида қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиш ҳамда дастлабки ҳужжатларни ўрганиш (кўриб чиқиш) учун сўровлар юборишга ҳақли.
15. Ваколатли органнинг МТБ мол-мулкини инвестор томонидан ўтказиш мақсадга мувофиқлигини аниқлаш бўйича ваколатига қуйидагилар киради:
ўтказилаётган МТБ мол-мулки рўйхатини инвестор томонидан тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг мувофиқлигига, шунингдек, бирламчи ҳужжатларни ўрганиш (кўриб чиқиш)ни ҳисобга олган ҳолда, ўтказилаётган МТБ мол-мулкини сотиб олиш учун харажатларнинг қопланган (қопланадиган) харажатларга тегишлилигига кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказиладиган МТБ мол-мулкининг жисмоний ва маънавий эскириш даражасини, шунингдек, бошқарув қўмитаси томонидан тасдиқланган жисмоний ва маънавий эскиришларни аниқлаш методотикаси ёрдамида аниқлаш.
16. Ваколатли орган инвестор томонидан ўтказилаётган МТБ мол-мулки бўйича тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларни ўрганиш ва кўриб чиқиш ва бирламчи ҳужжатларни ўрганиш (кўриб чиқиш) натижалари бўйича қуйидаги мумкин бўлган (эҳтимолли) таклифларни ҳисобга олган ҳолда бошқарув қўмитасининг кун тартибига киритиш учун ўз таклифларини тайёрлайди ва инвесторга юборади:
а) МТБ мол-мулкини Ўзбекистон Республикасига ўтказиш бутун рўйхат бўйича мақсадга мувофиқдир;
б) МТБ мол-мулкини Ўзбекистон Республикасига ўтказилиши фақат қисман мақсадга мувофиқдир;
в) МТБ мол-мулкини (мулкнинг бир қисмини) ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас ва МТБнинг бундай мол-мулки (мулкнинг бир қисми) инвестор томонидан келгусида фойдаланилиши керак;
г) МТБ мол-мулкини (мулкнинг бир қисмини) ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас ва бундай МТБ мол-мулкини (мулкнинг бир қисми) инвестор томонидан утилизация қилиниши керак.
17. Ваколатли орган бошқарув қўмитаси томонидан кўриб чиқилиш учун ўтказилаётган МТБ мол-мулкига нисбатан таклифларни тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигига, шу жумладан қуйидаги қоидаларга амал қилади:
а) агар ўтказилаётган МТБ мол-мулки маънавий эскирган бўлса ёки техник шартлар билан назарда тутилган муддатдан камроқ муддат давомида эксплуатация қилинган, лекин эксплуатация қилишга (фойдаланишга) яроқли бўлса, уни Ўзбекистон Республикасига ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тавсиянома чиқарилади ёҳуд инвестор томонидан бундай мол-мулкдан кейинги фойдаланиш тўғрисида тавсиянома чиқарилади;
б) агар ўтказилаётган мол-мулк жисмонан эскирган бўлса ва уни таъмирлаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаса, шунингдек, агар инвестор томонидан МТБ бўйича ишларни ўтказишда технологияларни бузганлиги ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини бузганлиги сабабли ускуна яроқсиз ҳолга келган бўлса ва таъмирланиши мумкин бўлмаса, бундай мол-мулкни инвестор ҳисобидан утилизация қилиниши тўғрисида таклиф чиқарилади. Инвестор томонидан МТБ мол-мулкини утилизация қилиш/тугатишдан даромад олинган тақдирда, ушбу даромад инвесторнинг бошқа даромадларига тегишли бўлади ва қопланадиган харажатларни тегишли миқдорга камайтиради. Инвесторда қопланадиган харажатлар бўлмаган тақдирда, инвестор томонидан мол-мулкни утилизация қилиш/тугатишдан олинган даромаднинг бутун суммаси республика бюджети даромадларига йўналтирилиши лозим;
в) ўтказилиши режалаштирилган мол-мулк таркибида техник шартлар билан назарда тутилган муддатдан камроқ муддатда фойдаланишда бўлган мол-мулк мавжуд бўлганда, бундай мол-мулкни Ўзбекистон Республикасига ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки бундай мол-мулкдан инвестор томонидан кейинги фойдаланилиши тўғрисида тавсиянома чиқарилади;
г) ўтказилиши режалаштирилган мол-мулк таркибида инвестор томонидан ортиқча миқдорда сотиб олинган мол-мулк мавжуд бўлганда, инвестор томонидан бундай мол-мулкдан жорий бюджетдан шунга ўхшаш товарларни (мол-мулкни) сотиб олишни тегишли равишда чиқариб ташлаган ҳолда кейинги фойдаланилиши тўғрисида ёки ушбу мол-мулк қийматини қопланмаган харажатлар таркибига киритиш тўғрисида тавсиянома чиқарилади;
д) ўтказилиши режалаштирилган мол-мулк таркибида инвестор томонидан қасддан ҳуқуқбузарлик содир этилиши натижасида фойдаланишга яроқсиз мол-мулк аниқланган тақдирда, бундай мол-мулк Ўзбекистон Республикасига ўтказилмаслиги тўғрисида тавсиянома чиқарилади, инвесторнинг бундай мол-мулкка нисбатан қилган харажатлари қопланмайдиган харажатлар таркибига киритилади.
18. Бошқарув қўмитаси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасига ўтказиладиган мол-мулки рўйхати ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига саноат аҳамиятли объектлари ва бошқа мол-мулкни кўрсатган ҳолда ушбу мол-мулк тўғрисидаги барча зарур ҳужжатлар ва маълумотларни билан улардан кейинги фойдаланиш бўйича таклифларни тайёрлаш учун юборилишига асос бўлади.
19. Инвестор бошқарув қўмитаси томонидан қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бундай мол-мулкни қабул қилиш ва якуний фойда олувчига топшириш далолатномаси расмийлаштирилгунга қадар МТБ мол-мулкининг сақланлаганлиги учун жавобгар бўлади.
III. Ўтказилаётган МТБ мол-мулкидан кейинги фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш
20. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ваколатли органдан ўтказиладиган МБТ мол-мулки рўйхати ва бундай мол-мулк тўғрисидаги барча зарур ҳужжатларни ҳамда маълумотларни олгандан кейин зарур ҳолларда инвесторга, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, хўжалик юритувчи субъектларга берилган ўтказилаётган МТБ мол-мулкига нисбатан қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисида талабларни, шунингдек, якуний фойда олувчи сифатида бундай мол-мулкни олиш учун уларнинг эҳтиёжларини юборишга ҳақли.
21. Ваколатли орган томонидан юборилган барча ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ваколатли органдан ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмай саноат аҳамиятли объектларга ва бошқа мол-мулкка нисбатан якуний фойда олувчилари тўғрисида қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар юборади.
22. Якуний фойда олувчи, саноат аҳамиятли объектларини унга ўтказиш шартлари, шу жумладан улардан фойдаланиш мақсадлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва ваколатли органнинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида саноат аҳамиятли объектларни инвестордан якуний фойда олувчига ўтказиш бир томондан якуний фойда олувчининг, иккинчи томондан инвесторнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланадиган қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади ҳамда инвестор ва фойда олувчи, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва ваколатли орган учун биттадан нусхада тўртта бир хил нусхада расмийлаштирилади.
23. МТБ доирасида янги яратилган ёки сотиб олинган мол-мулкка эгалик ҳуқуқи якуний фойда олувчига ўтгандан кейин бундай мол-мулкка нисбатан харажатлар қопланган тақдирда, зарур ҳолларда инвесторга МТБ доирасида фаолиятни амалга ошириши учун МТБнинг амал қилиш муддати давомида бундай мол-мулкдан текинга фойдаланишнинг мутлақ ҳуқуқи берилади, ва инвестор унинг фойдаланишида бўлган мол-мулкни сақлашга доир чиқимларни ҳамда унинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши эҳтимоли хавфини ўз зиммасига олади. Бунда, инвестор МТБ билан белгиланган тартибда якуний фойда олувчи томонидан унга берилган мол-мулкни модернизация ва реконструция қилишга ҳақли. Инвесторнинг бундай ишларни ўтказиш учун сарфлаган харажатлари қопланиши мумкин бўлган харажатларга киради.
24. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан саноат аҳамиятли объектларга тааллуқли бўлмаган бошқа МТБ мол-мулки келгусида амалга ошириш учун белгиланган тартибда қуйидагиларга ўтказилади:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларга — текинга (бепул асосда);
б) хўжалик юритувчи субъектларга — мазкур хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги давлат улушини белгиланган тартибда кўпайтириш ҳисобига;
в) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига.
Бошқа мол-мулк ушбу бандда кўрсатилган юридик шахсларга ўтказилган тақдирда, бундай мол-мулкка эгалик ҳуқуқини ўтказиш бир томондан якуний фойда олувчининг, иккинчи томондан инвесторнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланадиган қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади ҳамда инвестор ва фойда олувчи, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва ваколатли орган учун биттадан нусхада тўртта бир хил нусхада расмийлаштирилади.
25. МТБ мол-мулкини ўтказиш билан боғлиқ низолар ва келишмовчиликлар МТБ ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
Маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида сотиб олинган ёки янги яратилган мол-мулкни хорижий инвестор томонидан ўтказиш (бериш) тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Хорижий инвестор томонидан Ўзбекистон Республикасига ўтказиладиган маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида сотиб олинган ёки янги яратилган мол-мулк
РЎЙХАТИ
Т/р | Номи | Сотиб олиш санаси | Қопланадиган мол-мулк | Қопланган мол-мулк | Сотиб олиш нархи | Бирликлар сони | Шартноманинг валютадаги бошланғич қиймати | Қўш.ҳаражатлар (божхона расмийлаштируви) | Режим, БЮД, Сана, | Сотиб олиш санасига UZSга нисбатан курс | UZSда бошланғич қиймат | Жорий санага физик жиҳатдан эскириш % | Ускуналар ва инвентарларнинг ҳолати | Эксплуатациянинг норматив муддатлари, йил | Ҳисобдан чиқаришни ўтказиш санаси, мавжудлигида | Сотиб олиш учун асос (БТ келишувини, тасдиқлаш ЖК, статья ФПК ва бюджет) |
1. | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 |
1. | ||||||||||||||||
2. | ||||||||||||||||
3. | ||||||||||||||||
4. | ||||||||||||||||
5. | ||||||||||||||||
6. | ||||||||||||||||
7. | ||||||||||||||||
8. | ||||||||||||||||
9. | ||||||||||||||||
10. | ||||||||||||||||
11. | ||||||||||||||||
12. | ||||||||||||||||
13. | ||||||||||||||||
14. | ||||||||||||||||
15. | ||||||||||||||||
16. | ||||||||||||||||
17. | ||||||||||||||||
18. | ||||||||||||||||
19. | ||||||||||||||||
20. |
Жадвални тузиш бўйича эслатмалар:
1. Чет эл валютасида сотиб олинган тақдирда, ушбу валютанинг сотиб олинган санадаги ўзбек сўмига нисбатан курсини кўрсатинг.
2. Агар қўшимча харажатлар (транспортлаш, суғурталаш ва бошқалар) мавжуд бўлган тақдирда, қўшимча устунлар қўшилиши керак.
3. 8-устун 7-устунга кўпайтирилган 6-устунга ва 9-устунга қўшилганига тенг.
4. «Ускуналар ва инвентарларнинг ҳолати» устунига қуйидаги баҳолар қўйилади: «Аъло», «Яхши», «Қониқарли», «Ишга яроқсиз». Бунда, ваколатли орган ўтказилиши режалаштирилган барча мол-мулкни инвентаризация қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
5. 16-устунда, агар ускуна тўлиқ эскирган ва ҳисобдан чиқарилган бўлса, ҳисобдан чиқаришни ўтказиш санаси кўрсатилади.
Маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида сотиб олинган ёки янги яратилган мол-мулкни хорижий инвестор томонидан ўтказиш (бериш) тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида сотиб олинган ёки янги яратилган мол-мулкни хорижий инвестор томонидан Ўзбекистон Республикасига якуний фойда олувчи тимсолида ўтказиш
СХЕМАСИ
