Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тендер савдолари ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 14 сентябрдаги 264-сон қарори)
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли «Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тендер савдолари ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 14 сентябрдаги 264-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 апрелдаги 201-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 4 ноябрь,
317-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 ноябрдаги 317-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 26 январдаги 37-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 09/21/37/0067-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишдаги танлов савдолари тўғрисида низомнинг 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ижтимоий соҳада амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишни амалга оширишда битта контракт бўйича 5,0 млн АҚШ долларидан ортиқ эквивалентдаги суммадаги капитал қурилиш билан боғлиқ бўлган товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилишни амалга оширишда танлов савдолари Вазирлар Маҳкамасининг «Тендер савдолари ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 14 сентябрдаги 264-сон қарорида назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ўтказилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 44-сон, 564-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 09/21/37/0067-сон)