|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.04.2023
|
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1885-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2023 йил 7 мартдаги 4/7-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3428, 20.04.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 13 декабрдаги 28/4-сон қарори (рўйхат рақами 1885, 2009 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 4-сон, 27-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 22 июль,
19/12-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/12-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ҳамда «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, тижорат банклари томонидан қимматли қоғозларни чиқариш ва қимматли қоғозлар бозорида воситачилик билан боғлиқ операциялар ҳамда қимматли қоғозлар билан муддатли битимларга оид операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилайди.».
2. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорнинг эмитент банкка берилган нусхасига асосан қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:
Дт 90329 — «Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари»;
Кт 96314 — «Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ».
3. 4-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тўлов тўлиқ олингандан сўнг битим амалга оширилганда, акция бўйича эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини тасдиқловчи депо ҳисобварағидан олинган тегишли кўчирмага асосан бир вақтнинг ўзида қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:»;
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) жойлаштирилган акциялар бўйича:
Дт 96314 — «Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ»;
Кт 90329 — «Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари».
4. 6-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) акциялар сотилганда, акция бўйича эгалик ҳуқуқи ўтказилганлигини тасдиқловчи депо ҳисобварағидан олинган тегишли кўчирмага асосан:
Дт 29830 — «Акциялар учун обуна маблағини тўлаш бўйича депозитлар» — тўлов суммасига;
Кт 30315 — «Чиқарилган устав капитали — Имтиёзли» ёки
30318 — «Чиқарилган устав капитали — Оддий» — акциянинг номинал қийматига;
Кт 30603 — «Қўшилган капитал» — тўлов суммаси билан номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ суммасига.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 31-сон, 423-модда)