Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.12.2022
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 26 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2280-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 21 декабрдаги 31-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3404, 22.12.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 7 ноябрдаги 246-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2280, 2011 йил 7 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 480-модда) билан тасдиқланган Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси (Ш. Саидов) ва Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Саъдуллаев) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» – «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Усманов зиммасига юклансин.
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 26 декабрь,
306-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 26 декабрдаги 306-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банддаги «қўйиладиган махсус» деган сўзлар «қўйиладиган электрон ёки қоғоз шаклидаги махсус» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 3-банддаги «китоби» деган сўз «китобининг қоғоз шакли» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:
«51. Техник имконият мавжуд бўлганда мажбурий тартибда текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли тўлдирилади. Бунда текширишларни рўйхатга олиш китобининг қоғоз шаклини тўлдириш талаб этилмайди.
Текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли бевосита хўжалик юритувчи субъектда тўлдирилади.
Текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклига кириш etk.minjust.uz сайти орқали амалга оширилади.».
«Китобда қайд қилинган ёзувларнинг тўғрилиги ҳақида ёзув киритади ҳамда сана ва вақтни кўрсатган ҳолда ўзининг имзоси билан тасдиқлайди» деган сўзлар «текширишларни рўйхатга олиш китобида қайд қилинган ёзувларнинг тўғрилиги ҳақида ёзув киритади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Мазкур ёзувлар текширишларни рўйхатга олиш китобининг қоғоз шаклида сана ва вақтни кўрсатган ҳолда имзо билан тасдиқланади.».
«китобида ўчириб» деган сўзлар «китобининг қоғоз шаклида ўчириб» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклини тўлдиришда хатоликка йўл қўйилган бўлса, ушбу сатрга тўғрилашлар киритиш орқали янги ёзув амалга оширилади. Бунда, олдинги маълумот автоматик равишда сақланиб қолинади.».
6. Қуйидаги мазмундаги 241-банд билан тўлдирилсин:
«241. Текширув натижаси бўйича тузиладиган ҳужжатда текшириш жараёнида тўлдирилган текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли кўрсатилади.».
7. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2014 йил 26 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 638-модда)