Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.07.2019 й., 09/19/623/3479-сон — 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ тартиботларни соддалаштириш ва кадастр хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан киритилган кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 майдаги 306-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2021 й., 09/21/306/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, иловада қайд этилган кўчмас мулк объектларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари қийматидан 10 фоизи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 августдаги 424-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 10 июль,
186-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига
ИЛОВА
Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш
ТАРТИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Давлат хизматларининг номи

Ишлар нархи

I. Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига ҳамда кўп квартирали уйдаги умумий мулкка кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

1.

Умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

2.

Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи

3.

Умумий майдони 1 000 квадрат метрдан 5 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 17,25 баравари

4.

Умумий майдони 5 000 квадрат метрдан 15 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 34,5 баравари

5.

Умумий майдони 15 000 квадрат метрдан 50 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 57,5 баравари

6.

Умумий майдони 50 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 80,5 баравари

7.

Мулкдор ўзгармаган ҳолда кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

8.

Мулкдор ўзгармаган ҳолда кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

9.

Кўп квартирали уйдаги умумий мулкка кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари

II. Кўчмас мулк объектларининг турар жой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

1.

Кўп квартирали уйдаги квартира

Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи

2.

Якка тартибдаги турар жой

Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи

III. Ер участкаларига ва кўп йиллик дов-дарахтларга кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

1.

Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда, якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси

Бепул

2.

Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда, якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

3.

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

4.

Нотурар жой объектларини қуриш учун ажратилган ер участкаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

5.

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари

6.

Кўп йиллик дов-дарахтлар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари ва ҳар 1 гектар дов-дарахтлар билан эгалланган ер участкаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизи

IV. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

1.

Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

2.

Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метрдан 300 квадрат метргача бўлган турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 баравари

3.

Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 300 квадрат метрдан ортиқ бўлган турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари

4.

Юридик шахсларнинг турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари

5.

Жисмоний шахсларнинг нотурар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари

6.

Юридик шахсларнинг нотурар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари

7.

Жисмоний шахсларнинг якка тартибда турар жой қуриш учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

8.

Жисмоний шахсларнинг нотурар жой объектлари учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари

9.

Юридик шахсларга берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари

10.

Жисмоний шахсларнинг (юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжалиги бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари

11.

Юридик шахсларга (юридик шахс ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжалиги бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари

12.

Кўп квартирали уйдаги умумий мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари

13.

Ипотекани, шунингдек, ижара ҳуқуқини (ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи бундан мустасно), ер участкаси бўйича сервитутни, бепул фойдаланиш ҳуқуқини, кўчмас мулкни ишончли бошқариш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда гаров хатини расмийлаштириш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари (гаров хати электрон шаклда расмийлаштирилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,625 баравари)

14.

Мулкида турар жой борлиги (йўқлиги) ҳақида маълумотнома бериш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи

(ҳар бир фуқаро учун)

15.

Кўчмас мулкка оид кадастр маълумотларини тақдим этиш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи

(давлат органлари учун бепул)

16.

Шаҳодатномага эга бўлган кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган кадастр йиғмажилдига асосан кўчмас мулкни ҳисобга олиш ва кадастр паспортини бериш

а) объект 100 квадрат метргача бўлганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,2 баравари, бунда кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари;

б) объект 100 квадрат метрдан 250 квадрат метргача бўлганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари, бунда кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,7 баравари;

в) объект 250 квадрат метрдан 500 квадрат метргача бўлганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,7 баравари, бунда кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари;

г) объект 500 квадрат метрдан юқори бўлганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари, бунда кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 баравари

17.

Жисмоний шахсларнинг кўп йиллик дов-дарахтлари давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари

18.

Юридик шахсларнинг кўп йиллик дов-дарахтлари давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари

19.

Кўчмас мулк тарихи тўғрисида маълумотнома бериш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи

(давлат органлари учун бепул)

20.

Давлат реестридан янгиланган электрон кўчирмани юклаб олиш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи

V. Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш

1.

Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

VI. Кўчмас мулкни бўлиш, бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш

1.

Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

2.

Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

Изоҳлар:
1. Умумий майдонни аниқлашда барча иморатлар ва иншоотларнинг умумий майдони ҳисобга олинади. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 243-моддасига биноан кадастр паспортини тайёрлаш хизматлари нархидан қўшилган қиймат солиғи олинмайди.
2. Қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғимлар ундирилмайди:
а) кадастр паспортини расмийлаштиришда:
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;
реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда (янгидан кадастр паспортини шакллантириш, кадастр баҳолаш ишлари бажарилиши талаб этилганда белгиланган сумманинг 50 фоизи ундирилади);
кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар жой кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно);
б) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда:
фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;
аввал давлат рўйхатидан ўтказилиб, амалда бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар (давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома берилган ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқланган) тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва реестрдан кўчирма бериш;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар жой кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳамда ҳуқуқ бошқа шахсга ўтган ҳоллар бундан мустасно);
суд томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат ҳақиқий эмас деб топилиши натижасида олдинги ҳуқуқ эгасининг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқи тикланган тақдирда, ушбу ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганда;
тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.
3. Кадастр паспортини янгилаш зарурати юзага келганда, янги ташкил қилинган (реконструкция қилинган) кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилади ва уларнинг нархи ушбу Низомга мувофиқ белгиланади.
4. Янги объектга кадастр паспортини расмийлаштиришда фақат кадастр паспортини шакллантириш ва геокод бериш учун ҳақ ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 25 фоизини, Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, давлат тиббиёт муассасаларида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида тиббиёт ва фармацевтика соҳасига оид касбий фаолиятни амалга оширувчи шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно). Бунда давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим Ижтимоий реестрнинг:
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2026 й., 09/26/310/0685-сон)
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслар учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно).
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон)
6. Ушбу иловага мувофиқ белгиланган давлат хизматлари учун жисмоний шахсларга ҳисобланган ҳақ миқдорларига қуйидаги камайтирувчи коэффициентлар қўлланади:
туманларда (шаҳар таркибига кирувчи туманлар, туман бўйсунувидаги шаҳарлар ва туман маркази ҳисобланган шаҳарчалар бундан мустасно) — 0,9;
бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда — 0,8.
7. Ўзбекистон Республикасининг «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ деҳқон хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди.
8. Суд бошқарувчилари учун давлат хизматлари олдиндан тўловларни амалга оширилмасдан кўрсатилади, кўрсатилган хизмат тўловининг ўрни суд бошқарувчиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуни 150-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тўланади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 апрелдаги 154-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 28-сон, 344-модда; 2017 й., 35-сон, 931-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2018 й., 09/18/663/1765-сон, 29.12.2018 й., 09/18/1060/2405-сон; 25.07.2019 й., 09/19/623/3479-сон; 03.09.2020 й., 09/20/535/1247-сон; 19.05.2021 й., 09/21/306/0468-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 09/21/610/0899-сон, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон; 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 15.08.2023 й., 09/23/380/0611-сон; 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон; 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон; 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 17.03.2026 й., 09/26/104/0248-сон; 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон; 17.04.2026 й., 09/26/175/0373-сон; 04.07.2026 й., 09/26/310/0685-сон)