Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
1995-1996 йиллар ҳосили учун экин майдонларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарорга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 10 октябрдаги 397-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 декабрдаги 597-сонли «1995-1996 йиллар ҳосили учун экин майдонларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўзгартириш киритилган.
Республиканинг дон мустақиллигини таъминлаш, суғориладиган ерлардан оқилона фойдаланиш ва деҳқончилик тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг 1995-1996 йиллар ҳосили учун суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларини жойлаштириш бўйича таклифи 1-иловага мувофиқ, 1995 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 4 млн тонна пахта хом ашёси етиштирилиши ҳисобидан келиб чиқиб, чигитни 1500 минг гектар майдонга экишга оид таклифи 2-иловага мувофиқ қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:
1996 йил ҳосили учун кузги дон экинларини экишга 3-иловага мувофиқ 1,8 млн гектар, шу жумладан камида 1,3 млн гектар суғориладиган ер ажратсинлар;
деҳқон (фермер) хўжаликларига ва ижарадаги жамоаларга бошоқли дон экинлари майдонларини кенгайтиришларида ёрдам берсинлар, фаолиятлари натижаларига кўра уларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини белгиласинлар.
3. Суғориладиган ерлардан юқори самара билан фойдаланишни, қишлоқ хўжалиги экинларини илмий ва агрономик асосланган алмашлаб экишга ялписига ўтишни, янги навлар ҳамда интенсив технологияларни жорий қилишни таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг биринчи навбатдаги вазифаси деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича тавсияларни ишлаб чиқсинлар ва жойларга юборсинлар.
4. Пул-кредит сиёсати бўйича комиссия, «Ўздеҳқончиликсаноатбанк», «Ғалла-банк» ўғит, уруғлик, ёнилғи, техника ва бошқа ресурсларни харид қилишлари учун хўжаликларга кредит ажратиш имкониятларини излаб топсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда алмашлаб экишни жорий қилиш бўйича режа материалларини ва мавжуд лойиҳа ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказсин, алмашлаб экиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини алмаштириб экишнинг намунавий моделларини ишлаб чиқсин ва уларни хўжаликларга етказсин. Бу ишланмаларнинг жорий этилиши устидан муаллифлик назоратини мунтазам амалга оширсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 12 декабрь,
597-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 декабрдаги 597-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1995-1996 йиллар ҳосили учун Ўзбекистон Республикаси бўйича суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ҳисоб-китоби (аҳоли хўжаликларисиз)

минг гектар

1995 йил

1996 йил

Экин майдони

3330,3

3346,0

Дон экинлари — жами

1172

1520

улардан:

бошоқли дон экинлари

972*

1300*

шоли

180,3

200

маккажўхори**

15

15

Бошқа бошоқли ва дуккакли дон экинлари

4.7

5

Техника экинлари — жами

1520

1532

улардан:

пахта

1500

1500

каноп

2,5

2,5

тамаки

9,1

9,1

лавлаги, кунжут ва бошқалар

8,4

20,4

Сабзавот, полиз экинлари, картошка

103

104

Картошка

26

27

Сабзавот

56

56

Полиз экинлари

17

17

Уруғлик экинлар

4

4

Озуқа экинлари — жами

635,3***

290

улардан:

Беда

475,1

238

Эслатма: *) шу жумладан, аҳоли хўжаликларида 100 минг гектар;
**) 1996 йилда Қорақалпоғистон Республикасида 7 минг гектар маккажўхори дон учун; 8 минг гектар уруғлик учун экилади.
***) илдизмевалилар — 20 минг гектар, силос экинлари — 115 минг гектар, бир йиллик ўтлар — 25 минг гектар.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 декабрдаги 597-сонли қарорига
2-ИЛОВА
1995 йилда пахта хом ашёси етиштириш ҳисоб-китоби

Майдон, минг га

Ялпи ҳосил, минг тонна

Қорақалпоғистон Республикаси

145

310

вилоятлар:

Андижон

110

310

Бухоро

106

350

Жиззах

134

310

Қашқадарё

173

420

Навоий

44

120

Наманган

95

280

Самарқанд

97

250

Сурхондарё

120

380

Сирдарё

141

325

Тошкент

108

280

Фарғона

127

375

Хоразм

100

290

Жами:

1500

4000

Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 декабрдаги 597-сонли қарорига
3-ИЛОВА
1996 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини жонлаштириш

минг гектар

Ҳаммаси бўлиб барча тоифадаги ерларда

Шу жумладан, суғориладиган ерларда

шулардан аҳоли хўжаликларида

Қорақалпоғистон Республикаси

62

62

4

вилоятлар:

Андижон

85

85

5

Бухоро

93

93

10

Жиззах

233

113

10

Қашқадарё

375

192

15

Навоий

53

43

3

Наманган

87

87

7

Самарқанд

253

133

15

Сурхондарё

139

116

10

Сирдарё

125

108

4

Тошкент

144

117

4

Фарғона

113

113

11

Хоразм

38

38

2

ЖАМИ:

1800

1300

100