Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикасининг радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тугатилиб, радиочастоталар бўйича Республика кенгаши ташкил этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Радиочастоталар бўйича республика кенгаши мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикасининг «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Қонунида белгиланган радиочастота органлари ўз ваколатлари доирасида радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги бошқарувни амалга оширадилар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармонига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
2. Қуйидагилар радиочастоталар бўйича Республика кенгаши фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
радиочастота спектрини тақсимлаш ва фойдаланиш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарини тақсимлаш жадвалини шакллантириш, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида илмий-техникавий тадқиқотлар ўтказилишини ташкил қилиш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 8 сентябрдаги ПҚ-2403-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 36-сон, 474-модда)
радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, радиочастоталарни режалаштириш, тайинлаш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш;
радиочастота спектри тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторингини ташкил қилиш, радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тизимли комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
радиочастота спектрини тартибга солиш ва ундан фойдаланиш соҳасида замонавий технологияларни қўллаш борасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш, мазкур соҳада ягона автоматлаштирилган бошқариш тизимини яратиш ва ривожлантириш;
радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.
3. Қуйидагилар:
радиочастоталар бўйича Республика кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;
радиочастоталар бўйича Республика кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилаб қўйилсинки, радиочастоталар бўйича Республика кенгаши ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек радиочастота спектри фойдаланувчилари томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги радиочастоталар бўйича Республика кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тузилмасида радиочастоталар бўйича Республика кенгаши фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш учун 3 нафар штат бирлигидан иборат радиочастота спектридан фойдаланишни тартибда солиш бўлими ташкил этилсин.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси икки ой муддатда:
Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
белгиланган тартибда идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 22 октябрь,
ПҚ-2053-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сон қарорига
1-ИЛОВА
Радиочастоталар бўйича республика кенгаши
ТАРКИБИ

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика кенгаши раиси

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири, Республика кенгаши раисининг ўринбосари

С.А. Юсупов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти масъул ходими

С.Т. Зупаров

фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

М.Ш. Истамов

адлия вазирининг биринчи ўринбосари

З.Р. Иминов

мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи

М.А. Мадраҳимов

ташқи ишлар вазири ўринбосари

З.К. Курбанов

ички ишлар вазири ўринбосари

И.А. Абдугафаров

транспорт вазири ўринбосари

Лавозими бўйича

Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

Д.И. Қурёзов

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги директори

Ғ.Ф. Насиров

Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Д.Т. Рустамов

рақамли технологиялар вазирининг маслаҳатчиси

Л.Ф. Саидорипов

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

И.А. Каримов

Гидрометеорология хизмати агентлиги директорининг ўринбосари

А.А. Джурабоев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

Т.А. Назаров

Фуқаро авиацияси агентлиги директори

У.А. Мажидов

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғининг ўринбосари — 29543-ҳарбий қисм командири

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штабининг Алоқа, ахборот технологиялари ва ахборотларни ҳимоялаш бош бошқармаси бошлиғи

Лавозими бўйича

Давлат хавфсизлик хизматининг Махсус алоқа ва ахборотни ҳимоялаш маркази бошлиғи

Ф.Ш. Рустамов

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи

Р.П. Мансуров

Электромагнит мослашув маркази бошлиғи

Д.Х. Дусматов

Рақамли технологиялар вазирлигининг Радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солиш бўлими бошлиғи, Республика кенгаши котиби

Изоҳ: Республика кенгашининг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади/
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сон қарорига
2-ИЛОВА
Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши (кейинги ўринларда — РЧРК) Ўзбекистон Республикаси радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солиш, радиочастоталардан фойдаланиш ва уларни тайинлаш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда республика манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида ишларни самарали амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.
2. РЧРК Ўзбекистон Республикаси радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солиш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича идоралараро коллегиал орган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
РЧРК ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлар вазирликлар, идоралар, компаниялар, уюшмалар, бошқа хўжалик бирлашмалари ва корхоналари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, радиочастота спектри фойдаланувчилари томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
3. РЧРК ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Халқаро электр алоқа иттифоқининг меъёрий ҳужжатларига, ушбу Низомга амал қилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
II. РАДИОЧАСТОТАЛАР БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
4. Қуйидагилар Радиочастоталар бўйича Республика кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг радиочастота ресурсидан самарали фойдаланишни таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
радиочастота спектрини тақсимлаш ва фойдаланиш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарини тақсимлаш жадвалини шакллантириш, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида илмий-техникавий тадқиқотлар ўтказилишини ташкил қилиш;
радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, радиочастоталарни режалаштириш, тайинлаш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш;
радиочастота спектри тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторингини ташкил қилиш, радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тизимли комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
радиочастота спектрини тартибга солиш ва ундан фойдаланиш соҳасида замонавий технологияларни қўллаш борасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш, мазкур соҳада ягона автоматлаштирилган бошқариш тизимини яратиш ва ривожлантириш;
радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.
III. РАДИОЧАСТОТАЛАР БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
5. Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши ўзига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида:
барча мақсадлардаги радиоэлектрон воситалар учун берилган частоталарни ҳисобга олиш тартибини белгилайди;
радиочастота спектридан фойдаланиш ва уни назорат қилиш тартибини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарини тақсимлаш жадвалини ишлаб чиқади ва эълон қилади, радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш масалалари бўйича ўз ваколат доирасида норматив ҳужжатларни қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш имконияти, шунингдек, ишлаб чиқилаётган (яратилган), модернизация қилинадиган, ишлаб чиқарилаётган ва хориждан олиб кириладиган (хориждан харид қилинадиган) радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тўғрисида вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқади ва улар бўйича қарор қабул қилади;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
радиочастота органлари ўртасида радиочастоталар полосаларини тақсимлайди ва уларнинг радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
радиочастота бириктиришларини хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари билан мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикаси радиоэлектрон воситаларига радиочастота бириктиришларини Халқаро электр алоқа иттифоқида рўйхатдан ўтказишни белгиланган тартибда амалга оширади;
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида қўшни давлатларнинг алоқа маъмуриятлари билан ҳамкорлик қилади;
радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди;
Халқаро электр алоқа иттифоқи, Минтақавий алоқа ҳамдўстлиги ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда уларнинг органларининг радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш масалалари бўйича конференциялари ва йиғилишларига тайёргарлик кўришни ва уларда иштирок этишни ташкиллаштиради ва уларнинг қарорлари бажарилишини таъминлайди;
миллий спутник тизими учун радиочастота полосалари ва жойлашиш нуқталарини тақсимлаш ва улардан фойдаланишни режалаштиради, хорижий давлатларнинг Ер сунъий йўлдоши орқали ишлайдиган ердаги сунъий алоқа станцияларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш мақсадида радиочастота полосаларидан фойдаланиш масалаларини ҳал қилади;
радиочастоталардан фойдаланиш соҳасидаги халқаро ҳужжатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларига тааллуқли масалаларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишади;
радиоэлектрон воситаларнинг частота-ҳудудий тарқалиши меъёрларини ва саноат радио шовқинининг рухсат этиладиган қиймати меъёрларини ишлаб чиқишни ташкил этади ва тасдиқлайди;
радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит мослашувчанлигини, радиочастоталардан фойдаланишни белгиловчи талаблар, сигналларни таниш, радиоэлектрон воситаларни етказиб бериш тартиби қисми бўйича радиоэлектрон воситалар стандартлари ва техник регламентлари лойиҳаларини келишади;
радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида таклифларни тайёрлайди, илмий-тадқиқот ва лойиҳа конструкторлик ишлари мавзулари, давлат стандартларини ишлаб чиқиш бўйича хулосалар беради;
юқори частотали қурилмалар, электр ускуналари, машиналар, аппаратлар, приборларга электромагнит мослашувчанликни белгиловчи техник хусусиятлар қисми бўйича стандартлар ва техник регламентларни, шунингдек, саноат шовқинига умумдавлат стандартлари лойиҳасини кўриб чиқади ва келишади.
IV. РАДИОЧАСТОТАЛАР БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
6. Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектридан фойдаланиш ва радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит мослашувчанлигини таъминлаш тартибини белгилайди;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда радиочастота спектридан фойдаланиш ҳуқуқини вақт ва (ёки) макон бўйича тўхтатади ёки чеклайди;
радиочастота органлари қарорлари РЧРК томонидан тасдиқланган амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилмаган ҳолда қабул қилинганда, ушбу қарорларни уларни бекор қилади;
радиочастота спектрини самарали тақсимлаш ва улардан фойдаланиш қисми бўйича радиочастота органлари фаолиятини тартибга солади;
радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун давлат стандартлари, техник регламентлар, меъёрлар, қоидалар ва бошқа норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
РЧРК ваколатига кирувчи масалалар бўйича зарур маълумотларни давлат бошқаруви органлари, жисмоний ва юридик шахслардан сўраб олади;
РЧРК қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
V. РАДИОЧАСТОТАЛАР БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. РЧРК таркиби, жумладан, унинг раиси ва раис ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. РЧРК аъзолари ўз мажбуриятларини жамоатчилик асосида бажаради.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг ишчи органи ҳисобланади ҳамда унинг фаолиятини ташкилий-техник таъминлаш, материалларни мувофиқлаштириш, ишлаб чиқиш ва тайёрлаш бўйича жорий тезкор ишларни бажаради.
Таҳлилий маълумотларни тезкор кўриб чиқиш ва тегишли таклифларни тайёрлаш учун ишчи орган жамоатчилик асосида манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларидан иборат комиссия ва гуруҳларни тузиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
11. Радиочастоталар бўйича Республика кенгашини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 ва 53-моддалари.
 LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 43-сон, 571-модда; 2015 й., 36-сон, 474-модда; 2016 й., 46-сон, 528-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон 2017 й., 2-сон, 25-модда, 35-сон, 917-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон; 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)