Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИНИ ТАЪСИС ЭТИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аёлни муқаддас билиш, унга алоҳида эҳтиром кўрсатиш, озод ва обод юртимиз келажаги бўлган ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялашдаги беқиёс ўрнини яна бир бор эътироф этиш, баркамол, оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, улар орасидаги иқтидорли ёшларнинг таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, тиббиёт, ахборот технологияларини ривожлантириш ва жамоатчилик фаолиятидаги ютуқлари, тенгдошларининг миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маънавий қадриятларга эътиқодининг юксалиши йўлидаги ибратли фаолияти, кенг кўламли ислоҳотларни жадаллаштиришдаги фаол иштирокини рағбатлантириш мақсадида:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги ПҚ-20-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2026 й., 07/26/20/0072-сон)
1. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Фанлар академияси, Бадиий академия, «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, Ёзувчилар, Бастакорлар, Меъморлар уюшмалари, «Олтин мерос», «Камолот», «Умид», «Улуғбек», «Наврўз» жамғармалари ва кенг жамоатчиликнинг Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифлари маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Зулфия номидаги Давлат мукофотини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри вакилаларига иккитадан ҳар йили Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида бериш мақсадга мувофиқ деб топилсин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5389-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.03.2018 й., 06/18/5389/0962-сон)
2. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, тиббиёт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга берилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги ПҚ-20-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2026 й., 07/26/20/0072-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида тайинланади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари бўлган ўқувчилари олий таълим муассасаларининг бакалавриатига, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасаларининг магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 февралдаги ПФ-34-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 06/24/34/0107-сон)
3. Зулфия номидаги Давлат мукофотининг Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Фанлар академияси, Бадиий академия, «Маънавият ва маърифат»жамоатчилик маркази ва бошқа тегишли жамоат ташкилотлари билан биргаликда ишлаб чиқилган кўкрак нишони ҳамда дипломи намунаси тасдиқлансин.
* 3-илова берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиши ҳамда унга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси раҳбарлик қилиши белгилаб қўйилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 февралдаги ПФ-34-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 06/24/34/0107-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Белгилансинки, Зулфия номидаги Давлат мукофотини бериш, унинг кўкрак нишонлари ва дипломини тайёрлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар мазкур мақсадлар учун Оила ва хотин-қизлар қўмитасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги ПҚ-20-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2026 й., 07/26/20/0072-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Зулфия номидаги Давлат мукофоти мукофот Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси кенг жамоатчилик фикрини атрофлича ўрганиб, талабгорлар фаолиятини ҳар томонлама муҳокама қилиб чиқарган хулосалари асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан берилиши белгилаб қўйилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
8. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д. Ғуломова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 10 июнь,
ПФ-2326-сон
Зулфия номидаги Давлат мукофоти тўғрисида
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, тиббиёт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга берилади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги ПҚ-20-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2026 й., 07/26/20/0072-сон)
Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки нафардан талабгорларга берилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5389-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.03.2018 й., 06/18/5389/0962-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Зулфия номидаги Давлат мукофотини олиш учун талабгорнинг сўнгги уч йил мобайнидаги ибратли фаолияти, таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, тиббиёт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқларига оид ҳужжатлар тақдим этилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги ПҚ-20-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2026 й., 07/26/20/0072-сон)
Ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси томонидан белгиланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 февралдаги ПФ-34-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 06/24/34/0107-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Зулфия номидаги Давлат мукофотига тақдим этиш тўғрисидаги қарорлар вазирликлар, маҳаллий ҳокимият органлари, ижодий уюшмалар, жамоат ташкилотлари томонидан қабул қилинади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Ижодий, илмий ва таълим муассасалари юқорида қайд этилган ташкилотларга Зулфия номидаги Давлат мукофотини олишга номзод кўрсатиш бўйича таклифлар киритиш, шунингдек, тавсия этилган ишларга доир ўз фикр-мулоҳазаларини мукофот комиссиясига маълум қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
4. Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорлар фаолияти ва асарлари муҳокамасини ташкил қилиш, шунингдек, зарур материалларни ўз вақтида тақдим этиш тегишли вазирликлар, компаниялар, ижодий уюшмалар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар зиммасига юкланади.
Кўрсатиб ўтилган талаблар бажарилмаган тақдирда комиссия ишларни кўриб чиқишни рад этиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Зулфия номидаги Давлат мукофотларини беришга доир таклифлар тўғрисидаги қарор комиссия таркибининг камида учдан икки қисми иштирокида, яширин овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
6. Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлганларга тантанали вазиятда совриндорлик ёрлиқлари ва нишонлари топширилади.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорининг фахрий нишони кўкракнинг ўнг томонига тақилади.
7. Ўзбекистон Республикасининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти такроран берилмайди.
Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси тўғрисида
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, тиббиёт, ахборот технологиялари ва бошқа соҳалардаги энг нуфузли арбоблардан, ижодий уюшмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, таълим, маданият, тиббиёт ва спорт муассасаларининг таниқли вакилларидан ташкил топади ва унинг таркиби ҳар тўрт йилда учдан икки қисми янгиланиши назарда тутилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Мазкур Комиссия аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги ПҚ-20-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2026 й., 07/26/20/0072-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси раҳбарлик қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 февралдаги ПФ-34-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 06/24/34/0107-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Комиссияга Зулфия номидаги Давлат мукофотини олиш бўйича таклифларни ушбу мукофот тўғрисидаги Низомга қатъий мувофиқ ҳолда кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори учун зарур бўлган таклифларни тайёрлашга доир барча ишлар юкланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 мартдаги ПФ-3578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 4-сон, 43-модда)
4. Комиссия:
а) Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилади;
б) талабгорлар рўйхати, уларнинг ибратли фаолиятлари, асарлари ҳақидаги маълумотларни тавсия этган ташкилотларни кўрсатган ҳолда, мукофот берилишидан икки ой олдин республика оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;
в) Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти, асарларининг жамоатчилик томонидан кенг ва ошкора муҳокама қилинишини ташкил этади, уларнинг жамоатчилик ва мутахассислар томонидан холисона баҳоланишига кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) Давлат мукофоти юзасидан тушган таклифларни ўрганиб чиқиб, мукофотларни бериш тўғрисидаги қарорларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этади;
(4-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
д) Давлат мукофоти совриндори ёрлиқларини, фахрий нишонларини расмийлаштиради хамда уларни топширишни ташкил этади, шунингдек, мукофотлар пулини тўлашни амалга оширади.
5. Комиссияга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
а) Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти, асарларини олдиндан кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун пул тўлаш йўли билан мутахассис-экспертларни таклиф этиш;
б) Давлат мукофотини олишга тавсия этилган талабгорларнинг ибратли фаолиятлари ва ижодий ишларига доир материалларни тегишли ташкилотларга экспертларнинг кўриб чиқиши учун юбориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) мукофотга тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти ва ижоди билан жойларда танишиш учун комиссия аъзоларини, экспертлар ёки эксперт комиссияларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига юбориш.
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 6-сон, 151-модда; , 2000 й., 9-10-сон, 275-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 4-5-сон, 22-модда; 2013 й., 4-сон, 43-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.03.2018 й., 06/18/5389/0962-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон; 07.02.2024 й., 06/24/34/0107-сон; 24.01.2026 й., 07/26/20/0072-сон)