Ҳужжат кучини йўқотган " " 14.12.2015
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификаторига қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2421]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2015 йил 5 декабрдаги 54-Б-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори билан тасдиқланган хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификаторига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2421-1, 11.12.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 291-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификаторига иловага* мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 23 январь,
3-Б-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 74-модда)