Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида
Шартнома
ЖИНОИЙ ИШЛАР ЮЗАСИДАН ЎЗАРО ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ ТЎҒРИСИДА
2000 йил 2 май, Деҳли
Мазкур Шартнома Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 31 августдаги 126-II-сонли «Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси ўртасида жиноий ишлар юзасидан ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида»ги Қарори билан ратификация қилинган.
(2001 йил 17 апрелдан кучга кирган)
Ўзбекистон Республикаси билан Ҳиндистон Республикаси, бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
ҳамкорликни кучайтириш ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдамни ривожлантириш орқали жиноятларни, бунга терроризм ҳам киради, текшириш, жиноий таъқиб қилиш ва олдини олишда иккала Томоннинг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
I ҚИСМ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда
Ўзаро ҳуқуқий ёрдамлашиш бўйича мажбуриятлар
Ўзаро ҳуқуқий ёрдамлашиш бўйича мажбуриятлар
1. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартномага мувофиқ бир-бирларига жиноий ишлар юзасидан кенг кўламда ўзаро ёрдамлашадилар.
2. Ушбу модданинг 1-бандида тилга олинган ўзаро ҳуқуқий ёрдам деганда, сўралаётган Томон тарафидан сўраётган Томон юрисдикцияси доирасида, бундай ҳуқуқий ёрдам суд ёки бошқа бирон-бир орган тарафидан сўралаётган ёинки берилиши-берилмаслигидан қатъи назар, жиноий ишлар бўйича текшириш ва процессуал фаолият юзасидан кўмаклашиш тушунилади.
3. Ушбу модда 1-бандида тилга олинган жиноий ишлар деганда Ўзбекистон Республикаси учун Ўзбекистон Республикаси жиноий қонунларида кўзда тутилган ҳар қандай ҳуқуқбузарликка оид текшириш ёки процессуал фаолият, Ҳиндистон Республикаси учун — Парламент чиқарган қонунларда, шунингдек штатларнинг қонунларида кўзда тутилган ҳар қандай ҳуқуқбузарликка оид текшириш ёки процессуал фаолият тушунилади.
4. Жиноий ишлар, шунингдек солиқ, божхона божлари ва тўловларига оид, сармоя ва тўловларни халқаро ўтказишга алоқадор, бунга терроризмга мадад бериш учун фойдаланиладиган ўтказишлар ҳам киради, жиноий ҳуқуқбузарликларга оид текшириш ёки процессуал фаолиятни ҳам ўз ичига олади.
5. Жиноий ишлар, шунингдек терроризм, яъни сиёсий мақсадларда ёхуд аҳолини қўрқитиш учун зўравонлик қилишга алоқадор жиноий ҳуқуқбузарликларга оид текшириш ёки процессуал фаолиятни ҳам ўз ичига олади.
6. Ҳуқуқий ёрдам деганда қуйидагилар тушунилади:
6.1 шахслар ва нарсаларнинг жойини аниқлаш ва тайин қилиш;
6.2 ҳужжатларни, жумладан шахсларнинг келиб-кетишлари талаб этиладиган ҳужжатларни топшириш;
6.3 ахборот, ҳужжатлар ва бошқа материалларни, бунга жиноий ва судлов материаллари ҳам киради, тақдим этиш;
6.4 мол-мулкни бериш;
6.5 ашёвий далилларни вақтинча бериб туриш;
6.6 шахсларнинг гувоҳлик кўрсатмаларини ва аризаларини олиш
6.7 тинтув ўтказиш ва ашёларни олиб қўйиш тўғрисидаги сўровларни бажариш;
6.8 гувоҳлар, шунингдек бошқа шахсларнинг, жумладан экспертларнинг гувоҳлик кўрсатмалари бериши ва ҳибсда сақланаётган шахслар устидан текширув ишлари олиб борилишига кўмаклашишини таъминлаш;
6.9 жиноят орқали қўлга киритилган мол-мулк турган жойни аниқлаш, уни ҳибсга олиш, тортиб олиш ва мусодара қилиш тадбирларини кўриш;
6.10 терроризм мақсадлари учун мўлжалланган воситаларнинг жойини аниқлаш, уларни ҳибсга олиш, тортиб олиш ва мусодара қилиш бўйича тадбирларини кўриш; ҳамда
6.11 ушбу Шартномага мувофиқ бўлган бошқа турдаги ёрдамларни бериш.
2-модда
Сўровларни бажариш
Сўровларни бажариш
1. Ҳуқуқий ёрдам бериш тўғрисидаги сўровлар сўралаётган Томоннинг қонунларига мувофиқ ошиғич равишда ва тақиқланмаган бўлса, сўраётган Томон кўрсатган тарзда бажарилади.
2. Агар сўраётган Томон ўз сўровида бу тўғрида махсус қайд қилган бўлса, сўралаётган Томон сўровни бажариш вақти ҳамда жойини унга хабар қилади.
3. Сўралаётган Томон банк сирларининг асослари тўғрисида сўровни бажаришни рад этмайди.
3-модда
Ҳуқуқий ёрдам беришни рад этиш ёки кечиктириш
Ҳуқуқий ёрдам беришни рад этиш ёки кечиктириш
1. Агар сўралаётган Томон сўровни бажариш унинг суверенитети, хавфсизлиги, жамоат тартиби ва жамиятнинг бошқа муҳим манфаатларига зиён етказади, деб ҳисобласа, сўровни бажариш рад этилиши мумкин.
2. Сўровни бажариш ўтказилаётган текшириш ёки сўралаётган Томон юрисдикцияси доирасида жиноий таъқибни амалга оширишга халақит берадиган бўлса, Сўралаётган Томон ҳуқуқий ёрдам бериш тўғрисидаги сўровни бажаришни кечиктириши мумкин.
3. Сўралаётган Томон сўраётган Томонни сабабини кўрсатган ҳолда, сўровни бажаришни тўла ёки қисман рад этиш ёинки уни бажаришни кечиктириш тўғрисидаги қароридан хабардор қилади.
4. Сўралаётган Томон ёрдам бериш тўғрисидаги сўровни бажаришни рад этиш ёки уни кечиктириш ҳақида қарор қабул қилишдан аввал ҳуқуқий ёрдам қандай шарт-шароитда берилиши мумкинлигини ҳам кўриб чиқади. Агар сўраётган Томон шу шароитда ҳуқуқий ёрдамни қабул қилишга рози бўлса, у бунга амал қилади.
II ҚИСМ
МАХСУС ҚОИДАЛАР
МАХСУС ҚОИДАЛАР
4-модда
Шахслар ва нарсаларнинг жойини аниқлаш ва тайин белгилаш
Шахслар ва нарсаларнинг жойини аниқлаш ва тайин белгилаш
Сўралаётган Томоннинг ваколатли органлари сўровда кўрсатилган шахслар ва нарсаларнинг жойини аниқлаш ва тайин белгилаш учун барча чораларни кўрадилар.
5-модда
Ҳужжатларни топшириш
Ҳужжатларни топшириш
1. Сўралаётган Томон унга сўров мақсадларида берилган ҳужжатларни топширади.
2. Сўраётган Томон жавоб берилиши керак бўлган ёки сўраётган Томоннинг юрисдикцияси доирасида қатнашиши кутилаётган ҳужжатнинг бундай жавоб ёки ҳозир бўлиши зарур ҳужжат учун тайинланган мақбул муддат ичида топширилиши тўғрисида сўров беради. Қанчалик вақтни «мақбул» муддат деб белгилашда сўраётган Томон сўралаётган Томоннинг юрисдикцияси доирасидаги имкониятларни ҳисобга олади.
3. Сўралаётган Томон ҳужжатлар сўраётган Томон кўрсатган тарзда топширилганини тасдиқлайди. Ҳужжатни топшириш орқага сурилса ёки қолдирилса, бунинг сабаблари сўраётган Томонга хабар қилинади.
6-модда
Ҳужжатлар ва нарсаларни бериб юбориш
Ҳужжатлар ва нарсаларни бериб юбориш
1. Ҳуқуқий ёрдам бериш тўғрисидаги сўров материал ва ҳужжатларга тааллуқли бўлса, сўралаётган Томон агар сўраётган Томон асл нусхаларнинг ўзини талаб этмаётган бўлса, уларнинг лозим тартибда тасдиқланган нусхаларини бериб юбориши мумкин, асл нусхалар сўралган ҳолда эса сўралаётган Томон бундай сўровни бажариш учун барча лозим чораларни кўради.
2. Сўраётган Томонга бериб юборилган материаллар, ҳужжатлар ёки нарсаларнинг асл нусхалари сўралаётган Томоннинг сўровига кўра, иложи борича дарҳол қайтарилиши лозим.
3. Сўралаётган Томоннинг қонунлари йўл берса, материаллар, ҳужжатлар ёки нарсалар сўраётган Томоннинг қонунларига мувофиқ келиши учун сўраётган Томон талаб қилиши мумкин бўлган тартибда тасдиқлаб юборилади.
7-модда
Жараёнда иштирок этадиган шахсларнинг сўралаётган Томон юрисдикцияси доирасида қатнашишлари
Жараёнда иштирок этадиган шахсларнинг сўралаётган Томон юрисдикцияси доирасида қатнашишлари
1. Сўралаётган Томон юрисдикцияси доирасида кўрсатма бериш ёки ҳужжатлар, материаллар ёхуд ашёларни тақдим этиши, шунингдек сўралаётган Томон қонунлари талабига мувофиқ бўлган ҳужжатлар, материаллар ёхуд ашёларни тақдим этиши талаб этилаётган шахс, заруратга кўра, чақирув қоғози бериш орқали ёки бошқа бирон тартибда қатнашиш ва кўрсатма бериш учун чорланади.
2. Сўралаётган Томон ўз қонунлари талабига кўра сўровни бажаришда унда кўрсатилган шахсларнинг ҳозир бўлиши ва сўроқ қилинаётган шахсга бериладиган саволларини этишларига йўл қўйиши мумкин.
3. Сўровни бажаришда ҳозир бўладиган шахсларнинг процессуал хатти-ҳаракатлар чоғида сўзма-сўз ёзиб олишларига йўл қўйилади. Сўралаётган Томоннинг қонунларида тақиқланмаган бўлса, бундай ёзиб олишни амалга ошириш учун техникавий воситаларни қўллашга рухсат берилади.
8-модда
Кўрсатмалар беришни ташкил этиш ёки сўралаётган Томоннинг юрисдикцияси доирасида шахслар устидан текшириш ўтказишга кўмаклашиш
Кўрсатмалар беришни ташкил этиш ёки сўралаётган Томоннинг юрисдикцияси доирасида шахслар устидан текшириш ўтказишга кўмаклашиш
1. Сўраётган Томон сўралаётган Томондан текшириш ўтказишда шахснинг кўргазма бериши ёки ёрдамлашишини сўраши мумкин.
2. Сўралаётган Томон шахсни ихтиёрий равишда у текшириш ўтказишда ёрдамлашиш учун ёки гувоҳлик кўрсатмаси бериши учун таклиф этиши мумкин. Ушбу шахс барча харажатлар қопланиши ва тўланадиган маблағлар хусусида хабардор этилиши лозим. Сўралаётган Томон ушбу шахснинг жавоби тўғрисида сўраётган Томонга хабар қилади.
9-модда
Тинтув ва олиб қўйиш
Тинтув ва олиб қўйиш
1. Тинтув ўтказиш ва олиб қўйиш тўғрисидаги сўровни бажараётган ваколатли орган сўраётган Томон сўраб қолиши мумкин бўлган, олиб қўйилган ҳужжатлар, материаллар ёки ашёларнинг аниқлиги, ҳолати, тугаллиги, давомийлиги каби жиҳатлар ҳамда олиб қўйиш тафсилотларини ўз ичига олган ахборотни тақдим этади.
2. Сўраётган Томон олиб қўйилган ҳужжатлар, материаллар ёки ашёлар ўзига берилишида сўралаётган Томон ўртага қўйган шартларга амал қилади.
10-модда
Ҳибсда сақланаётган шахсларнинг гувоҳлик кўрсатмаларини бериши ёки текшириш ўтказишга кўмаклашишини ташкил этиш
Ҳибсда сақланаётган шахсларнинг гувоҳлик кўрсатмаларини бериши ёки текшириш ўтказишга кўмаклашишини ташкил этиш
1. Сўралаётган Томоннинг юрисдикцияси доирасида бўлган ҳибсда сақланаётган шахс сўраётган Томоннинг сўровига кўра текшириш ўтказишга кўмаклашиш ёки жараёнда гувоҳлик кўрсатмаси бериш учун, ушбу шахснинг розилигига кўра ҳамда бундай шахсни беришга тўсқинлик қиладиган асос бўлмаган ҳолларда сўраётган Томонга вақтинча берилиши мумкин. Сўраётган Томон ушбу шахсни ҳибсда сақлайди ва уни сўровни бажариш якунланиши биланоқ сўралаётган Томонга қайтаради.
2. Чиқарилган ҳукм муддатининг ўтганлиги ёки сўралаётган Томон сўраётган Томонга берилган шахсни ҳибсда сақлаш эҳтиёжи барҳам топганлигини хабар қилса, ушбу шахс озод этилиши лозим ва бу ҳолда унга нисбатан ушбу Шартноманинг 8-моддаси қоидалари қўлланади.
11-модда
Хавфсизлик кафолатлари
Хавфсизлик кафолатлари
1. Сўраётган Томоннинг юрисдикцияси доирасида турган шахс унинг ҳозир бўлишини тақозо этган сўровга мувофиқ, ушбу Шартнома 10-моддасининг 1-банди кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари ҳолларда ҳибсга олинмайди ёки бошқа ҳар қандай чекловга дучор қилинмайди, шунингдек ушбу шахс унинг сўралаётган Томон юрисдикцияси ҳудудидан чиқишидан аввал қилган ёки қилмаган хатти-ҳаракати учун жиноий жавобгарликка тортилмайди. Бундай шахс ушбу сўров мансуб бўлган жараёндан бўлак ҳар қандай жараён бўйича кўрсатма беришга мажбур эмас.
2. Шахс унинг ҳозир бўлиши ортиқ шарт эмас эканлиги тўғрисида расман хабардор қилинганидан кейин ўттиз кун мобайнида сўраётган Томон юрисдикцияси ҳудудини ихтиёрий равишда тарк этмаса ёки унинг юрисдикцияси ҳудудини тарк этиб, яна ўз хоҳиши билан унга қайтиб келса, унга нисбатан ушбу модданинг 1-банди қўлланмайди.
3. Сўраётган Томон юрисдикцияси ҳудудига келмаган ҳар қандай шахс бунинг учун сўралаётган Томоннинг ҳеч қандай санкциялари ёки мажбурлаш чораларига дучор қилинмайди.
12-модда
Жиноят орқали қўлга киритилган мол-мулк
Жиноят орқали қўлга киритилган мол-мулк
1. Сўралаётган Томон сўровга кўра ўзининг юрисдикцияси доирасида жиноят орқали топилган ҳар қандай мол-мулк, жумладан терроризм мақсадида сарфланадиган маблағ бор-йўқлигини аниқлаш учун барча чора-тадбирларни кўради ва текшириш натижалари тўғрисида сўраётган Томонга хабар қилади.
2. Сўров жиноят орқасида топилган мол-мулк, жумладан терроризм мақсадида сарфланадиган маблағни ҳибсга олиш ёки мусодара этишни таъминлаш мақсадида берилиши мумкин. Бундай ёрдам сўралаётган Томоннинг қонунларига мувофиқ равишда, исталган мақбул усулда берилади. Бу сўраётган Томоннинг суди ёки бошқа ваколатли органининг қарорини кучлантириш ёхуд сўралаётган Томонда мол-мулкни ҳибсга олиш ёинки мусодара қилиш мақсадида сўралаётган Томоннинг ваколатли органига сўров юборишни ўз ичига олиши мумкин.
3. Сўров жиноят орқасида топилган мол-мулкни қайтариб бериш тўғрисида қарор ижросини таъминлаш мақсадида ҳибсга олишда ёрдам сўраб берилиши мумкин.
4. Жиноят орқасида топилган ва ушбу Шартномага мувофиқ ҳибсга олинган ёки мусодара этилган мол-мулк, агар ҳар бир алоҳида ҳолатда бошқача аҳдлашувга эришилмаган бўлса, сўралаётган Томонга тегишли бўлади.
5. Ушбу модданинг 1- ва 2-бандларига мувофиқ ёрдам сўраб берилган сўровга биноан сўралаётган Томонда чоралар кўрилган бўлса ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикасида мулкни ҳибсга олиш ва мусодара қилиш тўғрисидаги буйруқномада манфаатлари акс этган шахснинг тавсияси мавжуд бўлса, тегишли Аҳдлашувчи Томон бу тўғрисида бошқа Аҳдлашувчи Томонга иложи борича тезда хабар беради ҳамда тез орада ушбу тавсияни кўриб чиқиш натижаларини маълум қилади.
III ҚИСМ
ПРОЦЕДУРА
ПРОЦЕДУРА
13-модда
Сўровнинг мазмуни
Сўровнинг мазмуни
1. Ҳар қандай ҳолларда сўровда қуйидагилар акс эттирилиши керак:
1.1 иш юзасидан текшириш, жиноий таъқиб ёки ишлаб чиқариш олиб борадиган, сўров юборилган ваколатли органнинг номи;
1.2 иш юзасидан текшириш, жиноий таъқиб ёки ишлаб чиқариш мазмунининг баёни ҳамда ишга алоқадор фактларнинг нусхалари ёки қисқа тафсилоти ва тегишли қонунлар матни;
1.3 сўровни юборишдан мақсад ва сўралаётган ёрдам тури;
1.4 сўровни бажаришнинг мақбул муддати.
2. Ҳуқуқий ёрдам сўраб берилган сўровда, шунингдек қуйидаги ахборот ҳам бўлиши лозим:
2.1 иложи бўлса — иш юзасидан текшириш ёки ишлаб чиқариш олиб борилаётган шахс ёки шахсларнинг кимлиги, фуқаролиги, турар жойи тўғрисида маълумот;
2.2 зарур бўлса — сабабини кўрсатган ҳолда, сўраётган Томон учун амал қилиниши мақбул бўладиган исталган алоҳида процессуал хатти-ҳаракат ёки талабнинг мазмуни;
2.3 гувоҳлик кўрсатмалари олиш ёки тинтув ўтказиш ва олиб қўйиш тўғрисида сўров юбориладиган ҳолларда — шундай далиллар сўралаётган Томон юрисдикцияси доирасида бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахмин асосланган ариза;
2.4 шахсдан гувоҳлик кўрсатмаларини олиш тўғрисида сўров юбориладиган ҳолларда — ушбу гувоҳлик кўрсатмаларини гувоҳлик кўрсатмалари ёки ариза берадиган шахсдан қасам ичириб олиниши, тасдиқланиши ёки сўралаётган Томоннинг қонунларида кўзда тутилган бошқа тарзда олиниши лозим ёки шарт эмаслиги тўғрисида ахборот;
2.5 ашёвий далилларни вақтинча бериб туриш ҳолларида — бу ашёвий даллолларни сақлаб турадиган шахс ёки шахслар гуруҳи, улар топшириладиган жой, улар юзасидан ўтказиладиган экспертизалар тарзи ва улар қайтариб бериладиган сана;
2.6 ҳибсда сақланадиган шахслар иштирок этадиган ҳолларда — ўтказишнинг бутун даврида уларнинг ҳибсда сақланиши учун масъул бўлган шахс ва шахслар гуруҳи, ҳибсдаги шахсни олиб бориш лозим бўлган жой ва унинг қайтарилиш санаси;
2.7 шарт бўлса — махфийликни сақлаш зарурати ва бунинг сабаблари;
2.8 сўровни бажариш учун асқотиши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай ахборот.
3. Сўралаётган Томон сўровда акс эттирилган ахборот сўровни бажариш учун етарли эмас деб топса, у қўшимча ахборот этилишини талаб қилиши мумкин.
4. Сўров ёзма равишда берилади. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда ёки сўралаётган Томон йўл қўядиган ўзга ҳолларда сўров факс ёки электрон почтанинг бошқа келишилган воситалари орқали берилиши мумкин, аммо шундан сўнг дарҳол ёзма асл нусха орқали тасдиқланиши керак.
14-модда
Марказий органлар
Марказий органлар
Ушбу Шартномани бажаришда марказий органлар барча сўровлар ва уларнинг жавобларини беради ҳамда қабул қилиб олади.
Ўзбекистон Республикаси томонидан — Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси Марказий Орган ҳисобланади; Ҳиндистон Республикаси томонидан Ҳиндистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий Орган ҳисобланади.
15-модда
Махфийлик
Махфийлик
1. Сўралаётган Томон тақдим этилган ахборот ёки далиллар ёхуд бундай ахборот ёки далиллар манбаи махфий сақланишини ёинки улар ўзи қўйган шартларга амал қилинганидагина очилишини талаб қилиши мумкин. Сўраётган Томон ушбу ахборот ёки далилларни ана шу шартлар билан қабул қилиб олса, уларга амал қилиши лозим.
2. Сўралаётган Томон сўровга кўра ва сўралаётган даражада сўров, унинг мазмуни, илова этилган ҳужжатлар ҳамда ушбу сўровга биноан кўрилган чора-тадбирларнинг махфийлигини сақлайди. Сўровни бажариш унинг махфийлигини сақлаган ҳолда мумкин бўлмаса, сўралаётган Томон бу тўғрида сўраётган Томонни хабардор қилади, сўраётган Томон эса, ушбу сўров шундай ҳолда ҳам бажарилиши лозимми-йўқми, ҳал қилади.
16-модда
Фойдаланишни чеклаш
Фойдаланишни чеклаш
Сўралаётган Томон сўралаётган Томон марказий органининг розилигини олмасдан туриб тақдим этилган ахборот ва далилларни ошкор қилиши ҳамда улардан сўровда кўрсатилганидан бўлак мақсадларда фойдаланиши мумкин эмас.
17-модда
Тасдиқлаш
Тасдиқлаш
Ушбу Шартномага мувофиқ берилган далил ва ҳужжатларни ушбу Шартноманинг 6-моддасида кўрсатилганидан бошқача тартибда тасдиқлаш шарт эмас.
18-модда
Тиллар
Тиллар
Ушбу Шартномани бажаришда Аҳдлашувчи Томонлар ўз давлат тилларидан фойдаланадилар. Унинг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат тилига ва инглизчага таржимаси ҳам илова қилинади.
19-модда
Консуллик мансабдор шахслари
Консуллик мансабдор шахслари
1. Консуллик мансабдор шахслари ўзлари бўлиб турган давлат ҳудудида расмий сўровсиз, ихтиёрий равишда гувоҳлик кўрсатмалари олишлари мумкин. Мўлжалланаётган процессуал хатти-ҳаракатлар тўғрисида бўлиб турган давлатга олдиндан хабар берилади. Бу давлат ушбу Шартнома 3-моддасида кўрсатилган исталган сабабга биноан бунга ўз розилигини бермаслиги мумкин.
2. Консуллик мансабдор шахслари консуллик биносига ихтиёрий равишда келган шахсга ҳужжатларни топширишлари мумкин.
20-модда
Харажатлар
Харажатлар
1. Сўралаётган Томон ўз ҳудудида сўровни бажаришга оид харажатларни кўтаради. Сўраётган Томон кўтарадиган қуйидаги харажатлар ундан мустасно:
1.1 сўраётган Томоннинг сўровига биноан ушбу Шартноманинг 7- ёки 8-моддаларига асосан сўралаётган Томон юрисдикцияси ҳудудига исталган шахсни олиб бориш ва ушбу шахснинг сўралаётган Томон юрисдикцияси доирасида бўлган чоғидаги овқатланиши ва бўлак харажатлари;
1.2 ҳам сўралаётган Томон, ҳам сўраётган Томон юрисдикцияси доирасида экспертларнинг харажатлари ва уларнинг гонорарлари;
2. Сўровни бажариш ҳаддан ташқари харажатларни тақозо этиши маълум бўлиб қолса, Аҳдлашувчи Томонлар сўралаётган ёрдам қандай шароитда берилиши мумкинлиги тўғрисида маслаҳатлашиб оладилар.
IV ҚИСМ
ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
21-модда
Қўллаш соҳаси
Қўллаш соҳаси
Тегишли ҳаракат ёки ҳаракатсизлик бу санага қадар юз берган-бермаганлигидан қатъи назар, ушбу Шартнома кучга кирганидан кейинги барча сўровларга нисбатан қўлланади.
22-модда
Халқаро конвенциялар/шартномалар
Халқаро конвенциялар/шартномалар
Ушбу Шартнома Аҳдлашувчи Томонларнинг улар иштирок этган бошқа халқаро конвенциялар/шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларига дахл қилмайди.
23-модда
Маслаҳатлашувлар
Маслаҳатлашувлар
Аҳдлашувчи Томонлар исталган Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу Шартномани яхлит ёинки ундаги бирон-бир конкрет масала юзасидан талқин қилиш ёки қўллаш борасидаги илтимосига биноан дарҳол маслаҳатлашув ўтказадилар.
24-модда
Кучга кириши ва тўхтатилиши
Кучга кириши ва тўхтатилиши
1. Ушбу Шартнома ратификация қилинади ва ратификация ёрлиқлари алмашинган санадан бошлаб кучга киради.
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон исталган вақтда бошқа Аҳдлашувчи Томонга дипломатик каналлар орқали билдиришнома юбориб ушбу Шартнома фаолиятини тўхтатиши мумкин; ушбу Шартнома шундай билдиришнома олинганидан кейин олти ой ўтгач кучдан қолади.
Деҳли шаҳрида, 2000 йил 2 майда икки нусхада, ўзбек, ҳинд ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Талқинда ҳар хилликлар келиб чиққан ҳолларда инглиз тилидаги матн қўлланади.
(имзолар)