|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.11.2024
|
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА АЛКОГОЛЛИ ИЧИМЛИКЛАРГА АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 589-6]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 23 сентябрдаги 178-сон ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 2024-17-сонли «Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3566, 31.10.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) ва «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) қонунларининг 6 ва 7-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 октябрдаги 283-сон «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва рухсат бериш тартиботларини амалга оширишда давлат бошқарув функцияларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 42-сон, 454-модда) қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1998 йил 10 декабрда 04-02-05/809, 98-156-сон ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 6 декабрда 02/8-42-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 589, 1999 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 йил, 2-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 29 ноябрь,
73-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 29 ноябрь,
2011-32-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 29 ноябрь,
01-02/8-23-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 51-сон, 548-модда)