ТИББИЙ-МЕҲНАТ ЭКСПЕРТ КОМИССИЯЛАРИ ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАРНИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА, НОГИРОНЛИКНИ ВА КАСБИЙ МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТ ЙЎҚОТИЛИШИ ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларнинг касбий меҳнатга лаёқати йўқотилиши даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ногиронликка олиб келадиган асосий касалликлар ва ушбу касалликларда ногиронликни белгилаш мезонлари рўйхати 3-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Ногиронликка олиб келадиган асосий касалликлар ва ушбу касалликларда ногиронликни белгилаш мезонлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 1 июль,
195-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сон қарорига 1-ИЛОВА
1. Ушбу Низом тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда ТМЭК деб аталади) томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ногиронликни, шунингдек меҳнатда майиб бўлиш ёки касбий касаллик оқибатида касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлаш тартибини белгилайди.
2. Фуқароларни ТМЭКда тиббий кўрикдан ўтказиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
ҳаёт фаолияти, меҳнатга лаёқат чекланганлиги ҳолатини, ногиронликнинг гуруҳлари, сабаблари, бошланган вақти ва муддатларини аниқлаш;
меҳнат фаолиятини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлган ёки саломатлигини бошқача тарзда шикастлаган ишловчиларнинг меҳнатга лаёқати йўқотилганлиги даражасини, шунингдек уларнинг ёрдамнинг қўшимча турларига муҳтожлигини аниқлаш;
ногиронларнинг саломатлиги ва меҳнатга лаёқати ҳолатини ҳисобга олган ҳолда уларни тиббий ва ижтимоий-меҳнат бўйича реабилитация қилиш чора-тадбирларини белгилаш;
ногиронларни ишга жойлаштириш, ўқитиш ва қайта ўқитиш бўйича тавсиялар бериш.
3. Фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш:
яшаш жойидаги туманлараро, туман (шаҳар) ТМЭК;
фуқарода мазкур ТМЭК соҳаси бўйича алоҳида касалликлар мавжуд бўлган тақдирда даволаш-профилактика муассасасига (кейинги ўринларда ДПМ деб аталади) бириктириш жойидаги ихтисослаштирилган ТМЭК томонидан;
врачларни, ТМЭК ходимларини ва уларнинг яқин қариндошларини, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш, жиноятлар содир этганликда гумон қилинаётган, айбланаётган, судланган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳукм қилинган шахсларни, шунингдек ихтисослаштирилган, туманлараро ва туманлар (шаҳарлар) ТМЭК хулосасига рози бўлишмаган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш – бош ТМЭК томонидан амалга оширилади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
4. Фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тиббиёт одоб-ахлоқига ва деонтологияга асосланади.
5. ТМЭКда фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш бепул амалга оширилади.
II. Фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиш
6. ТМЭК тиббий кўрикдан ўтказишга Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги, ДПМ йўлланмасига эга бўлган, ушбу ТМЭКга бириктирилган шахсларни қабул қилади.
16 ёшгача бўлган ногирон болаларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
(6-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 189-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 24-сон, 281-модда)
Тиббий кўрикдан ўтказишнинг сифати, ўз вақтидалиги ва беморларни ТМЭКга юборишнинг асосланганлиги юзасидан жавобгарлик ДПМ раҳбари зиммасига юкланади.
Тиббий ҳужжатларда ТМЭКнинг нотўғри хулосасини чиқаришга асос бўлган ёлғон маълумотларни қасддан кўрсатишган шахслар, шунингдек ёлғон хулосалар беришган ёки ногиронлик гуруҳини атайлаб нотўғри белгилашган врачлар ва экспертлар ҳам қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиладилар.
7. Бошланғич тиббий кўрикдан ўтказишга:
айнан бир касаллик туфайли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан бошлаб узлуксиз муддат қаторасига 4 ойдан ортиқни ташкил қиладиган узоқ муддат касал бўлган (сил касаллигига чалинган беморлардан ташқари) шахслар;
айнан бир касаллик туфайли вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан эътиборан 12 ой мобайнида танаффус билан бирга 6 ой мобайнида давом этган шахслар (сил касаллигига чалинган беморлардан ташқари);
сил касаллиги биринчи марта аниқланган, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври касаллик аниқланган кундан бошлаб камида 10 ойни ташкил қиладиган, шунингдек асосий касаллик кучайган-вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошланган кундан эътиборан камида 6 ой силга қарши курашиш муассасаларида ҳисобда турган тақдирда сил касаллигига чалинган беморлар қабул қилинади.
Ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган шахслар, шунингдек нохуш клиник прогнозли беморлар юқорида кўрсатиб ўтилган муддатлар ўтгунгача тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиниши мумкин. Ушбу шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишга қабул қилиш тўғрисидаги қарор ТМЭК раиси томонидан чиқарилади.
8. ТМЭКда тиббий кўрикдан ўтиш учун паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат мажбурий тартибда кўрсатилади.
ТМЭКда тиббий кўрикдан ўтиш учун:
ДПМ йўлланмаси, даволовчи врач, бўлим мудири, бош врач имзоси ва муассасанинг думалоқ муҳри билан тасдиқланган касаллик тарихидан кўчирмалар (мавжуд бўлса), амбулатория картаси;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлодаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)
ишлайдиганлар томонидан – вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тақдим этилади.
Касбий касаллик оқибатида касбий меҳнатга лаёқат йўқотилганлиги даражаси ва ногиронлик аниқланган тақдирда ТМЭКга тиббий кўрикдан ўтиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус ваколат берилган соғлиқни сақлаш муассасаси хулосасидан кўчирма ҳам тақдим этилади.
Касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлигини аниқлаш учун ТМЭКга биринчи марта юборилган шахслар меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолдаги бахтсиз ҳодиса ёки соғлиқнинг бошқача тарзда шикастланганлиги тўғрисида белгиланган шаклдаги далолатномани ҳам тақдим этадилар.
9. Айрим ҳолларда, зарурият пайдо бўлганда ТМЭК иш берувчилардан тиббий текширишдан ўтувчининг меҳнатда жароҳатланишга ёки касб бўйича касалланишига сабаб бўлган меҳнат характери ва шароитлари тўғрисидаги хулосани сўраб олиши мумкин. Бунда иш берувчи томонидан хулосани ўз вақтида тақдим этмаслик ёки тақдим этмаслик тиббий текширишдан ўтказишни рад этиш ёки тиббий текшириш муддатини узайтириш учун асос бўла олмайди.
10. Тиббий кўрик:
яшаш жойидаги ТМЭК ёки ДПМга бириктирилган жойдаги ТМЭК ёки ушбу ТМЭКга бириктирилган тегишли ДПМнинг йўлланмаси бўйича ўтказилиши;
агар ТМЭК жойлашган жойда тиббий текширишни асосли сабабларга кўра ва ДПМ тавсияси асосида ўтказиш мумкин бўлмаса – уйда ёки стационарда кўчма мажлисларда ўтказилиши мумкин.
Тиббий кўрик ҳужжатлар ТМЭКда қабул қилинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда ўтказилади. Ногиронлик белгиланган тақдирда ҳужжатлар ТМЭКда қабул қилинган сана ногиронликнинг бошланиши ҳисобланади.
III. Тиббий кўрикни ўтказиш
11. Туман (шаҳар), туманлараро ва ихтисослаштирилган ТМЭК мажлисида тиббий кўрик тўлиқ таркибда ўтказилади.
12. Шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш:
шахсни тиббий кўрикдан ўтказиш;
ТМЭКга йўлланмани (088/у шаклини), касаллик тарихидан кўчирмаларни, амбулатория картасини, шунингдек беморни тиббий кўрикка юбориш учун асос бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш йўли билан амалга оширилади.
13. Тиббий кўрик маълумотлари ва ТМЭК қарори тиббий кўрик далолатномасида ва ТМЭК мажлиси протоколида қайд этилади, улар шу куннинг ўзида тўлдирилади, ТМЭК раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади.
14. Тиббий кўрик натижалари бўйича ТМЭК қуйидаги хулосаларни (кейинги ўринларда ТМЭК хулосаси деб аталади) чиқариши мумкин:
ногиронлик гуруҳини аниқлаш, унинг сабаблари ва муддатлари тўғрисида;
қўшимча равишда текшириш ҳамда клиник ташхисни аниқлаштириш учун тиббий кўрикдан ўтувчини бириктирилган даволаш-профилактика муассасаларига, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига ҳамда ногиронлар учун минтақавий реабилитация марказларига юбориш тўғрисида;
тиббий кўрикдан ўтаётган беморни даволашни охиригача етказиш зарурлиги муносабати билан унинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси муддатини узайтириш тўғрисида;
протез-ортопедия буюмлари, ногиронлик аравачалари ва реабилитация қилишнинг бошқа ёрдамчи техник воситалари билан таъминлашга муҳтожлик тўғрисида;
меҳнатга тавсия этиш, ногироннинг ўқитишга ёки қайта ўқитишга муҳтожлиги тўғрисида;
ўзгалар парваришига муҳтожлик тўғрисида.
15. ТМЭК томонидан ногиронлик гуруҳлари, сабаблари ва муддатларини белгилаш тўғрисида хулосалар чиқаришда ушбу қарор қабул қилинадиган кунда:
ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома тўлдирилади.
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолатларда боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинлаш учун, пенсияларга устамалар қўшиш учун, шунингдек болаликдан ногиронларга ва иш стажига эга бўлмаган меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш учун айрим ҳолларда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ногиронлик пенсияси тайинлаш учун асос ҳисобланади.
Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома қуйидаги икки қисмдан иборат бўлади:
ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг А қисми ТМЭК томонидан хулоса чиқарилган кундан бошлаб етти кун муддатда, истисно ҳолларда эса, туманнинг узоқда жойлашганини ҳисобга олган ҳолда, ўн кун муддатда қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия ва нафақа тайинлаш учун Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади;
ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг Б қисми ТМЭК томонидан хулоса чиқарилган кунда тиббий текширилувчига берилади.
16. ТМЭК томонидан меҳнатда майибланиш ёки касбий касаллик билан боғлиқ ҳолда касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилган тақдирда касбий меҳнат лаёқати йўқотилганлиги даражасини белгилаш ва тиббий кўрикдан ўтаётганнинг қўшимча ёрдам турларига муҳтожлиги тўғрисида тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича кўчирма (кейинги ўринларда тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирма деб аталади) расмийлаштирилади.
Тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирманинг икки қисмдан иборат бўлади.
Тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирманинг А қисми ТМЭК томонидан хулоса чиқарилган кундан бошлаб уч кун муддатда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли тўловларни амалга ошириш учун иш берувчига юборилади;
Тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасидан кўчирманинг Б қисми ТМЭК томонидан хулоса чиқарилган кунда тиббий текширилувчига берилади.
17. ТМЭК хулосаси тиббий кўрикдан ўтувчига ТМЭК раиси томонидан тиббий кўрикни ўтказишган, зарурат бўлганда, қабул қилинган қарор бўйича тушунтириш беришадиган барча мутахассислар иштирокида, тиббий кўрикдан ўтувчига тегишли қарор қабул қилингандан кейин дарҳол эълон қилинади.
Агар қайта тиббий кўрикдан ўтказишда ногиронлик гуруҳи белгиланмаса, ногиронлик гуруҳини олиб ташлаш тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумотнома расмийлаштирилади.
Ногиронлик гуруҳини олиб ташлаш тўғрисидаги маълумотнома ТМЭК хулосаси чиқарилган кундан бошлаб уч кун муддатда тегишли Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади.
18. ТМЭК хулосаси беморни тиббий кўрикка юборган ДПМга уч кун муддатда юборилади.
ТМЭК хулосаси белгиланган шакл бўйича берилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
тиббий кўрикдан ўтказилаётганнинг клиник ташхиси;
тиббий текшириш натижаси;
тиббий кўрикдан ўтказилаётганнинг меҳнат фаолияти масаласи бўйича тавсиялар.
19. Мураккаб эксперт ҳолатларида беморлар ва ногиронлар клиник-эксперт ташхисини аниқлаштириш ёки тиббий-меҳнат экспертизаси масалаларини ҳал этиш учун бириктирилган ДПМларга, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказига ҳамда ногиронлар учун минтақавий реабилитация марказларига юборилади, уларнинг хулосалари тавсия ва маслаҳат тусига эга бўлади.
20. Агар ТМЭКнинг раиси ёки айрим аъзолари қабул қилинган қарорга рози бўлишмаса, у ҳолда тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномасига уларнинг алоҳида фикри киритилади ва ушбу далолатнома такрорий тиббий текшириш учун уч кун муддатда тегишли бош ТМЭКга юборилади.
Бош ТМЭКларда қарорлар ТМЭК аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда ТМЭК раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
21. ТМЭК мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари, ДПМ, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронлар учун минтақавий реабилитация марказлари, иш берувчилар, ногиронлар жамиятлари вакиллари қатнашиши мумкин.
IV. Ногиронликни белгилаш
22. Ҳаёт фаолиятининг чекланганлиги даражасига қараб тиббий кўрикдан ўтказилувчига, асосий касалликнинг клиник ўтишини, унинг асоратларини ва клиник-эксперт прогнозини, шунингдек фуқаронинг меҳнат фаолияти турини ҳисобга олган ҳолда, ногиронликнинг биринчи, иккинчи ёки учинчи гуруҳи белгиланиши мумкин.
Бунда Ногиронликка олиб келадиган асосий касалликлар ва ушбу касалликларда ногиронликни белгилаш мезонлари рўйхати асос қилиб олинади.
23. Қуйидагилар тиббий кўрикдан ўтказилувчини ногирон деб эътироф этиш учун асос ҳисобланади:
соғлиқнинг организм функцияларининг барқарор бузилган ҳолда ёмонлашиши;
ҳаёт фаолиятининг чекланганлиги (шахс томонидан ўзига-ўзига хизмат кўрсатиш, мустақил ҳаракатланиш, мўлжал олиш, муомала қилиш, ўз хулқ-атворини назорат қилиш, ўқиш ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати ёки имкониятининг тўлиқ ёки қисман йўқолиши).
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги хизмат билан боғлиқ бўлмаган касаллик;
Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш чоғида орттирилган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги хизмат билан боғлиқ бўлмаган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);
ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида орттирилган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);
ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган бахтсиз ҳодиса оқибатида орттирилган майиблик (яраланиш, шикастланиш, контузия);
фуқаролик бурчини бажариш билан боғлиқ ҳолда орттирилган контузия, майиблик.
25. Ногиронликни белгилаш тўғрисидаги қарор клиник-психологик, ижтимоий-маиший ва касбий омиллар комплексини баҳолашга асосланади. Бунда касалликнинг хусусияти, функцияларнинг бузилиш даражаси, даволаш, реабилитация тадбирларининг самарадорлиги, компенсатор механизмларининг ҳолати, клиник ва меҳнат прогнози, реабилитация қилиш потенциали, ижтимоий мослашиш имконияти, ижтимоий ёрдамнинг ҳар хил турларига муҳтожлик, шахсий йўналтирилганлик, меҳнатнинг аниқ шарт-шароитлари ва мазмуни, касбий тайёргарлик, ёш ва шу кабилар ҳисобга олинади.
Тиббий кўрикдан ўтказиш чоғида тиббий-меҳнат экспертизасида, касаллик ёки нуқсоннинг хусусиятидан қатъи назар, ҳар бир ҳолатда бемор организмининг барча тизимлари комплекс текширилади. Соғлиқнинг ва ижтимоий мослашиш даражасининг ҳолатини асосли баҳолаш мақсадида функционал лаборатория текширишлари маълумотларидан фойдаланилади. Беморнинг касбий меҳнат фаолияти эътиборга олинади. Беморнинг шахсий хусусиятига, унинг ижтимоий мослашиш имкониятига эътибор қаратилади.
V. Ногиронликни белгилаш мезонлари
26. Организм функциялари бузилишларининг асосий турларига қуйидагилар киради:
тил ва нутқ функцияларининг (оғзаки (ринолалия, дизартрия, дудуқланиш, алалия, афазия) ва ёзма (дисграфия, дислекция), вербал ва новербал нутқ бузилиши, овоз ҳосил бўлишининг бузилиши ва ҳоказолар);
сенсор функцияларининг (кўриш, эшитиш, ҳид билиш, сезиш, тактил, оғриқли, ҳарорат кўтарилиши ва бошқа сезувчанлик турлари) бузилиши;
қон айланиши, нафас олиш, овқат ҳазм бўлиши, организмдан нарса ажралиб чиқиши, қон яратилиши, модда ва энергия алмашиши, ички секреция, иммунитет функцияларининг бузилиши;
жисмоний майиб-мажруҳлик билан боғлиқ бузилишлар (ташқи майиб-мажруҳликка олиб келадиган юз, бош, гавда, оёқ-қўллар деформацияси, овқат ҳазм қилиш, сийдик ажратиш, нафас олиш трактининг аномал тешиги, гавда ўлчамларининг бузилиши).
27. Организм функциялари барқарор бузилишларининг намоён бўлиши тўртта даражага ажратилади:
I даража-унча катта бўлмаган бузилишлар;
II даража-мўътадил бузилишлар,
III даража-аниқ намоён бўладиган бузилишлар,
IV даража - анча аниқ намоён бўладиган бузилишлар.
28. Инсон ҳаёт фаолияти асосий турлари чекланишининг намоён бўлиши учта даражага ажратилади:
а) ўзига ўзи хизмат кўрсатиш лаёқати-инсоннинг асосий физиологик эҳтиёжларни мустақил амалга ошириш, кундалик маиший фаолиятни бажариш лаёқати, шу жумладан, шахсий гигиена кўникмалари:
I даража-узоқ вақт сарфлаб ўзига ўзи хизмат кўрсатиш лаёқати, уни бажаришнинг бўлиниши, зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб ҳажмни қисқартириш;
II даража-зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб бошқа шахсларнинг мунтазам қисман ёрдами билан ўзига ўзи хизмат кўрсатиш лаёқати;
III даража-ўзига ўзи хизмат кўрсата олмаслик, доимо ўзгаларнинг ёрдамига муҳтожлик ва бошқа шахсларга тўлиқ боғлиқлик;
б) мустақил ҳаракатланиш лаёқати-маконда мустақил ҳаракат қилиш лаёқати, ҳаракатланишда, дам олишда ва гавда ҳолати ўзгарганда гавданинг мувозанатини сақлаш, жамоат транспортидан фойдаланиш:
I даража-вақт узоқроқ сарфланганда мустақил ҳаракатланиш лаёқати, уни бажаришнинг бўлиниши, зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб масофани қисқартириш;
II даража-зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб бошқа шахсларнинг мунтазам қисман ёрдами билан мустақил ҳаракатланиш лаёқати;
III даража-ҳаракат қила олмаслик, доимо ўзгаларнинг ёрдамига муҳтожлик;
в) мўлжал олиш лаёқати-атроф вазиятни муқобил идрок этиш лаёқати (вазиятни баҳолаш, вақтни ва турган жойини аниқлаш лаёқати):
I даража-фақат одатдаги вазиятда мустақил ва (ёки) ёрдамчи техник воситалар ёрдамида мўлжал олиш лаёқати;
II даража-бошқа шахсларнинг ёрдамини талаб этадиган мўлжал олиш лаёқати;
III даража-мўлжал ола билмаслик (дезориентация) ва бошқа шахсларнинг доимий ёрдами ва (ёки) назоратига муҳтожлик;
г) муомала қилиш лаёқати-идрок қилиш, ахборотни қайта ишлаш ва бериш йўли билан одамлар ўртасида алоқа ўрнатиш лаёқати:
I даража-ахборот олиш ва бериш суръати ва ҳажмини пасайтириб муомала қилиш лаёқати, зарурият бўлганда ёрдам беришнинг ёрдамчи техник воситаларидан фойдаланиш;
II даража-зарурият бўлганда ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб бошқа шахсларнинг қисман ёрдами билан муомала қилиш лаёқати;
III даража-муомала қила олмаслик ва бошқа шахсларнинг доимий ёрдамига муҳтожлик;
д) ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати-ўзини англаш ва ижтимоий ҳуқуқий-маънавий ахлоқий нормаларни ҳисобга олган муқобил хулқ-атвор лаёқати:
I даража-мураккаб ҳаётий вазиятларда ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқатининг вақти-вақти билан пайдо бўладиган чекланиши ва (ёки) қисман тузатиш киритиш имконияти билан ҳаётнинг айрим соҳаларига дахл қиладиган ролли функцияларни бажаришнинг доимий равишда қийинлиги;
II даража-фақат бошқа шахсларнинг мунтазам ёрдами билан қисман тузатиш киритиш имконияти билан ўз хулқ-атвори ва атроф-муҳитга танқидий муносабатнинг доимий равишда пасайиши;
III даража-ўз хулқ-атворини назорат қила олмаслик, унга тузатиш кирита олмаслик, бошқа шахсларнинг доимий ёрдамига (назоратига) муҳтожлик;
е) ўқиш, билимларни (умумтаълим, касб-ҳунар билимлари ва бошқа билимларни) ўзлаштириш ва такрорлаш, малака ва кўникмаларни (касб-ҳунар, ижтимоий, маданий, маиший, малака ва кўникмаларни) эгаллаб олиш лаёқати:
I даража-зарурат бўлганда ёрдамчи техник воситалар ва технологияларни қўллаб ўқитишнинг махсус усулларидан, ўқитишнинг махсус режимидан фойдаланиб умумий типдаги таълим муассасаларида давлат таълим стандартлари доирасида ўқиш, шунингдек муайян даражадаги маълумотга эга бўлиш лаёқати;
II даража-зарурат бўлганда ёрдамчи техник воситалар ва технологиялардан фойдаланиб фақат ривожланишида нуқсонлари бўлган таълим олувчилар, тарбияланувчилар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ёки уйда махсус дастурлар бўйича ўқиш лаёқати;
III даража-ўқий олмаслик;
ж) меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати-ишларни бажариш мазмуни, ҳажми, сифати ва шартларига қўйиладиган талабларга мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш лаёқати:
I даража-малака, оғирлик, кескинлик пасайган ва (ёки) иш ҳажми камайганда меҳнатнинг одатдаги шароитларида меҳнат фаолиятини бажариш лаёқати, меҳнатнинг одатдаги шароитларида паст малакали меҳнат фаолиятини бажариш имкони сақланиб қолган ҳолда асосий касб бўйича ишни давом эттира олмаслик;
II даража-ёрдамчи техник воситалардан фойдаланиб ва (ёки) бошқа шахслар ёрдамида махсус ташкил этилган меҳнат шароитларида меҳнат фаолиятини бажариш лаёқати;
III даража-меҳнат фаолияти билан шуғуллана олмаслик ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиб бўлмаслиги (ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиш тақиқланганлиги).
29. Ҳаёт фаолиятининг қуйидаги турларидан бири ёки улар биргаликда чекланишига олиб келадиган ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш зарурлигини тақозо этадиган касалликлар, жароҳат ёки нуқсонлар оқибатларидан келиб чиқадиган организм функциялари бузилишининг анча барқарор ифодаланган бузилишига эга бўлган инсон саломатлигининг бузилиши ногиронликнинг биринчи гуруҳини белгилаш учун мезон ҳисобланади:
III даража-ўзига ўзи хизмат қилиш лаёқати;
III даража-ҳаракат қилиш лаёқати;
III даража-мўлжал олиш лаёқати;
III даража-муомала қилиш лаёқати;
III даража-ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати.
30. Ҳаёт фаолиятининг қуйидаги турларидан бири ёки улар биргаликда чекланишига олиб келадиган ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш зарурлигини тақозо этадиган касалликлар, жароҳат ёки нуқсонлар оқибатларидан келиб чиқадиган организм функциялари бузилишининг барқарор ифодаланган бузилишига эга бўлган инсон саломатлигининг бузилиши ногиронликнинг иккинчи гуруҳини белгилаш учун мезон ҳисобланади:
II даража-ўзига ўзи хизмат қилиш лаёқати;
II даража-ҳаракат қилиш лаёқати;
II даража-мўлжал олиш лаёқати;
II даража-муомала қилиш лаёқати;
II даража-ўз хулқ-атворини назорат қилиш лаёқати;
II, III даража-ўқиш лаёқати;
II, III даража-меҳнат фаолияти билан шуғулланиш лаёқати.
31. Меҳнат фаолиятининг I даражасига лаёқатнинг чекланишига ёки ҳаёт фаолиятининг қуйидаги турларидан бири ёки улар биргаликда чекланишига олиб келадиган ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш зарурлигини тақозо этадиган касалликлар, жароҳат ёки нуқсонлар оқибатларидан келиб чиқадиган организм функциялари бузилишининг барқарор мўътадил ифодаланган бузилишига эга бўлган инсон саломатлигининг бузилиши ногиронликнинг учинчи гуруҳини белгилаш учун мезон ҳисобланади:
VI. Қайта тиббий текширишдан ўтказиш муддатлари ва ТМЭК қарорлари юзасидан шикоят билдириш тартиби
33. Ногиронлик навбатдаги қайта тиббий кўрикдан ўтказиш тайинланган навбатдаги ойнинг биринчи кунигача белгиланади.
Даволовчи врачлар ва ДПМнинг даволаш-маслаҳат комиссиялари (кейинги ўринларда ДМК деб аталади) раислари ногиронлик гуруҳи қайта тиббий кўрикдан ўтказиш муддати кўрсатилган ҳолда белгиланган фуқароларни ТМЭКда тиббий текширишга юбориш учун ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.
Кўрсатиб ўтилган муддатлардан олдин қайта тиббий кўрикдан ўтказиш, белгиланган тартибда, соғлиқнинг ҳолати ва ҳаёт фаолиятининг чекланганлик даражаси ўзгарганда, ногиронликни белгилашнинг тўғрилиги бош ТМЭК, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан текширилганда, ТМЭК қарорининг асоссизлиги ҳолатлари аниқланганда, шунингдек агар ТМЭК қарори сохта ҳужжатлар асосида чиқарилганда ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда амалга оширилади.
Муддатсиз ногиронлар деб эътироф этилган шахслар ҳам юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатларда қайта тиббий кўрикдан ўтказилиши мумкин.
34. Органлар функциялари ҳамда организм тизимларининг қайта тикланадиган, такрорий морфологик ўзгаришлари ва бузилишлари содир бўлганда, даволашнинг ва ўтказилган реабилитация тадбирлари самарадорлигини, соғлиқнинг ҳолатини ҳамда ижтимоий мослашиш даражасини кузатиш мақсадида ногиронларни такрорий қайта тиббий кўрикдан ўтказишлар ногиронлик белгиланган вақтдан бошлаб олти ойда, бир ёки икки йилда бир марта амалга оширилади.
Органлар функциялари ҳамда организм тизимларининг барқарор, қайта тикланадиган морфологик ўзгаришлари ва бузилишлари содир бўлганда, амалга оширилган реабилитация тадбирларининг самарасизлиги оқибатида касалликнинг ўтишини ва саломатликни тиклашни, ижтимоий мослашувни яхшилаш мумкин бўлмаган тақдирда ногиронлик белгиланган тартибда тасдиқланган касалликлар ва анатомик нуқсонлар рўйхатига мувофиқ муддатсиз белгиланади.
Чернобиль АЭСидаги ҳалокатни тугатиш оқибатлари билан боғлиқ ҳолда ногиронлар деб эътироф этилган шахсларга I-II гуруҳлар ногиронлиги муддатсиз белгиланади, ногиронликнинг III гуруҳида қайта тиббий текшириш муддати – 5 йилдан иборат бўлади. Ногиронликнинг сабаби: «ЧАЭСдаги ҳалокат оқибатида келиб чиққан» деб кўрсатилади.
35. Касб бўйича меҳнат лаёқатини йўқотиш даражасини белгилаш мақсадида қайта тиббий кўрикдан ўтказишда қуйидагилар ҳисобга олинади:
соғлиқнинг меҳнатда олинган жароҳат ёки касбий касаллик оқибатида бузилиши;
амалга оширилган реабилитация тадбирлари, ўқитиш ёки қайта ўқитиш натижасида олинган касб-ҳунар бўйича ишларни бажариш имконияти;
36. ТМЭК муассасалари томонидан тиббий кўрикдан ўтказиш далолатномаларини ва хулосаларни такрорий экспертизадан ўтказиш, ушбу Низомнинг 33-банди учинчи хат бошида назарда тутилган ҳолатларда, илгари белгиланган муддатлардан қатъий назар, амалга оширилади.
Такрорий қайта тиббий кўрикдан ўтказиш учун ТМЭК ногиронга қайта тиббий кўрикнинг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган билдиришнома юборади.
Зарур даражада хабардор қилинган шахс, узрли сабаблардан (стационар даволанишда, хизмат сафарида ёки ўқишда бўлишдан) ташқари, қайта тиббий текширишга келмаган тақдирда,унга қайта тиббий кўрикнинг ўтказилиш санаси, вақти ва жойи кўрсатилган такрорий билдиришнома юборилади.
Зарур даражада хабардор қилинган шахснинг қайта тиббий кўрикдан ўтказишга узрли сабабларсиз такроран келмаганлиги такрорий қайта тиббий кўрикни ўтказишнинг белгиланган санасидан кейин 10 кун ўтгач ногиронлик бўйича пенсияни тўлашни тўхтатиб қўйиш учун асос ҳисобланади.
Ногиронлик бўйича пенсия тўлашни тўхтатиб қўйиш ногироннинг доимий яшаш жойига борган ҳолда тузилган ногироннинг такрорий қайта тиббий кўрикдан ўтказишга келмаганлигини тасдиқловчи далолатнома асосида, фуқароларнинг тегишли маҳалла, шаҳарча, қишлоқ ёки овул йиғини, ТМЭК, ТМК ва Пенсия жамғармаси бўлими вакиллари иштирокида амалга оширилади.
Кўрсатиб ўтилган далолатнома асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари пенсия тўлашни далолатнома тузилган санадан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб тўхтатиб қўяди.
Бундай шахсларга ногиронлик пенсияси тўлашни тиклаш фақат бош ТМЭКларнинг тўловлар тўхтатиб қўйилган кундан бошлаб фуқаро соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги эксперт қарори асосида амалга оширилади.
37. Тиббий кўрикдан ўтказилувчи туман, туманлараро, шаҳар, ихтисослаштирилган ТМЭК қарорига рози бўлмаган тақдирда у бир ой мобайнида бош ТМЭКга ёки, белгиланган тартибда, судга мурожаат қилиши мумкин. Ариза тушгандан кейин 3 кун мобайнида туман, туманлараро, шаҳар, ихтисослаштирилган ТМЭКлар қайта тиббий текшириш далолатномасини бош ТМЭКга беради, у кейинги 15 кун мобайнида ариза берувчини қайта тиббий кўрикдан ўтказади ва ўз хулосасини чиқаради. Фуқаро бош ТМЭК хулосасига рози бўлмаган тақдирда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига ёки судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда)
VII. Ижтимоий ёрдам турлари ҳамда ижтимоий ёрдам бериш зарурлигига олиб келадиган касалликлар, жароҳатлар ва нуқсонлар оқибатлари рўйхати
38. Ногиронларга ижтимоий ёрдам пул тўловлари (пенсиялар, нафақалар, бирйўла тўланадиган тўловлар), реабилитациянинг техник воситалари, кресло-аравачалар, протез-ортопедия буюмлари, махсус шрифтли босма буюмлар, овоз кучайтиргич аппаратлар ва сигнализаторлар, шунингдек тиббий-ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш ва маиший хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар шаклида кўрсатилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 ноябрдаги 344-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 48-сон, 605-модда)
39. Ўзгаларнинг доимий парвариши, ёрдами ёки назорати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатда назарда тутилган ҳолларда тавсия қилинади.
40. Реабилитациянинг техник воситалари (бузилган функциялар, оёқ-қўллар ва ҳис этиш органлари компенсацияси учун қўлланиладиган махсус асбоб-ускуналар, приборлар, мосламалар) қуйидаги ҳолатларда тавсия қилинади: ифодаланган монопарез, гемипарез, трипарез, тетрапарез, ифодаланган гиперкинетик синдром, карлик, чўлтоқ панжа ва ампутациянинг юқорироқ даражаси, оёқ-қўл бўғимларининг ифодаланган контрактураси, шалвираб турган елка, тирсак, тизза бўғини Шарп бўйича товон культияси ва иккала кўзнинг хира кўриши ёки яхши кўрадиган кўз) коррекция билан ёки кўриш майдонининг 20 градусгача концентрик торайишли 0,1 коррекциягача кўриш ўткирлиги).
41. Ҳаракатланиш воситалари билан таъминлаш қуйидаги кўрсаткичларга кўра амалга оширилади:
а) хонага мўлжалланган кресло-аравача қуйидаги исталган ҳолатларда ёки касаллик асоратларида тавсия этилади:
NYНA бўйича III даража/IV функционал классдаги сурункали юрак етишмовчилиги;
III даража нафас олиш етишмовчилиги билан асоратланган нафас олиш органлари касалликлари, ҳар қандай даражадаги қон айланиши етишмовчилиги билан уйғунликда;
жигар функцияларининг намоён бўлган бузилиши, портал гипертензия ва асцит билан биргаликдаги жигар касалликлари;
IV даража (терминал босқич)даги сурункали буйрак етишмовчилигига олиб келадиган буйрак касалликлари;
гемиплегия, намоён бўлган гемипарез, намоён бўлган пастки парапарез, параплегия, намоён бўлган трипарез, триплегия, намоён бўлган тетрапарез, тетраплегия;
акинетик-ригид синдроми; кескин намоён бўлган атаксия, шу жумладан намоён бўлган вестибуляр-мияча бузилишлари; яққол намоён бўлган гиперкинетик бузилишлар;
иккала тиззадаги ва ундан юқоридаги ампутация чўлтоқлиги, оёқ функциялари сезиларли бузилган ҳолдаги иккинчи оёқнинг ампутация чўлтоқлиги;
иккала тизза ва билак-кафт бўғимларининг деформацияловчи IV даражали остеоартрози;
оёқлар ва тос суяклари дефекти, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари) оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;
намоён бўлган оғриқ синдроми, кескин намоён бўлган контрактура, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари билан бирга иккала оёқнинг III-IV даражали тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларининг деформацияловчи артрози;
иккала тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлар;
б) сайр қилиш кресло-аравачаси қуйидаги исталган ҳолатларда ёки касаллик асоратларида тавсия этилади:
гемиплегия, намоён бўлган гемипарез, намоён бўлган пастки парапарез, параплегия, намоён бўлган трипарез, триплегия, намоён бўлган тетрапарез, тетраплегия;
ақлий заифликнинг, руҳий касалликлар (деменция)нинг оғир даражаси оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;
иккала тиззадаги ва ундан юқоридаги ампутация чўлтоқлиги, оёқ функциялари сезиларли бузилган ҳолдаги иккинчи оёқнинг ампутация чўлтоқлиги;
иккала тизза ва билак-кафт бўғимларининг деформацияловчи IV даражали остеоартрози;
оёқлар ва тос суяклари дефекти, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш пороклари) оқибатида юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари;
иккала оёқнинг III-IV даражали тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларининг деформацияловчи артрози, намоён бўлган оғриқ синдроми, кескин намоён бўлган контрактура, юриш ва туришнинг намоён бўлган бузилишлари билан бирга;
иккала тос-бел ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлар.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 ноябрдаги 344-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 48-сон, 605-модда)
42. Муҳтож шахсларни, шу жумладан ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари ҳамда кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сон қарорига 2-ИЛОВА
Меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларнинг касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши градусини аниқлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда ТМЭК деб аталади) томонидан меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларнинг касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши градусини аниқлаш тартибини белгилайди.
2. Касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражаси касб фаолиятини амалга ошириш лаёқати йўқотилишини баҳолашдан келиб чиқиб меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларни кўрикдан ўтказиш санасида фоизларда белгиланади.
меҳнатда майиб бўлганда – Ногиронликнинг сабаблари рўйхати асосида белгиланади, бунда ногиронлик ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ меҳнатда майиб бўлганлик оқибатида юзага келган деб ҳисобланади;
касб касаллигида – ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ касб касалликлари рўйхати асосида белгиланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус ваколатли соғлиқни сақлаш муассасасининг хулосасидан кўчирма ҳам тақдим этилади.
Касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражаси мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини аниқлашнинг клиник-функционал мезонларига асосланган ҳолда аниқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 622-модда)
II. Касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини аниқлашнинг умумий қоидалари
4. Касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражаси жабрланганга меҳнатда майиб бўлганда ва/ёки касб касаллигига чалингандан олдинги касбий фаолиятни бажаришни давом эттириш имконини берадиган лаёқатлар, психофизиологик имкониятлар ва сифатлар, айни ўша мазмунда ва ўша ҳажмда ҳисобга олинган ҳолда, ёхуд малака пасайганлиги, бажариладиган иш ҳажми ва одатдаги, махсус ташкил этилган ишлаб чиқариш шароитларида ва бошқа шароитларда меҳнат оғирлиги камайиши ҳисобга олинган ҳолда меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллигига дучор бўлганлик оқибатида соғлиққа шикастнинг оқибатларидан келиб чиқиб аниқланади ва 5 фоиздан 100 фоизгача даражада белгиланади.
5. Такроран меҳнатда майиб бўлишда ёки янгидан пайдо бўлган касб касалликларида касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражаси умуман олганда 100 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас ва:
кўрикдан ўтказиш пайтида касалликларнинг ҳар бири бўйича алоҳида, касалликлар бир ходимнинг ёки турли ходимларнинг иши даврида бўлганлиги ёки бўлмаганлигидан қатъи назар белгиланади;
касалликлар оқибатлари жабрланганнинг касбий билимлари ва уқувлари ҳисобга олинган ҳолда унинг такроран меҳнатда майиб бўлишдан олдинги касб фаолиятини бажариш лаёқатига таъсирига қараб белгиланади;
олдинги меҳнатда майиб бўлганликдан олдинги касбда касбий меҳнат лаёқатини тиклаш бўйича жабрланганни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини амалга ошириш натижалари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллигига боғлиқ бўлмаган ҳолда янги аниқланган касаллик оқибатида ногиронлик гуруҳи оғирлаштирилганда ногиронлик сабаби «умумий касаллик» деб белгиланади, олдин аниқланган касбий меҳнат лаёқатининг йўқотилиш даражаси эса беморнинг кўрикдан ўтиш кунидаги ҳолатига асосан қайта кўриб чиқилади.
Агар реабилитация чора-тадбирлари натижасига кўра ногиронлик гуруҳи енгиллашганда (қисман реабилитация), ногиронлик сабаби ўзгартирилмайди ва «меҳнатда майиб бўлиш» ёки «касб касаллиги» деб кўрсатилади, агар олдин ҳам ногиронлик ушбу сабаб билан белгиланган бўлса.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 622-модда)
6. Қуйидагиларнинг жами таҳлили:
клиник-функционал мезонлар;
касб фаолиятининг хусусияти (малакаси, иш сифати ва ҳажми, уни бажариш лаёқати);
тоифалар ва ҳаёт фаолияти чекланиши даражаси жабрланганнинг касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини экспертизадан ўтказишнинг асосий методологик принципи ҳисобланади.
7. Клиник-функционал мезонлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
меҳнатда майиб бўлганлик ва касб касаллигининг хусусияти ва оғирлиги;
меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги туфайли келиб чиққан патологик жараён кечиши хусусиятлари;
организм функциялари бузилишларининг хусусияти (тури) ва даражаси (аниқ намоён бўлган, намоён бўлган, мўътадил, унча кучли бўлмаган);
клиник, реабилитация ва клиник-меҳнат прогнози, шунингдек психофизиологик имкониятлар.
8. Касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини аниқлашда меҳнат фаолиятига бўлган лаёқат чекланишига ва ҳаёт фаолияти чекланишининг бошқа тоифаларига олиб келадиган жабрланганнинг организми функциялари бузилишининг намоён бўлиши ҳисобга олинади.
9. Касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини аниқлашда меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллигидан кейин жабрланганнинг одатдаги ёки махсус ташкил этилган ишлаб чиқариш шароитларида ёки бошқа меҳнат шароитларида ўзининг олдинги касби бўйича ишни тўлиқ ҳажмда бажариш лаёқати ҳисобга олинади.
10. Малака пасайишининг кўп карралиги ушбу касб фаолияти учун белгиланган тариф-малака разрядлари, даражалар, тоифалар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
12. Касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини аниқлашда ишлаб чиқариш муҳити омилларининг зарарлилиги ва хавфлилиги, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлиги кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитлари даражалари ҳисобга олинади.
III. Касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражасини аниқлаш
13. Агар жабрланувчида меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллигига чалиниш натижасида организм функциялари аниқ намоён бўлган бузилишларда касб фаолиятига, шу жумладан махсус ташкил этилган ишлаб чиқариш шароитларида ёки бошқа меҳнат шароитларида касб фаолиятига лаёқат тўлиқ йўқотилганда касбий меҳнат лаёқати йўқотилишининг 100 фоизи белгиланади.
14. Қуйидаги организм функцияларининг аниқ намоён бўлган бузилишлари касбий меҳнат лаёқати 100 фоиз йўқотилишини белгилашнинг клиник-функционал мезонлари ҳисобланади:
а) қуйи параплегия; анча аниқ намоён бўлган тетрапарез, трипарез, спастик тип ёки гипотония бўйича мушак тонуси ошган ҳолда парапарез, мустақил ҳаракатланиш мумкин бўлмаган, мускул кучи яққол пасайиши намоён бўлган (1 баллгача) оёқларнинг барча бўғимларида фаол ҳаракатлар минимал ҳажми билан (5,0-6,0 градус) гипотония, электромиография (кейинги ўринларда ЭМГ деб аталади)нинг III типи – потенциалнинг тез-тез тебраниши, электромиограмманинг «тез-тез юз берадиган осцилляцияли бараварига отилган» нормал тузилишининг бузилиши (аниқ намоён бўлган парез (нимфалаж); ЭМГнинг IV типи – функционал юкламалар ҳолатида тўлиқ биоэлектрик сукут (қўл-оёқ фалажи);
б) барча бўғимларда фаол ҳаракатларнинг энг кам ҳажми билан ҳар икки қўлнинг анча аниқ намоён бўлган нимфалажи (елка нимфалажи – 5,5-10 градус, тирсак нимфалажи – 4,3-7,7 градус, билак-кафт нимфалажи 5,5-8,5 градус); бош бармоқни зид қўйишнинг яққол намоён бўлган чекланиши (бош бармоқнинг дистал фаланги иккинчи бармоқ ўзагига етади), бармоқларни мушт қилиб букиш (бармоқларнинг дистал фаланглари 5-8 см масофада кафтга етмайди); қўлларнинг мушак кучи пасайиши (1 баллгача); қўллар асосий функцияларининг бузилиши: йирик ва майда буюмларни тутиб олиш ва ушлаб олиш мумкин эмаслиги, фақат ёрдамчи функция сақланган – буюмларни ушлаб туриш ва қисиш;
в) вестибуляр-мияча бузилишлари: яққол намоён бўлган турғун, динамик атаксия; III градус айланишдан кейинги нистагма 120 секунддан ортиқ давом этадиган вестибуляр қўзғалувчанлик гиперрефлексияси, 130 секунддан ортиқ давом этадиган III градус калорик нистагма;
г) қўл панжасида барча бармоқлар бўлмаслигидан бошлаб қўл чўлтоқлиги билан биргаликда ҳар икки оёқнинг ампутацион чўлтоқлиги (протезланмаган);
д) III даража нафас етишмаслиги, III даража қон айланиши бузилиши (тинч ҳолатда нафас қисиши, 1 минутда нафас олиш тезлиги 30 ва ундан ортиқ, дастлабки даража тикланмаган ҳолда унча кўп бўлмаган жисмоний зўриқишдан кейин нафас олиш 1 минутда 10-15 марта кучайиши, анча аниқ намоён бўлган цианоз, тинч ҳолатда ёрдамчи нафас олиш мускуллари қатнашиши, аниқ намоён бўлган тахикардия – минутига 130 марта ва ундан ортиқ уриш, эпигастрал пульсация, жигарнинг катталашиши, периферик шиш, ўпка ҳаётий сиғимининг зарур эканлигидан 50 фоизгача пасайиши, ўпканинг максимал вентиляцияси – 50 фоизгача, нафас олишнинг 1 минутдаги ҳажми 180 фоизгача кўпайиши, Тиффно индексининг 40 фоиздан камга пасайиши ва кислороддан фойдаланиш коэффициенти 20 фоизгача камайиши, ўпка гемодинамикаси бузилган ҳолда ўнг қоринчалар миокардининг қисқартириш лаёқати пасайиши);
е) анча аниқ намоён бўлган сенсор бузилишлар (ягона ёки яхши кўрадиган кўзнинг амалда ёки мутлоқ кўрлиги: кўриш ўткирлиги коррекция билан - 0,03-0, кўриш майдони 0-10 даражага тенг (қайд этиш нуқтасидан меридиан бўйлаб периферик чегаралар ва/ёки марказий ёки парамарказий қуйиладиган скотома); кўриш лаёқати – анча аниқ намоён бўлган пасайиш ёки кўрмаслик, электрофизиологик текширишлар (кейинги ўринларда ЭФТ деб аталади) – Э-U нуқсонлари 300 мкА ёки аниқланмайди, ўзгарувчанлик 20 Гц.дан кам ёки мавжуд эмас, милтиллаб кўриниш қўшилиб кетишининг хавфли тез-тез такрорланиши бир секундда 20 дан кам (меъёр 45 Гц.дан юқори) ёки мавжуд эмас – ҳар қандай ишни бажаришга монелик бўлганда;
ж) тос органлари функцияларининг анча аниқ намоён бўлган бузилишлари (сийдик, нажас тутмаслик).
15. Агар жабрланувчи организм функциялари аниқ намоён бўлган бузилиши оқибатида касбий меҳнатни фақат махсус ташкил этилган ишлаб чиқариш шароитларида бажариши мумкин бўлса, унга касбий меҳнат лаёқатининг 70 фоиздан 90 фоизгача йўқотилиши белгиланади.
Бунда касбий меҳнат лаёқати йўқотилиши даражаси махсус ташкил этилган ишлаб чиқариш шароитларида ишларни бажаришда малака пасайиши даражасига қараб белгиланади. Қуйидаги ҳолларда:
а) илгари малакали ишни одатдаги ишлаб чиқариш шароитларида бажарган жабрланувчи меҳнатнинг фақат номалакали турларини махсус ташкил этилган ишлаб чиқариш шароитларида бажариши мумкин бўлса, касбий меҳнат лаёқати йўқотилишининг 90 фоизи белгиланади;
б) жабрланувчи касбий билим ва кўникмаларни ҳисобга олган ҳолда махсус ташкил этилган ишлаб чиқариш шароитларида пастроқ малакали ишни бажариши мумкин бўлса, касбий меҳнат лаёқати йўқотилишининг 80 фоизи белгиланади;
в) жабрланувчининг махсус ташкил этилган ишлаб чиқариш шароитларида меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллигига чалинишдан олдинги касб бўйича ишни бажариши мумкин бўлса, касбий меҳнат лаёқати йўқотилишининг 70 фоизи белгиланади.
16. Организм функцияларининг қуйидаги аниқ намоён бўлган бузилишлари касбий меҳнат лаёқати йўқотилишининг 70 — 90 фоизи белгиланишининг клиник-функционал мезонлари ҳисобланади:
а) ҳар икки оёқнинг аниқ намоён бўлган нимфалажи, тетрапарез, трипарез, оёқнинг барча бўғимларида – тос-сон бўғимларида (20 градусгача) тизза бўғимларида (10 градусгача), болдир-оёқ панжаси бўғимларида (6-7 градусгача), фаол ҳаракатлар аниқ намоён бўлган амплитуда чекланиши билан спастик тип ёки мускул гипотонияси бўйича мушак тонуси аниқ намоён бўлган ошиши билан бирга гемипарез; оёқларнинг мускул кучи аниқ намоён бўлган ҳолда пасайиши (2 баллгача), аниқ намоён бўлган варусли, эквин-варусли оёқ панжаси деформацияси; оёқ панжаси аниқ ҳалпиллаб турган ҳолда спастик, паретик, перонеал одим ташлаш; қўшимча таянч (қўлтиқтаёқ) билан ҳаракатланиш;
б) қадам ташлаш биомеханикасининг аниқ намоён бўлган бузилиши – 100 метрга юришда қадамлар сонининг 204-226 мартагача кўпайиши (меъёр-80-120 қадам), кенг қадам ташлаш узунлиги 2,5-3,6 секундгача кўпайиши (меъёр - 1,0-1,3 секунд), қадам ташлаш суръатининг 1 минутда 29-46 қадамгача камайиши (меъёр - 80-100 қадам), юришнинг бир маромдалиги коэффициентининг 0,52-0,58 гача пасайиши (меъёр - 0,94-1,00), ҳаракатланиш тезлигининг 1 соатда 1,0 километргача пасайиши (меъёр-1 соатда 4-5 км); мускул биоэлектрик фаоллиги бузилганлиги аниқ намоён бўлган ҳолда ЭМГнинг II типи – тинч ҳолатда ва функционал юкламаларда аниқ ритм билан «фасцикуляциялар» типидаги паст частотали потенциаллар;
в) ҳар икки қўлнинг аниқ намоён бўлган нимфалажи, бармоқларни мушт қилиб тугиш чекланиши аниқ намоён бўлган (бармоқларнинг дистал фаланглари 3-4 см масофада кафтга етмайди), қўлларнинг асосий функцияси бузилган ҳолда 10 — 20 градус доирасида фаол ҳаракатлар ҳажми билан қўл бўғимлари контрактураси: майда буюмларни ушлаб туриш, йирик буюмларни узоқ вақт ва мустаҳкам ушлаб туриш мумкин эмаслиги, ЭМГ – II тип;
г) аниқ намоён бўлган вестибуляр-мияча бузилишлари (тинч ҳолатда бош айланиши, бошнинг оғир ва тез-тез — бир ойда 4 ва ундан ортиқ марта айланиши), II-III градус спонтан нистагма, статика ва ҳаракатлар мувофиқлаштирилишининг аниқ намоён бўлган бузилиши, ёрдамчи воситалар (ҳасса, қўлтиқтаёқ) ёрдамида ҳаракатланиш, айланишдан кейинги II-III градус нистагма 85 — 120 секунд, II-III градус калорик нистагма (110 — 130 секунд) давом этган ҳолда вестибуляр қўзғалувчан гиперрефлексия;
д) сон ёки болдирнинг турли даражалардаги ампутацион чўлтоқлиги, оёқ нуқсони билан болдирнинг ҳар икки суяги сохта бўғимлари, 140 даражадан ортиқ эгиш мумкин бўлмаган ҳолда букиш контрактурасида тизза бўғимларининг функционал ноқулай ҳолати, тоснинг аниқ намоён бўлган нуқсони ва оёқнинг 10 сантиметргача функционал калталиги билан букиш 150 градусгача ёки оёқни 165 градусдан ортиқ эгиш чекланган ҳолда тос-сон бўғимининг функционал ноқулай ҳолатида оёқларнинг нуқсонли жойлашиши, ҳаракатлар ҳажми 30 градусдан ортиқ бўлмаган аниқ намоён бўлган контрактура ёки функционал ноқулай ҳолатдаги бўғимлар анкилози;
е) II даража нафас олиш етишмовчилиги, II босқич қон айланиши бузилиши (тинч ҳолатда нафас олиш тезлиги минутига 21 — 29 марта, жисмоний юкламадан кейин нафас олиш тезлигининг минутига 12 — 16 мартага кўпайиши, аниқ намоён бўлган цианоз, унча кучли бўлмаган жисмоний юклама вақтида нафас олишда ёрдамчи нафас олиш мускулларининг қатнашиши, юрак уришлари тезлиги минутига 100-129 зарб, унча катта бўлмаган периферик шишлар, ўпка ҳаётий сиғимининг зарур бўлгандан 50 — 55 фоизгача пасайиши, ўпканинг максимал вентиляцияси – 5 — 54 фоизгача, ҳаракатнинг 1 минутдаги ҳажми 150 фоизгача кўпайиши, Тиффно индексининг 54 — 40 фоизгача пасайиши, кислороддан фойдаланиш коэффициентининг 28 фоизгача пасайиши, ўпка гемодинамикаси бузилиши қўшилган ҳолда ўнг қоринчалар миокарди қисқартириш қобилиятининг пасайиши);
ж) аниқ намоён бўлган сенсор бузилишлар: ягона ёки яхши кўрадиган кўзнинг яхши кўрмаслиги юқори градуси 0,08-0,04 га тенг бўлган ёки ундан кам коррекцияли кўриш ўткирлиги, кўриш майдони – 50 градусга тенг бўлган ёки ундан кам бўлган периферик чегаралар, бироқ 10 градусдан кенг бўлган ва (ёки) ягона марказий скотомалар, кўриш лаёқати – аниқ намоён бўлган пасайиш, ЭФТ кўрсаткичлари – Э-U – 200-300 мкА нуқсон, ўзгарувчанлик 20 — 35 Гц, милтиллаб кўриниш қўшилиб кетишининг хавфли тез-тез такрорланиши – 20 — 35 п/сек.;
з) тос аъзолари функцияларининг аниқ намоён бўлган бузилиши, сийдик чиқариш ва сийдик чиқарадиган йўл бўйлаб сийдик чиқиши ҳисси қистамаслиги, цистометрияда сийдик пуфаги сиғими детрузор гипотониясида 500 — 600 мл, қолдиқ сийдик — 400 мл гача, детрузор гипертониясида сиғим — 20 — 30 мл; дефекациянинг узоқ вақт кечикиши — 5 суткагача; анал рефлекс, монометрияда сфинктер тонуси ва босим пасайган, ташқи сфинктернинг анал каналида — 10 — 15 мм симоб устуни, ички сфинктернинг анал каналида — 16 — 25 мм симоб устуни (меъёр 35 — 62 мм симоб устуни).
17. Жабрланувчига, агар у:
одатдаги ишлаб чиқариш шароитларида малаканинг аниқ намоён бўлган пасайиши билан ёхуд бажариладиган иш ҳажми камайган ҳолда касбий меҳнатни бажарса;
организм функцияларининг ўртача бузилиши оқибатида касб фаолиятини давом эттириш лаёқатини йўқотган бўлса, бироқ одатдаги ишлаб чиқариш шароитларида пастроқ малакали касб фаолиятини давом эттира олса, касбий меҳнат лаёқатининг 40 фоиздан 60 фоизгача йўқотилиши белгиланади.
18. Бунда, жабрланувчи малакасининг пасайиши даражасига, ишлаб чиқариш фаолияти ҳажмига ёки меҳнат оғирлиги тоифасига қараб организм функциялари ўртача бузилишли жабрланувчиларга касбий меҳнат лаёқати йўқотилишининг қуйидаги даражалари белгиланади:
а) агар жабрланувчи:
касб бўйича ишни бажара олса, бироқ малака тўрт тариф разрядига пасайса;
касбий билимлар, уқув ва малакалардан фойдаланган ҳолда ишни бажара олса, бироқ малака тўрт тариф тоифасига пасайса;
иш разряди оғирликнинг тўрт тоифасига пасайган ҳолда малакасиз жисмоний меҳнатни бажариши мумкин бўлган ҳолларда — касбий меҳнат лаёқатининг 60 фоиз йўқотилиши;
б) агар жабрланувчи:
касб бўйича ишни малаканинг уч тариф разрядига пасайган ҳолда;
касб бўйича ишни ишлаб чиқариш фаолияти ҳажми камайган ҳолда (0,5 ставкага);
малакасиз жисмоний меҳнатни иш разряди оғирликнинг уч тоифасига пасайган ҳолда бажариши мумкин бўлган ҳолларда — касбий меҳнат лаёқатининг 50 фоиз йўқотилиши;
в) агар жабрланувчи:
касб бўйича ишни ишлаб чиқариш фаолияти ҳажми камайган ҳолда;
касбий билимлар, уқувлар ва малакалардан фойдаланган ҳолда ишни, бироқ малака икки тариф разрядига пасайган ҳолда;
касб бўйича ишни малака икки тариф разрядига пасайган ҳолда;
малакасиз жисмоний меҳнатни иш разряди оғирликнинг икки тоифасига пасайган ҳолда бажариши мумкин бўлган ҳолларда — касбий меҳнат лаёқатининг 40 фоизга йўқотилиши белгиланади.
сфинктер етишмовчилиги – газлар ушлаб турилмаслиги, анал рефлекс пасайган, онус ва сфинктернинг ирода қисқаришлари заифлашган, манометрия ташқи сфинктер босимининг мўътадил пасайишини аниқлайди – 16-25 мм симоб устуни, ички сфинктерники – 26-40 мм симоб устуни.
20. Жабрланувчи, агар у одатдаги ишлаб чиқариш шароитларида малака мўътадил ёки унча пасаймаган ҳолда, ёхуд бажариладиган иш ҳажми камайган ҳолда, ёхуд жабрланувчининг иш ҳақи пасайишига олиб келган меҳнат шароитлари ўзгарганда, ёки унинг касбий фаолиятини бажариш олдингига қараганда кўпроқ тиғизликни талаб қилган ҳолда касбий меҳнатни бажара олса, унга касбий меҳнатга лаёқатнинг 5 фоиздан 30 фоизгача йўқотилиши белгиланади.
21. Бунда, малака даражаси малака, ишлаб чиқариш фаолияти ҳажми ёки меҳнат оғирлиги тоифаси пасайиши даражасига қараб организм функциялари унча кўп бузилмаган жабрланувчига касбий меҳнат лаёқати йўқотилишининг қуйидаги даражаси белгиланади:
бир тарификация разрядига паст малакали касб бўйича ишни;
иш разряди оғирликнинг бир тоифасига пасайган ҳолда малакасиз жисмоний меҳнатни;
касбий фаолият ҳажми унча кўп пасаймаган ҳолда касб бўйича ишни (ишлаб бериш меъёри олдинги юкламанинг 1/3 қисмига пасайиши) бажариши мумкин бўлган ҳолларда;
б) касбий меҳнатга лаёқатнинг 20 фоиз йўқотилиши— агар жабрланувчи ишни касбий фаолият ҳажми олдинги юкламанинг 1/5 қисмига пасайиши билан бажариши мумкин бўлган ҳолларда;
в) касбий меҳнатга лаёқатнинг 5-10 фоиз йўқотилиши— агар жабрланувчи касб бўйича ишни касбий фаолият ҳажми олдинги юкламанинг 1/10 қисмига пасайиши билан бажариши мумкин бўлган ҳолларда.
а) унча кучли бўлмаган парапарез, тетрапарез, гемипарез, сон ва болдир мускуллари гипотрофияси 1,5-2,0 см бўлгани ҳолда (бўшашган парез) оёқ монопарези, барча бўғимларда ҳаракатларнинг тўлиқ ҳажми билан мускул кучининг пасайиши (4 баллгача), юриш биомеханикасининг унча кучли бўлмаган бузилиши – 100 метрга юришда қадамлар сонининг 150-160 қадамгача кўпайиши, катта қадам узунлигининг 1,5-1,7 секундгача кўпайиши, 1 минутда юриш суръатининг 64-70 қадамгача камайиши, юришнинг бир маромдалиги коэффициенти 0,85-0,90 гача пасайиши, 1 соатда ҳаракатланиш тезлигининг 3,0 километргача пасайиши; биоэлектрик фаоллик тебранишлари ЭМГ амплитудасига меъёрнинг 25 фоизигача унча кўп бўлмаган пасайиши;
б) мускул кучининг бир ёки ҳар икки қўл бўлимларида 4 баллгача пасайган, бўғинларда фаол ҳаракатлар тўлиқ ҳажмда ва қўл панжасининг асосий функцияси – буюмларни ушлаб олиш ва ушлаб қолиш сақланган ҳолда елка, елкаолди мускуллари гипотрофияси 1,5-2,0 см бўлгани ҳолда (бўшашган парез) бир ёки ҳар икки қўлнинг унча кучли бўлмаган парези; ЭМГга – қўл мускуллари биоэлектрик фаоллиги амплитудаси меъёрнинг 25 фоизигача унча кўп бўлмаган пасайиши;
в) елка, тирсак, ёки билан-кафт бўғимларининг унча кучли бўлмаган контрактураси; қўл панжасининг асосий функцияси сақланиб қолган ҳолда биринчи бармоқни истисно қилган ҳолда қўлнинг бир-икки бармоғи йўқлиги;
г) унча кучли бўлмаган вестибуляр-мияча бузилишлари:
вақти-вақти билан пайдо бўладиган бош айланиши;
баъзан I даражали спонтан нистагма;
д) унча кучли бўлмаган статодинамик бузилишлар (Ромберг, Сарбо позасидаги нобарқарорлик), айланишдан кейинги нистагма 50-80 секунд, калорик нистагма 80-90 секунд давом этган ҳолда вестибуляр қўзғалувчан гиперрефлексия;
газларнинг тутилмаслиги, анал рефлекс пасайган, сфинктер тонуси пасайган, монометрия ташқи сфинктер босими пасайишини аниқлайди – 22-33 мм симоб устуни, ички сфинктерники – 41-58 мм симоб устуни.
23. Навбатдаги қайта тиббий кўрикдан ўтказишда касбий меҳнатга лаёқатнинг йўқотилиши даражаси жабрланувчини тиббий ва касбий реабилитация қилиш натижалари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларнинг касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Ногиронлик меҳнатда майиб бўлиш оқибатида келиб чиққан деб ҳисобланадиган ногиронлик сабаблари
РЎЙХАТИ
Агар ногиронликни келтириб чиқарувчи жароҳатланиш, заҳарланиш, офтоб уриши, куйиш, совуқ уриши, чўкиш, электр токи ёки яшин уриши, шунингдек, табиий офатлар ёки авариялар туфайли саломатликнинг бошқача шикастланиши қуйидаги ҳолларда содир бўлса (ҳуқуққа қарши хатти-ҳаракатлардан ташқари) ногиронлик меҳнатда майиб бўлиш туфайли содир бўлган деб ҳисобланади:
а) меҳнат вазифаларини бажаришда (шу жумладан хизмат сафари вақтида), шунингдек, корхона ёки ташкилот манфаатлари йўлида ҳатто махсус топшириқсиз бирон иш бажарганда ҳам;
б) корхона, ташкилот ҳудудида ёки бошқа иш жойида иш вақти давомида (белгиланган танаффус вақти ҳам шунга киради), шунингдек, иш бошланиши ёки тугаши олдидан ишлаб чиқариш қуролларини, кийим-бош ва бошқаларни тартибга келтириш учун зарур бўлган вақт давомида;
в) иш вақти давомида (белгиланган танаффуслар ҳам шунга киради) корхона, ташкилот ёки бошқа иш жойи яқинида, агар у ерларда бўлиш ички меҳнат тартиби қоидаларига зид бўлмаса;
г) ишга бораётганда ёки ишдан қайтаётганда;
д) вахтали шаҳарча ҳудудида вахта-экспедиция усули билан ишлайдиган ва табиий офат вақтида сменали дам олишда бўлган ходим билан юз берганда;
е) давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда рўйхатга олинган жамоат ташкилотларининг топшириқларини (гарчи бу топшириқлар асосий иш билан боғлиқ бўлмаса ҳам) бажаришда;
ж) инсон ҳаётини сақлаб қолиш, Ўзбекистон Республикаси давлат ва жамоат мулкини, фуқаролар мулкини, ҳуқуқ-тартиботни қўриқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқароси бурчини бажариш вақтида;
з) иш куни давомида маъмуриятнинг (бўлим, бўлинма, цех, участка раҳбарларининг ва шу кабиларнинг) ходимнинг вазифасига кирмайдиган топшириқларини бажариш вақтида;
Меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига чалинган шахсларнинг касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
Касб касалликлари
РЎЙХАТИ
1. Заҳарли кимёвий моддалар таъсирида пайдо бўладиган касалликлар:
1.1. Нафас олиш аъзоларининг заҳар таъсирида заҳарланиши:
1.1.1. Ринофаринголарингит
1.1.2. Юқори нафас йўллари шиллиқ пардаларининг яллиғланиши
1.1.3. Бурун парда деворининг тешилиши
1.1.4. Трахеит
1.1.5. Бронхит (барча шакллари)
1.1.6. Пневмосклероз
1.2. Заҳарли анемия
1.3. Заҳарли гепатит
1.4. Заҳарли нефропатия
1.5. Асаб тизимининг заҳарланиши:
1.5.1. Полиневропатия
1.5.2. Энцефалопатия
1.5.3. Невозсимон ҳолат
1.6. Кўзларнинг заҳар таъсирида зарарланиши:
1.6.1. Катаракта
1.6.2. Конъюнктивит
1.6.3. Каратоконъюкнтивит
1.7. Суякларнинг заҳар таъсирида зарарланиши:
1.7.1. Остеопороз
1.7.2. Остеосклероз
1.7.3. Жағ суякларининг некрози
1.8. Тери касалликлари:
1.8.1. Эпидермоз
1.8.2. Контактли дерматит
1.8.3. Фотодерматит
1.8.4. Онихия
1.8.5. Паранихия
1.8.6. Заҳарли меланодермия
1.8.7. Ёғли фолликулитлар
1.8.8. Экзема
1.9. Металл ва фторопластли (тефлонли) безгак
2. Саноат аэрозоллари ва чанглари таъсирида пайдо бўладиган касалликлар:
2.1. Пневмокониозлар
2.1.1. Силикоз
2.1.2. Силикатозлар
2.1.3. Металлокониозлар
2.1.4. Аралаш чангдан пайдо бўладиган пневмокониозлар ва бошқалар
2.1.5. гиперсезилувчан пневмонитлар
2.2. Биоссиноз
2.3. Касб билан боғлиқ сурункали бронхит (ноқулай об-ҳаво шароитлари билан боғлиқ барча чангли, заҳарли-чангли шакллари):
необструктив
обструктив
астматик
2.4. Янгидан пайдо бўлган ўсмалар
3. Физик омиллар таъсирида пайдо бўладиган касалликлар:
3.1. Ионловчи нурланиш таъсирида пайдо бўладиган касалликлар:
3.1.1. Нур касаллиги
- оғир нурланиш касаллиги
- сурункали нурланиш касаллиги
3.1.2. Маҳаллий нурланиш (оғир ва сурункали)
3.2. Ноионловчи нурланишлар таъсиридан пайдо бўладиган касалликлар:
3.2.1. Вегето-қон томирлари дистонияси
3.2.2. Астеник синдром
3.2.3. Астено-вегетатив синдром
3.2.4. Гипоталамия синдроми
3.3. Лазерли нурланиш билан тўқималарнинг маҳаллий шикастланиши:
3.3.1. Терининг куйиши
3.3.2. Кўз мугуз пардасининг шикастланиши
3.3.3. Кўз тўр пардасининг шикастланиши
3.4. Тебраниш касаллиги
3.5. Кохлеар неврит (нейросенсор карлик)
3.6. Қўлнинг вегетатив-сенсор (ангионевроз) ёки сенсомотор полиневропатияси
3.7. Электроофтальмия
3.8. Катаракта
3.9. Декомпрессион (кессон) касаллиги ва унинг асоратлари
3.10. Қизиб кетиш:
3.10.1. Офтоб уриши
3.10.2. Томир тортишиши синдроми
3.11. Паст ҳарорат таъсирида пайдо бўладиган касалликлар:
3.11.1. Облетирилловчи эндартериит
3.11.2. Вегетатив-сенсор полиневропатияси
3.12. Ониходистрофия, механик эпидермиозлар (омозолеллик ва бошқалар)
4. Алоҳида аъзолар ва тизимларнинг жисмоний зўриқиши ва толиқиши туфайли келиб чиқадиган касалликлар:
4.1. Координаторли неврозлар, шу жумладан писчий спазм
4.2. Периферик асаб тизими касалликлари:
4.2.1. Моно-ва полиневропатия, шу жумладан қўлларнинг компрессион ва вегетатив-сенсор полиневропатияси;
4.2.2. Бўйин ва бел-думғаза рефлектор синдромлари (нейротомир, миотоник, нейродистрофик)
Бош суяги (бош мия) жароҳатининг оғир турғун асоратлари — пастки параплегия, кучли ифодаланган тетрапарез, трипарез, мушаклар тонусининг спастик типда ошиши ёки гипотония билан кечувчи парапарез, оёқлардаги барча бўғимларда фаол ҳаракатлар ҳажмининг минимал даражада бўлиши билан мушаклар кучининг кескин ифодаланган пасайиши (1 баллгача), мустақил ҳаракат қила олмаслик, иккала қўлнинг кучли ифодаланган парези барча бўғимларда фаол ҳаракатлар ҳажмининг минимал даражада бўлиши билан, вестибуляр-мияча бузилишлари, барча бармоқлар йўқлигидан бошлаб қўл чўлтоқликлари билан биргаликдаги иккала оёқ ампутацион чўлтоқликлари, нафас етишмовчилигининг III даражаси, қон айланиш етишмовчилигининг III даражаси, кучли ифодаланган сенсор бузилишлар (ягона ёки яхши кўрувчи кўзнинг амалий ёки абсолют кўрмаслиги: кўриш ўткирлиги коррекция билан 0,03-0, кўриш майдони 0-10 градусга тенг);
100
2.
Бош суяги (бош мия) жароҳатининг турғун, лекин унча оғир бўлмаган асоратлари — қўл ва оёқлар кучи ва ҳаракат ҳажмининг бузилиши, координация бузилиши, гиперкинезлар, ифодаланган тонус бузилиши, эпилептик хуружлар, хотира, интеллектнинг ифодаланган пасайиши, кўнгилчанлик;
Ўпка тўқимаси ва плевранинг сурункали касалликлари, зарарланиш даражасига қараб
25 дан 100 гача
V. Қон айланиш аъзолари
32.
Юрак, унинг пардаларининг ва қон томирлари органик касалликлари — функциясининг бузилиш даражасига қараб
25 дан 100 гача
VI. Овқат ҳазм қилиш аъзолари
33.
Оғиз торайиши, юқори ва пастки жағ�инг жароҳати, сўлак фистуласи ҳосил бўлиши оқибатида функционал бузилишлар:
енгил даражада
15
ўртача даражада
30
оғир даражада
50
34.
Тиш тушиши (бахтсиз ҳодиса рўй берган вақтда ёки бевосита жароҳатдан кейин зудлик билан тишларни суғуриб ташлаш зарур бўлганда):
2 тадан 3 та тишгача ёки битта курак тиш
5
4 тадан 8 та тишгача
10
8 та тишдан ортиқ
15 дан 20 гача
35.
Овқат ҳазм қилиш аъзолари жароҳати ва касаллиги оқибатида овқат ўтказишнинг бузилиши ва озғинлик (қизилўнгач торайиши, сурункали перитонитлар, жигар касалликлари, ўт қопи олиб ташланганлиги ва ҳ.к.)
25 дан 100 гача
36.
Бахтсиз ҳодиса оқибатидаги лапаротомиядан кейинги ҳолат (ички аъзолар жароҳатланмаганда)
Куйиш асоратлари ва ҳар хил жароҳатлар оқибатида кенг тарқалган чандиқлар пайдо бўлиши, мушаклар йиртилиши ва мушаклар четларининг тортилиб кетиши ва бошқалар
Оёқ жароҳатидан кейинги тромбофлебит, лимфа айланишининг бузилиши ва бошқалар
енгил даражада
10
ўртача даражада
30
оғир даражада
50
Изоҳ: оёқ-қўлларнинг тўлиқ фалажлиги уларнинг йўқлигига тенглаштирилади. Шунингдек, оёқ-қўллардаги бўғимларда кўплаб жароҳатлар (анкилозлар, кескин ифодаланган контрактуралар), сурункали яралар оқибатида жароҳатланган оёқ-қўлни ишлата олмаслик, ампутациядан кейин суякнинг тўлиқ ёпилмаганлиги унинг тўлиқ йўқлигига тенглаштирилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 622-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сон қарорига 4-илова
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори 1-бандининг ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилари ҳамда қарорга 6 ва 7-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати бошқариш тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 8 августдаги 175-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 44-модда):
2-бўлимга изоҳдан «2-банддаги касалликлар ҳолатида учинчи гуруҳ ногирони икки йил мобайнида ТМЭК томонидан кузатилгандан кейин қайта тиббий текширишдан ўтказилмасдан белгиланади» сўзлари чиқариб ташлансин;
3-бўлимга изоҳдан «1, 2, 3» ва «5» рақамлари чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-меҳнат экспертиза хизмати фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 2 сентябрдаги 193-сон қарори)» 2010 йил 11 ноябрдаги 250-сон қарорига илова 3-банднинг «г» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.