|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.12.2022
|
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
ЭНЕРГЕТИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА ХОДИМЛАР БИЛАН ИШЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 29 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1178-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 21 декабрдаги 31-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3404, 22.12.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлиги бош директорининг 2002 йил 10 сентябрдаги 433-сон буйруғи билан тасдиқланган Энергетик ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига (рўйхат рақами 1178, 2002 йил 4 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 208-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ А. НИМАТУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 2 июнь,
9-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 276-модда)