1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот;
Маъмурий жазога тортилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимини ташкил этиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 322-сонли «Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва жабрланувчиларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Статистик ахборотларнинг ягона тизимини янада ривожлантириш, маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш тартибини такомиллаштириш ва уларнинг маъмурий ёки жиноий жавобгарликдан бош тортишига кўмаклашадиган шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маъмурий жазога тортилган шахсларнинг марказлаштирилган ҳисобини юритиш юзасидан масъул орган этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
а) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда маъмурий жазога тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг марказлаштирилган электрон базасини жорий этишга доир ташкилий тадбирлар режасини тасдиқласин, унда қуйидагиларни назарда тутсин:
маълумотларнинг марказлаштирилган электрон базаси фаолияти концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
тегишли дастурий таъминотни яратиш юзасидан техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
маълумотларнинг марказлаштирилган электрон базасида ахборотларни тўплаш ва ишлашнинг ташкилий-функционал схемасини тасдиқлаш;
маълумотларнинг марказлаштирилган электрон базасини юритиш учун зарур бўлган келгусида уни такомиллаштириб бориш имкониятига эга дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимини яратиш ва келгусида қўллаб-қувватлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш ҳажмини аниқлаш;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли органлар томонидан марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимини, шу жумладан муайян ҳудудда уни тажриба тестидан ўтказиш орқали босқичма-босқич жорий этиш;
маълумотларнинг марказлаштирилган электрон базасидан тўлиқ фойдаланишни бошлашни ушбу қарорда белгиланган муддатда таъминлайдиган бошқа тадбирларни амалга ошириш;
б) маълумотларнинг марказлаштирилган электрон базасини ва тажриба тестидан ўтказишни жорий этишга доир ташкилий тадбирларни амалга ошириш якунларига кўра, зарурат бўлганда, Маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низом нормаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.
4. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли органлар:
маъмурий жазога тортилган шахслар ҳисобининг ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ юритилишини таъминласинлар;
икки ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари маъмурий жазога тортилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тизимини яратиш ва жорий этиш тадбирларини молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.
6. Белгилаб қўйилсинки, 2012 йил 1 январдан бошлаб содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазога тортилган шахслар тасдиқланган Низомга мувофиқ ҳисобга олинади.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар малакасини ошириш курсларини ташкил этсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б.А. Матлюбов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 17 февраль,
39-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 февралдаги 39-сон қарорига ИЛОВА
Маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли барча органлар (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) учун маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олишнинг ягона тартибини белгилайди.
2. Маъмурий жазога тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, ишлаш, умумлаштириш, жамлаш, сақлаш ва уларни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш, шунингдек уларни давлат органларига тақдим этиш ҳисобга олишнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
3. Қуйидагилар ҳисобга олиш принциплари ҳисобланади:
қонунийлик;
ахборотларнинг холисоналиги, ишончлилиги ва таққосланувчанлиги;
ахборотларнинг ушбу Низомда ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган доирада фойдаланилиши ва ошкоралиги;
ҳисобга олишнинг мажбурийлиги ва бир хилдалиги.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
маълумотларнинг идоравий базаси — тегишли ҳудуддаги идоравий тааллуқли ҳуқуқбузарликлар бўйича битта ваколатли орган барча бўлинмаларининг (туман, шаҳар, вилоят, республика бўғинининг) қарорлари асосида маъмурий жазога тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган маълумотларнинг идоравий электрон базаси: Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича;
маълумотларнинг ҳудудий базаси — тегишли ҳудуддаги барча ваколатли органларнинг қарорлари асосида маъмурий жазога тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган маълумотларнинг ҳудудий электрон базаси: Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича;
маълумотларнинг ягона базаси — республика бўйича маъмурий жазога тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган маълумотларнинг ягона марказлаштирилган электрон базаси;
ваколатли органнинг марказий бўлинмаси — республика бўғинининг ваколатли органи бўлинмаси.
5. Маъмурий жазога тортилган шахсларнинг марказлаштирилган ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан маълумотларнинг ягона базасини шакллантириш ва юритиш орқали амалга оширилади.
Маълумотларнинг ягона, ҳудудий ва идоравий базалари чекланган ҳолда фойдаланиладиган ахборот ресурслари ҳисобланади.
Маълумотларнинг ягона базаси маълумотларнинг ҳудудий базалари асосида шакллантирилади.
6. Маълумотларнинг ҳудудий базалари маълумотларнинг идоравий базалари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари (кейинги ўринларда ички ишлар бошқармалари деб аталади) шакллантирилади.
7. Маълумотларнинг идоравий базалари ҳисобга олиш ҳужжатлари асосида ваколатли органларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан шакллантирилади.
Қуйидагилар ҳисобга олиш ҳужжатлари ҳисобланади:
ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш № 1-АП шаклидаги карточкаси, (кейинги ўринларда № 1-АП шаклидаги карточка деб аталади);
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича маъмурий жазога тортилган (протокол тузилмасдан) шахсларни ҳисобга олиш № 2-АП шаклидаги карточкаси (кейинги ўринларда № 2-АП шаклидаги карточка деб аталади);
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича маъмурий жазони қўллаш тўғрисидаги қарорни ижро қилиш ҳақидаги билдиришнома (кейинги ўринларда билдиришнома деб аталади).
Ҳисобга олиш ҳужжатлари ва маълумотлар базалари давлат тилида юритилади.
8. Ваколатли органларнинг барча бўғинлари (туман, шаҳар, республика) ушбу Низомда белгиланган тартибда ва муддатларда карточкалар ва билдиришномаларни ваколатли органнинг тегишли ҳудудий бўлинмаларига тақдим этадилар.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар қарорлари асосида маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 декабрдаги 327-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 654-модда)
Маъмурий жазони қўллаш тўғрисида уларга нисбатан қарор (ажрим) чиқарилган ёки Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (МЖК) 283-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда жарима солинган шахслар ҳисобга олинади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш тугатилган тақдирда карточка тўлдирилмайди, шу жумладан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддаси асосида огоҳлантириш муносабати билан.
9. Маъмурий жазони қўллаш тўғрисида қарор чиқарган мансабдор шахс карточка ва билдиришномани ушбу Низомга қатъий мувофиқ электрон форматда (кейинги ўринларда электрон карточка ва электрон билдиришнома деб аталади) тўлдиради, сўнгра уларни белгиланган намунада бир нусхада қоғозга кўчиради (кейинги ўринларда қоғоз карточка ва қоғоз билдиришнома деб аталади) ва имзолайди.
Карточка ва билдиришномани имзолаган мансабдор шахс унинг ишончлилиги, тўлиқ тўлдирилганлиги ҳамда уларни тақдим этишнинг ушбу Низомда белгиланган тартиби ва муддатларига риоя қилинганлиги учун жавоб беради.
Карточка ва билдиришномалар ваколатли органларнинг ҳудудий бўлинмаларида ушбу Низомда белгиланган муддатларга мувофиқ сақланади.
Карточка ва билдиришномаларни кўчириш учун қўлланиладиган қоғоз сифатига қўйиладиган талаблар ваколатли органлар томонидан белгиланади.
10. Ҳисобга олишнинг тўлиқлигини таъминлаш мақсадида ваколатли органнинг барча бўғинлари ҳар чоракда бир марта (ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасигача) тақдим этилган карточка ва билдиришномаларни тегишли ҳудудий бўлинмада маълумотларнинг идоравий базаси билан солиштиради. Солиштиришни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда ваколатли органнинг марказий бўлинмаси томонидан белгиланади.
11. Ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмалари мавжуд бўлмаган тақдирда маълумотларнинг идоравий базасини шакллантириш, карточка ва билдиришномаларни сақлаш ваколатли органнинг марказий бўлинмаси томонидан амалга оширилади, ушбу Низомнинг 8-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
12. Қуйидагилар Ички ишлар вазирлигининг ҳисобга олишни таъминлаш бўйича ваколатига киради:
маъмурий жазога тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона базасини шакллантириш;
маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш, маълумотларнинг ҳудудий базаларини шакллантириш ва юритиш бўйича ички ишлар органлари фаолиятини назорат қилиш;
ички ишлар органларида маъмурий жазога тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг сақланишини ва уларни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишни таъминлаш;
ички ишлар органлари томонидан маъмурий жазога тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартибига риоя этилишини назорат қилиш;
13. Қуйидагилар ҳисобга олиш бўйича ваколатли органлар марказий ва ҳудудий бўлинмаларининг ваколатига киради:
маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш, маълумотларнинг идоравий базаларини шакллантириш ва юритиш, маълумотларни ички ишлар органларига бериш бўйича идоравий бўйсунувчи органлар (мансабдор шахслар) фаолиятини назорат қилиш;
маъмурий жазога тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг сақланишини ва уларни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишни таъминлаш.
II. Маъмурий ҳуқуқбузарликларни ва уларни содир этган шахсларни ҳисобга олиш дафтарини расмийлаштириш, юритиш, сақлаш
14. Ваколатли органлар томонидан Маъмурий ҳуқуқбузарликларни ва уларни содир этган шахсларни ҳисобга олиш дафтари (кейинги ўринларда Дафтар деб аталади) ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ юритилади.
Дафтарга барча маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва уларни содир этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ёзилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилган тақдирда Дафтарнинг 6-устунида тегишли ёзув қайд этилади.
15. Дафтар календарь йил бошидан эътиборан юритилади. У тартиб рақами қўйилган ва ип ўтказиб боғланган бўлиши керак. Охирги саҳифасида ипнинг боғланган жойига қоғоз елимланади, унга ваколатли орган муҳри туширилади ва унда мазкур орган Раҳбари тасдиқлаган ишонч ёзуви бўлади.
16. Дафтардаги барча ёзувлар аниқ ҳолда, кўк ёки қора рангли сиёҳлар (паста) билан қайд этилади. Унда ўчириб ёзишга, тузатишга ёки илгари қайд этилган ёзувларни тузатиш воситалари ёрдамида йўқотишга йўл қўйилмайди.
Зарур ҳолатларда, хато билан қайд этилган ёзувлар илгари қайд этилган матнни аниқ ўқиш мумкин бўлган ҳолда ўчирилади. Янги ёзув айнан шу устунда қайд этилади. Бу ҳолда Дафтарнинг юритилиши учун масъул бўлган мансабдор шахс тузатишни сана кўрсатилган ҳолдаги имзоси билан тасдиқлайди.
17. Дафтар 3 йил сақланади, сўнгра далолатномага мувофиқ йўқ қилинади.
18. Дафтарнинг сақланиши, ундаги маълумотларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли ҳолда қайд этилганлиги учун жавобгарлик ҳисобга олиш-рўйхатдан ўтказиш бўлимлари бошлиқлари, улар бўлмаганда эса — ваколатли органнинг Раҳбари зиммасига юкланади.
III. Ҳисобга олиш ҳужжатларини тузиш ва ишлаш
1-§. Маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш карточкалари, № 1-АП ва № 2-АП шакллари
19. Ваколатли органларнинг барча бўғинлари (туман, шаҳар, республика бўғинининг) № 1-АП ва № 2-АП шаклларидаги электрон карточкаларни қарор чиқарилгандан кейин бир сутка мобайнида маълумотларнинг идоравий базасига киритадилар.
Қоғоз карточкалар ҳар ўн кунда — ҳар қайси ойнинг 10, 20 ва 30-санасида ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмасига юборилади. Агар кўрсатиб ўтилган саналар ишланмайдиган кунга (дам олиш, байрам кунларига) тўғри келса карточкалар ишланмайдиган кундан кейинги биринчи кунда жўнатилади.
20. Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар карточкаларни ушбу Низомнинг 19-бандига мувофиқ туман (шаҳар бўғини) ички ишлар органларига юборадилар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 11 декабрдаги 327-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 50-сон, 654-модда)
21. Агар карточкаларнинг ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда тўлдирилганлиги аниқланса улар дарҳол ваколатли орган томонидан тузатилади. Тузатилган электрон карточкалар қоғоз карточкаларга мажбурий алмаштирилган ҳолда ушбу Низомнинг 19-бандига мувофиқ маълумотларнинг идоравий базасига киритилади.
22. Ваколатли органларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳар куни, янги маълумотлар бўлмаган тақдирда эса — уларнинг идоравий базага тушишига кўра электрон карточкаларни маълумотларнинг ҳудудий базасига жўнатади.
Ваколатли органда ҳудудий бўлинмалар бўлмаган тақдирда электрон карточкаларни маълумотларнинг ҳудудий базасига жўнатиш ваколатли органнинг марказий бўлинмаси томонидан амалга оширилади.
23. Ички ишлар бошқармалари ҳар куни электрон карточкаларни маълумотларнинг ягона базасига жўнатади.
24. Маъмурий жазога тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар жазони ижро этиш тугаган кундан бошлаб бир йил мобайнида сақланади. Сақлаш муддати тугагач электрон карточкалар маълумотлар базасидан чиқарилади, карточкалари чиқарилган шахслар тўғрисидаги қисқача маълумотлардан иборат бўлган ҳисобот ёзилади. Айни бир вақтда қоғоз карточкалар ва билдиришномалар далолатнома бўйича, йўқ қилинган ҳисобга олиш ҳужжатларининг умумий сони кўрсатилган ва ҳисоботга асосланган ҳолда йўқ қилинади. Йўқ қилинганлик тўғрисидаги ҳисоботлар ва далолатномалар 3 йил сақланади.
25. № 2-АП шаклидаги карточка Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 283-моддасига мувофиқ, ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда жарима солинган тақдирда тузилади.
2-§. № 1-АП шаклидаги карточка таркиби ва уни тўлдириш тартиби
26. № 1-АП шаклидаги электрон карточкани тўлдириш «Маъмурий жазога тортилган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси» реквизитлари билан бошланади.
27. 1 ва 3-сатрларда ҳуқуқбузарликни аниқлаган (протокол тузган, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғаган), шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни/протоколни кўриб чиққан ва қарор чиқарган ваколатли органнинг (мансабдор шахснинг) номи кўрсатилади, ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ уларнинг коди қайд этилади.
Агар маъмурий ҳуқуқбузарликни аниқлаган (протокол тузган, ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғаган), шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни/протоколни кўриб чиққан ва қарор чиқарган орган (мансабдор шахс) айнан битта орган бўлса 3-сатр тўлдирилмайди.
29. 4-сатрда ваколатли орган Дафтари бўйича ишнинг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги протоколнинг тартиб рақами ва унинг қўзғалган/тузилган санаси кўрсатилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 272-моддасига ҳамда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 86-моддаси учинчи қисмига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида протокол тузилмаган бўлса, у ҳолда «иш/протокол/тартиб рақами» устунига П/Т («протокол тузилмаган» сўзлари) ёзилади.
30. 5-сатрда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиққан ва қарор чиқарган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, 6-сатрда иш кўриб чиқилган сана, 7-сатрда — карточкага тузатиш киритилган сана, 7.1-сатрда тузатиш киритиш сабаби: «1» — тўлдиришдаги хато; «2» — қарор қайта кўриб чиқилган сўзлари қайд этилади.
31. 8-сатрда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс нормалари бўйича ҳуқуқбузарликнинг квалификацияси кўрсатилади.
8.1-сатрда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган (аниқланган) сана акс эттирилади.
32. 9-сатрда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 23 ва 24-моддаларига мувофиқ маъмурий жазо чоралари акс эттирилади.
9.1-сатрида қуйидаги кодларни қўйиш йўли билан асосий жазо чоралари кўрсатилади:
«1» — жарима;
«2» — маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш учун қурол ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган предметни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;
«3» — маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки шундай нарса бўлган предметни мусодара қилиш;
«4» — мазкур шахсга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум қилиш;
«5» — маъмурий қамоққа олиш.
9.2-сатрда жазони ижро этиш тугаган сана кўрсатилади.
Агар қўшимча жазо сифатида предметларни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш ёки мусодара қилиш қўлланса, у ҳолда унга мувофиқ бўлган код 9.3-сатрига қўйилади. 9.4-сатрда «6»-кодни қўйиш йўли билан хорижий фуқароларни ёки фуқаролиги йўқ шахсларни мамлакатдан маъмурий тартибда чиқариб юбориш кўрсатилади.
33. 10.1 ва 10.2-сатрларда ёзилган ва ундирилган жарима миқдори сўмларда, 11.1 ва 11.2-сатрларда тегишли равишда ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйилган ва мусодара қилинган предмет қийматлари кўрсатилади.
34. 12-сатрда маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар — фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлади:
12.1 ва 12.2-сатрларда — ҳуқуқбузарнинг туғилган санаси, ойи, йили ва яшаш жойи (қисқартирмасдан);
12.6-сатрда — ҳуқуқбузарнинг фуқаролиги: «1» — Ўзбекистон Республикаси фуқароси, «2» — хорижий фуқаро, «3» — фуқаролиги бўлмаган шахс;
12.7-сатрда — машғулотларининг тури: «1» — ўқиш, «2» — иш, «3» — машғулотининг тури ноаниқ, шунингдек ўқиш, иш жойи ва лавозими;
12.8-сатрда — ҳуқуқбузарликни содир этиш вақтидаги ҳолати: «1» — алкоголли, «2» — гиёҳвандлик, «3» — бошқача ҳолатдаги мастлик.
35. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан шикоят ёки протест билдириш 13-сатрда акс эттирилади. Қуйидаги кўриб чиқиш натижалари 13.1-сатрда кўрсатилади:
Жазо чоралари ўзгартирилганда ёки ишни янгидан кўриб чиқиш натижалари бўйича бошқача қарор чиқарилганда карточкага ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган тартибга риоя қилинган ҳолда, якуний қарор қабул қилган орган томонидан тузатиш киритилади. Бунда 13-сатрда иш юзасидан шикоят ёки протест билдирилганлиги тўғрисида ёзув қайд этилади.
37. Ушбу Низомнинг 26—36-бандлари қоидалари № 2-АП шаклидаги карточкани тегишли реквизитлар бўйича тўлдиришда қўлланади.
3-§. Маъмурий жазони қўллаш тўғрисидаги қарорни ижро этиш ҳақидаги билдиришнома
38. Ҳуқуқбузардан ёки қарорни ижро этиш зиммасига юкланган мансабдор шахсдан маъмурий жазони қўллаш тўғрисидаги қарорни (ажримни) ижро этиш ҳақидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (квитанция, тўланганлик тўғрисидаги тўлов топшириқномаси, ижро этиш тугаганлиги тўғрисидаги қарор ва бошқалар) олинган тақдирда ваколатли орган ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган тартибда билдиришнома жўнатади.
Ваколатли орган томонидан жарима суммаси, уни № 1-АП шаклидаги карточканинг 10.2-сатрида кўрсатган ҳолда тўлиқ ундирилган тақдирда билдиришнома жўнатилмайди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 283-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган жойда жарима солинган тақдирда ҳам билдиришнома тузилмайди.
39. Электрон билдиришномани маълумотларнинг ҳудудий ва ягона базасига жўнатиш ушбу Низомнинг 22 ва 23-бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
40. Маъмурий жазони қўллаш тўғрисидаги қарорни мажбурий ижро этишни амалга оширувчи орган ҳуқуқбузардан маъмурий жазога тортиш тўғрисидаги қарор (ажрим)нинг ижро этилганлиги ҳақидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (квитанция, тўлов тўғрисидаги тўлов топшириқномаси ва бошқалар) олинган тақдирда, амалга оширилган ундириш тўғрисидаги ёзувни қайд этган ҳолда, 3 иш куни мобайнида уларни маъмурий жазога тортиш тўғрисида қарор қабул қилган органга (мансабдор шахсга) қайтаради.
IV. Маълумотларнинг ягона базасига мурожаат қилиш тартиби
41. Шахсни маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликка тортишда, шунингдек Жиноят кодекси моддалари бўйича жиноий жавобгарликка тортишда шахснинг маъмурий жавобгарликка тортилганлигини текшириш тўғрисидаги талабнома жўнатилиши шарт (ушбу Низомга 7-илова).
42. Талабнома текширилаётган ҳар бир шахс учун алоҳида расмийлаштирилади.
Талабнома ушбу Низомга аниқ мувофиқ ҳолда тўлдирилади, ваколатли мансабдор шахс томонидан имзоланади ва ваколатли орган муҳри (штампи) билан тасдиқланади.
Электрон алоқа мавжуд бўлган тақдирда талабнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланадиган автоматлаштирилган электрон форматда бажарилади.
Сўровсиз режимда зарур ахборот олиш учун ваколатли органнинг марказий бўлинмасида маълумотларнинг ягона базасидан электрон тартибида узоқдан туриб фойдаланишга йўл қўйилади.
43. Талабномани расмийлаштиришда текширилаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ҳамда яшаш жойи бош келишикда, қисқартиришларсиз кўрсатилади.
44. Ушбу Низомни бузган ҳолда расмийлаштирилган талабнома ижро этилмасдан қайтарилади, бу ҳақда талабномада тегишли ёзув қайд этилади.
45. Талабнома у Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига тушган вақтдан бошлаб бир сутка мобайнида ижро этилади ва сўровномани юборган органга почта орқали жўнатилади ёки шахсан тақдим этилади.
46. Маълумотлар базасида текширилаётган шахсга оид маълумот бўлмаса, талабноманинг орқа томонига «Маълумотларга эга эмасмиз», «Маълумотнома ЎзИИВ ходими (фамилияси, исми) томонидан берилди» матни билан штамп қўйилади ва текшириш санаси кўрсатилади.
Ҳисобга олиш ҳужжатида текширилаётган шахсга доир маълумотлар топилганда улар талабноманинг орқа томонида кўрсатилади ва «Маълумотнома ЎзИИВ ходими (фамилияси, исми) томонидан берилди» матни ёзилиб, штамп билан тасдиқланади ва текшириш санаси қайд этилади.
У ёки бу шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида ахборот талаб қилган давлат органлари олинган ахборотни ошкор қилганлик учун қонунда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Маъмурий жазоланган шахсларни ҳисобга олиш
КАРТОЧКАСИ
№ 1-АП шакли
1.___________________________________________________________ (протокол тузган, иш қўзғаган органнинг номи)
1. /_/_/_/
2. ___________________________________________________________ (ҳуқуқбузарлик содир этилган жой)
Маъмурий ҳуқуқбузарликларни ва уларни содир этган шахсларни ҳисобга олиш
ДАФТАРИ
Бошланган: 20__ йил «___» ___________ № ___________дан
Тугаган: 20__ йил «___» ______________ № ____________да
Дафтар реквизитлари
Т/р
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилган сана, протоколни тузган, ишни қўзғаш тўғрисида қарор, ажрим чиқарган орган (мансабдор шахс)
Ҳуқуқбузарликни содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар: фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, яшаш жойи, манзили, иш жойи ва лавозими, паспорти маълумотлари
Олиб қўйилган буюмлар, ҳужжатлар, ушланган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқарилган сана, қарор чиқарган ваколатли орган
1
2
3
4
5
жадвалнинг давоми
Ҳуқуқбузарликнинг МЖК ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат нормалари (модда, қисм, банд) бўйича квалификацияси, ундириш тури ва миқдори
Олиб қўйилган буюмлар, ҳужжатлар, ушланган транспорт воситаларига нисбатан қабул қилинган қарор (шу жумладан қайтарилган санаси, ҳужжатнинг тури ва тартиб рақами)
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича юқори орган (суд) томонидан чиқарилган қарор
Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорнинг кучга кириш санаси, уни ижро этиш тўғрисидаги маълумотлар, жазонинг ижроси тугаган сана
№ 1-АП шаклли карточкани киритган мансабдор шахс
1
2
3
4
5
Маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишни/протоколни кўриб чиқишга (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги протоколни тузишга, иш қўзғашга) ваколатли органлар
КЛАССИФИКАТОРИ
Код
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга (иш бўйича кўриб чиқишни қўзғашга) ваколатли органлар
010
Маъмурий судлар
020
Иқтисодий судлар
030
Адлия органлари
040
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника ва молиявий таъминлаш департаменти органлари
060
Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар
070
Ички ишлар органлари (милиция)
071
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси
072
Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси
073
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси
074
Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси
075
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси
076
(Қўриқлаш бош бошқармаси)
080
Темир йўл транспорти ва метрополитен органлари
090
Ҳаво транспорти органлари
100
Сув транспорти органлари
110
Кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси органлари
120
Шаҳар ҳамда шаҳарлараро автомобиль транспорти ва электротранспортда йўловчилар ташиш органлари
130
Меҳнат бўйича давлат ҳуқуқ ва техника инспекторлари
140
Мудофаа вазирлиги органлари
150
Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария назорати органлари
160
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг санитария назоратини амалга оширувчи тиббий хизматлари
170
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг санитария назоратини амалга оширувчи тиббий хизматлари
180
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг санитария назоратини амалга оширувчи тиббий хизматлари
190
Давлат ветеринария назорати органлари
200
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер ости бойликларини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси органлари
210
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат органлари
220
Божхона органлари
230
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг давлат инспекцияси органлари
240
Давлат солиқ органлари
250
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда унинг маҳаллий бўлинмалари
260
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси органлари
270
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш органлари
280
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машиналар ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш бош давлат инспекцияси («Ўздавтехназорат» инспекцияси) органлари
290
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари
300
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси органлари
310
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаштириш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази органлари
320
Давлат статистика органлари
330
Давлат пробир назорати органлари
340
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси органлари
350
Архитектура ва қурилиш органлари
360
Прокурор
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Маъмурий жазога тортилган шахсларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Минтақалар, туманлар (шаҳарлар)
КОДЛАРИ
Андижон вилояти
03000
Андижон тумани
03201
Булоқбоши тумани
03202
Балиқчи тумани
03206
Бўз тумани
03209
Жалолқудуқ тумани
03211
Избоскан тумани
03214
Улуғнор тумани
03216
Кўрғонтепа тумани
03220
Олтинкўл тумани
03223
Марҳамат тумани
03227
Шаҳрихон тумани
03230
Пахтаобод тумани
03232
Асака тумани
03234
Хўжаобод тумани
03236
Андижон шаҳри
03401
Хонобод шаҳри
03408
Бухоро вилояти
06000
Бухоро шаҳри
06212
Олот тумани
06215
Бухоро тумани
06218
Вобкент тумани
06221
Ғиждувон тумани
06224
Қоракўл тумани
06230
Қоровулбозор тумани
06232
Пешку тумани
06234
Ромитан тумани
06238
Жондор тумани
06242
Шофиркон тумани
06246
Когон тумани
06400
Когон шаҳри
06401
Жиззах вилояти
08000
Арнасой тумани
08201
Бахмал тумани
08204
Ғаллаорол тумани
08209
Жиззах тумани
08212
Дўстлик тумани
08215
Зомин тумани
08218
Зарбдор тумани
08220
Янгиобод тумани
08221
Мирзачўл тумани
08223
Зафаробод тумани
08225
Пахтакор тумани
08228
Фориш тумани
08235
Жиззах шаҳри
08401
Қашқадарё вилояти
10000
Ғузор тумани
10207
Шаҳрисабз тумани
10208
Деҳқонобод тумани
10212
Қамаши тумани
10220
Қарши тумани
10224
Муборак тумани
10226
Косон тумани
10229
Китоб тумани
10232
Нишон тумани
10235
Касби тумани
10237
Миришкор тумани
10239
Чироқчи тумани
10242
Яккабоғ тумани
10250
Қарши шаҳри
10401
Навоий вилояти
12000
Конимех тумани
12204
Қизилтепа тумани
12208
Кармана тумани
12214
Навбаҳор тумани
12215
Нурота тумани
12218
Томди тумани
12221
Хатирчи тумани
12224
Навоий шаҳри
12401
Зарафшан шаҳри
12404
Учқудуқ тумани
12406
Наманган вилояти
14000
Мингбулоқ тумани
14204
Косонсой тумани
14207
Наманган тумани
14212
Чортоқ тумани
14215
Норин тумани
14216
Поп тумани
14219
Тўрақўрғон тумани
14224
Уйчи тумани
14229
Учқўрғон тумани
14234
Янгиқўрғон тумани
14242
Наманган шаҳри
14401
Чуст тумани
14405
Самарқанд вилояти
18000
Оқдарё тумани
18203
Булунғур тумани
18206
Жомбой тумани
18209
Иштихон тумани
18212
Каттақўрғон тумани
18215
Нарпай тумани
18218
Қўшрабод тумани
18221
Пайариқ тумани
18224
Пастдарғом тумани
18227
Пахтачи тумани
18230
Самарқанд тумани
18233
Нуробод тумани
18235
Ургут тумани
18236
Тойлоқ тумани
18253
Самарқанд шаҳри
18360
Каттақўрғон шаҳри
18405
Сурхондарё вилояти
22000
Бойсун тумани
22204
Музработ тумани
22207
Денов тумани
22209
Жарқўрғон тумани
22212
Қизириқ тумани
22215
Сариосиё тумани
22217
Термиз тумани
22220
Шеробод тумани
22223
Шўрчи тумани
22224
Қумқўрғон тумани
22226
Ангор тумани
22229
Олтинсой тумани
22232
Узун тумани
22233
Термиз шаҳри
22401
Сирдарё вилояти
24000
Оқолтин тумани
24206
Боёвут тумани
24212
Сайхунобод тумани
24216
Гулистон тумани
24220
Сардоба тумани
24226
Мирзаобод тумани
24235
Ховос тумани
24255
Гулистон шаҳри
24401
Сирдарё тумани
24407
Ширин шаҳри
24410
Янгиер шаҳри
24413
Тошкент шаҳри
26000
Учтепа тумани
26263
Бектемир тумани
26264
Юнусобод тумани
26266
Миробод тумани
26273
Шайхонтоҳур тумани
26277
Олмазор тумани
26280
Сирғали тумани
26283
Яккасарой тумани
26287
Ҳамза тумани
26290
Чилонзор тумани
26294
М. Улуғбек тумани
26296
Тошкент вилояти
27000
Оққўрғон тумани
27206
Оҳангарон тумани
27212
Бекобод тумани
27220
Бўстонлиқ тумани
27224
Бўка тумани
27228
Юқори Чирчиқ тумани
27232
Зангиота тумани
27237
Қуйи Чирчиқ тумани
27242
Паркент тумани
27246
Қибрай тумани
27248
Пискент тумани
27250
Ўрта Чирчиқ тумани
27253
Чиноз тумани
27256
Янгийўл тумани
27259
Олмалиқ шаҳри
27404
Ангрен шаҳри
27407
Бекобод шаҳри
27413
Чирчиқ шаҳри
27419
Фарғона вилояти
30000
Олтиариқ тумани
30203
Қўштепа тумани
30206
Боғдод тумани
30209
Бувайда тумани
30212
Бешариқ тумани
30215
Қува тумани
30221
Учкўприк тумани
30221
Риштон тумани
30224
Тошлоқ тумани
30227
Ўзбекистон тумани
30230
Фарғона тумани
30233
Данғара тумани
30236
Ёзъёвон тумани
30241
Сўх тумани
30243
Фурқат тумани
30245
Фарғона шаҳри
30401
Қўқон шаҳри
30405
Қувасой шаҳри
30408
Марғилон шаҳри
30412
Хоразм вилояти
33000
Боғот тумани
33204
Гурлан тумани
33208
Қўшкўпир тумани
33212
Урганч тумани
33217
Ҳазорасп тумани
33220
Хонқа тумани
33223
Янгибозор тумани
33225
Шовот тумани
33230
Янгиариқ тумани
33233
Урганч шаҳри
33401
Хива тумани
33408
Қорақалпоғистон Республикаси
35000
Амударё тумани
35041
Қораўзак тумани
35208
Элликқалъа тумани
35210
Кегейли тумани
35212
Қонликўл тумани
35218
Мўйноқ тумани
35222
Нукус тумани
35225
Тахтакўпир тумани
35230
Тўрткўл тумани
35233
Чимбой тумани
35240
Шуманай тумани
35243
Нукус шаҳри
35401
Беруний тумани
35405
Қўнғирот тумани
35409
Тахиатош шаҳри
35411
Хўжайли тумани
35416
Транспортдаги ички ишлар бошқармаси
41000
Тошкент-шимол станциясидаги ички ишлар тармоқ бошқармаси (ИИТБ)