Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида», «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши юзасидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни кучайтирсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 5 январь,
1-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 1-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисида
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида», «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
2. Аҳолини иш билан таъминлаш, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик (кейинги ўринларда қонун ҳужжатларини бузганлик деб аталади) учун, идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ташкилотлар ушбу Низомда ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 50-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддаси ва «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддаси талабларига риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаларининг давлат меҳнат техник инспекторлари ва меҳнат шароитлари бўйича экспертлари (кейинги ўринларда инспекторлар деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси ва «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддаси талабларига риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари (кейинги ўринларда инспектор деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
5. Инспекторлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ташкилотлар томонидан риоя этилишини (кейинги ўринларда қонун ҳужжатларига риоя этиш деб аталади) белгиланган тартибда текшириш;
текширилаётган ташкилотнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимларидан, шунингдек фуқаролардан қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан ўтказилаётган текширишлар билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларни ва бошқа маълумотларни олиш;
қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан текширишларнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши учун зарур бўлган чора-тадбирларни кўриш;
қонун ҳужжатларининг бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар (кейинги ўринларда кўрсатма деб аталади) бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига асосан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ишловчиларнинг соғлиғи ёки ҳаётига хавф соладиган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмалари) фаолиятини ёки ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тўхтатиб қўйиш.
Инспекторлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
7. Белгиланган тартибда ўтказилган текширишлар давомида аниқланган қонун ҳужжатлари бузилиши текшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Далолатнома қонун бузилиши ҳолатини аниқлаган инспектор, шунингдек ташкилот раҳбари (унинг вакили), гувоҳлар ва жабрланганлар (агар шундайлар бўлса) томонидан имзоланади.
Ташкилот раҳбари (унинг вакили) далолатномани имзолашни рад этган тақдирда далолатномада бу ҳақда ёзув қайд этилади. Ташкилот раҳбари (унинг вакили) далолатномага илова қилинадиган тушунтириш ва унинг мазмун-моҳияти бўйича мулоҳазаларини тақдим этиш, шунингдек ўзининг имзолашни рад этиши сабабларини баён қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
III. Меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ишловчилар соғлиғи ва (ёки) ҳаётига хавф соладиган ташкилотлар фаолиятини ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш тартиби
20. Меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ишловчилар соғлиғи ёки ҳаётига хавф соладиган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмалари) фаолияти ёки ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш улар меҳнат хавфсизлиги талабларига мувофиқлаштирилгунга қадар тўхтатиб қўйилади.
21. Агар текшириш давомида меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ишловчилар соғлиғи ёки ҳаётига хавф соладиган ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишнинг ишлаб чиқариш омиллари ва (ёки) ҳолатлари аниқланса, кўрсатиб ўтилган ҳолатлар инспектор томонидан текшириш далолатномасида акс эттирилади.
Текшириш далолатномаси асосида, белгиланган тартибда инспектор томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ташкилот содир этиши керак бўлган тадбирлар ва хатти-ҳаракатлар кўрсатилган ҳолда ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмаларининг) фаолиятини ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор чиқарилади.
22. Кўрсатма унда кўрсатилган муддатда ижро этилиши лозим.
Ташкилот қарорнинг ижроси тўғрисида қарорда кўрсатилган муддатларда ушбу Низомга 2а-иловага мувофиқ шакл бўйича инспекторни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
23. Қарорнинг ижро этилиши назорат тартибида текшириш натижалари бўйича далолатнома билан тасдиқланади ёхуд қонун бузилиши бартараф этилиши бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади, улар текшириш далолатномасига қўшиб қўйилади.
24. Инспекторнинг қарори юзасидан шикоят қилиниши ташкилотни ушбу қарорни бажариш мажбуриятидан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этишдан озод қилмайди.
25. Қонун бузилиши бартараф этилгандан сўнг инспектор бир кун муддатда ушбу Низомга 2б-иловага мувофиқ шакл бўйича ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмаларининг) фаолиятини ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни қайта бошлашга ёзма рухсат беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Ташкилот томонидан қарор бажарилмаган ёки, агар қарорда кўрсатилган муддатда қонун бузилиши бартараф этилганлиги тўғрисидаги ахборот тақдим этилмаган ёки назорат тартибидаги текширишда қонун бузилиши бартараф этилмаганлиги аниқланган тақдирда меҳнат органи меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ишловчилар соғлиғи ёки ҳаётига хавф соладиган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмалари) фаолиятини ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни улар меҳнат хавфсизлиги талабларига мувофиқлаштирилгунга қадар тўхтатиб туриш тўғрисидаги даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Қарор юзасидан юқори меҳнат органига ёки иқтисодий судга белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
IV. Якунловчи қоидалар
28. Инспекторнинг қонуний талабларини бажармаслик ёки унинг ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка олиб келади.
29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎Ташкилотнинг фаолиятини ҳамда ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида 20 __йил «__» __________ги -сон
‎ҚАРОР

‎‎_________________________________________________ асосида ўтказилган

‎(Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида текширувни рўйхатга олиш санаси ва рақами, меҳнат органининг текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруғининг санаси ва тартиб рақами)

текширишнинг 20__ йил «___» _____________даги __-сон Далолатномасига
‎мувофиқ __________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________

(талаблари бузилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи ва модда (банд)лари)

‎__________________________________________________________________

талаблар бузилганлиги учун «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддасига ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ____________________________бўйича

‎‎(ташкилотнинг номи ва манзили)

20___ йил «___» ___________дан

20__ йил «__» _____гача ‎

‎‎__________________________________________________________________

(асбоб-ускунадан фойдаланиш ёки участка, цех иши, ташкилот фаолияти)‎‎

‎ТЎХТАТИБ ҚЎЙИЛСИН ва қуйидаги тадбирлар бажарилсин __________
‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________

_____________________‎

_____________________‎

_____________________‎

(Меҳнат бўйича (бош) давлат техник инспектори ‎

(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎

Қарорни олдим:‎
20__ йил «___» ________‎

_____________________‎

_____________________

(мансабдор шахс имзоси)‎

(Ф.И.О.)‎

Изоҳ. Ташкилот фаолиятини ҳамда ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарор икки нусхада тузилади. Унинг биринчи нусхаси ташкилотга берилади, иккинчи нусхаси меҳнат бўйича (бош) давлат техник инспекторида қолади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 886-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
2а-ИЛОВА
(2а-илованинг белгиланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)

‎20 __йил «__» __________ги _____-сон қарорнинг ижроси тўғрисида
‎АХБОРОТ


‎Шуни хабар қиламанки, _____________________________________________

‎‎(асбоб-ускуналар, участка, цех, ташкилот)

‎‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________

фаолияти вақтинча тўхтатилгандан кейин ташкилот фаолиятини ҳамда ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни вақтинча тўхтатиб қўйиш тўғрисида 20__йил «___» __________даги ____-сон қарорга асосан биз қуйидаги ишларни бажардик: _________________________________________________‎‎

__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________‎
‎Тўхтатиб турилган вақт _____________________________________________

(иш кунлари сони)‎

Сиздан тўхтатиб қўйилган ___________________________________________
‎__________________________________________________________________

(асбоб-ускуна, участка, цех, ташкилот)

‎фаолиятини қайта бошлашга рухсат беришингизни сўрайман.

_____________________‎

_____________________‎

_____________________‎

(лавозими ва ташкилотнинг тўлиқ номи)‎

(мансабдор шахс имзоси)

(Ф.И.О.)‎

Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
2б-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎Ташкилотнинг фаолиятини ҳамда ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни тиклашга
‎20__ йил «__» __________ги ____-сон
‎РУХСАТНОМА

‎‎____________________________________________________________ бўйича

‎(ташкилот номи)

«Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддаси ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан 20__ йил «___» ____________дан бошлаб ____________________________________
‎‎___________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________

(асбоб-ускуналар, участка, цех, ташкилот)

фаолиятини қайта бошлашга РУХСАТ БЕРАМАН.

_____________________‎

______________________‎

_____________________‎

(Меҳнат бўйича (бош) давлат техник инспектори ‎

(имзо)‎

(Ф.И.О.)‎

(2б-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 1-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарорига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2-сон, 4-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда, 37-сон, 990-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)