|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.09.2024
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 23 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 273-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 19 июндаги 12-мҳ-сонли «Aйрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3521, 20.06.2024 й.) асосан 2024 йил 22 сентябрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июлдаги «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 134-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 26-27-сонлар, 213-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1996 йил 29 июнда тасдиқланган Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 6 август,
154-Б-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 294-модда)