Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ХЎЖАЛИГИНИ ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК ТАЪМИНЛАШНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Халқ хўжалигини гидрометеорологик таъминлашни яхшилаш, гидрометеорология хизматининг илмий-техника базасини мустаҳкамлаш, табиат ҳодисалари туфайли келиб чиққан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича ўз вақтида чора-тадбирлар кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Бошгидромет» бошқармаси:
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан тузилган шартнома бўйича агрометеорологик постларни оқилона жойлаштириш, уларни приборлар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, улар ишига услубий раҳбарлик қилишни таъминлаш, техник ходимларни ўргатиш ишларини амалга оширсин;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда тезкор гидрометеорологик ахборотнинг бирлашган тизимини яратиш ҳақидаги таклифни ишлаб чиқсин ва 1995 йил 1 июлгача Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ҳамда Фан ва техника давлат қўмитаси билан биргаликда гидрометеорологик кузатишларни амалга ошириш учун замонавий приборлар ва асбоб-ускуналар яратиш ва уларни республикада ишлаб чиқариш дастури лойиҳасини тайёрласин ҳамда 1995 йил 1 августгача Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
«Бошгидромет» бошқармасига 1995 йилда 1 ва 2-иловаларга мувофиқ приборлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш мақсадида Ўзбекистон республика валюта биржаси орқали сотиб олинадиган 844 млн Россия рубли ва 108 минг АҚШ долларини сўм билан қоплаш учун республика бюджетидан маблағ ажратсин;
ҳар йили республика бюджетида «Бошгидромет» бошқармаси томонидан тақдим этиладиган ҳисоб-китобларни ҳисобга олган ҳолда кўрсатиб ўтилган мақсадларга маблағларни назарда тутсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
«Бошгидромет» бошқармасини унинг буюртманомалари бўйича гидрометеорологик жараёнларга фаол таъсир кўрсатиш учун зарур бўлган моддалар билан таъминласин;
«Бошгидромет» бошқармаси билан биргаликда бу моддаларни транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг деҳқончилик саноати мажмуи бўлимига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.
1995 йил 27 февраль.
70-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 27 февралдаги 70-сон қарорига
1-ИЛОВА
МДҲ мамлакатларидан Россия рублига харид қилинадиган
приборлар, асбоб-ускуналар ва материаллар
РЎЙХАТИ

НОМИ‎

Миқдори
‎(дона)‎

Қиймати
‎(млн Россия рубли) ‎

Ҳар хил термометрлар‎ 10000‎ 100‎
МРЗ-ЗА радиозондлар‎ 266‎ 63,84‎
Ҳар хил гидрометеорологик асбоб- ускуналар‎ -‎ 400‎
Поршенли ички ёниш двигателли электр генератор қурилмалари‎ 15‎ 30‎
Фототелеграф аппаратлари‎ 23‎ 160‎
Радиостанциялар‎ 26‎ 90,8‎
ЖАMИ:‎ 844,64‎
Вазирлар Маҳкамасининг 1995-йил 27-февралдаги 70-сон қарорига
2-ИЛОВА
Эркин алмаштириладиган валюта (АҚШ доллари)га харид қилинадиган асбоб-ускуналар ва харажат қилинадиган материалларга бўлган
ЭҲТИЁЖ

НОМИ‎

Миқдори
‎(дона)‎

Қиймати
‎(минг АҚШ доллари) ‎

Дастурий таъминланган махсус компьютерлар негизида хабарларни жамлаш маркази (ИНТЕЛКОМ.Италия- Россия)‎ 1 ‎ 78 ‎
МД-200 магнит дисклари пакетлари (BASF фирмаси, Германия )‎ 30‎ 30‎
ЖАMИ‎ 108‎