|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 11.01.2019
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИ ТЕКШИРИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА» 1998 ЙИЛ 19 НОЯБРДАГИ ПФ-2114-СОН ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5620-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон қарорига мувофиқ:
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 20 май,
ПФ-4219-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 20 майдаги ПФ-4219-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармонига киритиладиган ўзгартишлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармонининг 1-бандига:
қуйидаги мазмундаги олтинчи-еттинчи хатбошилар қўшилсин:
«бозорлар, савдо комплексларини, уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларини, шунингдек уларнинг ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларини текшириш ҳуқуқи қонун ҳужжатларида назарда тутилган ваколатлар доирасида фақат давлат солиқ хизмати органларига берилади;
давлат солиқ хизмати органлари бир марталик йиғимлар, ижара тўловларининг тушуми тўлиқлиги ва ҳисобга олинишини, назорат-касса машиналаридан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланишни, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини бозорларда, савдо комплексларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ҳамда уларнинг ҳудудий бўлимлари бошлиқларининг буйруқлари асосида, кейинчалик қисқа муддатли текширув бошланган кундан бир иш куни мобайнида Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши ёки унинг тегишли ҳудудий комиссиясини хабардор қилган ҳолда қисқа муддатли текширишларни ўтказиш ҳуқуқига эга»;
олтинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 20-сон, 150-модда)