|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 27.04.2022
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ОЛИБ КЕЛИНИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарлари олиб келинишини тартибга солиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 4 декабрдаги ПФ-3170-сон Фармони билан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 229-модда)
2. Белгилаб қўйилсинки, 2002 йилнинг 1 августидан бошлаб истеъмол товарларини олиб келиш чоғида юридик шахслар томонидан божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар бекор қилинади, иловада кўрсатилган товарлар бундан мустаснодир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига божхона қонунчилигини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига товарлар олиб келиниши фактлари аниқланган тақдирда ҳуқуқбузарлик буюмларини қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига мусодара этиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 15 октябрдаги ПФ-3335-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2003 й., 19-сон, 177-модда)
4. Белгилаб қўйилсинки, 2002 йилнинг 10 ноябридан бошлаб божхона қонунчилигини бузган ҳолда кўп ва жуда кўп миқдордаги товарлар олиб ўтилган тақдирда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган товарлар ҳамда шундай мақсадларда фойдаланилган транспорт воситалари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиш учун божхона органлари томонидан мусодара қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ушбу Фармоннинг қоидалари оғишмай бажарилишини таъминласинлар, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда амалдаги қонунчиликнинг қоида ва талаблари ҳамда уларни бузганлик учун жавобгарлик аҳоли ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласинлар.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 15 октябрдаги ПФ-3335-сон Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 177-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш бўйича қарор қабул қилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирликлари ва идоралари билан бирга ўн кун муддатда амалдаги қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклифларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
7. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 6 ноябрдаги ПФ-3159-сон Фармони билан 4, 5 ва 6-бандлар тегишли равишда 5, 6 ва 7-бандлари деб ўзгартирилди — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 10-11-сон, 202-модда)
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 11 июль,
ПФ-3105-сон
Импорт қилинганида амалдаги қонунчиликка мувофиқ юридик шахслар томонидан божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар сақланиб қоладиган истеъмол товарлари
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
|
№ |
Товарларнинг номи |
Божхона тўлови тури | ||||||||||
|
1. |
Импорт бўйича олиб келинадиган дори-дармонлар ва тиббий аҳамиятдаги буюмлар | Қўшилган қиймат солиғи | ||||||||||
|
2. |
Инсонпарварлик ёрдами сифатада ва беғараз техникавий ёрдам кўрсатиш мақсадида олиб келинадиган товарлар | Қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, божхона пошлинаси, божхонада расмийлаштириш учун йиғим | ||||||||||
|
3. |
Олиб келинадиган компьютер техникаси ва унинг бутловчи қисмлари, дастурий воситалар | Қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва божхона пошлинаси | ||||||||||
|
4. |
Эркин савдо режими ўрнатилган давлатларда ишлаб чиқарилган ва олиб келинадиган товарлар | Боюхона пошлинаси | ||||||||||
|
5. |
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ёки унинг кафолати остида тузилган ҳукуматлараро ва кредит битимлари бўйича етказиб бериладиган товарлар | Божхона пошлинаси | ||||||||||
|
6. |
Кўргазмалар учун экспонатлар, реклама ва тақдимотлар сифатида олиб келинадиган товарлар | Божхона пошлинаси | ||||||||||
|
7. |
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ёки халқаро шартномалари асосида пошлинасиз олиб келиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий давлатлар вакиллари, жисмоний шахслар томонидан расмий ёки шахсий фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб келинадиган товарлар | Божхона пошлинаси | ||||||||||
|
8. |
Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ва божхона қонунчилигига мувофиқ ишлаб чиқариш ёки ўзгача тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган товарлар | Божхона пошлинаси | ||||||||||
(рўйхат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 5 ноябрдаги ПФ-3158-сон Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 10-11-сон, 201-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 6-7-сон, 120-модда, 10-11-сон, 201-модда, 12-сон, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 177-модда)