ҚУТҚАРУВ ХИЗМАТЛАРИ ВА ҚУТҚАРУВ ТУЗИЛМАЛАРИНИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШГА ЖАЛБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
«Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А.Хўжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 5 январь,
2-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 январдаги 2-сон қарорига ИЛОВА
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
1. Мазкур Низом «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига мувофиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этишда қутқарув ишларини (кейинги ўринларда «қутқарув хизматлари» деб аталади) амалга оширишга қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини жалб қилиш соҳасида ҳуқуқий тартибга солишни белгилайди.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қутқарув хизматларини жалб қилиш — қутқарув ишларини амалга оширишда бошқарув органларининг, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш вазифаларини ҳал этиш учун зарур бўлган куч ва воситаларнинг қатнашишини ташкил этиш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш — фавқулодда вазиятлар рўй берганда ўтказиладиган ҳамда одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлиғини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга, шунингдек фавқулодда вазиятлар рўй берган зоналарнинг кенгайишига йўл қўймасликка ҳамда хавфли омиллар таъсирини тугатишга қаратилган қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар комплекси;
фавқулодда вазиятларни бартараф этишда кечиктириб бўлмайдиган ишлар — бу қутқарув ишларини ҳар томонлама таъминлаш, фавқулодда вазиятларда жабрланган аҳолига тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш учун энг кам зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш, уларнинг иш қобилиятини қўллаб-қувватлаш бўйича фаолият;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларининг раҳбари — фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб этилган кучлар ва воситаларга бевосита раҳбарлик қиладиган ҳамда ўз ваколатларига мувофиқ уларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштирадиган мансабдор шахс;
фавқулодда вазиятни бартараф этиш штаби — фавқулодда вазиятнинг хусусиятини баҳолаш, уни локализация қилиш ва бартараф этиш, бевосита офат юз берган туманда аҳоли, ҳудудлар ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун фавқулодда вазиятни бартараф этиш ишлари раҳбарининг қарори билан ташкил этиладиган орган.
II. Қутқарув хизматларини жалб қилиш тартиби
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
3. Қутқарув хизматларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилиш:
хизмат кўрсатилаётган объектлар ва ҳудудларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этишга доир ҳаракатлар режасига мувофиқ;
фавқулодда вазиятлар рўй берган ва уларнинг кўлами кенгая бошлаган тақдирда белгиланган тартибда;
мазкур қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари фаолиятига раҳбарлик қилаётган ёки бунинг учун қонунчиликда белгиланган ваколатларга эга бўлган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар, шу жумладан жамоат бирлашмалари мансабдор шахсларининг қарорига биноан амалга оширилади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
4. Йирик кўламли табиий ва техноген фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч қутқарув ишларини бажариш ва жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг муҳандислик—сапёрлик бўлинмалари, кимёвий ҳимоя бўлинмалари ва бошқа ҳарбий бўлинмалари, ҳарбий-транспорт авиацияси ва ҳарбий-тиббий хизмат муассасалари жалб этилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
5. Қутқарув хизматларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб этиш ваколатига эга бўлган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотларнинг, шу жумладан жамоат бирлашмаларининг мансабдор шахслари қарори билан қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган объектлар ва ҳудудларнинг фавқулодда вазиятлардан ҳимояланганлиги даражасини таъминлайдиган чора-тадбирлар мажбурий тартибда кўрилиши билан бирга олиб борилиши керак.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
6. Қутқарув хизматларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилади.
III. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларига раҳбарлик қилиш
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
7. Фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилинган қутқарув хизматлари ишига раҳбарлик қилиш ва уларнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
8. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларига раҳбарлик қилиш:
локал фавқулодда вазиятларда — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотлар ва объектларнинг раҳбарлари томонидан;
маҳаллий миқёсдаги фавқулодда вазиятларда — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан;
трансчегаравий ва республика миқёсидаги фавқулодда вазиятларда — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими раҳбари томонидан амалга оширилади.
Қутқарув хизматларини жалб этиш тўғрисидаги қарор ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича ёзма равишда расмийлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
9. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари раҳбарининг ваколатлари:
трансчегаравий ва республика миқёсидаги фавқулодда вазиятларда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
маҳаллий миқёсдаги фавқулодда вазиятларда — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан;
локал фавқулодда вазиятларда — давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлар томонидан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
10. Одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита таҳдид бўлганда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларининг раҳбарлари мустақил равишда қуйидаги қарорларни қабул қилишга ҳақлидир:
эвакуация тадбирларини ўтказиш тўғрисида;
фавқулодда вазиятлар зоналаридаги объектларда ва ҳудудларда қутқарув ишларини олиб бориш тўғрисида;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун фавқулодда вазиятлар зоналаридаги ташкилотларнинг моддий ресурсларидан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланиш тўғрисида;
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
штатдан ташқари қутқарув тузилмалари ва жамоат қутқарув тузилмаларини, шунингдек қутқарув ишлари олиб боришга бўлган ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, мазкур тузилмалар таркибига кирмаган қутқарувчиларни фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини олиб боришга жалб қилиш тўғрисида;
қутқарувчи бўлмаган айрим фуқароларни кечиктириб бўлмайдиган қутқарув ишларини олиб боришга ихтиёрийлик асосида жалб қилиш тўғрисида;
фавқулодда вазиятлар кўламининг кенгайиб бориши ва уларни бартараф этиш ишларининг бориши тақозо этган бошқа зарур чораларни кўриш тўғрисида.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
11. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларининг раҳбарлари қутқарув ишларини бажаришга:
локал фавқулодда вазиятларда — фавқулодда вазиятлар рўй берган жойдаги ташкилотлар ёки объектларнинг қутқарув тузилмаларини, шунингдек Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг шаҳарлар ва туманлар ҳудудий кичик тизимларининг йиғма қутқарув тузилмаларини;
маҳаллий миқёсдаги фавқулодда вазиятларда — Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг ҳудудида фавқулодда вазиятлар рўй берган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий кичик тизимларининг қутқарув хизматларини;
трансчегаравий ва республика миқёсидаги фавқулодда вазиятларда — Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг ҳудудида фавқулодда вазиятлар рўй берган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳудудий кичик тизимларининг қутқарув хизматларини жалб этиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
12. Агар фавқулодда вазият кўламларини мавжуд куч ва воситалар билан локализация қилиш ва бартараф этиш имкони бўлмаса, фавқулодда вазиятни бартараф этиш ишлари раҳбари ёрдам сўраб давлат ёки хўжалик бошқарувининг юқори органига ёки рўй берган фавқулодда вазият таснифини ҳисобга олган ҳолда зарур ёрдам кўрсатиши ёки фавқулодда вазиятни бартараф этишга раҳбарлик қилишни ўз зиммасига олиши мумкин бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органига мурожаат қилади.
Давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг куч ва воситалари етарли бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг кучлари ва воситалари жалб этилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
13. Фавқулодда вазиятларнинг хусусиятларини баҳолаш, уларни локализация қилиш ва бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, бевосита офат юз берган туманларда аҳоли, ҳудудлар ва атроф табиий муҳитни ҳимоя қилиш учун тегишли раҳбарларнинг қарорлари билан оператив штаблар ташкил этилиши мумкин. Оператив штабларнинг бошлиқлари фавқулодда вазиятларни бартараф этиш раҳбарларининг ўринбосарлари ҳисобланади, уларнинг таркибига эса манфаатдор давлат ёки хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари киритилади.
IV. Фавқулодда вазиятни бартараф этиш тезкор штабининг функциялари
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
14. Қуйидагилар фавқулодда вазиятни бартараф этиш тезкор штабининг функциялари ҳисобланади:
фавқулодда вазиятни бартараф этишга жалб қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг қутқарув хизматлари ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;
қутқарув ишларини режалаштириш ва амалга оширишни ташкил этиш;
қутқарув хизматларини қутқарув ишларини амалга оширишга жалб қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари қутқарув хизматлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
15. Штаб бошлиғининг қабул қилинадиган барча қарорлари, буйруқлари ва фармойишлари рўйхатдан ўтказилади ҳамда белгиланган тартибда ижрочиларга етказилади.
V. Фавқулодда вазиятни бартараф этишга жалб қилинган қутқарув хизматларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
16. Фавқулодда вазиятларнинг тури ва кўламларига қараб қутқарув хизматларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш:
республика даражасида — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тузилмасида қутқарув хизматлари мавжуд бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда;
маҳаллий ва объект даражасида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фавқулодда вазиятлар бўйича ҳудудий бошқармалар томонидан идоравий мансуб ҳудудлардаги ташкилотлар ва объектларнинг қутқарув хизматлари билан биргаликда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
17. Фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилинадиган ва унда қатнашадиган қутқарув хизматлари фавқулодда вазиятни бартараф этиш ишлари тегишли раҳбарининг тезкор бўйсунишига жалб қилинади.
VI. Жалб қилинган куч ва воситаларни моддий ва молиявий таъминлаш
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
18. Таъминлаш турлари бўйича ҳамкорлик қилиш жалб қилинган қутқарув хизматларининг эҳтиёжларини имкони борича тўлиқ қондириш ва жабрланган аҳолини зарур моддий ва техник воситалар билан таъминлаш мақсадида ташкил қилинади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
19. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар фавқулодда вазиятларни бартараф этиш тадбирларини ҳамда амалга оширилаётган қутқарув ишларини моддий ва молиявий таъминлашни ташкил этадилар.
Кўрсатиб ўтилган ташкилотларнинг раҳбарлари ва ходимлари ишларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун белгиланган тартибда жавоб берадилар.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
20. Қутқарув хизматлари фавқулодда вазиятлар рўй берган жойга қутқарув ишларини автоном режимда камида 72 соат таъминлаш мўлжали билан бутланган малакали мутахассислар ва жиҳозланган махсус техника, асбоб-ускуналар, анжомлар ва бошқа қутқарув воситалари билан келадилар.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.06.00 Ижтимоий ва бошқа соҳаларни молиялаштириш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
21. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш тадбирларини моддий ва молиявий таъминлаш фавқулодда вазиятлар зонасидаги объектлар ва ташкилотларнинг маблағлари, ушбу объект ва ташкилотлар мансуб бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари маблағлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.14.00 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси. Кафолат жамғармаси. Тараққиёт жамғармаси;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
22. Маблағлар етарли бўлмаганда ёки кўрсатиб ўтилган маблағлар мавжуд бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағ ажратилади.
VII. Қутқарув ишларини тўхтатиш
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
23. Қутқарув хизматлари қутқарув ишларини фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари раҳбарларининг қарорлари асосида тўхтатадилар.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
24. Фавқулодда вазиятларнинг иккиламчи омиллари юзага келиши хавфи мавжуд бўлган айрим участкаларда қутқарув ишларини тўхтатиш фавқулодда вазиятларни тугатишда аҳоли ва ҳудудларнинг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида бажарилган ишлар натижалари тўғрисида эксперт комиссиясининг тегишли хулосаси мавжуд бўлган тақдирда фавқулодда вазиятни бартараф этиш ишлари раҳбарининг қарори асосида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
25. Эксперт комиссиясини ташкил этиш, унинг шахсий таркибини, вазифалари ва фаолият кўрсатишини белгилаш масалалари рўй берган фавқулодда вазият таснифи ҳисобга олинган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг тегишли раҳбари қарори билан тартибга солинади.
Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Қутқарув хизматларини фавқулодда вазиятни бартараф этишга жалб этиш тўғрисида _____________________________________________________ нинг
(қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини жалб этиш тўғрисида қарор қабул қиладиган шахснинг лавозими)
ҚАРОРИ
___________________________________________________________ асосида
(қутқарув ишларини амалга ошириш тўғрисидаги ҳужжатнинг номи, рақами ва санаси)
қуйида санаб ўтилган қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг жанговар бўлинмалари қутқарув ишларига жалб қилинсин: