|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 11.02.2013
|
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
ҚОН БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН КЎП МАРОТАБА ҚЎЛЛАНИЛИШИ ТАҚИҚЛАНГАН ТИББИЙ АНЖОМ ВА УСКУНАЛАР РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 23 октябрда 1784-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2013 йил 28 январдаги 16-сонли «Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2422, 05.02.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сонли «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирнинг 2008 йил 4 мартдаги 91-сон буйруғи билан тасдиқланган Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхатига (рўйхат рақами 1784, 2008 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 107-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 9 октябрь,
299-сон
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2009 йил 9 октябрдаги 299-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхатига киритилаётган қўшимчалар
Қон билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий анжом ва ускуналар рўйхатига қуйидаги мазмундаги 38—43-позициялар қўшилсин:
| 38. | Диализатор* |
| 39. | Артериядан қон ўтказувчи магистрал* |
| 40. | Венага қон ўтказувчи магистрал* |
| 41. | Артерия қон томири учун диализ игнаси* |
| 42. | Вена қон томири учун диализ игнаси* |
| 43. | Диализ учун катетер* |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 471-модда)