Ҳужжат кучини йўқотган " " 06.04.2015
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ МАРКАЗИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 апрелдаги 79-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги олий бизнес мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабининг Корпоратив бошқарув маркази учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг Тошкент давлат техника университети балансидаги Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 42-уй манзилида жойлашган бинонинг 6 ва 7-қаватларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби ушбу бинонинг 6-7-қаватларини Корпоратив бошқарув марказини жойлаштириш учун балансига қабул қилиб олсин ҳамда уни сақлаш ва самарали фойдаланиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Корпоратив бошқарув марказини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 4 июлдаги 304-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 2 февраль,
32-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 2 февралдаги 32-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Корпоратив бошқарув марказини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 4 июлдаги 304-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 7-бандда «Пушкин кўчаси, 59-уй» сўзлари «Шаҳрисабз кўчаси, 42-уй» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Қарорга 2-илованинг 5-бандидаги «Пушкин кўчаси, 59» сўзлари «Шаҳрисабз кўчаси, 42-уй» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 52-модда)