Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.05.2022
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитасининг
Қарори
Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакли ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 24 сентябрда 1860-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 208-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли «Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 145-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 5 мартдаги 01/27-26/07-сонли қарори (рўйхат рақами 1860-1, 26.03.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 13-сон, 145-модда)
1. «Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар» шакли 1-иловага мувофиқ;
«Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар» шаклини тўлдириш бўйича қоидалар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 15 август,
01/19-18/12-сон
Давлат мулки қўмитасининг 2008 йил 15 августдаги 01/19-18/12-сонли қарорига
1-ИЛОВА

«Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар» шакли
‎20___ йил __________ учун

Баҳоловчи ташкилотининг номи‎
Почта манзили‎
Лицензия рақами ва берилган санаси, ҳамда баҳолаш фаолиятининг йўналиши‎
Устав капитали‎
Солиқ тўловчининг идентификация рақами‎
Профессионал баҳоловчилар бирлашмаларига аъзолиги‎
Телефон/факс, е-mail‎
I. Баҳоловчи ташкилоти раҳбари
Кўрсаткичнинг номи‎ Сатр рақами
Раҳбарнинг фамилияси, исми ва шарифи‎ 01‎
Раҳбарнинг лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг рақами ва санаси‎ 02‎
Паспорт маълумотлари, яшаш жойи‎ 03‎
Раҳбарга берилган баҳоловчи малака сертификатининг рақами ва санаси‎ 04‎
Малака ошириш курсини ўтган жойи ва санаси‎ 05‎
II. Ташкилот ходимлари сони
Кўрсаткичнинг номи‎ Сатр рақами‎ Ҳисобот давридаги ҳолати‎
1‎ 2‎ 3‎
Ходимлар сони – жами,‎ 06‎
улардан баҳоловчилар‎ 07‎
Шу жумладан:‎
а) штатдаги баҳоловчилар‎ 08‎
б) фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлаётган баҳоловчилар‎ 09‎

Баҳоловчилар тўғрисида маълумотлар (штатдаги ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича жалб қилинган баҳоловчилар)

Баҳоловчининг фамилияси, исми ва шарифи ‎ Лавозимга тайинланган сана‎ Баҳоловчининг малака сертификати рақами ва берилган вақти‎ Малака ошириш курсидан ўтган санаси ва жойи‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎
III. Кўрсатилган хизматлар ҳажми

Кўрсаткичнинг номи‎‏

Сатр рақами

Ҳисобот даврида‎‎

шартномалар сони‎

хизматлар суммаси‎

1‎

2‎

3‎

4‎

Хизматлар ҳажми — жами,‎

10‎

шу жумладан:‎

Давлат тасарруфидан чиқарилаётган корхона (объект)ни баҳолаш‎

11‎

Банкротлик тартиботларини ижро этиш мақсадида ўтказилган баҳолаш ишлари‎

12‎

Молия ҳисобини юритиш мақсадидаги баҳолаш ва/ёки асосий фондларни қайта баҳолаш‎

13‎

Хатланган мол-мулкни баҳолаш‎

14‎

Гаровга берилаётган мулкни баҳолаш‎

15‎

Устав капиталига ҳисса сифатида киритилаётган мулкни баҳолаш‎

16‎

Бошқа мақсадлардаги баҳолаш‎

17‎

Баҳолаш фаолияти билан боғлиқ бўлган профессионал хизматларини кўрсатиш‎

18‎

Баҳоланган мулк турига қараб кўрсатилган хизматлар ҳажми

Кўрсаткичнинг номи‎‏

Сатр рақами

Ҳисобот даврида

Ўтган йилнинг мос даврида

шартномалар сони‎

хизматлар суммаси‎

шартномалар сони‎

хизматлар суммаси‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

Баҳолаш хизматлари ҳажми — жами,‎

19‎

шу жумладан:‎

а) транспорт воситаларини баҳолаш‎

20‎

б) машина ва ускуналарни баҳолаш‎

21‎

в) интеллектуал мулкни баҳолаш‎

22‎

г) қимматбаҳо, ярим қимматбаҳо ва майда зебу зийнат буюмлари ясашга ярайдиган тошларни, қимматбаҳо металларни, шунингдек улардан тайёрланган буюмларни баҳолаш‎

23‎

д) кўчмас мулкни баҳолаш‎

24‎

е) бизнесни (мулкий мажмуа сифатидаги корхонани) баҳолаш‎

25‎

ж) улушлар, акция пакетларини баҳолаш‎

26‎

з) бошқа турдаги мулкларни баҳолаш‎

27‎

IV. Баҳолаш ҳисоботлари ва эксперт хулосалари тўғрисидаги маълумотлар

Баҳолаш натижалари номи

Сатр рақами‎‏

Ҳисобот даврида

тузилганлар сони‎

тузишни рад этиш

1‎

2‎

3‎

4‎

Баҳолаш ҳисоботлари‎

28‎

Эксперт хулосалари‎

29‎

‎‎Баҳоловчи ташкилоти раҳбари

________________‎

________________‎

(фамилияси)‎

(имзоси)‎

‎‎20___ й. ___ ______________________

(маълумотлар тўлдирилган сана)‎

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 27 февралдаги 01/10-10/45-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1860-3, 11.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/1860-3/2735-сон)
Давлат мулки қўмитасининг 2008 йил 15 августдаги 01/19-18/12-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шаклини тўлдириш бўйича
ҚОИДАЛАР
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли «Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 145-модда) мувофиқ баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотларни (бундан кейинги ўринларда — Маълумотлар) тақдим этиш баҳолаш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларидан бири ҳисобланади.
2. Маълумотлар почта ёки Интернет тармоғи орқали 31 декабрь ҳолатига кўра кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига тақдим этилади. III ва IV-бобларнинг кўрсаткичлари 31 декабрь ҳолатига йил бошидан буён жамланган ҳолда тўлдирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 5 мартдаги 01/27-26/07-сонли қарори (рўйхат рақами 1860-1, 26.03.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 13-сон, 145-модда)
3. Маълумотларда барча реквизитлар, сатрлар ва устунлар тўлдирилиши лозим. Баҳоловчи ташкилотда тегишли маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли у ёки бу сатр (устун) тўлдирилмаган тақдирда, ушбу сатр (устун) чизиб қўйилади. Маълумотлардаги ёзувлар ёзув машинкалари, механизация воситалари ёки ахборот технологиялари ёрдамида бажарилиши лозим.
4. Маълумотларнинг манзил қисми қуйидаги тартибда тўлдирилади:
«Баҳоловчи ташкилотининг номи»да — белгиланган тартибда рўйхатга олинган таъсис ҳужжатларига мувофиқ баҳоловчи ташкилотининг тўлиқ номи кўрсатилади;
«Почта манзили»да — белгиланган тартибда рўйхатга олинган таъсис ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ почта манзили (почта индекси билан биргаликда) кўрсатилади;
«Лицензия рақами ва берилган санаси, ҳамда баҳолаш фаолиятининг йўналиши»да — берилган лицензиянинг рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда баҳолаш фаолиятининг йўналиши кўрсатилади;
«Устав капитали»да — амалда шакллантирилган устав капиталининг суммаси кўрсатилади;
«Солиқ тўловчининг идентификация рақами»да — баҳоловчи ташкилотнинг идентификация рақами кўрсатилади;
«Профессионал баҳоловчилар бирлашмаларига аъзолиги»да — баҳоловчи ташкилот аъзо бўлган баҳоловчилар жамоат бирлашмасининг номи қайд этилади;
«Телефон/факс, е-mail»ида — баҳоловчи алоқа телефони рақами, электрон почтаси (e-mail)нинг манзили кўрсатилади.
5. Баҳоловчи ташкилоти филиалларининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар баҳоловчи ташкилотнинг Маълумотларига киритилиши лозим.
6. Маълумотлар баҳоловчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 27 февралдаги 01/10-10/45-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1860-3, 11.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/1860-3/2735-сон)
7. Маълумотларда бўяб тузатишлар ва ўчириб ёзишлар бўлмаслиги лозим. Хатолар тузатилган тақдирда раҳбар томонидан тасдиқланган тегишли изоҳлар берилади.
8. Маълумотларда қийматда ифодаланган кўрсаткичлар минг сўмда, бошқа кўрсаткичлар — бирликда келтирилади.
9. Баҳоловчи ташкилот амалда фаолият кўрсатган вақтидан қатъи назар, маълумотлар ҳар ярим йилда тўлдирилади.
II. Баҳоловчи ташкилот раҳбари
10. «Баҳоловчи ташкилоти раҳбари бобида қуйидагилар кўрсатилади:
раҳбарнинг фамилияси, исми ва шарифи (тўлиқ) (01-сатр);
раҳбарнинг лавозимига тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг рақами ва санаси (02-сатр);
паспорт маълумотлари, яшаш жойи (паспорт бўйича) (03-сатр);
раҳбарга берилган баҳоловчи малака сертификатининг рақами ва санаси (04-сатр);
малака ошириш курсларини ўтганлиги тўғрисида маълумотлар: курсларни ўтган санаси, курсларни ўтаган ўқув марказининг номи (05-сатр).
III. Ташкилот ходимлари сони
11. 06-сатрда ҳисобот санаси ҳолатига баҳоловчи ташкилотда ишлаётган ходимларнинг умумий сони кўрсатилади.
12. 07-сатрда ҳисобот санаси ҳолатига баҳоловчи ташкилотда ишлаётган баҳоловчиларнинг сони кўрсатилади. Қайд этилган сон штатдаги баҳоловчилар (08-сатр) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга (09-сатр) асосан ишлаётган аудиторлар бўйича тақсимланади.
07-сатр кўрсаткичи 08 ва 09-сатрларнинг кўрсаткичлари йиғиндисига тенг бўлиши лозим.
13. «Баҳоловчилар тўғрисида маълумот (штатдаги ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича жалб қилинган баҳоловчилар)» жадвалида баҳоловчининг фамилияси, исми ва шарифи (1-устун), унинг лавозимга тайинланган санаси (2-устун), малака сертификатининг рақами ва берилган санаси (3-устун), баҳоловчи томонидан малака оширилганлиги санаси ва ўтган жойи (4-устун) кўрсатилади.
Жадвалда кўрсатилган баҳоловчиларнинг сони 07-сатрда келтирилган сонга тенг бўлиши лозим.
IV. Кўрсатилган хизматлар ҳажми
14. 10-сатрнинг 3 ва 4-устунларида ҳисобот даврида тузилган шартномаларнинг умумий сони ва кўрсатилган хизматларнинг умумий суммаси, мос равишда, қайд этилади.
15. 11 — 18-сатрларнинг 3 ва 4-устунларида баҳолашнинг турли мақсадларидан келиб чиққан ҳолда тузилган шартномалар сони ва кўрсатилган хизматлар суммаси, мос равишда, қайд этилади.
16. 10-сатр кўрсаткичлари 11 — 18-сатрларнинг кўрсаткичлари йиғиндисига тенг бўлиши лозим.
17. «Баҳоланган мулк турига қараб кўрсатилган хизматлар ҳажми» жадвалида:
19-сатрнинг 3 ва 4-устунларида ҳисобот даврида баҳолаш хизматлари бўйича тузилган шартномаларнинг умумий сони ва суммаси, мос равишда, қайд этилади. 5 ва 6-устунларда ўтган йилнинг тегишли даври бўйича худди шундай кўрсаткичлар акс эттирилади;
20 — 27-сатрларнинг 3 ва 4-устунларида баҳоланган мулк турларидан келиб чиққан ҳолда тузилган шартномалар сони ва кўрсатилган хизматлар суммаси, мос равишда, қайд этилади. 5 ва 6-устунларда ўтган йилнинг тегишли даври бўйича худди шундай кўрсаткичлар акс эттирилади.
19-сатр кўрсаткичлари 20 — 27-сатрларнинг кўрсаткичлари йиғиндисига тенг бўлиши лозим.
V. Баҳолаш ҳисоботлари ва эксперт хулосалари тўғрисидаги маълумотлар
18. 28-29-сатрлардаги 3-устунда тақдим этилган баҳолаш ҳисоботлари ва эксперт хулосаларининг умумий сони кўрсатилади. 4-устунда тақдим этилган баҳолаш ҳисоботлари ва эксперт хулосаларини тузишнинг рад этиш ҳолатлари умумий сони кўрсатилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 401-модда; 2014 й., 13-сон, 145-модда; 2016 й., 22-сон, 254-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/1860-3/2735-сон)