|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.1998
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
«КОРХОНАЛАР, БИРЛАШМАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ КУЧГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон ССР Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ мазкур Қарорнинг номидаги ҳамда матнидаги «Ўзбекистон ССР» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Республикаси» деган сўзлар билан алмаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирилгунга қадар ССР Иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонунга зид бўлмаса, қўлланаверади.
3. «Корхона, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар томонидан, мулкчиликнинг шаклидан қатъи назар, бюджет билан ҳисоб-китоб қилинаётганда 1991 йилги фаолият якунларидан бошлаб қўлланилади.
Қонуннинг 6-модда 6-бандидаги «а» кичик бандида назарда тутилган қоидалар совет ва чет эл юридик шахслари ва фуқаролари иштирокида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яратилган ва 1991 йилнинг 1 январигача рўйхатдан ўтган қўшма корхоналарга нисбатан уларнинг фаолият соҳасидан қатъи назар, қўлланилади.
4. Истеъмолга қаратилган маблағлар харажатини тартибга солувчи солиқ 1991 йилда олинмаслиги белгилаб қўйилсин.
5. Белгилаб қўйилсинки, фойдадан олинадиган солиқ ставкасини қўллаётганда ҳисобга олинадиган рентабеллик энг юқори даражаси унинг тармоқдаги ўртача даражасига нисбатан икки ҳисса ортиқ ҳолда қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети 1991 йилнинг 1 апрелига қадар янги улгуржи, харид, чакана ва смета нархларини ва тарифларни ҳисобга олган ҳолда халқ хўжалиги тармоқлари бўйича рентабеллик ва унинг ўртача ҳажмини ҳисоблаш тартибини белгиласин.
6. Белгилаб қўйилсинки, 1991 йилда солиқ солинадиган фойда ҳисоблаб чиқилаётган меҳнатга ҳақ тўлаш учун қилинадиган харажатларнинг норма белгиланадиган меъёри корхоналар томонидан ишлаб чиқариш (иш, хизматлар) ҳажмининг ўсишига ёки фаолиятининг бошқа кўрсаткичларига қараб аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети 1991 йилнинг 1 апрелигача халқ хўжалиги тармоқлари ва саноат (асосий фаолият турлари) бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш учун қилинадиган харажатларнинг ўсиш коэффициенти белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1991 йилда меҳнатга ҳақ тўлаш учун қилинадиган харажатларни ҳисоблаб чиқаришнинг базавий миқдори сифатида 1990 йилда мазкур мақсадлар учун қилинган, асосий фаолиятда банд бўлган ходимлар ( шу жумладан ишлаб чиқариш кооперативлари ходимлари) нинг таркиб топган ўртача иш ҳақининг Қонундаги 3-модда 4-бандга мувофиқ маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига қўшиладиган қисмига қараб ҳисоблаб чиқариладиган, лекин 400 сўмдан кўп бўлмаган, 1991 йилнинг II кварталидан бошлаб эса 480 сўмдан ортиқ бўлмаган харажатлар қабул қилинади.
(6-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 14 июндаги 294а-XII-сонли қарори таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1991 й., 8-сон, 192-модда)
7. Белгилансинки, Қонуннинг 7-моддаси қоидалари, башарти ажнабий қатнашчининг улуши устав фондининг 30 фоизидан ошиб кетмаса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида совет юридик шахслари ҳамда ажнабий юридик шахслар ва фуқаролар иштирокида тузилган қўшма корхоналарга, хўжалик фаолиятини амалга ошираётган халқаро ноҳукумат ташкилотлар (бирлашмалар) ҳамда халқаро бирлашмаларга ҳамда бошқа иттифоқдош республикалар ва чет эл давлатлари ҳудудида республика корхоналар, ташкилотлар, муассасалари ва тадбиркорлари иштирокида тузилган қўшма корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси территориясида жойлашган филиалларига солиқ солишга дахл қилмайди.
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети 1991 йилга республика бюджети лойиҳаси билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан ундириладиган солиқлар бўйича қўшимча имтиёзлар беришнинг таркиби, миқдорлари ва тартиби тўғрисидаги таклифларни тақдим этсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети:
мазкур Қонунни рўёбга чиқаришни таъминлаш учун зарур қарорлар қабул қилсин;
1991 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон АССР ҳужжатларини «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштиришга доир таклифларини тақдим этсин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларини «Корхона, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин;
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари Қонунга зид келувчи норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашига колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарнинг фойдаларига солинадиган солиқ ставкаларини ҳамда мазкур солиқлар бўйича имтиёзларни белгилаш чоғида Қонун амалга киритилган пайтда жумҳурият бўйича кўрсатилган хўжаликларнинг таркиб топган бюджетга тўловлари ўртача даражасидан келиб чиқиш тавсия қилинсин.
11. Халқ депутатлари маҳаллий Советларига корхоналар балансида турган соғлиқни сақлаш, мактабгача тарбия муассасалари, пионер лагерлари ва Қонуннинг 6-моддаси 1-банди «ж» кичик бандида санаб ўтилган бошқа объектларни сақлаб туриш учун кетадиган харажатлар нормативларини тасдиқлаш тавсия этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси М. ИБРОҲИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 15 февраль,
226-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 4-сон, 87-модда; 8-сон, 192-модда)