Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2000 ЙИЛДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ АСОСИЙ ТУРЛАРИНИ ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Энг муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг тасдиқланган балансларига мувофиқ ва 2000 йилда уларни давлат эҳтиёжлари учун самарали харид қилишни таъминлаш, харид қилишнинг амалдаги тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ижтимоий соҳа муассасалари, махсус истеъмолчилар ва давлат захирасини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш Тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2000 йилда ижтимоий соҳа муассасаларини таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ресурслари ҳажмлари тўғрисидаги таклифига 2-иловага мувофиқ розилик берилсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилувчи вазирликлар ва идоралар озиқ-овқат ресурсларининг кўрсатилган ҳажмлари ва кўрсатилган мақсадлар учун назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида икки ҳафта муддатда республика товар ишлаб чиқарувчилари билан тўғридан тўғри шартномалар тузишни, шунингдек биржа ва ярмарка савдоларида шартномалар тузишни, шу жумладан 2000 йилда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун мавсумий маҳсулотлар бўйича фьючерс битимлари тизимидан фойдаланган ҳолда, тугалласинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги 2000 йил учун озиқ-овқат ресурсларининг ҳисобланган ҳажмларини 3 кун муддатда махсус истеъмолчиларга ва ижтимоий соҳа муассасаларига тегишли маҳсулотлар етказиб беришни амалга оширувчи вазирликлар, идораларга етказсин.
7. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тендерлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси 2000 йилда тасдиқланган балансларда назарда тутилган ҳажмларда импорт бўйича харид қилиш бўйича тендерлар ўтказилишини белгиланган муддатларда таъминласин.
8. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари вазирлик ва идораларининг раҳбарлари тегишли контингентни амалдаги қонунчиликка мувофиқ асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш учун шахсан жавоб берадилар.
9. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги махсус истеъмолчилар, ижтимоий соҳа муассасаларининг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши юзасидан ҳар чоракда мониторинг олиб борсин ва ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 августдаги 397-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Б. Хамидов ва М. Усмоновлар зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 8 апрель,
136-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 8 апрелдаги 136-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ижтимоий соҳа муассасалари, махсус истеъмолчилар ва давлат захирасини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш
ТАРТИБИ
1. Умумий низомлар
1.1. Ушбу Тартиб ижтимоий соҳа муассасалари ва махсус истеъмолчиларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш принциплари ва механизмларини белгилайди.
1.2. Мазкур Тартибда фойдаланиладиган тушунчалар:
Давлат харидлари — товарлар тўлиқ ёки қисман давлат маблағлари ҳисобига харид қилиниши.
Ижтимоий соҳа муассасалари — болалар уйлари, чақалоқлар меҳрибонлик уйлари, мактабгача таълим муассасалари, кундузги мактаблар, мактаб-интернатлар, олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, бюджетдан молиялаштириладиган касалхоналар, санаторийлар, профилактик шифо ва бошқа даволаш-профилактика муассасалари. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш ҳажмини белгилашда ижтимоий соҳа муассасалари таркибига нодавлат мактабгача таълим муассасалари, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган идоравий мактабгача таълим, ўқув ва даволаш муассасалари, улар балансида бўлган корхоналар билан келишилган ҳолда киритилиши мумкин.
Махсус истеъмолчилар — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва уларнинг идоравий мансуб ташкилотлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси бўлиб, улар махсус контингентларни бюджет маблағлари ҳисобига таъминлайди.
Ўздаврезерв — белгиланган нормативларга мувофиқ давлат захирасини шакллантириш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг буюртмачиси.
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари — гўшт ва гўшт маҳсулотлари, ҳайвон ёғи, чой, шакар, ўсимлик ёғи, ун, картошка.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича буюртмачилар (кейинги ўринларда — буюртмачилар) — Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус хўжалик ҳисобидаги савдо фирмалари, Тошкент шаҳар Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади), Ўздаврезерв.
Тендер — маҳсулот етказиб берувчиларнинг таклифлари танлови асосида товарлар харид қилиш.
2. Озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳисобланган ҳажмларини белгилаш тартиби
2.1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилувчи вазирликлар ва идоралар харажатлар гуруҳлари бўйича (шу жумладан ИВ гуруҳ харажатлари «Бошқа харажатлар»да овқатланиш бўйича) сметаларнинг прогноз ҳисоб-китобини Молия вазирлигига тақдим этадилар.
2.2. Молия вазирлиги:
тегишли йил учун тасдиқланган бюджет параметрлари ва бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларига мувофиқ давлат эҳтиёжларини молиялаштиради ва рўйхатдан ўтказилгандан кейин уларни аниқ истеъмолчиларга етказади;
Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилувчи вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган харажатлар гуруҳлари бўйича сметаларнинг прогноз ҳисоб-китоблари асосида ижтимоий соҳанинг ҳар бир идораси, махсус истеъмолчилар ва «Ўздаврезерв» бўйича давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишнинг ҳисоб-китоб ҳажмларини, контингент харидлари сонидан, ўтган уч йилда фойдаланилган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли нормаларидан, шунингдек импорт бўйича кам ёки республикада ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотлар ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда аниқлайди ва ушбу ҳисоб-китобларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Бунда ички истеъмол бозорида тўғридан тўғри шартномалар бўйича ва Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси орқали харидларни кўпайтириш ҳисобига импорт ҳажмларини ҳар йили қисқартириш назарда тутилмоқда.
2.3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилувчи вазирликлар ва идоралар:
бюджетдан ажратиладиган маблағларни ва асосий озиқ-овқат товарлари харидларининг тегишли ҳажмларини аниқ истеъмолчиларга, хўжалик ҳисобидаги махсус савдо фирмаларига ва Департаментга, махсус истеъмолчиларнинг таркибий бўлинмаларига етказади;
бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида озиқ-овқат товарлари харид қилинишини ташкил этади.
Кўрсатиб ўтилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарлари маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, зарур ҳажмларда озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш ва шартномалар бўйича ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортишгача бўлган даражада шахсан жавоб берадилар.
3. Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш шакллари
3.1. Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун етказиб берувчиларни танлаш:
тўғридан тўғри шартномалар тузиш йўли билан;
ярмарка ва биржа савдоларида;
очиқ ва ёпиқ тендер орқали амалга оширилади.
Республика корхоналари томонидан пахта чигитидан ишлаб чиқариладиган ўсимлик ёғини харид қилиш тўғридан тўғри шартномалар бўйича амалга оширилади.
Тўғридан тўғри шартномалар бўйича етказиб бериладиган ёки ярмарка ва биржа савдоларида сотиладиган маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг ресурслари давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишнинг устувор манбалари ҳисобланади. Импорт харидлари фақат маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларнинг ресурслари билан тўлиқ ёки қисман таъминланмаган қисми бўйича амалга оширилади.
3.2. Харидлар 1 ва 2-иловалардаги схемаларга мувофиқ амалга оширилади.
4. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини тўғридан тўғри шартномалар бўйича харид қилиш
4.1. Буюртмачилар ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчилар ўртасида республикада ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун тўғридан тўғри шартномалар тузилади.
Шартномаларнинг шартлари (нархлар, етказиб бериш муддатлари ва шартлари ва бошқалар) тарафлар томонидан мустақил равишда келишиб олинади.
Республика корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган ўсимлик ёғи тартибга солинган нархлар асосида харид қилинади.
4.2. Тўғридан тўғри шартномалар етказиб беришнинг аниқ жадвали кўрсатилган ҳолда тузилади. Буюртмачилар асосий озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчиларни танлашни таклиф этилаётган нархлар ва етказиб бериш шартларини ҳисобга олган ҳолда танлов асосида амалга оширадилар.
4.3. Махсус хўжалик ҳисобидаги савдо фирмалари ва Департамент маҳаллий манбалар ҳисобидан озиқ-овқат ресурслари билан таъминлаш имконияти мавжуд бўлганда, буюртмачи ҳуқуқини бевосита ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасаларига — биринчи навбатда, қишлоқ жойларда жойлашган истеъмолчиларга топширишлари мумкин. Бундай ҳолларда танлов асосида танлашни ўтказиш мажбурий эмас.
5. Биржа ва ярмарка савдоларида асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш
5.1. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини ярмарка ва биржа савдоларида харид қилиш корхоналар ва товар ишлаб чиқарувчи хўжаликлар, мулкчилик шаклидан қатъи назар тайёрлов ташкилотлари ҳамда ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни биржа ва ярмарка савдоларига қўйишни хоҳлаган жисмоний шахслар тасарруфидаги мавжуд ресурслар ҳисобидан амалга оширилади.
5.2. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини биржа ва ярмарка савдоларида харид қилишни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси ва унинг жойлардаги филиалларида махсус хўжалик ҳисобидаги бўлинмалар ташкил этилади.
Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси ва унинг филиалларида махсус истеъмолчиларга, Ўздаврезервга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун брокерлик ўринлари бепул асосда тақдим этилади.
Бунда брокерларни аккредитация қилиш фақат Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ўздавзахира қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра идоравий мансуб ташкилотлар бўйича амалга оширилади.
5.3. Озиқ-овқат маҳсулотларини кимошди савдосига қўйиш учун сотувчилар ёки сотувчи корхоналар вакиллари сотилган озиқ-овқат маҳсулотларига эгалик ҳуқуқини ёки биринчи шахс имзоси билан шартномалар тузиш ваколатини тасдиқловчи, думалоқ муҳр билан тасдиқланган белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатларни тақдим этишлари керак.
5.4. Биржа савдоларида давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш нақд товарлар бўйича ҳам, фьючерс битимлари шаклида ҳам амалга оширилиши мумкин.
5.5. Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш бўйича фьючерс битимларига шартнома расмийлаштирилгандан кейин 10 кун мобайнида шартнома қийматидан 15 фоизли бўнакни мажбурий ўтказиш тўғрисидаги қоида татбиқ этилмайди. Мазкур шартномалар бўйича тўловлар, шу жумладан бўнак тўловлари шартномада олдиндан келишилган етказиб бериш жадвалини ҳисобга олган ҳолда оддий (фьючерс бўлмаган) битимлар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
5.6. Биржа ва ярмарка савдоларида давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича битимларда воситачилик йиғими биржа савдоси қоидаларига мувофиқ белгиланган миқдорларда етказиб берувчилардан ундирилади.
5.7. Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси ва унинг жойлардаги филиаллари сотувчиларда товарлар мавжудлигини тасдиқловчи (ёки уларни келгуси даврда ишлаб чиқаришни кафолатловчи) барча зарур ҳужжатларнинг, шунингдек савдоларга қўйиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати учун жавоб берадилар.
6. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларини тендер шартлари асосида харид қилиш
6.1. Тендер республикада етарли ҳажмда ишлаб чиқарилмайдиган ёки умуман ишлаб чиқарилмайдиган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишда ўтказилади. Олдиндан келишилган тендер шартларида етказиб бериш тартиб-таомилида иштирок этишни хоҳловчи етказиб берувчилар тендерда иштирок этишга таклиф этилади.
6.2. Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича малака олди танловини ташкил этиш ва тендер савдоларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига биноан тендер комиссияси тузилади, у ўз иш регламентини ва тендерни ўтказиш регламентини мустақил равишда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
6.9. Тендер Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.
Тендерларни ўтказиш билан боғлиқ низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
6.10. Тендер натижалари бўйича имзоланган харид шартномаси шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун томонларнинг санкция кўринишидаги жавобгарлигини назарда тутиши керак. Шартномалар бўйича низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ижтимоий соҳа муассасалари, махсус истеъмолчилар ва давлат захирасини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш Тартибига
1-ИЛОВА
Тўғридан тўғри шартномалар бўйича давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш
СХЕМАСИ
Давлат эҳтиёжлари учун тўғридан тўғри шартномалар бўйича харид қилиш схемаси
1. Харажатлар гуруҳлари бўйича (шу жумладан ИВ «Бошқа харажатлар» гуруҳида овқатланиш бўйича) сметаларнинг прогноз ҳисоб-китобларини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш
2. Давлат эҳтиёжларини тасдиқланган бюджет параметрларига ва тақдим этилган прогноз ҳисоб-китобларига мувофиқ молиялаштириш.
3. Етказиб бериладиган ресурслар манбаларини аниқлаш ва етказиб бериш юзасидан шартномалар тузиш.
4. Шартномалар бўйича товарларни етказиб бериш ва тўлаш.
Ижтимоий соҳа муассасалари, махсус истеъмолчилар ва давлат захирасини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш Тартибига
2-ИЛОВА
Биржа ва ярмарка савдоларида давлат эҳтиёжлари учун харидлар
СХЕМАСИ
Биржа ва ярмарка савдоларида давлат эҳтиёжлари учун харидлар схемаси
1. Харажатлар гуруҳлари бўйича (шу жумладан ИВ «Бошқа харажатлар» гуруҳида овқатланиш бўйича) сметаларнинг прогноз ҳисоб-китобларини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш
2. Давлат эҳтиёжларини тасдиқланган бюджет параметрларига ва тақдим этилган прогноз ҳисоб-китобларига мувофиқ молиялаштириш.
3. Етказиб бериладиган ресурслар манбаларини аниқлаш ва асосий озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун ЎзРТХБда савдоларда иштирок этиш.
4. Товарларни ЎзРТХБда сотиш учун савдога қўйиш.
5. ЎзРТХБда шартномалар тузиш.
6. Шартномалар бўйича товарларни етказиб бериш ва тўлаш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 8 апрелдаги 136-сон қарорига
2-ИЛОВА
2000 йилда ижтимоий соҳа муассасаларини таъминлаш учун асосий озиқ-овқат ресурслари
ҲАЖМИ

(тонна)

Гўшт

Ҳайвон ёғи

Шакар

(Ўздавзахира)

Ўсимлик ёғи

(Ўздавзахира)

Ун ва нон

(Ўздонмаҳсулот)

Ёрма

(Ўздонмаҳсулот)

Чой

Картошка

(шартномалар бўйича)

Жами

шу жумладан ресурслар ҳисобидан

Жами

шу жумладан ресурслар ҳисобидан

Жами

шу жумладан ресурслар ҳисобидан

Ўздавзахира

Ўзгўштсутсаноат

Ўздавзахира

Ўзгўштсутсаноат

Ўздавзахира

Ўзгўштсутсаноат

Ўзбекистон Республикаси

17244,2

2247,5

14996,7

3932,4

602,1

3330,3

9069,9

2095,9

37256,8

9267,6

106,8

18,0

88,8

44402,4

шу жумладан:

Қорақалпоғистон Республикаси

823,6

823,6

177,0

177,0

421,9

99,7

1856,0

456,1

5,5

1,0

4,5

2130,9

вилоятлар:

Андижон

1496,6

1496,6

348,0

348,0

818,2

193,3

3726,9

870,3

9,1

1,5

7,6

4184,4

Бухоро

914,9

914,9

208,5

208,5

510,4

114,0

2230,6

508,3

4,8

0,8

4,0

1334,4

Жиззах

495,4

495,4

113,4

113,4

271,9

62,6

1206,4

280,8

2,9

0,5

2,4

1372,5

Қашқадарё

940,6

940,6

214,2

214,2

490,5

121,2

2286,9

554,0

6,5

1,1

5,4

2545,0

Навоий

472,8

472,8

105,9

105,9

253,7

57,9

1109,9

259,7

2,6

0,4

2,2

1290,6

Наманган

1679,2

1679,2

362,6

362,6

900,2

199,2

3781,6

897,6

9,7

1,6

8,1

4434,0

Самарқанд

1390,1

1390,1

296,7

296,7

726,2

165,3

3119,3

751,1

8,6

1,5

7,1

3611,1

Сурхондарё

666,2

666,2

155,2

155,2

344,6

88,7

1664,3

406,6

5,1

0,9

4,2

1826,1

Сирдарё

445,1

445,1

99,4

99,4

234,4

55,9

1057,1

253,9

2,9

0,5

2,4

1195,5

Тошкент

1454,1

1454,1

304,3

304,3

792,6

165,2

3235,5

737,9

7,2

1,2

6,0

3802,6

Фарғона

1956,4

1956,4

405,9

405,9

1012,4

226,6

4293,3

1030,7

11,9

2,0

9,9

4980,1

Хоразм

764,6

764,6

186,2

186,2

423,3

103,4

1972,4

465,4

5,0

0,8

4,2

2208,1

Тошкент шаҳри

3744,6

2247,5

1497,1

955,1

602,1

353,0

1863,6

443,0

5746,6

1795,3

25,0

4,2

20,8

9484,0

2-ИЛОВАНИНГ давоми

Жумладан, 2000 йилда республика ва маҳаллий бюджет ҳисобидан ижтимоий соҳа муассасаларини таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ресурслари ҳажми

Гўшт

Ҳайвон ёғи

Шакар

Ўсимлик ёғи

Ун ва нон

Ёрма

Чой

Картошка

Ўзбекистон Республикаси*

14717,0

3211,7

7854,8

1779,6

34019,5

8038,3

87,2

391298,0

шу жумладан:

Қорақалпоғистон Республикаси

748,7

160,9

383,5

90,6

1687,3

414,6

5,0

1937,2

вилоятлар:

Андижон

1360,5

316,4

743,8

175,7

3388,1

791,2

8,3

3804,0

Бухоро

831,7

189,5

464,0

103,6

2027,8

462,1

4,4

2313,1

Жиззах

450,4

103,1

247,2

56,9

1096,7

255,3

2,6

1247,7

Қашқадарё

855,1

194,7

445,9

110,2

2079,0

503,6

5,9

2316,4

Навоий

429,8

96,3

236,1

52,6

1009,0

236,1

2,4

1173,3

Наманган

1526,5

329,6

818,4

181,1

3437,8

816,0

8,8

4030,9

Самарқанд

1263,7

269,7

660,2

150,3

2835,7

682,8

7,8

3282,8

Сурхондарё

605,6

141,1

313,3

80,6

1513,0

369,6

4,6

1660,1

Сирдарё

404,6

90,4

213,1

50,8

961,0

230,8

2,6

1086,8

Тошкент

1321,9

276,6

720,5

150,2

2941,4

670,8

6,5

3456,9

Фарғона

1778,8

369,0

920,4

206,0

3903,0

937,0

10,8

4527,4

Хоразм

695,1

169,3

384,9

94,0

1793,1

423,1

4,5

2007,4

Тошкент шаҳри

2444,6

505,1

1303,6

277,0

5346,6

1245,3

13,0

6284,0

* ҳажмлар республиканинг соғлиқни сақлаш тизимлари ва идоравий мактабгача таълим муассасаларида пуллик даволанишни ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган.