Ҳужжат кучини йўқотган " " 19.12.2012
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сонли «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 20 февралдаги ПҚ-589-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 47-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 2 апрель,
69-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 2 апрелдаги 69-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-банднинг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш, телекоммуникациялар ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, телекоммуникациялар хизматларига бўлган эҳтиёжни янада тўлиқ қондириш учун телекоммуникациялар турли операторлари, идоравий тармоқлар эгалари тармоқларини мувофиқлаштирган ҳолда бошқариш тизимини яратиш, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа ва миллий хавфсизлиги манфаатлари йўлида тармоқлардан устувор фойдаланишни таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш — Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш республика маркази»;
2. 9-бандга қуйидаги таҳрирдаги ўн олтинчи хатбоши қўшилсин:
«телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш, телекоммуникациялар ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, телекоммуникациялар хизматларига бўлган эҳтиёжни янада тўлиқ қондириш учун телекоммуникациялар турли операторлари, идоравий тармоқлар эгалари тармоқларини мувофиқлаштирган ҳолда бошқариш тизимини яратиш, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа ва миллий хавфсизлиги манфаатлари йўлида тармоқлардан устувор фойдаланишни таъминлаш бўйича ишлар мувофиқлаштирилишини ташкил этади»;
ўн олтинчи — қирқ учинчи хатбоши тегишли равишда ўн еттинчи — қирқ тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
3. 13-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«фавқулодда вазиятларда (ҳарбий ҳаракатлар, зилзила, сув тошқини, ёнғин, эпидемияларда ва бошқаларда) почта алоқаси, телекоммуникациялар ва ахборот тизимларининг ҳар қандай тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, уларнинг фаолият кўрсатишини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш, шунингдек телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан марказлаштирилган бошқариш, телекоммуникация хизматлари махсус истеъмолчиларининг телекоммуникациялар тармоқларидан ташқари».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 142-модда)