Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.03.2020
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА БАНКЛАРДА ЭЛЕКТРОН АХБОРОТЛАРНИ МУҲОФАЗАЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 8 февралда 1047-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 январдаги 2/4-сонли «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3224, 10.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Электрон тўловлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисида»ги йўриқномага 2-сон ўзгартиришни кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Бошқарув қарор қилади:
1. Марказий банк Бошқарувининг 2001 йил 23 июндаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисида»ги 14/13-сонли қарори билан тасдиқланган 492-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисида йўриқнома»га (2001 йил 9 июль, рўйхат рақами 1047) 2-сон ўзгартириш иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, 10 кундан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 17 январь,
1/9-сон
Марказий банки Бошқарувининг
2006 йил 17 январдаги 1/9 сонли қарорига
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисида»ги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. Йўриқноманинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ҳамда «Электрон тўловлар тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ банклараро электрон тўлов тизими орқали ўтадиган ахборотларни муҳофазалашни таъминлаш тартибини белгилайди».
2. Йўриқноманинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Тўлов тизимининг субъектлари банклараро электрон тўлов тизимида ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш бўйича шу жумладан, электрон тўлов ҳужжатларидан рухсатсиз фойдаланиш, уларга ўзгартиришлар киритиш, уларни йўқотиш, йўқ қилиш ва тўсиб қўйишдан муҳофаза этишни таъминлаш бўйича ушбу йўриқномада белгиланган талабларга риоя этишлари керак».
3. Йўриқноманинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Банклараро электрон тўлов тизимида техника воситалари (кейинги ўринларда — ТВ) билан электрон ҳужжатларни тайёрлашда мазкур йўриқнома талабларига риоя этилиши шарт».
4. Йўриқноманинг бутун матни бўйича «ҲТВ» қисқартмаси «ТВ» қисқартмасига алмаштирилсин.
5. Йўриқноманинг 3-банди қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Банклараро тўлов тизими субъектлари тўлов тизимида ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлашнинг қўшимча воситалари ва усулларини белгилашлари мумкин».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 45-модда)