|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.03.2026
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТЕМИР ЙЎЛЛАРДА ЮК ВА ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ
БУЙРУҒИ
ВАЗИРЛИКЛАР, ИДОРАЛАР, МУАССАСАЛАР, КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАРДА ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ СОҲАСИДА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРУВЧИ ХОДИМЛАРНИНГ ТЕМИР ЙЎЛЛАРДАН ТЕХНИК ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ ҲАМДА ЙЎРИҚНОМАЛАРНИ БИЛИШИНИ КОМИССИЯ ТУЗИБ ТЕКШИРИШНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 30 ноябрда 1645-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3733, 23.12.2025 й.) асосан 2026 йил 25 мартдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш Давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2004 йил 2 мартдан 101-сон қарорининг 1-бандига асосан буюраман:
1. Илова* қилинаётган «Вазирликлар, идоралар, муассасалар, корхоналар ва ташкилотларда темир йўл транспорти соҳасида фаолият олиб борувчи ходимларнинг техник фойдаланиш қоидалари ҳамда йўриқномаларни билишини комиссия тузиб текширишни амалга ошириш бўйича низом» тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
3. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғининг «Корхона ва ташкилотларнинг ўз фаолиятини темир йўл транспорти соҳасида амалга оширувчи ходимларининг техник фойдаланиш қоидалари, йўриқномалар талабларини билишини комиссия тузиб текшириш тўғрисидаги» 2004 йил 10 июндаги ГИ 1/6-7-9-сон кўрсатмаси, ушбу буйруқ кучга киргач ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи Б. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 30 октябрь,
51-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 494-модда)