1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни тан олиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 24 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3400-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 507-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 10 ноябрдаги 61-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3400, 2022 йил 9 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2022 й., 10/22/3400/1087-сон) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олинган молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига киритилган қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар:
1-сон «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар 1-иловага мувофиқ;
7-сон «Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига қўшимчалар ва ўзгартириш 2-иловага мувофиқ;
12-сон «Фойда солиқлари» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига қўшимчалар 3-иловага мувофиқ;
1-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига қўшимча 5-иловага мувофиқ;
7-сон «Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига қўшимчалар ва ўзгартириш 6-иловага мувофиқ;
16-сон «Ижара» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига ўзгартиришлар ва қўшимча 7-иловага мувофиқ тан олинсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 26 июнь,
384-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 26 июндаги 384-сон буйруғига 1-ИЛОВА
1-сон «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 60-банддаги «66 — 76-бандларга» деган сўзлар «66 — 76Б-бандларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 69-банднинг «г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«(г) у ҳисобот даврининг охирида мажбуриятнинг сўндирилишини ҳисобот давридан сўнг камида ўн икки ой муддатга узайтириш бўйича ҳуқуққа эга бўлмаса.».
3. 69-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:
«Одатий операцион цикл (69 (а)-банд))».
4. 70-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:
«Асосан савдо мақсадида ушлаб туриладиган (69(б)-банд) ёки ўн икки ой ичида ҳисоб-китоб қилиниши лозим бўлган (69(в)-банд))».
5. 72-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:
«Мажбуриятни сўндиришни камида ўн икки ойга кечиктириш ҳуқуқи (69(г)-банд))».
6. 72А ва 72Б-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«72А. Ташкилотнинг ҳисобот давридан кейин камида ўн икки ой давомида мажбуриятни сўндиришни кечиктириш ҳуқуқи мазмунан мавжуд бўлиши ва 72Б — 75-параграфларда кўрсатилганидек ҳисобот даври охирида мавжуд бўлиши лозим.
72Б. Ташкилотнинг қарз битими бўйича юзага келган мажбуриятни ҳисобот давридан кейин камида ўн икки ойга сўндиришни кечиктириш ҳуқуқи мазкур қарз битимида белгиланган шартларга (бундан кейин — «ковенантлар») риоя қилинишига боғлиқ бўлиши мумкин. 69 (г)-параграфни қўллаш мақсадида бундай ковенантлар:
(а) 74-75-бандларда кўрсатилганидек, агар ташкилот ковенант талабларига ҳисобот даври охирида ёки ундан олдин риоя қилиши талаб этилса, бундай ковенант ҳисобот даври охирида мазкур ҳуқуқнинг мавжудлигига таъсир кўрсатади. Бундай ковенант, ҳатто унга риоя этилганлиги фақат ҳисобот давридан кейин баҳоланган тақдирда ҳам, ҳисобот даври охирида мазкур ҳуқуқнинг мавжудлигига таъсир кўрсатади (масалан, ташкилотнинг ҳисобот даври охиридаги молиявий ҳолатига асосланган, аммо унга риоя этилганлиги фақат ҳисобот давридан кейин баҳоланадиган ковенант);
(б) агар ташкилот ковенант талабларига фақат ҳисобот давридан кейин риоя қилиши талаб этилса (масалан, ҳисобот даври тугаганидан кейин олти ой ўтгач ташкилотнинг молиявий ҳолатига асосланган ковенант), бундай ковенант ҳисобот даври охирида мазкур ҳуқуқнинг мавжудлигига таъсир кўрсатмайди.».
7. 73-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«73. Агар ташкилот мавжуд кредит линияси доирасида мажбуриятни ҳисобот давридан сўнг камида ўн икки ой муддатга узайтиришга ҳисобот даври охирида ҳуқуқи мавжуд бўлса, ҳатто ушбу мажбурият бошқа ҳолларда қисқароқ муддатда сўндирилиши мумкин бўлса ҳам, у мажбуриятни узоқ муддатли мажбурият сифатида таснифлайди. Агар ташкилотда бундай ҳуқуқ мавжуд бўлмаса, ташкилот мажбуриятни қайта молиялаштириш бўйича потенциал имкониятини кўриб чиқмайди ва мажбуриятни жорий мажбурият сифатида таснифлайди.».
8. 74-банддаги «келишувнинг» ва «шартсиз ҳуқуққа» деган сўзлар тегишли равишда «битимнинг» ва «ҳуқуққа» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 75А-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«75А. Ташкилотнинг мажбуриятни ҳисобот давридан кейин камида ўн икки ой давомида сўндиришни кечиктириш ҳуқуқидан фойдаланиши эҳтимоллиги мажбуриятнинг таснифланишига таъсир кўрсатмайди. Агар мажбурият 69-бандга мувофиқ узоқ муддатли мажбурият сифатида таснифлаш мезонларига жавоб берса, у ҳатто раҳбарият ташкилот мазкур мажбуриятни ҳисобот давридан кейинги ўн икки ой ичида сўндиришни режалаштираётган ёки кутаётган бўлса ҳам, шунингдек ташкилот мажбуриятни ҳисобот даври охири билан молиявий ҳисоботлар эълон қилиш учун тасдиқланган сана оралиғида сўндирган бўлса ҳам, узоқ муддатли мажбурият сифатида таснифланади. Бироқ, ушбу ҳолатларнинг ҳар иккисида ҳам ташкилот молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига мажбуриятнинг ташкилот молиявий ҳолатига таъсирини тушуниш имконини бериш учун мажбуриятни сўндириш муддатига оид маълумотларни ошкор қилиши талаб этилиши мумкин (17 (в) ва 76 (г)-бандларга қаранг).».
10. 76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«76. Агарда қуйидаги ҳодисалар ҳисобот даври охири ва молиявий ҳисоботни эълон қилиш учун маъқуллаш санаси орасида содир бўлса, ушбу ҳодисалар 10-сон БҲХС «Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар»га мувофиқ тузатишни талаб этмайдиган ҳодисалар сифатида ёритиб берилади:
(а) жорий мажбурият деб таснифланган мажбуриятни узоқ муддат асосида қайта молиялаштириш (72-бандга қаранг);
«76ША. 69 — 75-бандларни қўллашда, агар ташкилотнинг кредит битимларидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг сўндирилишини кечиктириш ҳуқуқи ташкилотнинг ҳисобот давридан кейинги ўн икки ой давомида ковенантларга риоя қилишига боғлиқ бўлса, ташкилот ушбу мажбуриятларни узоқ муддатли мажбуриятлар сифатида таснифлаши мумкин (72Б-банднинг «б» кичик бандига қаранг). Бундай ҳолатларда ташкилот молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига ҳисобот давридан кейинги ўн икки ой ичида мазкур мажбуриятларнинг сўндирилиши талаб қилиниши мумкин бўлган рискни тушуниш имконини берадиган маълумотларни изоҳларда ёритиб бериши лозим, шу жумладан:
(а) ковенантларга оид маълумотлар (жумладан, ковенантларнинг хусусияти ва ташкилот уларга қачон риоя қилиши талаб этилиши тўғрисидаги маълумотлар), шунингдек тегишли мажбуриятларнинг баланс қиймати;
(б) агар мавжуд бўлса, ташкилот ковенантларга риоя қилишда қийинчиликларга дуч келиши мумкинлигини кўрсатувчи фактлар ва ҳолатлар. Масалан, ташкилотнинг ҳисобот даври мобайнида ёки ундан кейин ковенантнинг эҳтимолий бузилишининг олдини олиш ёки унинг оқибатларини юмшатиш мақсадида чоралар кўрганлиги. Бундай фактлар ва ҳолатларга, шунингдек, агар ковенантларга риоя этилиши ҳисобот даври охиридаги ташкилот ҳолатидан келиб чиққан ҳолда баҳоланганда, ташкилот уларга риоя қилмаган бўлар эди, деган ҳолат ҳам киради.
Мажбуриятни сўндириш (69 (а), 69 (в) ва 69 (г)-бандлар))
76А. Мажбуриятни жорий ёки узоқ муддатли мажбурият сифатида таснифлаш мақсадида, сўндириш деганда мажбуриятнинг сўндирилишига олиб келадиган актив ёки ҳуқуқнинг контрагентга ўтказилиши тушунилади. Бундай ўтказиш қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:
(а) пул маблағлари ёки бошқа иқтисодий ресурслар (масалан, товарлар ёки хизматлар); ёки
(б) ташкилотнинг ўз капитал инструментлари, 76Б-банд қўлланиладиган ҳолатлар бундан мустасно.
76Б. Мажбуриятнинг шартлари, контрагентнинг ихтиёрига кўра, ташкилотнинг ўз хусусий капитал инструментлари орқали тўланишига олиб келиши мумкин бўлса ҳам, агар ташкилот 32-сон БҲХС «Молиявий инструментлар: тақдим этиш»ни қўллаб, ушбу вариантни хусусий капитал инструменти сифатида таснифласа ва уни мажбуриятдан алоҳида қўшма молиявий инструментнинг хусусий капитал таркибий қисми сифатида тан олса, бу шартлар унинг жорий ёки узоқ муддатли таснифига таъсир кўрсатмайди.».
12. 139Г-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
13. 139У-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«139У. 2020 йил январда эълон қилинган «Мажбуриятларни жорий ёки узоқ муддатли сифатида таснифлаш» 69, 73, 74 ва 76-бандларга ўзгартириш киритди ҳамда72А, 75А, 76А ва 76Б-бандларни қўшди. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 2024 йил 1 январдан бошлаб ёки ундан кейинги ҳисобот даврлари учун 8-сон БҲХСга мувофиқ ретроспектив тарзда қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни «Ковенантли узоқ муддатли мажбуриятлар» ҳужжати чиқарилгандан сўнг олдинги давр учун қўлласа (139Х-бандга қаранг), у ўша давр учун «Ковенантли узоқ муддатли мажбуриятлар»ни ҳам қўллаши лозим. Агар ташкилот «Мажбуриятларни жорий ёки узоқ муддатли сифатида таснифлаш»ни олдинги давр учун қўлласа, у бу ҳақда маълумот бериши лозим.».
14. 139Х-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«139Х. 2022 йил октябрда эълон қилинган «Ковенантли узоқ муддатли мажбуриятлар» 60, 71, 72А, 74 ва 139У-бандларга ўзгартириш киритди ҳамда 72Бва 76ША-бандларни қўшди. Ташкилот қуйидагиларни қўллаши лозим:
(б) 2024 йил 1 январдан бошлаб ёки ундан кейинги ҳисобот даврлари учун 8-сон БҲХСга мувофиқ барча бошқа ўзгартиришларни ретроспектив тарзда қўллаш. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот бу ўзгартиришларни олдинги давр учун қўлласа, у ўша давр учун «Мажбуриятларни жорий ёки узоқ муддатли сифатида таснифлаш» қоидаларини ҳам қўллаши лозим. Агар ташкилот «Ковенантли узоқ муддатли мажбуриятлар» қоидаларини олдинги давр учун қўлласа, у бу ҳақда маълумот бериши лозим.».
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 26 июндаги 384-сон буйруғига 2-ИЛОВА
7-сон «Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган қўшимчалар ва ўзгартириш
1. 44Д-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа ҳамда бандлар билан тўлдирилсин:
«Таъминотчиларни молиялаштириш бўйича битимлар
44Е. Ташкилот ўзининг таъминотчиларни молиялаштириш битимлари тўғрисидаги (44Ё-бандда тавсифланган) маълумотларни ошкор қилиши лозим. Бу молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига мазкур битимларнинг ташкилотнинг мажбуриятлари ва пул оқимига таъсирини ҳамда ташкилотнинг ликвидлилик рискига таъсирини баҳолаш имконини беради.
44Ё. Таъминотчиларни молиялаштириш бўйича битимлар бир ёки бир нечта молиялаштирувчи томон ташкилотнинг таъминотчилар олдидаги қарздорлик суммаларини тўлашни таклиф қилиши ва ташкилот битим шартлари ва қоидаларига мувофиқ таъминотчиларга тўлов амалга оширилган санада ёки ундан кейинги санада тўлашга розилик бериши билан тавсифланади. Бундай битимлар тегишли ҳисоб-фактура бўйича тўлов муддатига нисбатан ташкилот учун узайтирилган тўлов муддатларини ёки ташкилотнинг таъминотчилари учун эртароқ тўлов муддатларини таъминлайди. Таъминотчиларни молиялаштириш бўйича битимлар кўпинча таъминот занжирини молиялаштириш, кредиторлик қарзларини молиялаштириш ёки тескари факторинг деб аталади. Фақат ташкилот учун кредит таъминотини кучайтиришга қаратилган битимлар (масалан, кафолат сифатида фойдаланиладиган аккредитивларни ўз ичига олган молиявий кафолатлар) ёки ташкилот томонидан таъминотчи олдидаги қарздорлик суммаларини бевосита сўндириш учун фойдаланиладиган воситалар (масалан, кредит карталари) таъминотчиларни молиялаштириш бўйича битимлар ҳисобланмайди.
44Ж. 44Е-банддаги мақсадларга эришиш учун ташкилот ўзининг таъминотчиларни молиялаштириш бўйича битимлари бўйича жами ҳолда қуйидаги маълумотларни ошкор қилиши лозим:
(а) битимларнинг шартлари ва қоидалари (масалан, узайтирилган тўлов муддатлари ҳамда тақдим этилган таъминот ёки кафолатлар). Бироқ, ташкилот шартлари ва қоидалари бир-биридан фарқ қиладиган битимларнинг шартлари ва қоидаларини алоҳида ошкор қилиши лозим;
(б) ҳисобот даврининг бошида ва охирида:
(i) таъминотчиларни молиялаштириш бўйича битим таркибига кирувчи молиявий мажбуриятларнинг баланс қийматлари ва ташкилотнинг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида тақдим этилган тегишли моддалар;
(ii) (i)-кичик бандга мувофиқ ошкор қилинган молиявий мажбуриятларнинг баланс қийматлари ва тегишли моддалари, улар бўйича таъминотчилар молиялаштирувчи томонлардан тўловни аллақачон олган бўлса;
(iii) (i)-кичик бандга мувофиқ ошкор қилинган молиявий мажбуриятлар ҳамда таъминотчиларни молиялаштириш бўйича битим таркибига кирмайдиган таққосланадиган савдо кредиторлик қарзлари учун тўлов муддатлари оралиғи (масалан, ҳисоб-фактура санасидан кейин 30 — 40 кун). Таққосланадиган савдо кредиторлик қарзлари, масалан, ташкилотнинг (и)-кичик бандга мувофиқ ошкор қилинган молиявий мажбуриятлари билан бир хил фаолият соҳаси ёки юрисдикцияга тегишли савдо кредиторлик қарзларидир. Агар тўлов муддатлари оралиғи кенг бўлса, ташкилот ушбу оралиқлар бўйича тушунтирувчи маълумотларни ошкор қилиши ёки қўшимча оралиқларни (масалан, табақалаштирилган оралиқларни) ошкор қилиши лозим;
(в) «б (i)» кичик бандга мувофиқ ошкор қилинган молиявий мажбуриятларнинг баланс қийматларидаги пулсиз ўзгаришларнинг тури ва таъсири. Пулсиз ўзгаришларга мисол сифатида бизнес бирлашувларининг таъсири, валюта курслари фарқлари ёки пул маблағлари ёки пул маблағлари эквивалентларидан фойдаланишни талаб этмайдиган бошқа операциялар таъсири келтирилиши мумкин (43-бандга қаранг).».
3. 61-банддан кейин қуйидаги мазмундаги 62 ва 63-бандлар билан тўлдирилсин:
«62. 2023 йил май ойида эълон қилинган «Таъминотчини молиялаштириш битимлари»га 44Е — 44Ж-бандлари киритилди. Ташкилотлар мазкур ўзгартиришларни 2024 йил 1 январдан ёки ундан кейинги даврларга нисбатан қўллаши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллашга рухсат этилади. Агар ташкилот ушбу ўзгартиришларни олдинроқ давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.
(а) ташкилот ушбу ўзгартиришларни биринчи марта қўллайдиган йиллик ҳисобот даври бошланишидан олдин тақдим этилган ҳар қандай ҳисобот даврлари учун қиёсий маълумотлар;
(б) ташкилот ушбу ўзгартиришларни биринчи марта қўллайдиган йиллик ҳисобот даврининг бошида 44Ж-банднинг «б (ii) — (iii)» кичик бандида талаб қилинган бошқа маълумотлар;
(в) ташкилот ушбу ўзгартиришларни биринчи марта қўллайдиган йиллик ҳисобот даврида тақдим этилган ҳар қандай оралиқ давр учун 44Е — 44Ж-бандларида талаб қилинган бошқа маълумотлар.».
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 26 июндаги 384-сон буйруғига 3-ИЛОВА
12-сон «Фойда солиқлари» Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартига киритилган қўшимчалар
1. 4-банддан кейин қуйидаги мазмундаги 4А-банд билан тўлдирилсин:
«4А. Ушбу Стандарт Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти (ОЭСД) томонидан чоп этилган Иккинчи Устун модель қоидаларини амалга ошириш учун қабул қилинган ёки амалда қабул қилинган солиқ қонунчилигидан келиб чиқадиган даромад солиқларига, шу жумладан ушбу қоидаларда тасвирланган малакали миллий минимал қўшимча солиқларни амалга оширадиган солиқ қонунчилигига нисбатан қўлланилади. Бундай солиқ қонунчилиги ва ундан келиб чиқадиган даромад солиқлари бундан буён «Иккинчи Устун қонунчилиги» ва «Иккинчи Устун даромад солиқлари» деб юритилади. Ушбу Стандарт талабларидан истисно сифатида, ташкилот Иккинчи Устун даромад солиқлари билан боғлиқ кечиктирилган солиқ активлари ва мажбуриятлари ҳақидаги маълумотларни тан олмаслиги ва ёритиб бермаслиги лозим.».
2. 88-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа ҳамда бандлар билан тўлдирилсин:
« Халқаро солиқ ислоҳоти — Иккинчи устун модели қоидалари
88А. Ташкилот Иккинчи Устун даромад солиқлари билан боғлиқ кечиктирилган солиқ активлари ва мажбуриятлари ҳақидаги маълумотларни тан олиш ва ёритиб беришдан истисно қилиш қоидасини қўллаганлигини ёритиб бериши лозим (4А-бандга қаранг).
88Б. Ташкилот Иккинчи Устун даромад солиқлари билан боғлиқ жорий солиқ харажатини (даромадини) алоҳида ёритиб бериши лозим.
88В. Иккинчи устун қонунчилиги қабул қилинган ёки амалда қабул қилинган, бироқ ҳали кучга кирмаган даврларда, ташкилот молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига мазкур қонунчиликдан келиб чиқадиган Иккинчи устун даромад солиқларига нисбатан ўз таъсирланишини тушунтиришга ёрдам берадиган маълум ёки асосли баҳоланган маълумотларни ёритиб бериши лозим.
88Г. 88В-бандда белгиланган маълумотларни ёритиб бериш мақсадига эришиш учун, ташкилот ҳисобот даврининг охирида Иккинчи Устун даромад солиғига нисбатан ўз таъсирланиш даражаси ҳақидаги сифат ва миқдорий маълумотларни ёритиб бериши лозим. Ушбу маълумотлар Иккинчи Устун қонунчилигининг барча аниқ талабларини акс эттириши шарт эмас ва тахминий кўрсаткичлар оралиғи шаклида тақдим этилиши мумкин. Агар маълумотлар номаълум ёки асосли равишда баҳолаб бўлмайдиган бўлса, ташкилот бунинг ўрнига шу ҳақда баёнот бериши ва ўзининг таъсирланиш даражасини баҳолаш бўйича олиб бораётган ишлари тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим.
88В — 88Г-бандларга оид мисоллар: 88В — 88Г-бандлардаги мақсад ва талабларга жавоб бериш учун ташкилот ёритиб бериши мумкин бўлган маълумотларга мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади: сифат маълумотлари, масалан, Иккинчи Устун қонунчилиги ташкилотга қандай таъсир қилиши ва Иккинчи Устун даромад солиқлари мавжуд бўлиши мумкин бўлган асосий юрисдикциялар ҳақидаги маълумотлар; ҳамда миқдорий маълумотлар, масалан: ташкилот фойдасининг Иккинчи Устун даромад солиғига тортилиши мумкин бўлган қисми ва ушбу фойдаларга нисбатан қўлланиладиган ўртача самарали солиқ ставкаси; агар Иккинчи Устун қонунчилиги амалда бўлганида, ташкилотнинг ўртача самарали солиқ ставкаси қандай ўзгаришини кўрсатадиган маълумотлар.
88В — 88Г-бандларга оид мисоллар
88В — 88Г-бандлардаги мақсад ва талабларга жавоб бериш учун ташкилот ёритиб бериши мумкин бўлган маълумотларга мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади:
(а) сифат маълумотлари, масалан, Иккинчи Устун қонунчилиги ташкилотга қандай таъсир кўрсатиши ва Иккинчи Устун даромад солиқлари таъсири мавжуд бўлиши мумкин бўлган асосий юрисдикциялар ҳақидаги маълумотлар; ва
(б) миқдорий маълумотлар, масалан:
(i) ташкилот фойдаларининг Иккинчи Устун даромад солиқлари таъсирига тушиши мумкин бўлган қисмининг кўрсаткичи ва ушбу фойдаларга нисбатан қўлланиладиган ўртача самарали солиқ ставкаси; ёки
(ii) агар Иккинчи Устун қонунчилиги амалда бўлганида, ташкилотнинг ўртача самарали солиқ ставкаси қандай ўзгаришини кўрсатадиган маълумот.
».
3. 98К-банддан кейин қуйидаги мазмундаги 98Л-банд билан тўлдирилсин:
«98Л. 2023 йил майда эълон қилинган Халқаро солиқ ислоҳоти — Иккинчи Устун модели қоидалари туфайли 4А ва 88А — 88Г-бандлар киритилди. Ташкилот қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
(а) 4А ва 88А бандларни ушбу ўзгартиришлар эълон қилиниши билан дарҳол ҳамда 8-сон БҲХСга мувофиқ ретроспектив равишда қўллаш; ва
(б) 88Б-88Г бандларни 2023 йил 1 январдан ёки ундан кейинги йиллик ҳисобот даврлари учун қўллаши лозим. Ташкилот 2023 йил 31 декабргача ёки ундан олдин тугайдиган оралиқ даврлар учун мазкур бандларда талаб этилган маълумотларни ёритиб бериши шарт эмас.».
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 26 июндаги 384-сон буйруғига 4-ИЛОВА
1. «Таърифларни батафсил аниқлаштириш» сарлавҳасидан кейин қуйидаги мазмундаги 8А-8Б-бандлар билан тўлдирилсин:
«8А-8Б. [Ушбу бандлар кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.]».
2. 19-банддан кейин қуйидаги мазмундаги 19А-банд билан тўлдирилсин:
«19А. [Ушбу банд кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.]».
3. 57-банддан кейин қуйидаги мазмундаги 57А-57Б-бандлар билан тўлдирилсин:
«57А — 57Б. [Ушбу бандлар кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.]».
4. 60Й-банддан кейин қуйидаги мазмундаги 60К-60Л-бандлар билан тўлдирилсин:
«60К-60Л. [Ушбу бандлар кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.]».
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 26 июндаги 384-сон буйруғига 5-ИЛОВА
1-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига киритилган қўшимча
1. 39АЖ-банддан кейин қуйидаги мазмундаги 39АЗ-банд билан тўлдирилсин:
«39АЗ. [Ушбу банд кучга кирмаган ўзгартиришларни назарда тутади ва шунинг учун ушбу таҳрирда келтирилмаган.]».
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 26 июндаги 384-сон буйруғига 6-ИЛОВА
7-сон «Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига киритилган қўшимчалар ва ўзгартириш
1. 44ЗЗ-банддан кейин қуйидаги мазмундаги 44II-банд билан тўлдирилсин:
«44II. 2023 йил майда чиқарилган таъминотчини молиялаштириш бўйича битимлар 7-сон БҲХСга ўзгартиришлар киритиб, Б11Э-бандни ҳам ўзгартирди. Ташкилот 7-сон БҲХСга киритилган ўзгартиришларни қўллаганида ушбу тузатишни ҳам қўллаши лозим.».
2. Б11Э-бандда:
«ж» ва «з» кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«(ж) ташкилот унга молиявий мажбуриятларни пул маблағлари (ёки бошқа молиявий актив) билан ёхуд ўз акцияларини бериш билан сўндиришни танлаш имкониятини берадиган инструментларга эгалиги;
қуйидаги мазмундаги «и» кичик банд билан тўлдирилсин:
«(и) ташкилот таъминотчиларни молиялаштириш бўйича битимлар доирасидаги (7-сон МҲХСнинг 44Ё-бандида тавсифланган) молиялаштириш механизмларидан фойдаланган ёки улардан фойдаланиш имкониятига эга бўлган бўлса ва ушбу механизмлар ташкилотга узайтирилган тўлов муддатларини ёки ташкилотнинг таъминотчиларига эртароқ тўлов муддатларини тақдим этса.».
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 26 июндаги 384-сон буйруғига 7-ИЛОВА
16-сон «Ижара» Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 102А-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«102А. Бошланиш санасидан сўнг сотувчи-ижарачи қайта ижарадан юзага келган фойдаланиш ҳуқуқига 29 — 35-бандларни ва қайта ижарадан келиб чиққан ижара мажбуриятига 36 — 46-бандларни қўллайди. 36 — 46-бандларни қўллашда, сотувчи-ижарачи «ижара тўловлари» ёки «қайта кўриб чиқилган ижара тўловлари»ни шундай белгилаши лозимки, сотувчи-ижарачи ўзида сақлаб қолган фойдаланиш ҳуқуқига тегишли фойда ёки зарарнинг ҳеч қандай миқдорини тан олмаслиги керак. Ушбу банддаги талабларнинг қўлланилиши сотувчи-ижарачининг 46(а)-бандга мувофиқ ижара шартномасининг қисман ёки тўлиқ бекор қилиниши билан боғлиқ ҳар қандай фойда ёки зарарни фойда ёки зарар сифатида тан олишига тўсқинлик қилмайди.».
2. В1Г-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«В1Г. 2022 йил сентябрда эълон қилинган «Сотиш ва қайта ижарага олишда ижара мажбурияти» В2-бандига ўзгартириш киритди ҳамда 102А ва В20Д-бандларни қўшди. Сотувчи-ижарачи мазкур ўзгартиришларни 2024 йил 1 январда ёки ундан кейин бошланадиган йиллик ҳисобот даврлари учун қўллаши лозим. Бундан олдинроқ қўллашга рухсат этилади. Агар сотувчи-ижарачи ушбу ўзгартиришларни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ошкор қилиши лозим.».
3. В2-банддаги «В1 — В19-бандларидаги» деган сўзлар «В1 — В20Д-бандларидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. В20Г-банддан кейин қуйидаги мазмундаги сарлавҳа билан тўлдирилсин:
«Сотиш ва қайта ижарага олишда ижара мажбурияти».
5. В20Д-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«В20Д. Сотувчи-ижарачи «Сотиш ва қайта ижарага олишда ижара мажбурияти»ни (В1Г-бандга қаранг) дастлабки қўллаш санасидан кейин тузилган сотиш ва қайта ижарага олиш битимларига нисбатан 8-сон БҲХСга мувофиқ ретроспектив тарзда қўллаши лозим.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 10/26/3400-2/0779-сон)