Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мустақил телерадио каналларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 8 ноябрдаги ПФ–3678-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 10 март,
41-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 10 мартдаги 41-сон қарорига
1-ИЛОВА
2006 йил 10 мартдаги 41-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Телерадиокомпанияси тизимини техника билан комплекс қайта жиҳозлаш тўғрисида» 1997 йил 25 августдаги 412-сон қарорининг 2, 4 ва 6-бандларидаги «Телерадиокомпаниянинг» ва «Ўзбекистон телерадиокомпаниясига» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг» ва «Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда):
а) 5-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзтелерадио» компанияси» сўзлари «Ўзбекистон МТРК» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Ўзтелерадио» компанияси» сўзлари «Ўзбекистон МТРК» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси тўғрисидаги низомда:
5-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзтелерадио» компанияси» сўзлари «Ўзбекистон МТРК» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзтелерадио» компанияси» сўзлари «Ўзбекистон МТРК» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) Давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш), телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш билан шуғулланиш фаолиятига лицензиялар бериш учун ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш тартибининг 5 ва 6-бандларидаги «Ўзтелерадио» компаниясига» ва «Ўзтелерадио» компанияси» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига» ва «Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1015-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1015/4174-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 49-сон, 613-модда)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Оммавий спорт тарғиботини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 4 ноябрдаги 484-сон қарорининг 3, 5 ва 6-бандлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1030-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1030/0499-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорида:
а) 27-иловадаги «Ўзтелерадио» компанияси» сўзлари «Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 45-иловадаги «Ўзтелерадио» компанияси» сўзлари «Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Телерадио компанияси тизими учун жалб этилган хорижий кредитларнинг тўланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 28 декабрдаги 611-сон қарорининг 1-бандидаги «Ўзбекистон Телерадио компаниясининг таркибий бўлинмалари» сўзлари «Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 10 мартдаги 41-сон қарорига
2-ИЛОВА
2006 йил 10 мартдаги 41-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компаниясининг кўрсатув ва эшиттиришлари ҳажмини кўпайтириш, унинг моддий-техника негизини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 28 мартдаги 167-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Телерадиокомпаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари» тўғрисида 1996 йил 24 майдаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 6-сон, 18-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 83-модда; 2015 й., 49-сон, 613-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1030/0499-сон; 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон, 20.12.2019 й., 09/19/1015/4174-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)