1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.82.00 (Кучини йукотган) Таълим тўғрисидаги ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДАГИ ШАҲОДАТНОМАНИНГ ДАВЛАТ НАМУНАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 393-сонли «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Таълим тўғрисида»ги Қонунни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини босқичма-босқич амалга ошириш, янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатноманинг давлат намунаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномани битирувчиларга бериш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Халқ таълими вазирлиги буюртмасига мувофиқ зарур миқдордаги шаҳодатнома бланкаларини Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда чоп этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги тақдим этган смета асосида умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган шаҳодатнома бланкаларини чоп этиш учун сарфланадиган маблағларни, ушбу мақсадларга 2003 йил бюджетида режалаштирилган маблағлар доирасида, белгиланган тартибда ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 2 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
235-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 июндаги 235-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI
SHAHODATNOMA
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 июндаги 235-сон қарорига 1-ИЛОВАнинг давоми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI
A'LO DARAJALI SHAHODATNOMA
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 июндаги 235-сон қарорига 1-ИЛОВАнинг давоми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI UMUMIY OʻRTA TAʻLIM TOʻGʻRISIDA
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДА ДАВЛАТ НАМУНАСИДАГИ ШАҲОДАТНОМА ТАВСИФИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим муассасаларини битирганлик тўғрисидаги шаҳодатнома 100х145 мм ўлчовда, вертикал жойлашган, муқоваси тўқ ҳаворанг (аъло даражали шаҳодатноманики — тўқ кизил) рангда бўлади. Муқованинг юқори қисмига ўзбек тилида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI», қуйи қисмига «SHAHODATNOMA» сўзлари, аъло даражали шаҳодатномада эса «SHAHODATNOMA» сўзидан аввал «AʻLO DARAJALI» сўзлари ёзилади ва марказига Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири олтин зар қоғозда, иссиқ босма усули билан туширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муқова юқори сифатли, ейилишга чидамли, қалинлиги 300 мкм. материалдан тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳодатноманинг ички қисми қалин қоғозга офсет босма усулида икки рангда: матн қисми қора ва тасвирий элементлар ҳаво (аъло даражали шаҳодатномада олтин) рангда босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Матн қисми ўзбек тилида қора рангда босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳодатноманинг чап варағининг юқори қисмида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI UMUMIY OʻRTA TAʻLIM TOʻGʻRISIDAGI SHAHODATNOMA» сўзлари ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳодатноманинг чап варағида U ҳарфи ва еттита сондан иборат тартиб рақами ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳодатноманинг чап варағи пастида ва ўнг варағи юқорисида ўқув режасидаги фанлар ва улардан олинган баҳолар (рейтинг баллари) ҳамда факультатив курслар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳодатнома саккизта даражали ҳимояга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қоғоз ультрабинафша нурларда кўринадиган кўк ва қизил рангли толалардан ҳамда ҳар тарафга тартибсиз тарзда жойлашган кўринмас кўк ва оч яшил ранглардан иборат толаларни ўзида мужассам этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Икки қатламдан иборат фонли тўр ингичка чизиқли нақшдан иборат бўлиб, у нусха кўчиришга қарши муҳофаза сифатида хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Асосий фонли тўрдаги расм турли катталикда ва нотўғри шаклли доирачалардан, майда элементли расмдан иборат. Шаҳодатноманинг чап ва ўнг варағи марказида диаметри 48 мм. бўлган Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби ҳаво (аъло даражали шаҳодатномада — олтин) рангда босилган. Қуйи қисмида, расм, шу рангларда, қалинлиги бир хил бўлган турли бурчакларга эгилган «хоч» деб аталувчи чизиқларга ўтади. Улар туташ ички икки бетга ва ундан атрофига нафис нақш бўлиб ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қўшимча фон тўри «товланиш» усулида, яъни расмнинг чизиқларини бузмаган ҳолда, бир рангдан иккинчи рангга равон тарзда ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ультрабинафша рангларда кўринадиган, аммо оддий кўришда кўринмайдиган «Хумо» қушининг тасвири ички қисмнинг чап ва ўнг варағида жойлашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кўп маротаба катталаштирилганда кўринадиган микроматн шаҳодатноманинг чап ва ўнг варағида жойлашган бўлиб, у узлуксиз қайтариладиган «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI UMUMIY OʻRTA TAʻLIM TOʻGʻRISIDAGI SHAHODATNOMA», аъло даражали шаҳодатномада эса «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI UMUMIY OʻRTA TAʻLIM TOʻGʻRISIDAGI AʻLO DARAJALI SHAHODATNOMA» сўзларидан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Етти хонали серия рақами флюоресцент бўёғида босилган бўлиб, бланка ички қисмининг чап варағида ультрабинафша нурлари остида яшил рангда товланиб кўринади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 июндаги 235 -сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномани битирувчиларга бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома давлат намунасидаги ҳужжат бўлиб, у ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олишни давом эттириш ҳуқуқини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг «Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисида низом асосида ишлаб чиқилган ва у умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномаларни тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, сақлаш ва битирувчиларга бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шаҳодатнома бланкалари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари ҳамда тасарруфида умумий ўрта таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг ёзма буюртманомалари асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буюртмасига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан, муҳофазаланган қоғозда чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Сақлаш, ҳисобга олиш ва жойларга етказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шаҳодатнома бланкаларини сақлаш ва ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлашга буюртма бериш, уларни тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида шаҳодатнома бланкаларини сақлаш, ҳисобга олиш ва жойларга етказиш бўйича масъул шахслар белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳодатнома бланкаларини олиш ва тарқатишга буйруқ билан тайинланган масъул ходимлардан бошқа шахсларни жалб қилиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул шахслар вақтинчалик бўлмаган ёки бошқа ишга ўтган тақдирда шаҳодатнома бланкалари айнан шу мақсадда тузилган комиссия аъзолари томонидан имзоланган далолатнома бўйича ушбу вазифаларни вақтинчалик бажараётган шахсларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шаҳодатномалар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигидан Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар тасарруфидаги умумий ўрта таълим муассасалари шаҳодатномаларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигидан олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Халқ таълими бошқарув идоралари ҳамда вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар тасарруфидаги умумий ўрта таълим муассасаларига юбориладиган шаҳодатномалар сони давлат статистика ҳисоботи асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари шаҳодатнома бланкаларини олганларидан сўнг уларнинг сонини ва тартиб рақамларини юк хати бўйича текширади. Текшириш якунига кўра шаҳодатнома бланкаларининг қабул қилиб олинганлиги тўғрисида далолатнома тузилади. Далолатнома халқ таълими бошқармаси бошлиғи (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири) ва шаҳодатномаларни сақлаш учун масъул шахслар томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади. Далолатнома нусхаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига 5 кундан кечикмай жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларига келган шаҳодатномалар назорат ва тарқатиш дафтарида ҳисобга олинади ва қўриқланадиган хонадаги сейф (пўлат шкаф)да сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Бошқа вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг тасарруфида бўлган умумий ўрта таълим муассасалари шаҳодатномаларни олгани тўғрисидаги далолатномани бевосита Халқ таълими вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Шаҳодатномалар тарқатилгани ҳақидаги ҳисобот ҳамда уларни ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд қилиш дафтарини Халқ таълими вазирлигининг мазкур масала билан шуғулланадиган ходими текширувдан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари шаҳодатномаларни туман, шаҳар халқ таълими бўлими вакилларига ишончнома асосида беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман, шаҳар халқ таълими бўлимларига бериладиган расмий давлат ҳужжатлари сони IX синфлар бўйича якуний аттестацияга қўйилган ўқувчилар сони асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидан шаҳодатномаларни умумий ўрта таълим муассасаларининг директорлари олишади ва бу ҳақда далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директорларга шаҳодатнома бланкаларини бериш таълим муассасаси педагогик кенгашининг IX-синф ўқувчиларини якуний аттестацияга қўйиш ҳақидаги қароридан кўчирма, VIII, IX синф журналлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ҳудудий халқ таълими бошқармалари, туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари ҳар бир таълим муассасасига берилаётган шаҳодатнома бланкаларининг сони ва уларнинг тартиб рақамларини ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишнинг қайд қилиш дафтарида қайд этилишини қатъий назоратга оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Умумий ўрта таълим дастури бўйича якуний аттестация тугагандан сўнг, педагогика кенгаши қарори асосида мактабни битирган барча IХ синф ўқувчилари учун шаҳодатномалар тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Шаҳодатномани тўлдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Шаҳодатнома қуйидаги ҳужжатлар асосида тўлдирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII ва IX синф журналлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Шаҳодатнома қора туш билан ўзбек тилида (лотин алифбосига асосланган ҳарфларда), чиройли, аниқ қилиб тўлдирилади. Битирувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага асосан аниқ қилиб ёзилади. Таълим муассасасининг номи, тартиб рақами ва жойлашган ҳудуди ҳам тўлиқ ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Шаҳодатнома директор, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ва синф раҳбари имзоси ҳамда таълим муассасаси муҳри билан тасдиқланади. Муҳр аниқ ва ўқилиши осон бўладиган ҳолда туширилади. Гербли муҳри бўлмаган шаҳодатнома ҳақиқий ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Шаҳодатномага VIII, IХ синф ўқув режаларида кўрсатилган ўқув фанлари бўйича баҳолар қўйилади. Ўқув фанлари бўйича (ўқувчиларнинг билим даражасини назорат қилишнинг рейтинг тизими бўйича иш олиб бораётган ўқув муассасаларида) баҳолар рақам билан, қавс ичида сўз билан—5 (аъло), 4 (яхши), 3 (қониқарли), синов тизимида киритилган айрим фанлар бўйича «синовдан ўтди» деб белгиланади ҳамда «Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташҳис маркази тавсиянома»си илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ёки меҳнат таълими фанлари бўйича озод этилганлар учун «озод этилган» сўзлари ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаси ихтиёридаги соатлар ҳисобидан фанларни ўрганган битирувчиларнинг шаҳодатномаларига баҳосиз тегишли ёзув акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Шаҳодатномадаги ёзувларни ўчириб, қайта тўғрилашга ёки бирор устуннинг тўлдирилмай қолишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Шаҳодатномаларнинг тўғри тўлдирилиши, баҳоларнинг ҳаққоний қўйилиши ва «Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташҳис маркази тавсиянома»сини шаҳодатноманинг ажралмас қисми сифатида илова қилиниши бўйича жавобгарлик шахсан таълим муассасаси директорига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Шаҳодатномани тўлдириш жараёнида хатоликларга йўл қўйилган тақдирда масъул ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади ва бу ҳақдаги буйруқдан кўчирма ҳамда бошқа зарур ҳужжатлар асосида бузилган бланкалар ўрнига янги нусхалар Халқ таълими вазирлигидан олинади. Бу бланкалар шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтарида қайд этилади. «Асос» устунига «бузилган бланкалар ўрнига» деб ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бузилган шаҳодатномаларнинг тартиб рақамлари қирқиб олинади ва алоҳида қоғозга ёпиштирилиб, далолатноманинг асл нусхасига илова қилинган ҳолда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Бузилган шаҳодатномалар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида камида 3 кишидан иборат таркибда тузилган комиссия томонидан йўқ қилинади. Комиссия таркибига туман(шаҳар) халқ таълими мудирининг ўринбосари киритилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия бузилган шаҳодатномаларнинг йўқ қилинганлиги ҳақида 2 нусхада далолатнома тузади ва унда йўқ қилинган ҳужжатнинг номи, сони ва тартиб рақамлари кўрсатилади. Далолатнома барча комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва таълимни бошқариш идораси раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатноманинг иккинчи нусхаси ва иловасининг нусхаси маълумот учун Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларига, улар томонидан эса умумлаштирилган ҳолда Халқ таълими вазирлигига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Шаҳодатномаларни битирувчиларга топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Битирувчиларга умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома тантанали маросимда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳодатномаларни тантанали топшириш маросими битирувчиларда Ватани, халқи, таълим муассасаси билан фахрланиш туйғулари ва улар билан ғурурланиш ҳисларини шакллантирадиган сценарий асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тантанали маросим таълим муассасаларининг махсус ажратилган жойларида расмий маросимларга қўйиладиган талаблар асосида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ижроси билан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маросимга ота-оналар, олимлар, ёзувчилар, шоирлар, санъаткорлар ҳамда маҳалла, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва ҳомий ташкилотларнинг вакиллари таклиф қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аъло даражали шаҳодатнома олган ўқувчиларнинг фото суратлари таълим муассасасининг «Бизнинг фахримиз» китобида қайд этилади ва тантанали маросимда расмий эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасасининг энг ҳурматли ёки бутун умрини ёшларнинг таълим ва тарбиясига бағишлаган кекса ўқитувчиси битирувчиларга «Оқ йўл» тилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Битирувчиларга берилгунга қадар тўлдирилган шаҳодатномалар, уларни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтари, таълим тўғрисидаги ҳужжатларни олиш ва беришга асос бўладиган барча ҳужжатлар умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарида (сейфда) сақланади. Таълим муассасаси директори ўзгарган тақдирда барча ҳужжатлар далолатнома асосида янги раҳбарга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Битирувчига умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома таълим муассасаси педагогик кенгашнинг қарори билан, аъло даражали шаҳодатнома эса педагогик кенгашнинг қарорига биноан тавсия этилган ўқувчиларга туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари буйруғига асосан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ҳар бир битирувчи умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномани бевосита таълим муассасасидан олади. Экстернат тартибида умумий ўрта таълим дастури бўйича аттестациядан ўтган шахсларга шаҳодатномалар бериш экстернат тартибида имтиҳон олиш ҳуқуқи берилган таълим муассасаси директорлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Битирувчилар шаҳодатномани олгани ҳақида шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд қилиш дафтарига имзо қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд қилиш дафтарида хатоликка йўл қўйилса, ушбу хатолар тегишли изоҳлар билан тузатилади ва айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади. Дафтардаги барча ёзувлар таълим муассасаси директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ва синф раҳбари имзолари ҳамда гербли муҳр билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд қилиш дафтари бошқарув идораларининг масъул ходимлари томонидан текширувдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Айрим сабабларга кўра вақтида берилмаган шаҳодатномалар битирувчиларга берилгунга қадар тўлдирилган ҳолда таълим муассасасида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилмай қолган тўлдирилган шаҳодатномалар бўйича далолатнома тузилиб, уларнинг тартиб рақами ва мазкур ҳужжатларни олмаган битирувчиларнинг исми ва фамилияси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Тўлдирилмаган шаҳодатномалар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига бир кун давомида қайтарилиши шарт. Тўлдирилмаган шаҳодатномаларни таълим муассасаларида сақлаш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномаларнинг тўлдирилмаган бланкалари йўқолган ҳолларда таълим муассасаси директори бу ҳақда дарҳол туман(шаҳар) халқ таълими бўлимига ва ички ишлар органларига хабар қилади, бунда йўқолган ҳужжатнинг тартиб рақами кўрсатилиб, йўқолиш юз берган вазиятлар аниқ баён қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Таълим муассасалари раҳбарлари халқ таълими бошқарув идораларига битирувчиларга топширилган умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномалар бўйича мунтазам равишда ҳисобот бериб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари шаҳодатномаларнинг топширилиши бўйича ҳар йили 1 октябрга қадар ҳисоботлар тузади ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларига 5 октябрга қадар етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, шаҳодатномаларнинг топширилиши бўйича ҳисоботларни белгиланган тартибда 10 октябрга қадар Халқ таълими вазирлигига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Бошқа вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар тасарруфидаги умумий ўрта таълим муассасалари шаҳодатномаларни топшириш бўйича ҳисоботларни белгиланган тартибда ҳар йили 10 октябрга қадар бевосита Халқ таълими вазирлигига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Умумий ўрта таълим муассасаларини битириш шаҳодатномаларини йўқотган, бузган ёки фамилиясини ўзгартирган шахсларга ҳужжат дубликати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Дубликат беришда қуйидаги тартибга амал қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳодатномани йўқотган, ўқувчи томонидан бузилган ёки фамилияси ўзгарган шахслар умумий ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатни берган мактаб маъмуриятига йўқотиш, бузиш ёки фамилияси ўзгариши ҳолати тўлиқ баён этилган ёзма ариза берадилар. Аризага ҳужжат йўқолганлиги тўғрисида бир ой олдин газетада чоп этилган эълон илова қилинади (эълонда йўқолган шаҳодатноманинг берилган йили, серияси ва тартиб рақами кўрсатилиши шарт);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачи мактабда ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда директор дубликат бериш масаласини педагогик кенгашга кўриб чиқиш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагогик кенгаш дубликат бериш тўғрисида қарор қабул қилади (қарорда йўқолган шаҳодатноманинг берилган йили, серияси ва тартиб рақами кўрсатилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кенгаш қарори халқ таълими бўлимига юборилади ва унинг асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоят ёки Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига дубликат олиш учун буюртманома тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларининг буюртманомалари асосида шаҳодатнома бланкаларини беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳодатнома дубликати мазкур Низомнинг III бўлимида кўрсатилган қоидаларга асосан тўлдирилади ва юқориги ўнг бурчагига қора туш билан «дубликат» деб ёзилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дубликат умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтарида қайд этилади. Дафтарнинг «олганлиги ҳақида имзо» устунига «йўқолган асл нусха ўрнига ...№.., ..»..да берилган ҳамда «баҳолар учун асл нусха берилган устунга қаралсин» деб ёзилади, асл нусха берилганлиги ҳақидаги қаторда «...№...» даги дубликат берилганлиги ёзилади ҳамда дубликат олганлик тўғрисида имзо қўйилади ва сана кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб томонидан тўлдирилган дубликат туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг масъул ходими томонидан назоратдан ўтказилгандан сўнг аризачига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Йўқолган ва газета орқали бекор қилинган асл шаҳодатномалар тартиб рақамлари Халқ таълими вазирлиги томонидан компьютер рўйхатига киритилади ва назорат қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Таълим муассасаси тугатилган ҳолларда дубликат мактаб ҳужжатларини сақлаш бўйича масъул бўлган бошқа таълим муассасаси ёки архив томонидан тасдиқланган маълумотномалар асосида берилади.