Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИҚТИСОДИЙ ВА ТЕХНИКАВИЙ ҲАМКОРЛИК БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН—ИНДОНЕЗИЯ ҲУКУМАТЛАРАРО КОМИССИЯНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикаси билан ўзаро фойдали иқтисодий ва техникавий ҳамкорлигини фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Иқтисодий ва техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Индонезия ҳукуматлараро комиссияси тузилсин, унга республика вазирликлари ва идораларнинг, давлат, акциядорлик ва хусусий корхоналарнинг, жамоат ташкилотлари ва уюшмаларининг Индонезия Республикаси билан иқтисодий ва техникавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш функцияси юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 14 декабрдаги 520-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
3. Иқтисодий ва техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Индонезия ҳукуматлараро комиссиянинг котибияти функциясини бажариш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 17 август,
351-сон