Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт вазири, иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар мажмуаси раҳбари лавозими тугатилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазири лавозими тугатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири, иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар мажмуаси раҳбари лавозими киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири лавозими киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 11 апрель,
ПҚ–320-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 15-сон, 123-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон)