Ҳужжат кучини йўқотган 22.03.2007 03.04.2006 йилдаги ПҚ-316-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.03.2007
Ҳужжат 12.03.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЙИРИК ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ БЮРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 22 мартдаги ПҚ-607-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳим иқтисодий аҳамиятга эга бўлган саноатнинг базавий тармоқлари корхоналарини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш билан боғлиқ йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш сифатини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида нефть-газ саноати, геология, энергетика, кимё, металлургия, машинасозлик каби иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарини, шунингдек, йирик объектлар ва гидротехника иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш билан боғлиқ Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Бюро раҳбари айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Маслаҳатчиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги ташкил этилаётган Бюро зиммасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ёки Қарори, шунингдек, ҳукумат қарори билан тасдиқланиши лозим бўлган мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида қарорлар қабул қилиниши учун экспертизадан ўтказиш ва тавсияномалар тайёрлаш вазифаси юклансин. Тавсияномалар қуйидаги баҳолар асосида тайёрланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа бўйича инвестиция сарф-харажатларининг тўғрилиги, ишлаб чиқариш учун танланган технологиянинг асосланганлиги, энг яхши маҳаллий ва хорижий аналогларни қиёслаш асосида ишлаб чиқариш циклининг яхлитлиги ва тугаллиги;

ҳар томонлама асосланган замонавий технологиялардан, бутловчи буюмлар, ёқилғи-энергетика, хом ашё ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш талабларига амал қилган ҳолда уларни маҳаллийлаштириш ва таъминланиш даражасини танлаш;

талаб этилаётган саноат жиҳозлари, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, шу билан бирга импорт бўйича сотиб олинаётганларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг техник даражаси ва таклиф этилаётган технологияга мувофиқлиги асосида таснифлаш;

маҳсулотнинг нарх ва сифат тавсифи бўйича рақобатбардошлиги даражаси, маҳсулотларни сотишнинг узоқ муддатли бозорини чуқур ишлаб чиқиш;

маҳсулотни тақсимлаш бўйича битим лойиҳалари, шунингдек, конлар ёки ер ости қатламларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун қўйилган талаблар.

2. Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюроси ҳақидаги низом ва унинг тузилмаси 1 ва 2- иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва Қарори, шунингдек, ҳукумат қарори қабул қилиниши зарур бўлган мақсадли давлат дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари, концепциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида қарорлари асосида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар берилишини назарда тутадиган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 11-сон, 97-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимларга мувофиқ амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари мажбурий равишда Бюрода экспертизадан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюрога белгиланган тартибда шартнома асосида лойиҳаларни тўлиқ ва чуқур экспертизадан ўтказиш учун юридик субъектлар ва жисмоний шахсларни жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Бюрода иқтисодиётнинг базавий тармоқларидаги корхоналарда амалга оширилиши тавсия этилаётган лойиҳавий таклифлар ва инвестиция лойиҳалари бўйича экспертиза ўтказиш ва тавсияномалар тайёрлаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюрони қисқа муддатларда саноатнинг базавий тармоқларидаги лойиҳалаштириш ва қурилиш, технология жараёнлари, ер ости қатламларидан оқилона фойдаланиш соҳаси бўйича чуқур билимларга эга бўлган юқори малакали кадрлар билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюросини жорий таъминлаш ва техник жиҳозлашга зарур бюджет маблағларини ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 3 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ–316-сон

Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2006 йил 3 апрелдаги ПҚ–316-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган юридик шахс бўлмаган эксперт органи ҳисобланади ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бюро ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири фармойишларига, шунингдек, экспертизанинг комплекслилиги, холислиги, мустақиллиги тамойиллари ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бюро белгиланган шаклдаги (гербсиз) бланкка эга. Бюронинг масъул ходимларига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири имзолаган гувоҳномалар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Бюронинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бюронинг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ёки Қарори, шунингдек ҳукумат қарори билан тасдиқланиши лозим бўлган мақсадли дастурлар, концепциялар ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида қарорлар қабул қилиниши учун экспертизадан ўтказиш ва қуйидаги баҳолар асосида тавсияномалар беришдан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа бўйича инвестиция сарф-харажатларининг тўғрилиги, ишлаб чиқариш учун танланган технологиянинг асосланганлиги, энг яхши маҳаллий ва хорижий аналогларни қиёслаш асосида ишлаб чиқариш циклининг яхлитлиги ва тугаллиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар томонлама асосланган замонавий технологиялардан, бутловчи буюмлар, ёқилғи-энергетика, хом ашё ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш талабларига амал қилган ҳолда уларни маҳаллийлаштириш ва таъминланиш даражасини танлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаб этилаётган саноат жиҳозлари, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, шу билан бирга импорт бўйича сотиб олинаётганларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг техник даражаси ва таклиф этилаётган технологияга мувофиқлиги асосида таснифлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотнинг нарх ва сифат тавсифи бўйича рақобатбардошлиги даражаси, маҳсулотларни сотишнинг узоқ муддатли бозорини чуқур ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотни тақсимлаш бўйича битим лойиҳалари, шунингдек, конлар ёки ер ости қатламларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун қўйилган талаблар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Бюронинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юкланган вазифаларни амалга ошириш учун Бюро қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг таркибий тузилмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Бюро ваколатига кирувчи масалалар бўйича материалларни талаб қилиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда шартнома асосида лойиҳаларни тўлиқ ва чуқур экспертизадан ўтказиш учун юридик субъектлар ва жисмоний шахсларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг ахборот ва маълумотлари электрон базасидан фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бюро директори ва ходимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифатсиз ва ўз вақтидан кечиктирилган ҳолда ўтказилган экспертиза натижасида давлатга жиддий иқтисодий зарар етганлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза ўтказишда йўл қўйилган камчиликлар оқибатида қурилиш, технологик цикллар ва алоҳида операциялар муддатини чўзиб юборганлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қоида ва талабларига ҳамда мазкур Низомга риоя этилмаганлиги сабабли жиддий техноген ва бошқа авариялар содир бўлганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда лойиҳа бўйича унинг мақсад ва вазифаларини таъминловчи асосланган муқобил тавсиялар тайёрланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жараёнида Бюро ходимлари олиши мумкин бўлган маълумотларнинг махфийлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ва бошқа ҳуқуқбузарликлар учун жавобгардирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бюронинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги ҳамкорлиги Бюро ваколати доирасида мазкур Низом билан белгиланган мустақиллик асосида кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Бюро ходимлари фаолиятини моддий рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бюро ходимлари фаолиятини моддий рағбатлантириш мақсадида Бюро директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг юқори малакаси, маҳорати ва иш сифатига қараб ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда доимий устама ҳақ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта иқтисодий самара берадиган комплекс экспертизанинг юқори сифатли ўтказилгани учун ходимларга ойлик лавозим маошининг (доимий устама ҳақни ҳисобга олмаган ҳолда) 100 фоизигача миқдорда бир йўла мукофот белгилаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюро директорига кўрсатилган миқдордаги доимий устама ҳақ ва бир йўла мукофот Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бюро ходимларига доимий устама ҳақ ҳар чоракда белгиланади ва ходимларнинг талаб этилган иш сифатини таъминлашларига қараб навбатдаги чоракда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Экспертиза ўтказилишида бир йўла мукофотланиш ҳуқуқини берувчи иқтисодий самара баҳоси Бюро директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бюро ходимларига доимий устама ҳақ ва бир йўла мукофотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Бюро фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бюро ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бюро ўз фаолиятини унга юклатилган асосий вазифаларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестиция лойиҳалари (лойиҳавий таклифлар)ни экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ бўлган топшириқларига мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бюро фаолиятини директор бошқаради, у лавозими бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бюро директори ва экспертлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Бюро директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюро фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва Бюро зиммасига юклатилган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавобгар бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюро экспертлари орасида вазифаларни тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари ва Бюронинг ваколатига кирувчи масалалар бўйича бошқа ҳужжатларнинг белгиланган тартибда Бюрога киритилган лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этади, тегишли экспертиза ўтказилишини, таҳлилий ва маълумот берувчи материаллар тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза якунини умумлаштиради ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири учун масъулиятли лойиҳаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги ва техник имкониятлари тўғрисида қарор қабул қилишга имкон берадиган асосланган тавсияномаларни тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюро директори вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тайинлайдиган Бюро экспертларидан бири бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бюро экспертлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларига бириктирилган масалалар бўйича лойиҳаларни пухта комплекс экспертизадан ўтказадилар, Бюро директори топшириқларини бажарадилар, эксперт баҳоларининг ўз вақтида тайёрланиши ва сифати учун шахсан жавобгар бўладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюро директорининг топшириғи билан тегишли таҳлилий ва маълумот берадиган материалларни тайёрлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Бюро фаолиятини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бюронинг таъминланиши ва техник жиҳозланиши давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Бюронинг ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати ходимлари учун белгиланган тиббий, маиший ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Зарур ҳолларда, Бюро ўзига юкланган вазифаларни бажариш доирасида чақирилган алоҳида экспертларни контракт асосида жалб этиш ва меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти билан келишилган ҳолда амалга оширилади ва ҳукумат аппарати бўйича тегишли буйруқ билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2006 йил 3 апрелдаги ПҚ–316-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюроси тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.‎ Бюро директори — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси‎ — 1‎
2.‎ Ёқилғи-энергетика комплекси лойиҳалари бўйича эксперт‎ — 2
3.‎ Кимё ва металлургия саноати лойиҳалари бўйича эксперт‎ — 2
4.‎ Машинасозлик лойиҳалари бўйича эксперт‎ — 2‎
5.‎ Енгил саноат лойиҳалари бўйича эксперт‎ — 1‎
6.‎ Агросаноат комплекси, шунингдек йирик объектлар ва гидротехника иншоотлари қурилиши лойиҳалари бўйича эксперт‎ — 1‎
7.‎ Транспорт коммуникациялари ва алоқа лойиҳалари бўйича эксперт‎ — 1‎
Жами:‎ — 10‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 115-модда; 2007 й., 11-сон, 97-модда)