04.04.2006 йилдаги ЎРҚ-28-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 22.07.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ ТУРЛАРИ ҚИСҚАРТИРИЛГАНЛИГИ ҲАМДА СОДДАЛАШТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан
2005 йил 26 январда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 25 февралда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги ЎРҚ-677-сонли Қонунига асосан 2021 йил 27 майдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2021 й., 03/21/677/0155-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163–I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256–I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 54-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган тугатиш комиссиясини (тугатувчини) тайинлайдилар ҳамда ушбу Кодексга мувофиқ тугатиш тартиби ва муддатларини белгилайдилар. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, тугатиш комиссияси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тайинланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оралиқ тугатиш баланси юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган томонидан тасдиқланади. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, оралиқ тугатиш баланси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугаганидан кейин тугатиш комиссияси тугатиш балансини тузади, уни юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган тасдиқлайди. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, тугатиш баланси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 61-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисмидаги «рўйхатга олишни амалга оширувчи орган билан келишган ҳолда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи қисмидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 102-модданинг тўртинчи ва еттинчи қисмларидаги «тугатилаётган жамиятни давлат рўйхатидан ўтказган орган билан келишилган ҳолда» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 7 июндаги ЎРҚ-776-сонли Қонунига асосан 2022 йил 9 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 03/22/776/0498)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги 811–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 208-модда) 13-моддасининг учинчи қисмидаги «тартиб рақами ва лицензия берилган сана, уни берган орган, шунингдек мазкур лицензия қайси муддатга берилганлиги кўрсатилган ҳолда» деган сўзлар «тартиб рақами, лицензия берилган сана ва уни берган орган кўрсатилган ҳолда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7 ва 8-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1137-сонли Қонунига асосан 9-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 22 июль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1137/0396-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 4 апрел,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ–28-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 110-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2021 й., 03/21/677/0155-сон, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 03/22/776/0498; 21.04.2026 й., 03/26/1137/0396-сон)