Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
БУЙРУҒИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
супер элита, ЭЛИТА ВА КЕЙИНГИ АВЛОДЛАРГА МАНСУБ УРУҒЛИК ПАХТА ЕТИШТИРИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА БЎЛИШ УЧУН ХЎЖАЛИКЛАР ЎРТАСИДА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(Буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 13 мартда 1551-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида»ги ва «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 31 январдаги «2006 йилда пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари ва ғўзани навлар бўйича жойлаштириш тўғрисида»ги ПҚ-271-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Мазкур буйруқ кучга киритилган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2003 йил 18 январдаги 14-сонли «Уруғлик пахта етиштирувчи хўжаликларни танлов асосида рўйхатга олиш ҳақидаги» буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг ўринбосари О.Оллаберганов зиммасига юклатилсин.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 21 февраль,
39-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги
(Низомнинг номи Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 497-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 январдаги ПҚ-271-сонли қарорларига мувофиқ тажриба ва фермер хўжаликларига супер элита, элита ва кейинги авлодли уруғларини етиштириш ҳуқуқини бериш учун танлов ўтказиш қоидаларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
I. Умумий шартлар
1. Туманда уруғлик пахта етиштириш майдони, уруғлик учун экиладиган ғўза навлари ва кутиладиган уруғлик пахта хом ашёси ҳажмлари ғўза уруғчилиги Республика маркази ҳудудий бирлашмалари таклифлари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари томонидан тасдиқланган режага асосан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Туман ҳокими супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов ўтказиш комиссия таркибини тасдиқлайди ва танловни эълон қилиш бўйича қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия таркибига туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи (комиссия раиси), туман фермерлар кенгаши, туман уруғчилик инспекцияси, ўсимликларни ҳимоя қилиш туман отрядлари, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, туман техника назорати бўлими, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳосилоти ва бошқа тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари киритилиши лозим.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2012 йил 28 ноябрдаги 182-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-2, 27.12.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 52-сон, 598-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этганда йиғилиш ўтказишга ҳақли ҳисобланади.
Уруғлик пахта етиштириш тўғрисидаги ҳуқуқ 1 йилга берилади.
4. Туман ҳокимининг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларида осиб қўйилиши керак. Эълонда танловнинг ўтказиш вақти ва жойи, тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати ва танлов ўтказиш тартиби кўрсатилиши лозим.
5. Танлов уни ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, эълон қилинган кундан бошлаб 30 кундан кейин ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Танловда иштирок этиш ҳуқуқига пахта етиштирувчи фермер, тажриба ва бошқа хўжаликлар эга.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Комиссия супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун рухсат бериш бўйича танлов ўтказади. Комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади ва тасдиқлаш учун туман ҳокимига тақдим этилади. Мазкур баённома нусхалари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда ғўза уруғчилиги Республика марказининг ҳудудий бирлашмаларига тақдим этилади.
8. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танлов мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схема бўйича ўтказилади.
(7-8-бандлар Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
II. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун рухсат бериш умумий шартлари
(II-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
9. Танлов ўтказилиши тўғрисида эълон қилинган кундан бошлаб 30 кун давомида аризалар қабул қилинади.
10. Танловда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш танлов эълон қилинган куннинг 30-куни соат 18-00 да тўхтатилади. Агар 30-кун дам олиш кунига тўғри келса, дам олиш кунидан кейинги биринчи иш куни соат 18-00 да аризаларни қабул қилиш тўхтатилади.
11. Ариза ва ҳужжатларни комиссиянинг котиби қабул қилади. Комиссиянинг котиби даъвогарларга танловда юқори балл олиши учун имкон берадиган барча ҳолатларни тушунтириб, лозим бўлганда унинг ҳужжатларидаги камчиликларни ишчи тартибда бартараф этиш чораларини кўради. Комиссия котиби танловда иштирок этиш кунигача даъвогарнинг баҳоланадиган имкониятларини асослантирувчи ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим қилинишини, уларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлашга кўмаклашиши лозим.
III. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш тартиби
12. Танлов 5 иш кунида ўтказилади. Танлов икки босқичдан иборат бўлади:
биринчи босқичда ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва мазмуни текширилади;
иккинчи босқичда даъвогарларнинг аризаларида баён қилинган имкониятларининг асосланганлиги ўрганиб чиқилади ва якуний қарор қабул қилинади.
13. Даъвогарлар имкониятлари 10 баллик рейтинг шкаласида баҳоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда комиссия муайян супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун берилган ариза тақдим этган даъвогарларнинг ҳужжатлари асосида уларнинг таклифларини пухта ўрганиб чиқади. Бунда ариза берувчининг ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқатга яқинлиги ҳамда уларни бажариш имкониятлари ҳисобга олинади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
15. Танловда иштирок этувчи қатнашувчиларни танлашнинг биринчи босқичида даъвогарларнинг имкониятлари қуйидаги кўрсаткичлар асосида баҳоланади:
а) хўжаликларнинг ер унумдорлиги (туман ер тузиш ва кадастр бўлими маълумоти)га асосан 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли ёки белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.
б) хўжаликларнинг сув таъминоти (туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими маълумотлари)га асосан 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли ёки белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.
Ерларни шўрланганлик даражаси, сув йўлларига мослиги, сизот сувларнинг жойлашуви, кейинги 3 йилда ғўза касалликлари ва зараркунандаларига чалинмаганлиги ва бошқа кўрсаткичлар инобатга олинади.
в) хўжаликда ишлаётган ходимларнинг мутахассислиги тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳнома)га асосан 5 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли ёки белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.
г) даъвогарнинг қишлоқ хўжалигидаги иш стажини аниқлашда меҳнат дафтарчасига асосан фақат уруғчилик соҳасида ўталган иш стажи инобатга олинади ва 6 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
Бунда комиссияга меҳнат дафтарчасининг асли ёки белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;
д) хўжаликда ишлаётган ходимларнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳнома)га асосан 5 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли ёки белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.
е) даъвогарнинг мажбуриятлардан холи пул маблағлари мавжудлиги банк томонидан берилган маълумотномада тасдиқланган бўлиши лозим. Банк маълумотномаси банк Бошқаруви раиси ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган ва банк муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
ж) даъвогарнинг техника воситалари билан таъминланганлиги уларнинг тури ва техник имкониятларидан келиб чиқиб 1 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
Комиссияга техника воситалари техник паспортларининг асл нусхалари тақдим этилади.
Танловга таклиф этилган техника воситалари қуйидагилар асосида баҳоланади:
техника воситаларини баҳолашда фақатгина техник паспортидаги техник созлиги тўғрисидаги белги мавжуд бўлган техника воситаларигина инобатга олинади;
таклиф этилган барча турдаги техника воситалари учун қўйилган баллар йиғиндиси 15 баллдан ошмаслиги лозим.
з) даъвогар сўнгги уч йилда пахта хом ашёси етказиб бериш шартномаларининг бажарилиши тўғрисидаги туман статистика бўлими томонидан берилган маълумот асосида 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
Даъвогарнинг ҳар бир кўрсаткичи бўйича тегишли баллни бериш масаласи комиссия аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган кўрсаткичлар асосида кўпчилик овоз билан ҳал этилади ва ҳар бир кўрсаткич бўйича битта балл берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Йиғилишда комиссия аъзоларининг кўпчилик овозига кўра қўйилган рейтинг балларига асосан танлов ғолиблари аниқланади.
Танловда ҳар бир комиссия аъзоси томонидан даъвогарга қўйилган баллар йиғиндиси комиссияда балл қўйган аъзолар сонига бўлинади ва даъвогарга қўйилган ўртача балл ҳисоблаб чиқарилади.
17. Энг кўп балл тўплаган даъвогар танлов ғолиби деб комиссия раиси томонидан эълон қилинади.
18. Туманда уруғлик етиштириш учун талаб этиладиган майдонга қараб, кейинги ўринларни эгаллаган даъвогарлар ҳам уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлади.
19. Комиссия якуний йиғилишининг баённомаси мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклда икки нусхада тузилиб, комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланади.
20. Комиссиянинг якуний йиғилиши баёни ва унга илова қилинган ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ғўза уруғчилиги бирлашмаларига юборилади (туман ҳокимияти қошидаги комиссия билан келишган ҳолда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
IV. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун даъвогарларни танлаш ва танлов ўтказиш ишлари бўйича ҳужжатларни юритиш
(IV-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун даъвогарларни танлаш ва танлов ўтказиш бўйича ҳужжатлари комиссия котиблари томонидан юритилади. Комиссия котиби, қоида тариқасида, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходими бўлади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Комиссиянинг даъвогарларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ барча ҳужжатлари алоҳида йиғма жилдларда сақланади. Мазкур ҳужжатлар уруғчилик хўжаликларининг барчаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг 2 ҳафта мобайнида республика ғўза уруғчилиги марказининг идоравий архивига топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Ҳар бир йиғма жилдда қуйидаги ҳужжатлар тикилиши лозим:
а) танловларга даъвогарлар томонидан тақдим этилган аризалари ва унга илова қилинган ҳужжатлар;
б) комиссиянинг танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонлари;
в) танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш варақаси;
г) комиссиянинг ҳар бир ариза бўйича даъвогарларни танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги қарорлари;
д) ҳар бир комиссия аъзоси томонидан тўлдирилган танлов варақалари;
е) танлов якуни бўйича қўйилган баллар ҳисоб-китоби;
ж) танлов ўтказиш якунлари юзасидан комиссия томонидан қабул қилинган баённомалари;
з) даъвогарларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар.
Жилдга рейтинг баллари беришга асос бўлган барча ҳужжатлар (шу жумладан асли тақдим этилган ҳужжатларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари) тикилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Комиссиянинг фаолиятига доир ҳужжатларни тўлиқ юритилиши, сақланиши ва белгиланган муддатларда архивга топширилишига комиссия раиси ва котиби шахсан жавобгар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
V. Танлов ғолибларининг вазифалари, функциялари ва жавобгарлиги
25. Танлов ғолибларининг асосий вазифалари:
республика эҳтиёжини қондириш учун навлар бўйича зарур миқдордаги, стандарт талабларига мос келувчи нав уруғларининг авлодларини ҳисобга олган ҳолда етиштириш;
кўпайтирилаётган навнинг қимматли хўжалик, технологик хусусиятларини сақлаб қолиш;
юқори сифатли ва нав софлигига эга бўлган супер элита ва элита уруғларини етиштириш;
супер элита ва элита уруғликларини етиштириш ва қайта ишлаш тартиб ва қоидаларига амал қилиш;
нав муаллифлари ва нав оригинаторлари томонидан ишлаб чиқилган илмий асосланган тавсиялар асосида агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда ва меъёрларда сифатли ўтказилишини таъминлаш.
Танлов ғолиблари ўзларига юклатилган вазифаларга асосан қуйидаги функцияларни амалга оширади:
уруғлик майдонларини юқори унумдор, механизмлар ёрдамида ишлов беришга қулай, сув билан яхши таъминланган, шўрланмаган ва текис далаларда жойлаштиради;
алмашлаб экиш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш дастурини тузиш ва уларнинг ҳисобини олиб боради;
ҳар бир гектар супер элита ва элита чигити экилган майдонларни бир мутахассис ҳисобида биттадан юқори малакали уруғчи-мутахассислар билан таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
супер элита ва элита майдонларини ихчам қилиб жойлаштириш, белгиланган тартибда ва мақбул муддатларда оралиқ ҳимоя масофани сақлаган ҳолда экади;
фойдаланишга рухсат этилган препаратлар билан зарарсизлантирилган уруғларни экади;
нав ва тур тозалиги бўйича дала кўриги ва ўтоғини йилига камида икки марта ўтказишни ташкиллаштиради.
(V-бўлим Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Якуний қоидалар
27. Ушбу Низомда тартибга солинмаган масалалар Комиссия томонидан амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган тартибда ҳал этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Мазкур Низом «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан келишилган.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
(Низомнинг 27-28-бандлари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) мувофиқ 26-27-бандлар деб ҳисоблансин — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
«Келишилди»
«Ўзпахтасаноат» уюшмаси бошқаруви раиси Э. ЗИКРИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 21 февраль,
Олдинги таҳрирга қаранг.
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта
етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида
танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида
танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танловини ўтказиш схемаси
(1-илованинг рақамланиши ва унинг номи Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш
ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов
ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов
ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
(2-илованинг рақамланиши Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда даъвогарларнинг имкониятларини баҳолайдиган
РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ
РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ
| Т/р | Баҳолаш меъзонлари | Рейтинг кўрсаткичлари | Рейтинг баллари | Тақдим этиладиган ҳужжатлар |
| 1 | Экин майдони ҳолати | 60 балл бонитетдан юқори 50 дан 60 гача 40 дан 50 гача |
10 балл 8 балл 4 балл |
Туман ер ресурслари бўлимининг маълумоти |
| 2 | Сув таъминоти | Яхши Ўрта Ёмон |
10 балл 8 балл 4 балл |
Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг маълумоти |
| 3 | Хўжалик ходимларининг мутахассислиги | Уруғчилик бўйича агроном, агроном иқтисодчи, юрист инженер, ҳисобчи, механик, зоотехник, ветеринар, бошқа мутахассис |
10 балл 9 балл 8 балл 7 балл 5 балл |
Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси |
| 4 | Хўжалик ходимларининг қишлоқ хўжалигидаги иш стажи | 15 йил ва ундан юқори 10 йилдан 15 йилгача 5 йилдан 10 йилгача 3 йилдан 5 йилгача 1 йилдан 3 йилгача |
10 балл 9 балл 8 балл 7 балл 6 балл |
Меҳнат дафтарчаси ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси |
| 5 | Хўжалик ходимларининг маълумоти | Олий Ўрта махсус Ўрта |
10 балл 7 балл 5 балл | Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси |
| 6 | Даъвогар ҳисобварағидаги мажбуриятлардан озод бўлган мавжуд пул маблағи ёки мол-мулки | 10 млн. сўмдан юқори 5 млн. — 10 млн. сўмгача 1 млн. — 5 млн. сўмгача 500 мингдан — 1 млн. сўмгача |
10 балл 8 балл 6 балл 4 балл |
Банк маълумотномаси. Танловга мол-мулк таклиф этилган тақдирда, унинг баҳосини ва унга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат |
| 7 | Даъвогарга тегишли яроқли техника | Ҳайдов трактори ёки ўрим техникаси. Ишлов бериш трактори. Транспорт трактори. Юк машинаси. Енгил машинаси. Бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси | 10 балл 9 балл 8 балл 2 балл 1 балл 1 балл |
Техник паспорт |
| 8 | Даъвогарнинг сўнгги уч йил давомида пахта хом ашёси етказиб бериш бўйича шартномаларнинг бажарилиши | 3 йил сурункали бажарганда 3 йилдан 2 йил бажарганда 3 йилдан 1 йил бажарганда |
10 балл 8 балл 6 балл |
Туман статистика бўлими томонидан берилган маълумотнома |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш
ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов
ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов
ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
(3-илованинг рақамланиши Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2007 йил 1 мартдаги 54-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551-1, 24.03.2007 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 13-сон, 120-модда)
| | | |
| _________ вилояти _______ тумани ______________________________________ комиссияси йиғилишининг | ||
| | (комиссиянинг номи) | |
|
____________-СОНЛИ БАЁННОМАСИ | ||
| _____________ вилояти _________________ тумани «___» _________ 200_ йил | ||
| Раислик қилди: ________________________________________________________________________________ | ||
|
(комиссия раиси Ф.И.Ш.) | ||
| Қатнашдилар: _________________________________________________________________________________ | ||
|
(комиссия аъзоси Ф.И.Ш.) | ||
|
_______________________________________________________________________________________________ | ||
|
(комиссия аъзоси Ф.И.Ш.) | ||
| ______________________________ уруғчилик хўжаликлари ўртасида ўтказилган танлов якунлари тўғрисида. | ||
| Кун тартибидаги масала юзасидан комиссия раиси _________________________________________________ | ||
| ___________________________________________________________________________ ахбороти эшитилди. | ||
| ___________________________________________________________________________________________ | ||
| Кун тартибидаги масалани муҳокама қилиб, комиссия | ||
|
ҚАРОР ҚИЛАДИ: | ||
| __________________ уруғчилик хўжаликлари ўртасида ўтказилган танлов якунлари қуйидагича тасдиқлансин. | ||
| |
| Т/р | Танлов ғолибининг номи | Майдони, га | Тўплаган бали |
| 1. | | | |
| 2. | | | |
| 3. | | | |
| 4. | | | |
| 5. | | | |
| Комиссия раиси | __________________________ |
__________________ |
| |
(Ф.И.Ш.) |
(имзо) |
| Комиссия аъзолари: | __________________________ |
__________________ |
| |
(Ф.И.Ш.) |
(имзо) |
| Котиб | __________________________ |
__________________ |
| |
(Ф.И.Ш.) |
(имзо) |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 88-модда; 2007 й., 13-сон, 120-модда; 2012 й., 52-сон, 598-модда; 2016 й., 5-сон, 46-модда; 2017 й., 2-сон, 38-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 10/17/1551-5/0417-сон)