Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни ҳамда уларни расмийлаштиришни янада тартибга солиш, автомототранспорт воситалари билан битишувларни содир этишда фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар ва битишувларни расмийлаштиришнинг белгиланган тартибини таъминлаш, белгиланган қоидаларга сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.
Белгиланган тартиб бузилиши аниқланган тақдирда айбдор мансабдор шахслар жавобгарликка, зарур ҳолларда жиноий жавобгарликкача тортилсин, нотариуслар эса лицензиядан ҳам маҳрум қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномаларни, уларни бошқа шахсга бериш (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя) ва ижарага бериш шартномаларини нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқлаш фақат қатъий ҳисобда турадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган, «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланадиган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади;
нотариал тартибда тасдиқланган бошқа шахсга бериш шартномалари рўйхатдан ўтказилиши, ишончномалар ва ижарага бериш шартномалари эса — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида ҳисобга қўйилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилаб қўйилсинки, автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш ҳуқуқига олдин берилган ишончномалар мазкур қарорга мувофиқ улар амал қилишининг қолган муддатига қайта расмийлаштирилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги кўрсатиб ўтилган ишончномалар 2007 йил 1 январгача давлат божи ундирилмасдан қайта расмийлаштирилишини таъминласинлар.
Ишончномалар қайта расмийлаштириш учун тақдим этилмаган тақдирда 2007 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
4. Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномаларни, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномаларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ДЙҲХХ органлари айбдор шахсларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортган ва уларни транспорт воситасини бошқаришдан вақтинча четлатган ҳолда автомобиль эгалари томонидан автомототранспорт воситаларини расмийлаштириш тартибига риоя этилиши устидан тегишли назоратни амалга оширсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Б. Мустафоев ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б. Матлюбов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномаларни, уларни бошқа шахсга бериш (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя) ва ижарага бериш шартномаларини расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахслар томонидан мазкур юридик шахсларнинг ходимларига автотранспорт воситаларидан фойдаланишга ишончномалар берилиши ҳолларига;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб аталади) рўйхатдан ўтказилмайдиган транспорт воситаларига татбиқ этилмайди.
3. Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар, уларни бошқа шахсга бериш (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя) ва ижарага бериш шартномалари нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқланиши керак. Автомототранспорт воситаларини:
ихтисослаштирилган савдо корхоналари (автомототранспортни ишлаб чиқарувчи корхоналар, уларнинг вакиллари ва воситачи (дистрибьюторлик) ташкилотлар);
Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг ҳудудий бўлимлари суд ижрочиларининг туман (шаҳар) бўлимлари суд ижрочилари томонидан сотиш ҳоллари бундан мустасно.
«Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномалар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари консуллари томонидан ҳам тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб келинган автомототранспорт воситаларига ишончномалар бериш, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш улар божхона органларида расмийлаштирилгандан ва ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтмаган автомототранспорт воситаларининг бозорларда олди-сотдиси ва айирбошланиши, шунингдек автомототранспорт воситаларини биржалар орқали сотиш тақиқланади.
18 ёшга тўлмаган шахсларга автотранспорт воситалари, 16 ёшга тўлмаган шахсларга мототранспорт воситалари ишончномаларини, бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномаларини расмийлаштиришга йўл қўйилмайди, лотерея ва бошқа оммавий ўйинларнинг ютуқлари бўлган, қонунда белгиланган тартибда мерос қилиб олинган автомототранспорт воситалари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномаларни, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш мазкур Низомда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига, «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш ҳуқуқи билан боғлиқ ишончномаларни, бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномаларини тасдиқлаш бошқа шахсга бериш тақиқланмаганлиги ва хатлаб қўйилмаганлиги текширилгандан кейин амалга оширилади.
Нотариуслар томонидан бошқа шахсга бериш шартномалари тасдиқлангунга қадар автомототранспорт воситалари автомототранспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ёки битим содир этилган (сотиб олувчининг танловига кўра) жойдаги ДЙҲХХ органларида агрегатлар рақамлари рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилиши керак. Агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги кўздан кечирган мансабдор шахснинг фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари, кўздан кечирилган сана кўрсатилган ва мансабдор шахс имзоси қўйилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш ҳужжатидаги штамп билан тасдиқланади. Штамп 10 кун мобайнида амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномаларни, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш фақат қатъий ҳисобда турадиган, ҳимоя даражасига, серияга, тартиб рақамига ва ҳудудий кодга эга бўлган гербли (махсус) бланкаларда амалга оширилади. Бунда ишончнома бўйича ишончли шахсга, бошқа шахсга бериш шартномаси бўйича сотиб олувчига ва ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага олувчига берилиши керак бўлган биринчи нусха гербли (махсус) бланкада расмийлаштирилади. Агар ишончнома биттадан ортиқ ишончли шахсга берилган тақдирда, у ишончли шахслар сони бўйича гербли (махсус) бланкада расмийлаштирилади. Қолган нусхаларда гербли (махсус) бланканинг серияси, тартиб рақами ва ҳудудий коди кўрсатилади.
Гербли бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Консуллик муассасалари ишончномаларнинг гербли (махсус) бланкалари билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Гербли (махсус) бланкалардаги ишончномалар ва шартномалар нотариал тартибда тасдиқланганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида герб йиғими ундирилади.
Герб йиғими Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ихтиёрида қолади ва гербли бланкалар тайёрлашга ҳамда бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган автомототранспорт воситалари тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини яратишга, шунингдек давлат нотариал идораларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга мақсадли тартибда сарфланади.
Гербли (махсус) бланкалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш шартномалари, шунингдек автотранспорт воситаларини ихтисослаштирилган савдо корхоналари ва кимошди савдолари орқали сотиш шартномаси (баённома) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, уларнинг ҳисобини олиб бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш ишларини тартибга солиш ҳақида» 1997 йил 26 майдаги 256-сон қарорига мувофиқ бир вақтнинг ўзида автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказган ва ҳисобдан чиқарган ҳолда сотиб олувчининг яшаш жойидаги (турган жойидаги) ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилиши керак.
Автотранспорт воситаларини 18 ёшга тўлмаган шахсларга, мототранспорт воситаларини 16 ёшга тўлмаган шахсларга истисно тариқасида рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ушбу шахсларга расмийлаштирилади, гувоҳномага ва автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш карточкасига: «Транспорт воситаси эгаси 18 (16) ёшга тўлгунга қадар васийлик ва ҳомийлик органларининг ёки уларнинг қонуний вакилларининг (ота-оналари, фарзандликка олувчилар ва ҳомийлар)нинг рухсатисиз бошқа шахсга бериш шартномалари, ишончномалар бериш ва ижарага бериш шартномаси тузиш тақиқланади)» деган ёзув киритилади.
Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар ва уларни ижарага бериш шартномалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда автомототранспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилиши керак. Ҳисобга қўйиш тўлов ундирилмасдан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Нотариуслар томонидан тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномалари нотариал тартибда тасдиқланган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида ДЙҲХХ органларида рўйхатга олиш (ҳисобга қўйиш) учун тақдим этилади.
ДЙҲХХ органлари тегишли нотариал идоралардан уларга нисбатан ишончномалар ва шартномалар тасдиқланган автомототранспорт воситаларига тегишли тезкор маълумотларни олиш йўли билан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномалари автомобиль эгалари (ижарага олувчилар ва ишончли шахслар) томонидан ДЙҲХХ органларида ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши (ҳисобга қўйилиши) бўйича талабларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади.
Автомототранспорт воситаларини мазкур банд талабларини бузган ҳолда бошқариш қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқаришдан вақтинча четлатилган ҳолда уларни маъмурий жавобгарликка тортишга олиб келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан гербли бланкалар бўйича ҳар ойлик ҳисобот юритилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги йилнинг ҳар чорагида тасдиқланган автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар, уларни бошқа шахсга бериш ва ижарага бериш шартномалари бўйича таққослаш ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат нотариал идораларида автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш ва тақиқланганлиги ва хатлаб қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлар банки (ҳужжатли) шакллантирилишини таъминлайди. Маълумотлар банкини шакллантирадиган давлат нотариал идоралари рўйхати тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан ДЙҲХХ органлари билан биргаликда қўшимча равишда тегишли ҳудуд бўйича бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган автомототранспорт воситалари тўғрисидаги электрон маълумотлар банки юритилади.
Автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга бериш тақиқланиши ва тақиқ олиб ташланиши, шунингдек бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган автомототранспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш тартиби бошқа манфаатдор идоралар билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда мазкур Низом талабларини тушунтириш ва автомототранспорт воситалари эгалари эътиборига етказиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.