Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
1. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида 2005 йил 26 октябрда Москва шаҳрида имзоланган фавқулодда вазиятларни бартараф этишга кўмаклашишда ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари ижроси устидан назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 3 март,
ПҚ-297-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 10-сон, 72-модда)