Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 28.02.2006 йилдаги ПҚ-294-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Ҳужжат 14.12.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари томонидан назоратнинг сусайиши натижасида йўловчилар ташиш хавфсизлиги талабларини қўпол равишда бузиш ҳоллари ва одамлар қурбон бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари сони ортгани қайд этиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси органлари йўловчилар ташийдиган автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва носозларини, шунингдек, фойдаланишга яроқсизларини аниқлашда масъулиятсизликка йўл қўйишмоқда. Шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларида қатнайдиган автотранспорт воситалари йўналишга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказилмасдан фойдаланилмоқда, ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтмаяптилар. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг шаҳар йўловчи транспортини бошқариш бўйича ваколатли органлари томонидан шаҳар йўналишларига лицензия беришнинг белгиланган талабларига риоя қилинмаяпти, йўловчиларни ташувчилар устидан йўналиш назорати қониқарсиз олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ишларида жиддий камчиликларга йўл қўйганликлари учун Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати (ЙҲХДХ) органи раҳбари С. Ирисбеков ва Тошкент вилояти ЙҲХДХ органи раҳбари А. Ҳамидуллаев Ички ишлар вазирининг буйруғи билан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЙҲХДХ органлари раҳбарияти томонидан (Г. Болтабоев) йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўловчи транспорти соҳасидаги қоидабузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, йўловчилар ташийдиган транспорт воситаларининг техник ҳолатини назорат қилиш бўйича юкланган мажбуриятлар ижросига нисбатан масъулиятсиз муносабатда бўлаётгани кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳар ҳокими А. Тўхтаев ва Тошкент вилояти ҳокими М. Куччиев, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. Абдувалиевга йўловчи транспортини назорат қилиш сусайтирилгани, йўловчилар ташишни амалга ошириш учун лицензия беришнинг белгиланган талаблари бажарилмаётгани ҳамда автотранспорт воситаларига зарур ва хавфсиз иш шароитлари таъминланмаётгани қатъий кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилишда ЙҲХДХ органлари шахсий таркиби масъулиятини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат асосида йўловчилар ташишда фойдаланиладиган автотранспорт воситалари икки ой муддатда техник кўрикдан ўтказилишини таъминласин, бунда уларнинг техник ҳолати сифатига ва жиҳозланиши йўл ҳаракати хавфсизлиги стандартлари, қоидалари, нормаларига, шунингдек, уларнинг қайд этиш маълумотларига мос келишига алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари зарур шарт-шароитлар яратилишини ҳисобга олган ҳолда йўловчи ташувчилар, жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг автотранспорт воситалари техник кўрикдан ўтказиладиган жойларни аниқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари мазкур йўловчи ташувчилар ўртасида транспорт воситаларининг тегишли техник ҳолатини таъминлаш учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб борсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПФ-5525-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда минтақаларда йўловчи ташишни лицензиялаш ва мувофиқлаштириш бўйича ижро этувчи ҳокимият органлари ҳузуридаги тузилмалар фаолиятини Тошкент шаҳрида яратилган намуна асосида ташкил этиш тўғрисида таклифлар, шунингдек, Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом лойиҳасини киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини лицензиясиз амалга оширишда айбдор бўлган шахслар суд орқали базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 дан 150 баробаригача миқдорда жарима солиш йўли билан маъмурий жавобгарликка тортилади. Маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг бир йил мобайнида айни шундай ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, йўловчи ташиш транспорти ҳуқуқбузарлик воситаси сифатида мусодара қилинади ва айбдор шахс қонунда белгиланган жавобгарликка тортилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини имтиҳондан ўтказиш ва уларга ҳайдовчилик гувоҳномасини топшириш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (малакасини ошириш) тартиби ва муддатлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун киритсин, бунда йўловчилар ташишда иштирок этувчи ҳайдовчилар таркибини ўқитиш ва тайёрлаш қоидаларини такомиллаштириш, имтиҳон ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномалари бериш, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берадиган ҳужжатни олишга ўқитадиган инструкторларга нисбатан қўйиладиган малака талабларини ошириш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 28 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-294-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 9-сон, 64-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)