Ҳужжат кучини йўқотган 26.09.2016 23.02.2006 йилдаги ПФ-3722-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.09.2016
Ҳужжат 23.02.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА САВДОНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ ҲАМДА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТ ЯРАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги ПФ-4841-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо соҳасидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, улгуржи савдо тизимини янада такомиллаштириш, улгуржи, чакана савдо билан истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида барқарор шартномавий муносабатлар учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳолига савдо хизмати кўрсатиш сифати даражасини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ўзбексавдо» ва «Ўзбекбирлашув» акциядорлик компаниялари муассисларининг «Ўзбексавдо» ва «Ўзбекбирлашув» акциядорлик компанияларини, шунингдек, ҳудудий савдо-ишлаб чиқариш «Савдо» акциядорлик компанияларини тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги тугатилаётган ва қисқартирилаётган тузилмалар фаолияти билан боғлиқ харажатларнинг тасдиқланган кўрсаткичларига зарур тузатишлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 31 октябрдаги Р-2360-сонли фармойиши билан тузилган ишчи гуруҳнинг, иловага мувофиқ, истеъмол товарларининг асосий гуруҳлари бўйича ҳудудий (вилоятлараро, туманлараро ва вилоят) базалари тармоқларига эга бўлган ихтисослаштирилган республика улгуржи база-контораларини шакллантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур республика улгуржи база-контораларининг фаолиятини мувофиқлаштириш учун қонунчиликда белгиланган тартибда Улгуржи савдо корхоналари уюшмасини ташкил қилиш зарур деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар республика ихтисослаштирилган улгуржи база-контораларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чакана савдо корхоналарини, айниқса қишлоқ, бориш қийин ва тоғли ҳудудларда жойлашган корхоналарни тузилган шартномаларда назарда тутилган ҳажм ва турдаги истеъмол товарлари билан барқарор таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички истеъмол бозорида маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, мамлакатимиз корхоналари билан барқарор савдо алоқалари ўрнатиш ва саноат ҳамда озиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш учун буюртмаларни жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чакана савдо ташкилотлари томонидан бериладиган буюртмалар асосида бозорни истеъмол товарлари билан таъминлаш, жумладан республикада ишлаб чиқариш чекланган ёки чиқарилмайдиган товарларни импорт бўйича харид қилиш ҳисобига амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий улгуржи-савдо технологияларини жорий этиш, техника билан жиҳозлаш масалаларида, шунингдек айланма маблағларни шакллантиришда ҳудудий базаларга ёрдам кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, юридик шахс ҳисобланувчи республика ихтисослаштирилган улгуржи базалари очиқ акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади, фаолият кўрсатаётган ва янгидан ташкил этилаётган республика ҳамда вилоят улгуржи базалари, шу жумладан, тугатилаётган «Ўзбексавдо» ва «Ўзбекбирлашув» акциядорлик компаниялари тизимига кирувчи улгуржи базалар, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар унинг муассислари бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси бир ой муддатда белгиланган тартибда ихтисослаштирилган ҳудудий базалар рўйхатини, Республика улгуржи база-конторалари тўғрисидаги намунавий низомни, шунингдек, улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияларни олиш тартибини белгилаб берадиган ҳужжатлар пакетини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган улгуржи база конторалар, уларнинг ҳудудий базалари, вилоят «Матлуботсавдо» акциядорлик компаниялари, истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо корхоналари ўртасидаги ўзаро савдо муносабатлари узоқ муддатли ва ўрта муддатли шартнома асосида қурилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган ургуржи база-конторалар ва уларнинг ҳудудий базалари, шунингдек, вилоят «Матлуботсавдо» акциядорлик компаниялари чакана савдо корхоналари республиканинг қайси ҳудудида жойлашганидан қатъи назар улар билан олди-сотди шартномаларини тузиш ҳуқуқига эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва уларнинг ҳудудий базалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бориш қийин ва тоғли ҳудудларда фаолият кўрсатаётган чакана савдо корхоналари беш йил муддатга мулк солиғи тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йилнинг 1 апрелидан бошлаб бориш қийин ва тоғли ҳудудларда янги ташкил этилаётган савдо корхоналари учун рўйхатга олиш йиғими суммаси битта энг кам иш ҳақи миқдорида белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Молия вазирлиги Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалар ва уларнинг ҳудудий базалари томонидан солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлаш тартиби тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда ушбу Фармонни ижро этишга оид ҳужжатлар, жумладан Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси, ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари, савдо фаолиятини амалга ошириш талабларини тасдиқлаш, шунингдек, «Ўзбекбирлашув» ва «Ўзбексавдо» акциядорлик компанияларини тугатиш бўйича комиссияни тузиш борасидаги ҳужжатларнинг лойиҳаларини киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда «Матлуботсавдо» ҳудудий компанияларининг фаолиятини ўрганиб чиқсин ва унинг натижаларига кўра улар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда қишлоқ, бориш қийин ва тоғли ҳудудлар аҳолисининг зарур товарларга бўлган талаб-эҳтиёжини қондириш бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 23 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-3722-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2006 йил 23 февралдаги ПФ-3722-сонли Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ихтисослаштирилган
улгуржи база-конторалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
№‎

Ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалар‎

Ихтисослашув йўналиши‎

Жойлашган манзили‎

Улгуржи база-конторалар қуйидаги корхоналар негизида ташкил этилади‎

1.‎ «Газмол»‎ Барча турдаги текстиль маҳсулотлари улгуржи савдоси‎ Тошкент шаҳри, Қушбеги кўчаси, 20-а уй‎ Тошкент «Газмол» ОАЖ‎
2.‎ «Кийим»‎ Кийим ва тикув маҳсулотлари улгуржи савдоси‎ Тошкент шаҳри, Толариқ кўчаси, 36-уй‎ Тошкент «Кийим» ОАЖ‎
3.‎ «Пойафзал ва спорт моллари»‎ Барча турдаги пойафзаллар, жисмоний тарбия ва спорт моллари, мотоцикллар, велосипедлар ва уларга эҳтиёт қисмлар улгуржи савдоси‎ Тошкент шаҳри, Толариқ кўчаси, 26-уй‎ Тошкент «Пойафзал ва спорт моллари» ОАЖ, Тошкент «Спорт моллари» ОАЖ‎
4.‎ «Хўжалик ва қурилиш моллари»‎ Барча турдаги хўжалик истеъмол маҳсулотлари, мебеллар ва қурилиш моллари улгуржи савдоси‎ Тошкент шаҳри, Толариқ кўчаси, 24-уй‎ Тошкент «Хўжалик моллари» ОАЖ, Тошкент «Жиҳоз» ОАЖ‎
5.‎

«Маданий моллар»‎

Маданий-маиший маҳсулотлар, телерадиоапаратуралари, компьютер техникаси, қоғоз ва канцелярия маҳсулотлари, мактаб ўқув қуроллари улгуржи савдоси‎ Тошкент шаҳри, Шоҳсанам кўчаси, 5-уй‎ Тошкент «Маданий моллар» МЧЖ‎
6.‎

«Атторлик»‎

Атторлик-галантерея, гилам, гилам буюмлари, пайпоқ маҳсулотлари ва ювиш воситалари улгуржи савдоси‎ Тошкент шаҳри, Жомий, Мавзук тор кўчаси, 5-уй‎ Тошкент «Атторлик» ОАЖ‎
7.‎

«Озиқ-овқат моллари»‎

Гўшт-сут, балиқ, баққоллик-қандолат маҳсулотлари ва мева-сабзавот консервалари улгуржи савдоси‎ Тошкент шаҳри, Олтинкўл 2-тор кўчаси, 115-уй‎ Тошкент «Гўшт-сут савдо» ОАЖ Тошкент «Баққоллик» ОАЖ ‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 8-сон, 49-модда; 2009 й., 10-11-сон, 105-модда; 2011 й., 22-23-сон, 221-модда)