Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 11.01.2006 йилдаги ПФ-3713-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжат 11.01.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда Тошкент шаҳри аҳолисига транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Автобуслар парки изчил янгиланмоқда, сервис хизмати тармоғи ташкил этилган ва бу йўловчилар ташиш хавфсизлигини ошириш имконини бермоқда. Шаҳар йўловчи транспортининг янги, мунтазам йўналишлари очилди, метрополитеннинг Юнусобод йўналиши ишга туширилиши таъминланди, хусусий йўловчи ташувчилар кўрсатаётган хизматлар ҳажмини ошириш имконини берадиган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий база яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, жамоат транспортида аҳолига хизмат кўрсатиш тизимида бозор механизмларини жорий этиш жараёни суст бормоқда. Хусусий йўловчи ташувчиларнинг тендер савдоларида иштирок этишида ва йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатишидаги турли чеклашлар транспорт хизматлари бозори ривожига тўсқинлик қилмоқда. «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компаниясида корхоналарнинг низом жамғармасидаги давлат улушини қисқартириш бўйича мақсадли ишларнинг амалга оширилмаётгани автобус парклари, ҳайдовчилар ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, йўналишларда вақтида ва ишончли ҳаракатланиш ҳамда ҳаракатланувчи таркибни сақлаш ва йўловчи ташиш таннархини пасайтириш борасидаги мустақиллиги, моддий манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш имконини бермаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри аҳолисига транспорт хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш, барча мулкчилик шаклидаги йўловчи ташувчилар ўртасида ошкора рақобат учун қулай шароит яратиш, кўрсатилаётган хизматларнинг сифат стандартларига мос бўлиши ва йўналишларда ҳаракат жадвалларига риоя этиш даражасини ошириш, йўловчи ташишлар бўйича буюртмачи ва пудратчи вазифаларини аниқ белгилаш, йўловчи транспорти ходимлари моддий манфаатдорлигини кучайтириш, ноишлаб чиқариш ва маъмурий-бошқарув харажатларини камайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компанияси Кенгашининг мазкур компанияни тугатиш тўғрисидаги қарори маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Тошшаҳарйўловчитранс» АК негизида йўловчилар ташиш бўйича «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси Тошкент шаҳар йўловчи транспорти соҳасида ишлаётган хўжалик жамиятлари, давлат, хусусий ва бошқа ташкилотларни шартнома асосида бирлаштиради, ўз фаолиятини мустақил юридик шахс сифатида тўлиқ хўжалик ҳисоби тамойиллари асосида амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси «Тошшаҳарйўловчитранс» АКнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича, шу жумладан, амалдаги қонунчиликка мувофиқ тугатилаётган компаниянинг акциядорлари олдидаги мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасига 1-иловада* қайд этилган тузилмалар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар йўловчилар ташиш бўйича «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг шаҳар йўловчи транспорти хизматларига бўлган эҳтиёжини қондириш, йўловчи транспортининг йўл ҳаракати хавфсизлигининг юқори даражасига риоя этган ҳолда, йўналишларда бир маромда ва ишончли ҳаракатини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт корхоналари мулки, шу жумладан автотранспорт воситаларининг сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланиш устидан мониторинг олиб бориш, акциядорлик жамиятларига давлат активларини сотишда ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча йўловчи ташувчиларга шартнома асосида хизмат кўрсатувчи, шу жумладан таъмирнинг барча турлари ва ҳаракатдаги таркибни модернизация қилиш ҳамда уларга сервис хизмати кўрсатиш бўйича транспорт инфратузилмасини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчиларни ташиш хизматларига бўлган талаб, иқтисодий асосланган харажатлар ва йўловчи транспортининг рентабеллигини оширишдан келиб чиққан ҳолда, шаҳар йўловчи транспортида тарифларни шакллантиришда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси автобус паркларининг давлат активларини хусусий мулк сифатида сотиш механизмини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи комиссия 2-иловага* мувофиқ ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи комиссия бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006—2010 йиллар мобайнида «Тошавтобустранс» компанияси автобус паркларининг давлатга тегишли акциялар пакетлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан жалб этилган хорижий кредитлар ҳисобига харид қилинган автобусларни, мулк қийматини баҳолаш, сотиш босқичлари, тўлов жадваллари ва инвесторларнинг давлат активларини сотиб олишдан манфаатдорлигини оширишга ёрдам берувчи механизмларни кўзда тутган ҳолда, хусусий мулк қилиб сотиш тартиби тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон тажрибасини ўрганиш асосида, йўл ҳақи тўлашни соддалаштириш, маблағларни тўлиқ йиғиб олиш ва хизмат кўрсатишдан тушган пулни яширишдан иборат суиистеъмолликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, жамоат транспортида йўл ҳақини тўлаш тизимини босқичма-босқич такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ва киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Транспортнинг барча турларини мувофиқлаштириш марказини Тошкент шаҳар ҳокимлигининг таркибий бўлинмаси сифатида Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментига айлантириш тўғрисидаги Тошкент шаҳар ҳокимлигининг таклифи маъқуллансин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча транспорт турлари ҳаракатини мувофиқлаштириш, йўналишлар тармоғини тартибга солиш ва мақбул ҳолга келтириш, шаҳарда йўловчи ташиш бўйича буюртмачи вазифасини бажариш, лицензиялар бериш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда йўловчи ташиш йўналишларини қатъий тендер асосида белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобат муҳитини вужудга келтириш ва барча йўловчи ташувчилар, шу жумладан хусусийлар учун транспорт хизматлари бозорида тенг шароит яратиш, жамоат транспорти иши натижаси ва самарадорлигини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар автобус ва электр транспортида йўловчи ташиш бўйича чекланган тарифларни белгилаш юзасидан Тошкент шаҳри ҳокимлигига молия идоралари билан келишилган таклифларни киритиш, уларга риоя этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида йўловчи ташишнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий этиш, шу жумладан ерусти йўловчи транспортида йўл ҳақи тўлаш ҳисоб-китоби тизимини автоматлаштириш ва шаҳар йўловчи транспорти ҳаракат йўналишларида назорат ўрнатиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги жамоат йўловчи транспортини қайта ташкил этиш ва ислоҳ қилиш бўйича мазкур Фармонда кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишда шаҳар транспортида йўловчи ташиш тарифлари ошишининг олдини олишга қаратилган барча чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича қарор лойиҳасини киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автобус парклари ва электр транспорти корхоналари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия тузсин, уни ўтказиш муддатлари, аттестациядан ўтадиган шахслар ҳамда хизмат вазифалари бажарилишини баҳолаш мезонларини белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 11 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-3713-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 2-сон, 6-модда; 2013 й., 41-сон, 544-модда)