Ўзбекистон РеспУбликаси ОЛИЙ КенгашиНИНГ
Қарори
«ЕР СОЛИҒИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги 397-I-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Ер солиғи тўғрисида»ги Қонунни қўллашга доир йўриқномани 1994 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, ер солиғи жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ҳамда деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга бевосита алоқадор ташкилотлардан 1995 йил 1 январдан бошлаб ундирилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
«Ер солиғи тўғрисида»ги Қонуннинг амалда қўлланилишини таъминлайдиган қарорлар қабул қилсин;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини «Ер солиғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтирсин;
ушбу Қонунга зид бўлган меъёрий ҳужжатларнинг вазирликлар ва идоралар томонидан қайта кўриб чиқилиши ҳамда бекор қилинишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1993 йил 6 май,
832-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 216-модда)