Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
«ИХТИРОЛАР, ФОЙДАЛИ МОДЕЛЛАР ВА САНОАТ НАМУНАЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилгунига қадар амалдаги ҳужжатларнинг мазкур Қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг саноат мулки тўғрисидаги муваққат низомга мувофиқ илгари берилган муҳофаза ҳужжатлари республика ҳудудида амал қилаверади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ойлик муддат ичида:
Ўзбекистон Республикасининг қонунларини «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштириш ҳақидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига киритсин;
Ҳукуматнинг қарорларини мазкур Қонунга мувофиқлаштирсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси вазифасини бажарувчи Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 6 май,
1063-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й.,5-сон, 139-модда)