Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.1998 06.05.1993 йилдаги 831-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.1998
Ҳужжат 23.11.1994 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЕР СОЛИҒИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сон «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ер солиғи белгилаш қоидалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз эгалигида, фойдаланишида ер участкалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек савдо ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан бирга улар жойлашган ер участкаларининг мулкдорлари ҳар йили ер солиғи тўлайдилар, унинг миқдори ушбу ер участкасининг сифати, қандай жойдалиги ва сув билан қандай таъминланганлигига қараб белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сенябрдаги 2022-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 11-12-сон, 285-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрдаги 2022-XII-сон Қонунига мувофиқ чиқарилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й.,11-12-сон, 285-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер солиғининг миқдори ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг хўжалик фаолияти натижаларига боғлиқ бўлмайди ҳамда ер майдони бирлиги учун белгиланган ҳақ тарзида тўланиб, ишлаб чиқариш харажатларига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари томонидан ижарага бериладиган ер учун ижара тўлови ундирилиб, унинг миқдори томонларнинг ўзаро келишувига биноан белгиланади, бироқ бу миқдор қонунларда назарда тутилган ер солиғи ставкаларидан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ер солиғи тўловчилар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз мулкида, эгалигида ва фойдаланишида ер участкаларига эга бўлган бирлашмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, чет эл юридик шахслари, уларнинг ташкилотлари, бўлинмалари ва филиаллари, шу жумладан қўшма корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган филиаллари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ер солиғи тўловчилар ҳисобланади.
(2-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сенябрдаги 2022-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 11-12-сон, 285-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу моддада уқтириб ўтилган ер солиғи тўловчилар бундан буён матнда «юридик шахслар» ва «фуқаролар» деб юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ЕР СОЛИFИ СТАВКАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ер солиғи ставкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимнингдир мулкида, эгалигида ва фойдаланишида бўлган ҳар бир ер участкаси учун ер солиғи ставкаларининг миқдорлари ер участкасининг сифати, қандай жойдалиги ва сув билан қандай таъминланганлигига қараб табақалаштирилган ҳолда белгиланади.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сенябрдаги 2022-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 11-12-сон, 285-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерга эгалик қилувчи ёки ундан фойдаланувчининг айби билан ернинг сифати ёмонлашган (бонитети пасайиб кетган) тақдирда, ер солиғи ернинг сифати ёмонлашишига қадар белгиланган ставкалар бўйича ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ер солиғини бюджетга ўтказиш ва солиқ тўловларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер солиғи тўловлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган миқдорларда халқ депутатлари тегишли вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларининг бюджетига тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловларнинг бир қисми республика миқёсидаги тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг бюджетида марказлаштирилади. Бундай ажратмаларнинг меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер солиғи тўловларидан тушган маблағ энг аввало ерларни муҳофаза қилишни яхшилашга, ерларнинг унумдорлигини оширишга, ирригация ва мелиорация ишларига, ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчиларни, шу жумладан ижарачиларни рағбатлантиришга, ер тузиш ишларини ташкил этишга, Давлат ер кадастри юритиш ва ҳудудни ижтимоий ривожлантиришга сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ЕР СОЛИFИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Юридик шахслар томонидан ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер солиғи юридик шахслар томонидан ҳар йили 1 январгача бўлган ҳолатга қараб мустақил ҳисоблаб чиқарилади. Юридик шахслар тўланиши лозим бўлган ер солиғининг ҳисоб-китобларини 1 февралдан кечиктирмай ер участкаси жойлашган ҳудуддаги солиқ идорасига тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ер солиғини, тўланиши лозим бўлган сумманинг йиллик ҳисоб-китобини қилиб, йилнинг ҳар чорагида тенг улушларда 15 февраль, 15 май, 15 август ва 15 ноябрда, жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ҳамда ташкилотлари – 15 сентябрь ва 15 декабрда тўлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар йил давомида ер участкасига мулкдорлик қилиш, ерга эгалик қилиш, ердан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиб қолганлари ёки ўзлари фойдаланадиган ер майдонини кўпайтирганлари тақдирда ер майдони ажратилган ёки кўпайтирилган кундан бошлаб кўпи билан бир ой ичида солиқ идораларига ер солиғига доир ҳисоб-китобларни тақдим этишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сенябрдаги 2022-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 11-12-сон, 285-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йил давомида ажратилган ер участкалари учун солиқ ер участкаси ажратилгандан кейинги ойдан бошлаб тўланади. Ер участкаси олиб қўйилган (ер майдони камайтирилган), сотиб олинган, сотилган тақдирда солиқ ундириш ер участкаси олиб қўйилган, сотиб олинган, сотилган ойдан бошлаб тўхтатилади (солиқ миқдори камайтирилади).
(5-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сенябрдаги 2022-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 11-12-сон, 285-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Фуқаролар томонидан ер солиғи тўлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ер участкалари мулкдорлари, ерга эгалик қилувчи ёки ундан фойдаланувчи ҳисобланган фуқаролар солиқ идоралари томонидан ҳар йили 1 январгача бўлган ҳолатга қараб рўйхатга олинадилар. Солиқни ҳисоблаш ва тўлашга хабарномалар тақдим этиш 1 апрелга қадар якунланади. Фуқаролар йилига бир марта 1 ноябрга қадар ер солиғи тўлайдилар.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сенябрдаги 2022-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 11-12-сон, 285-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқароларга йил давомида ер участкаси ажратилган (қўшимча ер берилган) тақдирда ер солиғи ер участкаси ажратилгандан кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади. Ер солиғи ундириш ер участкаси олиб қўйилган (камайтирилган) ойдан бошлаб тўхтатилади (камайтирилади).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йил давомида савдо хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер участкалари билан бирга олган тақдирда ер солиғи улар олингандан кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади. Ер солиғи ундириш улар сотиб олинган, сотилган ойдан бошлаб тўхтатилади (камайтирилади).
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сенябрдаги 2022-XII-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 11-12-сон, 285-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер солиғи бериб қўйилган ер участкасидан фойдаланилгани ёки фойдаланилмаганидан, шунингдек қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги даражасидан қатъи назар, ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Қорақалпоғистон Республикасида ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида ер солиғи ушбу Қонунда, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилади ва ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ЕР СОЛИFИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Солиқ ундирилмайдиган ер участкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидаги ерлар, чунончи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, соҳил бўйлари, ариқ тармоқлари ва ҳоказо);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) боғдорчилик-деҳқончилик ширкатлари, жамоат гаражларининг умумий фойдаланишдаги ерлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) табиатни муҳофаза қилиш аҳамиятидаги ерлар (қўриқхоналар, миллий ва дендрология боғлари, ботаника боғлари, буюртма қўриқхоналар (ов қилишга мўлжалланганларидан ташқари) ва табиат ёдгорликлари, иҳота дарахтзорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) соғломлаштириш ишларини ўтказиш аҳамиятидаги (касалликларнинг олдини олиш ва одамларни даволаш учун мақбул табиий омилларга эга бўлган) ерлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) истироҳатгоҳ ерлар (ўрмонзорлар, боғлар, ҳиёбонлар, сайргоҳлар, чўмилиш жойлари ва шунга ўхшаш аҳолининг оммавий дам олиши ва сайёҳликни ташкил этиш учун тегишли муассасаларга берилган ерлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) тарихий-маданий аҳамиятга эга бўлган ерлар (тарихий маданий қўриқхоналар, хотира боғлари, қабристонлар, археология ёдгорликлари, тарих ва маданият ёдгорликлари ва ҳоказо);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) сув фонди ерлари (дарёлар, қўллар, сув омборлари, каналлар, ички денгизлар, ботқоқликлар, гидротехника ва бошқа сув хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар, шунингдек сув хўжалигининг эҳтиёжлари учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга белгиланган тартибда берилган сув ҳавзалари теграсидаги ерлар ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) захира ерлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) электр узатиш тармоқлари, кабель линиялари ва подстанциялар учун ажратилган ерлар, иссиқлик трассалари, газ қувурлари ва нефть қувурлари умумдавлат алоқа линиялари ўтган ерлар ҳамда уларнинг иншоотлари жойлашган ерлар;
(8-модданинг «и» банди Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майдаги 1086-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 161-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) спорт иншоотлари, стадионлар, спорт майдончалари, сузиш ҳавзалари, спортнинг техника турлари объектлари ва бошқа жисмоний тарбия-соғломлаштириш комплекслари, оналар ва болаларнинг дам олиш-соғломлаштириш жойлари, ўқув-машқ базалари, санаторий-курорт муассасалари ва дам олиш уйлари эгаллаган ерлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) автомобиль ва темир йўллар ҳимоя остидаги теграси ва улардаги иншоотлари билан, (хизмат билан боғлиқ чек ер сифатида берилган ерлардан ташқари) учиш-қўниш майдонлари, шу жумладан самолётларни ерда бошқариш йўлкалари ва самолётларни сақлаш жойлари, аэропортларнинг радионавигация ва электр-ёритиш ускуналари жойлашган ҳамда умумий фойдаланишдаги шаҳар электр транспорти (шу жумладан метрополитен) учун ажратилган ерлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) гидрометрология ва гидрогеология станциялари ҳамда постлари, мол ҳайдаб ўтиш учун ажратилган ерлар солиқ солинмайдиган ер участкаларига киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) йирик сув қувурлари, сув олиш, тозалаш, канализация тармоқлари, иншоотлари ва коммунал хўжалик объектлари эгаллаган бошқа ерлар.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майдаги 1086-XII-сон Қонунига мувофиқ «н» кичик банди билан тўлдирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 161-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Ер солиғи тўлашдан озод этилган тўловчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги тўловчилар, чунончи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бузилган ёки қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларни ўз эгалигига ёхуд фойдаланиш учун олган юридик шахслар ҳамда фуқаролар – ҳосилдорлиги тиклангунга қадар, лекин ер ажратилган вақтдан бошлаб узоғи билан беш йил давомида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигига ихтисослашган диний ташкилотлар, тажриба, экспериментал ва ўқув-тажриба хўжаликлари, илмий-тадқиқот муассасалари ва ўқув юртлари буткул илм-фан ва таълим мақсадлари йўлида фойдаланадиган ер участкалари учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мулкчилик шакли ва бўйсунувидан қатьи назар, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот муассасалари ўз зиммаларидаги вазифаларни бажариш мақсадида ажратилган ер участкалари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Ватанпарвар» мудофаа жамияти, «Орол» фонди, бошқа экология ҳамда хайрия фондлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ногиронларнинг жамоат ташкилотлари, бу ташкилотларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари, башарти, улардаги жами ишловчиларнинг камида 50 фоизини ногиронлар ташкил этса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) кам сонли халқлар ва этник гуруҳлар яшайдиган жойларда анъанавий ҳунармандчилик ва хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар – қишлоқ хўжалигидан бўлак мақсадлар йўлида фойдаланадиган ер участкалари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) чет эл юридик шахслари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл юридик шахслари ва фуқаролари иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналар ҳамда уларнинг филиаллари – башарти, чет эллик иштирокчининг устав фондидаги улуши 30 фоиздан ортиқ бўлса, рўйхатдан ўтган кундан эътиборан икки йил давомида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) қишлоқ хўжалик мақсадларида ўзлаштирилиш жараёнида бўлган ёки мелиоратив ҳолати яхшиланаётган ер участкаларининг эгалари – лойиҳада кўрсатилган муддатларда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) деҳқон хўжаликлари – рўйхатга олинган пайтдан бошлаб 2 йил муддатга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) яйлов чорвачилигининг чўпонлари, йилқибоқарлари, туябоқарлари, механизаторлари, ветеринария врачлари ва техниклари, бошқа мутахассислари ва ишчилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, учала даражадаги Шуҳрат орденлари билан мукофотланган шахслар, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари, Улуғ Ватан уруши ногиронлари ва қатнашчилари ҳамда байналмилал бурчини бажарган шахслар, I ва II гуруҳ меҳнат ногиронлари, боқувчисидан маҳрум бўлган кўп болали оилалар, болалигидан ногиронлар, болалигида концентрацион лагерларнинг тутқуни бўлган фуқаролар, Чернобиль атом электр станциясидаги фалокат оқибатларини тугатишда иштирок этган шахслар, шахсий ва ёлғиз пенсионерлар – якка тартибдаги уй-жой қуриш ва шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун қонунларда назарда тутилган меъёрлар доирасида берилган ер участкалари учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) кўчиб келган фуқаролар – ер участкалари берилган вақтдан бошлаб 5 йил давомида ўзлари кўчиб келиб жойлашган ер участкалари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) фуқаролар – ер участкалари берилган вақтдан бошлаб 3 йил давомида якка тартибдаги уй-жой қуриш ва шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун қонунларда белгиланган меъёрлар доирасида берилган ер участкалари учун ер солиғи тўлашдан озод қилинадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Айрим ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар учун ставкалар ҳамда қўшимча имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги эҳтиёжларига ажратилган ер участкалари учун (қишлоқ хўжалиги фаолияти юритиш мақсадида ажратилган ерлардан ташқари) ер солиғи ставкалари ҳамда ер солиғи бўйича имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ваколатли ҳокимият идоралари фуқароларга ва юридик шахсларга тегишли бюджетга ажратиладиган суммалар доирасида ер солиғи тўлови бўйича қўшимча имтиёзлар беришга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ЮРИДИК ШАХСЛАР, ФУҚАРОЛАР ҲАМДА СОЛИҚ ИДОРАЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Юридик шахслар ва фуқароларнинг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар ва фуқаролар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ер солиғи тўлашга доир ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош давлат солиқ бошқармаси белгилайдиган шаклда ер участкаси жойлашган шаҳар ёки туманнинг солиқ идорасига тақдим этишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тўланиш лозим бўлган солиқ суммаларини ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда бюджетга тўлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Юридик шахслар ва фуқароларнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар, фуқаролар ҳамда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ушбу Қонунни бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ моддий, маъмурий, интизомий ва жиноий жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Солиқ идораларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулияти ҳамда уларнинг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ идораларининг юридик шахслар ва фуқароларни ҳисобга олиш, ер солиғи тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек бу солиқ тўловини ундириш чоғидаги ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги ҳамда мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Ушбу Қонунни қўллашга доир йўриқнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ер солиғи тўғрисида»ги Қонунни қўллашга доир йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош давлат солиқ бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 6 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
831-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 215-модда; 1994 й., 5-сон, 161-модда; 11-12-сон, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й.,6-сон, 118-модда; 9-сон, 193-модда; 1996 й., 5-6-сон, 69-модда; 1997 й., 9-сон, 241-модда)