1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.01.00 Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди. Сайланиши. Ваколатлари]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Суд тузилиши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг 1995 йил 30 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғисида»ги Қонунни амалга киритиш ҳақида»ги 104-I-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида Конституциянинг муқаррар устунлигини таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди Ўзбекистон Республикасида Конституциявий назоратнинг олий суд органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига содиқлик, мустақил, бамаслаҳат иш юритиш, ошкоралик ва судьялар ҳуқуқларининг тенглиги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятининг асосий қоидаларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қабул қилган бошқа ҳужжатларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг, ҳукумат ва давлат ҳокимияти маҳаллий идоралари қарорларининг, Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро шартномалари ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослигини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ҳамда қонунларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг нормаларига шарҳ беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан ўзига берилган ваколат доирасида бошқа ишларни ҳам кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди фақат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига амал қилган ҳолда ишларни ҳал этади ва хулосалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий судини сайлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан Конституциявий суднинг раиси, Конституциявий суд раисининг ўринбосари, Конституциявий суднинг котиби ва Қорақалпоғистон Республикасидан вакил бўлган судьяни қўшган ҳолда Конституциявий суднинг 8 аъзосидан иборат таркибда сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ҳар бир судьяси якка тартибда сайланади. Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини олган шахс сайланган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси, Конституциявий суд раисининг ўринбосари ва Конституциявий суднинг котибини қўшган ҳолда суд таркибидан камида 7 киши сайланган тақдирда ўз фаолиятини бошлашга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Судья Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди таркибидан чиқиб кетган тақдирда Олий Мажлис ушбу моддада белгиланган тартибда бошқа шахсни сайлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 97-моддасига биноан ваколати тугаши муносабати билан истеъфога чиққан Президент умрбод Конституциявий суд аъзоси лавозимини эгаллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ваколат муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 107-моддасига мувофиқ Конституциявий суд 5 йил муддатга сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди доимий ишловчи орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мажлислари заруратга қараб ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мустақиллиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди ҳамда унинг судьялари ўз фаолиятларида ўз ваколатлари муддатида мустақилдирлар ва фақат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бўйсунадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Конституциявий суднинг судьялари қарор қабул қилар эканлар, амалий мақсадга мувофиқлик мулоҳазалари, сиёсий мойиллик ва бошқа ташқи таъсирлардан ҳоли бўлган, ўз ҳуқуқий нуқтаи назарларини ифодалайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Конституциявий суднинг фаолиятига аралашув ман этилади ва бу қонунга биноан жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди судьялари ҳуқуқларининг тенглиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида масалаларни муҳокама қилишда ва қараб чиқилаётган масалалар бўйича овоз беришда Конституциявий суднинг раиси, Конституциявий суд раисининг ўринбосари, Конституциявий суднинг котиби ва Конституциявий суднинг аъзолари тенг ҳуқуқларга эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди хулосаларининг мажбурийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг хулосалари барча давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг хулосалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Президенти эътиборига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ўзига маълум бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бузилганлиги ҳолларига барҳам бериш, шунингдек меъёрий ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнларини, ҳужжатлар ва уларнинг нусхаларини тақдим этиш тўғрисидаги, Конституциявий судда қараб чиқилаётган масалалар юзасидан тушунтириш, маслаҳат бериш ҳамда мутахассис фикрини баён этиш хусусидаги талабномалари бу талабномалар юборилган барча идоралар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қонунчилик ташаббуси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 82-моддасига мувофиқ Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида қонунчилик ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Иш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мажлисларини тайёрлаш, Конституциявий суд мажлисларида масалаларни кўриб чиқиш тартиби, унинг мажлисларини ўтказиш йўсини, судьялар ўртасида ишларни тақсимлаш қоидалари, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ходимларига қўйиладиган талаблар, иш юритишнинг ўзига хос хусусиятлари ва бошқа шунга ўхшаш масалалар Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қабул қиладиган Иш тартиби билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БЎЛИМ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИ СУДЬЯЛАРИНИНГ МАҚОМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимига номзодга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсат ва ҳуқуқ соҳаси мутахассислари жумласидан бўлган, камида 35 ёшга тўлган, қоида тариқасида юридик ихтисоси бўйича иш стажи 10 йилдан кам бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси вазифасини бажариш учун талаб қилинадиган юксак малакага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Конституциявий суд судьяси этиб сайланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьясининг қасамёди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис Раиси Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьялари этиб сайланган шахсларни қасамёд қилдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси этиб сайланган шахс қуйидаги мазмунда қасамёд қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси вазифаларини ҳалол ва виждонан бажаришга, конституциявий тузумни ҳимоя қилишга, бунда фақат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бўйсунишга ва бошқа ҳеч кимга бўйсунмасликка тантанали қасамёд қиламан».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси вазифаси билан бир вақтда шуғулланиб бўлмайдиган фаолиятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси, раисининг ўринбосари, Конституциявий суд котиби ва аъзоси вазифаларини бажариш билан депутатлик мандатига эга бўлиш, сиёсий партияларга аъзолик, ҳаракатларда иштирок этиш ва ҳақ тўланадиган бошқа лавозимни эгаллаш ўзаро номувофиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьясини алмаштириб бўлмаслик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьясини алмаштириб бўлмайди ва унинг ваколатлари ушбу Қонунда белгиланган тартиб ҳамда асослардан ўзга тарзда тўхтатилиши ёки тўхтатиб турилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьясининг дахлсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси дахлсиздир. У Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ҳибсга олиниши, ушлаб келтирилиши ёки маъмурий жазо чораларига дучор этилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьясига нисбатан жиноий иш, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан иш юритиш фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьясининг турар жойига ёки хизмат хонасига, шахсий ёки унинг фойдаланишида бўлган транспортга кириш, у ерда текширув, тинтув ўтказиш ёки нарсаларни олиб қўйиш, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьясини шахсан текшириш ёки шахсан тинтиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ижозатисиз амалга оширилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьясининг ваколатларини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьясининг ваколатлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у истеъфо бериш тўғрисида илтимос қилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг тўғрисидаги суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у тиббиёт комиссиясининг хулосаси бўйича узоқ давом этаётган касаллилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
у Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиб кетганлиги сабабли Олий Мажлис қарори билан тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БЎЛИМ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИНГФАОЛИЯТ ЮРИТИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Бамаслаҳат иш юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида ишларни қараб чиқиш ва хулосалар бериш Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьялари рўйхатдаги таркибининг камида 7 аъзосидан иборат таркибда бамаслаҳат амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Ошкоралик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мажлислари, одатда, очиқ ўтади. Суд мажлиси бўлаётган хонага суд раисининг қарорига биноан оммавий ахборот воситаларининг вакиллари киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Судлов тили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида иш юритиш Ўзбекистон Республикаси давлат тилида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида масалаларни қараб чиқиш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, агар олинган материаллар ушбу Қонун талабларига жавоб берса, уларни олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатдан кечиктирмай ўрганиб чиқишга киришади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида тегишли материал олинган пайтдан эътиборан олти ой ичида кўриб чиқилаётган масала юзасидан қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига масалаларни киритиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси, Қорақалпоғистон Республикаси номидан Қорақалпоғистон Республикаси давлат ҳокимиятининг олий идораси, Олий Мажлиснинг бир гуруҳ депутатлари (камида 50 киши), Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг раиси Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида кўриб чиқиш учун масала киритиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масала Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг камида тўрт судьяси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан ҳам киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фақат конституциявийлиги шубҳа остига олинган муайян кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар чиқаради ва хулосалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди норматив ҳужжатнинг конституциявийлигини текшириб, айни чоғда текширилган норматив ҳужжатлар асос қилиб олинган, ёхуд унинг қоидаларини такрорловчи ҳужжатларга нисбатан, гарчи Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида қараб чиқиш учун киритилган масалада улар хусусида сўз юритилмаган бўлса ҳам, қарор чиқариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди мажлисларининг қатнашчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири қатнашишлари мумкин. Улар кўриб чиқилаётган барча масалалар юзасидан ўз фикрларини баён этишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Республикасининг олий мансабдор шахслари иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Томонларнинг чиқимларини қоплаш манбаи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар конституциявий судлов ишларида иштирок этиш ва Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди жойлашган манзилда бўлиш билан боғлиқ харажатларни ўз маблағлари ҳисобидан қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судидаги судлов ишлари ва у жойлашган манзилда бўлиш билан боғлиқ бошқа харажатлар қилган томонлар бу харажатларни фуқаролик судлови тартибида қопланишини талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мажлисларига чақириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мажлисига зарур маълумот ёки материалларга эга шахслар гувоҳ сифатида ҳамда қараб чиқилаётган масала соҳасида махсус билимга эга шахслар эксперт сифатида чақирилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ҳал қилув қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлатлараро шартноманинг конституциявийлиги юзасидан қараб чиқилган ишнинг моҳияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг якуний тўхтами қарор деб аталади. Қарорлар Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг якуний тўхтами хулоса деб аталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг талаблари унинг ҳал қилув қарорларида ифодаланиши ёхуд бошқа шаклга эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан ҳал қилув қарорининг қабул қилиниши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ҳал қилув қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Судья овоз беришда бетараф қолишга ёки қатнашмасликка ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарори, агар унга мажлисда қатнашаётган судьяларнинг кўпчилиги ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлиниб қолган тақдирда раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарори ёки хулосасига қўшилмаган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси ўз фикрини ёзма тарзда баён қилиш ва уни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди мажлиси баёнига тиргаб қўйишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ҳал қилув қарорининг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суднинг қарорлари матбуотда эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ҳал қилув қарорлари қатъий ва унинг устидан шикоятга ўрин йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ҳал қилув қарорини қайтадан кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ҳал қилув қарори, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига номаълум бўлган янги аҳамиятли жиҳатлар аён бўлиб қолса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳал қилув қарори қабул қилинаётганда асосланилган конституциявий норма ўзгартирилган бўлса, Конституциявий судининг ўз ташаббуси билан қайтадан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг материалларини эълон қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ҳал қилув қарорлари, хулосалари ва бошқа қарорлари Олий Мажлиснинг Ахборотномасида ҳамда Олий Мажлиснинг бошқа матбаа нашрларида чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БЎЛИМ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГФАОЛИЯТИГА ДОИР БОШҚА МАСАЛАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ишини молиявий таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ишини молиявий таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг ҳал қилув қарорларини бажариш билан боғлиқ харажатларни тегишли талабларни ижро этиш зиммасига юклатилган давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотлар кўтарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси фаолиятининг таъминоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига сайланган шахслар фаолияти таъминотининг шартларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатларига тенглаштириладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяларининг пенсия таъминоти тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини қўриқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди эгаллаб турган биноларни, зарурат бўлганда эса Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяларини ҳамда уларнинг оила аъзоларини, улар яшаб турган турар жойларни ва уларнинг мол-мулкини қўриқлаш ички ишлар органларига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяларининг гувоҳнома ва кўкракка тақиладиган нишонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяларига Ўзбекистон Республикаси Президенти тасдиқлайдиган намунадаги гувоҳнома ва кўкракка тақиладиган нишон берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг муҳри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 6 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
820-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., № 5, 204-модда)