1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини тугатиш. Санация ва банкротлик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-763-сонли «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳририга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 167 ва 168-моддалар; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 56, 153-модда; 2001 йил, № 12, 23-модда) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 24 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
474-II-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(янги таҳрири)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини тугатиш. Санация ва банкротлик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битими – тарафларнинг суд низосини ўзаро ён бериш асосида тугатиш тўғрисидаги битими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар – қарздор пул мажбуриятлари бўйича ва (ёки) мажбурий тўловлар мажбуриятини бажариш бўйича қайси юридик ёки жисмоний шахс олдида жавобгар бўлса, айни шу юридик ёки жисмоний шахслар (қарздор қайси фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун жавобгар бўлса, айни шу фуқаро, шунингдек ўз иштирокидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича қарздор юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар йиғилиши (кредиторлар қўмитаси) вакили – банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этишига кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан ваколат берилган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув – хўжалик суди томонидан қарздор юридик шахсга нисбатан унинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш, қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлилини ўтказиш мақсадида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза қабул қилинган пайтдан эътиборан кейинги таомилга қадар қўлланиладиган банкротлик таомили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судгача санация қилиш – қарздор юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) ёки унинг мол-мулки эгалари, кредиторлар ва бошқа шахслар томонидан қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш ҳамда банкротлигининг олдини олиш мақсадида кўриладиган чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд санацияси – хўжалик суди томонидан қарздор юридик шахсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш ҳамда кредиторлар олдидаги қарзини узиш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини санация қилувчи бошқарувчига ўтказмаган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомили; [СПиТ: 1.Тугатиш. Банкротлик (Санация) / Ташқаридан бошқариш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарув – хўжалик суди томонидан қарздор юридик шахсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини ташқи бошқарувчига ўтказган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатишга доир иш юритиш – хўжалик суди томонидан кредиторларнинг талабларини мутаносиб равишда қондириш ҳамда қарздорни қарзлардан қутулган деб эълон қилиш мақсадида банкрот деб топилган қарздорга нисбатан қўлланиладиган банкротлик таомили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор – пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир бўлмаган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор ходимларининг вакили – банкротлик таомили ўтказилаётганда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун қарздорнинг ходимлари ваколат берган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги корхонаси – қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги), фермер хўжалиги ва юридик шахс ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжалиги, шунингдек фаолиятининг асосий тури товар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштиришдан иборат бўлган бошқа юридик шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Банкротлик аломатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги иш хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги иш банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда, агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар энг кам иш ҳақи миқдорининг камида беш юз каррасини ташкил этадиган бўлса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан эса энг кам иш ҳақи миқдорининг камида ўттиз каррасини ташкил этадиган бўлса, хўжалик суди томонидан қўзғатилиши мумкин, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Хўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқига қарздор, кредитор ва прокурор эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий тўловлар мажбуриятини бажармаганлиги натижасида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқига қарздор, прокурор, давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлар эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор, агар унинг ушбу Қонуннинг 4-моддасида белгиланган муддатда пул мажбуриятларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслигидан далолат берувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор юридик шахс қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг қарори ёхуд қарздор мол-мулкининг эгаси томонидан вакил қилинган органнинг қарори асосида ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, хўжалик судига мурожаат этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ёки бир нечта кредиторларнинг талабларини қондириш қарздорнинг бошқа кредиторлар олдидаги пул мажбуриятларини ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажаришини имконсиз қилиб қўйишга олиб келадиган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ қарздорни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли бўлган қарздор юридик шахс органи томонидан қарздорнинг аризаси билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор унитар корхона мол-мулкининг эгаси ваколат берган орган томонидан қарздорнинг аризаси билан хўжалик судига мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ундирув қарздорнинг мол-мулкига қаратилганда бундай ундирув қарздорнинг хўжалик фаолиятини имконсиз қилиб қўяди деб ҳисоблашга асослар бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш комиссияси (тугатувчи), агар юридик шахс тугатилаётганда кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондириш имконсизлиги аниқланган бўлса, қарздорнинг аризаси билан хўжалик судига мурожаат этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг, тугатиш комиссиясининг ёки тугатувчининг аризаси ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолатлар юзага келган пайтдан эътиборан бир ойдан кечиктирмай хўжалик судига юборилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Қарздорнинг аризасини иқтисодий судга бериш мажбуриятини бажармаганлик учун қарздор раҳбарининг, тугатиш комиссияси аъзоларининг ёки тугатувчининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор раҳбари, тугатиш комиссияси аъзолари ёки тугатувчи томонидан хўжалик судига қарздорнинг аризаси тақдим этилмаганлиги ушбу Қонун 8-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган муддат тугаганидан кейин юзага келган қарздорнинг кредиторлар олдидаги пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича қарздор раҳбарининг, тугатиш комиссияси аъзоларининг ёки тугатувчининг субсидиар жавобгарлигига сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Кредиторлар йиғилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик таомили қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини ушбу Қонунга мувофиқ ташкил этиладиган кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритиш учун қабул қилиб олган пайтдан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини қондириш мақсадида якка тартибда мурожаат этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорга нисбатан содир этиладиган ҳаракатларнинг ҳаммасини барча кредиторлар номидан кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар, мажбурий тўловларга доир талаблар қисми бўйича эса давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлар кредиторлар йиғилишининг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган иштирокчиларидир. Кредиторлар йиғилишида маслаҳат овози ҳуқуқи билан қарздор ходимларининг вакили, суд бошқарувчиси, қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакили иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишда ягона кредитор иштирок этаётган бўлса, кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатига тааллуқли қарорларни қабул қилишни шу кредиторнинг ўзи амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатига қуйидаги қарорларни қабул қилиш киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар қўмитаси аъзоларини сайлаш, унинг миқдорий таркибини белгилаш ва бундай қўмита аъзоларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд санациясини ёки ташқи бошқарувни жорий этиш ва уларнинг муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат қилиш ҳақидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд санацияси режасини тасдиқлаш ҳамда қарзларни узиш жадвалини маъқуллаш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилишини ташкил этиш ва ўтказиш суд бошқарувчиси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилиши, агар унда қарздорнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлари умумий суммасининг камида учдан икки қисми миқдорида талаблар билдираётган, овоз бериш ҳуқуқи бор кредиторлар ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади. Кредиторлар йиғилишда ўз вакиллари орқали иштирок этишлари ҳам мумкин. Кредиторлар йиғилишида кворум бўлмаса, ўн кунлик муддат ичида кредиторларнинг такрорий йиғилиши чақирилади, йиғилиш, унинг ўтказиладиган санаси, вақти ва жойи тўғрисида кредиторлар лозим даражада хабардор этилган бўлса, ҳозир бўлган кредиторлар сонидан қатъи назар, ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кредитор қарздорга нисбатан эътироф этилган талабларга эга бўлса, бундай кредитор кредиторлар йиғилишида овоз бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилишида баённома юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар йиғилиши иштирокчиларига танишиб чиқиш ва (ёки) тасдиқлаш учун тақдим этилган материаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида кредиторлар ва ваколатли органлар тегишли равишда хабардор этилганлиги далиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овоз бериш бюллетенлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчисининг ихтиёрига кўра ёки кредиторлар йиғилиши қарорига биноан бошқа ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилиши баённомаси ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар кредиторлар йиғилиши ўтказилган санадан эътиборан беш кундан кечиктирмай хўжалик судига топширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Кредиторлар йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лозим даражада хабардор этиш деганда кредиторга, ваколатли органга, шунингдек ушбу Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ кредиторлар йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бошқа шахсга кредиторлар йиғилиши ўтказилиши ҳақидаги хабарни кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин почта алоқаси орқали ёки бундай хабар кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган санадан камида беш кун олдин олинишини таъминловчи бошқа усул билан юбориш тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторни ёки кредиторлар йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бошқа шахсни шахсан хабардор қилиш учун зарур маълумотларни аниқлаш имкони бўлмаганда ёхуд мазкур шахсларни шахсан хабардор этиш имконини бермайдиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда кредиторлар йиғилиши ҳақидаги хабарнинг расмий нашрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда эълон қилиниши ана шундай шахсларни тегишли равишда хабардор этиш деб эътироф этилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сон «Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 18-бандига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор юридик шахснинг номи ва жойлашган ери;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар йиғилишининг кун тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар йиғилиши кўриб чиқадиган материаллар билан танишиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар йиғилиши иштирокчиларини рўйхатга олиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Кредиторлар йиғилишини чақириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилиши суд бошқарувчисининг ташаббуси билан, кредиторлар қўмитасининг, пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича талаблари кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича талаблар умумий суммасининг камида учдан бир қисмини ташкил этувчи кредиторларнинг талабига биноан ёхуд кредиторлар умумий сонининг учдан бир қисми ташаббуси билан чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда кредиторлар йиғилиши кун тартибига киритилиши лозим кўрилаётган масалалар таърифланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бошқарувчиси кредиторлар қўмитасининг ёки ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган кредиторларнинг талабига биноан чақирилаётган кредиторлар йиғилиши кун тартибининг масалалари таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилиши кредиторлар қўмитасининг ёки ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган кредиторларнинг талабига биноан тегишли ариза билан суд бошқарувчисига мурожаат этилган пайтдан эътиборан кечи билан ўттиз кунлик муддат ичида суд бошқарувчиси томонидан чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилиши, агар кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан бошқача қоида белгиланган бўлмаса, қарздорнинг жойлашган ерида (яшаш жойида) ўтказилади. Кредиторларнинг биринчи йиғилишини қарздорнинг жойлашган ерида (яшаш жойида) ўтказишнинг иложи бўлмаса, кредиторларнинг биринчи йиғилиши ўтказиладиган жой суд бошқарувчиси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Кредиторлар йиғилишининг қарор қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овозга қўйилган масалалар юзасидан кредиторлар йиғилиши қарори йиғилишда ҳозир бўлган кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир кредитор кредиторлар йиғилиши ўтказилаётган санадаги ҳолатга кўра умумий кредиторлик қарзидаги ўз улушига мутаносиб овозлар сонига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилиши қуйидаги қарорларни барча кредиторларнинг кўпчилик овози билан қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд санациясини ёки ташқи бошқарувни жорий этиш ва уларнинг муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчисининг тайинланиши, алмаштирилиши ёки вазифасидан озод қилиниши тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги қарор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кредиторларнинг йиғилишида ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган қарорларни қабул қилиш учун кредиторларнинг овозлари зарур миқдорга етмайдиган бўлса, кредиторларнинг такрорий йиғилиши чақирилади, йиғилиш, унинг ўтказиладиган санаси, вақти ва жойи тўғрисида кредиторлар лозим даражада хабардор этилган бўлса, бундай қарорларни йиғилишда ҳозир бўлган кредиторлар сонининг кўпчилик овози билан қабул қилишга ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахслар кредиторлар йиғилишининг қарори устидан хўжалик судига шикоят беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Кредиторларнинг талаблари реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг талаблари реестрини суд бошқарувчиси юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг талаблари ҳисоби реестрда Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида юритилади. Кредиторларнинг чет эл валютасида ифодаланган талаблари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредиторларнинг талаблари реестрида ҳисобга олинади. Кредиторларнинг талаблари реестрида ҳар бир кредитор ҳақидаги, пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича кредитор талабларининг аниқланган миқдори, ҳар бир талабнинг қондирилиш навбати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредитор талаблар баён этилган аризада ўзи ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан фирманинг тўлиқ номини, жойлашган ерини (почта манзилини), паспортга оид маълумотларини (жисмоний шахслар учун), шунингдек банк реквизитларини (агар улар бўлса) кўрсатиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талаблари кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган шахс ўзи хусусидаги маълумотлар ўзгарганлиги ҳақида, шунингдек қарздорга нисбатан ўз талабларининг миқдори ва таркиби ўзгарганлиги, шу жумладан талабларидан учинчи шахслар фойдасига воз кечганлиги ҳақида суд бошқарувчисига бир ҳафталик муддат ичида хабар бериши шарт. Бундай маълумотлар тақдим этилмаган ёки ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда шу муносабат билан етказилган зарарлар учун суд бошқарувчиси ва қарздор жавобгар бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларга талаблар реестри билан танишиш имконияти таъминланиши лозим. Суд бошқарувчиси кредитор ёки унинг вакили талаби билан мазкур кредиторга ёки унинг вакилига талаблари қондирилишининг миқдори, таркиби ва навбати тўғрисида бундай талаб олинган кундан эътиборан беш иш куни мобайнида кредиторларнинг талаблари реестридан кўчирма юбориши шарт. Бундай кўчирмани тайёрлаш ва юбориш харажатлари кредитор зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қарздорнинг кредиторлари сони йигирматадан кам бўлса, кредиторлар қўмитасининг вазифаларини кредиторлар йиғилишининг қарори билан кредиторлар йиғилиши зиммасига юклаш назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз зиммасига юкланган вазифаларни амалга оширишда кредиторлар қўмитаси қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчисидан қарздорнинг молиявий аҳволи ва банкротлик таомилининг бориши тўғрисида ахборот тақдим этишни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан хўжалик судига шикоят бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этиш учун ўз вакилини сайлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунда ва суд санацияси ёки ташқи бошқарув режасида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар қўмитаси қуйидаги қарорларни қабул қилишга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчисининг тайинланиши, алмаштирилиши ёки вазифасидан озод қилиниши тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этишни кредиторлар йиғилишига тавсия қилиш ҳақидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг йирик битимларини ҳамда амалга оширилишидан қарздор манфаатдор бўлган битимларини тасдиқлаш ёки уларни тасдиқлашни рад этиш тўғрисидаги қарор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар қўмитасининг йиғилишида масалаларни ҳал этишда кредиторлар қўмитасининг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади. Кредиторлар қўмитасининг аъзоси овоз бериш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар қўмитасининг қарори кредиторлар қўмитаси аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар қўмитаси йиғилишларида қарздор ходимларининг вакили, суд бошқарувчиси, қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакили маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Кредиторлар қўмитасини сайлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар қўмитасининг аъзолари кредиторлар йиғилиши томонидан суд санацияси, ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш амалга ошириладиган даврга сайланади. Кредиторлар йиғилишининг қарорига биноан кредиторлар қўмитаси барча аъзоларининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилиши мумкин. Бундай қарор бир пайтнинг ўзида фақат кредиторлар қўмитасининг барча аъзоларига нисбатан қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг кўп овоз олган номзодлар кредиторлар қўмитаси таркибига сайланган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар қўмитасининг аъзолари ўз таркибидан кредиторлар қўмитасининг раисини сайлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кредиторлар қўмитасида аъзолар беш кишидан ортиқ бўлса, кредиторлар қўмитаси раиси сайланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Манфаатдор шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор юридик шахсга нисбатан қуйидагилар манфаатдор шахслар деб эътироф этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ қарздорга нисбатан бош ёки тобе ҳисобланувчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг раҳбари, шунингдек кузатув кенгаши, коллегиал ижроия органи таркибига кирувчи шахслар, бош бухгалтер (бухгалтер), шу жумладан улар билан тузилган меҳнат шартномаси банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилмасидан олдинги бир йил давомида бекор қилинган ҳолларда ҳам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қарздор якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан манфаатдор шахс дейилганда унинг хотини (эри), ота-онаси, бува-бувилари, ака-укалари, опа-сингиллари ҳамда болалари, неваралари, чеваралари, эваралари, ака-ука ва опа-сингилларининг болалари, неваралари, чеваралари, эваралари, хотинининг (эрининг) ота-онаси, ака-укалари ва опа-сингиллари тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бошқарувчиларига, кредиторларга нисбатан манфаатдор шахслар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Суд бошқарувчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий маълумотга ҳамда камида икки йиллик иш стажига эга бўлган, шунингдек банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органида аттестациядан ўтган шахслар суд бошқарувчилари этиб тайинланиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сон қарори билан тасдиқланган Суд бошқарувчилари, уларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш ва малака аттестатини бериш тартиби тўғрисида низомга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бошқарувчилари этиб қуйидагилар тайинланиши мумкин эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор ёки кредиторларга нисбатан манфаатдор шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги тадбиркорлар, агар уларга нисбатан банкротлик таомили жорий этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари суд бошқарувчиси вазифасини бажараётган пайтда қарздорга, кредиторларга зарар етказган ва бу зарарнинг ўрнини қопламаган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа шахсларнинг ишларини ва (ёки) мол-мулкини бошқариш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишига чеклов белгиланган шахслар (бундай фаолият билан шуғулланишдан маҳрум этилган ёки бундай фаолиятга нолойиқ деб топилган шахслар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган асосларга биноан, банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахслар тақдим этган далиллар бўлган тақдирда, суд бошқарувчилигига тавсия этилган номзодни бу вазифага тайинлашни рад этишга ёки суд бошқарувчисини ўз вазифасини бажаришдан озод этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бошқарувчиси хўжалик суди томонидан вазифага тайинланган санадан эътиборан ўн кун ичида банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахсларга зарар етказилиши ҳодисаси учун ўз жавобгарлигини қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда суғурталамоғи керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган талаблар банкротликнинг соддалаштирилган таомилини амалга ошираётган суд бошқарувчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилиши суд бошқарувчисидан қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш шартномасини тузишни талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Суд бошқарувчисининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бошқарувчиси қуйидагиларни амалга оширишга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар йиғилишини чақириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда кредиторлар қўмитаси чақирилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олдиндан давлат божи тўламай туриб, даъво аризалари ва бошқа аризалар билан хўжалик судига мурожаат этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатларини амалга оширишни таъминлаш учун бошқа шахсларни шартнома асосида улар фаолиятига қарздорнинг маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаган ҳолда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда қарздорга, кредиторларга ва учинчи шахсларга зарар етказилган бўлса, уларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бошқарувчисининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бошқарувчиси банкротлик таомилларини ўтказаётганда қарздор ва кредиторларнинг манфаатларини кўзлаб инсоф билан ва оқилона иш олиб бориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Суд бошқарувчиларининг профессионал бирлашмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бошқарувчиларининг профессионал бирлашмалари суд бошқарувчиларини ихтиёрий асосда бирлаштириб турувчи нодавлат нотижорат ташкилотларидан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бошқарувчиларининг профессионал бирлашмалари суд бошқарувчиларининг касб-кор даражаси юксалтирилиши ҳамда сақлаб турилишига, уларнинг манфаатлари ҳимоя этилишига кўмаклашмоғи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бошқарувчиларининг профессионал бирлашмалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчиларини тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқади ва бу дастурларни банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига тасдиқлаш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз аъзоларининг таълимини ва касб-кор даражаси оширилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессионал бирлашмага аъзо суд бошқарувчиларининг фаолиятини таҳлил қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бошқарувчиларининг профессионал бирлашмалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Суд бошқарувчисининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бошқарувчиси зиммасига ушбу Қонунга мувофиқ юкланган вазифаларнинг қарздорга ёки кредиторларга зарар етказилишига олиб келган тарзда бажарилмаганлиги ёхуд лозим даражада бажарилмаганлиги суд бошқарувчисининг ўз вазифасини бажаришдан озод этилиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор, кредиторлар суд бошқарувчисидан унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бошқарувчисига вазифасини бажарганлиги учун ҳақ тўлашнинг миқдори ва тартиби кредиторлар йиғилиши томонидан белгиланади, хўжалик суди томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилишининг қарори билан суд бошқарувчисига унинг фаолияти натижаларига қараб тўланадиган қўшимча ҳақ белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Банкротлик соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик соҳасини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, давлат бошқаруви бошқа органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг банкротлик соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича банкротлик таомилларида Ўзбекистон Республикасининг кредитор тариқасидаги талабларини тақдим этишнинг ягона тартибини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчилари сифатида фаолиятни амалга оширувчи шахсларнинг аттестациядан ўтиш тартибини, уларга нисбатан малака ва касбга оид талабларни ҳамда суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритиш тартибини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчилари фаолияти тартибини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санация фондини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида давлат улуши бўлган банкрот корхоналарнинг мол-мулкини реализация қилиш тартибини белгилайди;
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низомига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.02.00 Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов қобилиятига эга бўлмай қолган, зарар келтириб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш мақсадида устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг молиявий аҳволи мониторингини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан хўжалик судига мурожаат этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчилари аттестациясини ўтказади ҳамда суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни судгача санация қилиш, уларнинг суд санацияси ва ташқи бошқаруви режаларини келишиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш қандай бораётганлиги, шунингдек бундай корхоналарнинг банкротлиги таомиллари жараёни устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчилари фаолияти устидан қонун ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонун ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганлиги аниқланган тақдирда уни вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида хўжалик судига ариза билан мурожаат этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий аҳволи мониторинги юритилаётган корхоналарнинг раҳбарлари ёки бошқа мансабдор шахсларига мазкур корхоналар молия-хўжалик фаолияти ҳақидаги материаллар тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун жарима солади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи ҳақидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.02.00 Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов қобилиятига эга бўлмай қолган, зарар келтириб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш мақсадида устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг молиявий аҳволига оид маълумотлар электрон базасини шакллантиришни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхоналарнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг кўрсатмасига биноан хўжалик судига мурожаат этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда жойлашган, устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш қандай бораётганлиги, шунингдек бундай корхоналарнинг банкротлиги таомиллари жараёни устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчилари фаолияти устидан қонун ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширади, суд бошқарувчисини белгиланган тартибда вазифасини бажаришдан озод қилиш зарурлиги ҳақида банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига илтимоснома билан мурожаат этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротликнинг соддалаштирилган таомиллари амалга оширилаётганда, шунингдек устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарни тугатишга доир иш юритиш амалга оширилаётганда хўжалик суди муҳокамасига суд бошқарувчилигига номзодлар тақдим этиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг раҳбарлари ёки бошқа мансабдор шахсларига мазкур корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти ҳақидаги материаллар тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун жарима солади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Корхоналарнинг иқтисодий қодирлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш мажбурияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик аломатлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари, давлат статистика органлари банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармаларига устав фондида давлат улуши бўлган корхоналар ҳақида маълумотлар тақдим этишлари, шунингдек банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг сўровига биноан корхоналарнинг иқтисодий қодирлиги тўғрисидаги бошқа маълумотларни тақдим этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Банкротлик таомиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор юридик шахснинг банкротлиги тўғрисидаги иш кўрилаётганда қуйидаги таомиллар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд санацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Суддан ташқари бажариладиган таомиллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суддан ташқари бажариладиган таомиллар судгача санация қилиш ёки қарздорни ихтиёрий равишда тугатиш (фаолиятини тугатиш) бўлиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Юридик шахсни тугатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53—56-моддаларида назарда тутилган.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.03.00 Судгача санация]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БОБ. СУДГАЧА САНАЦИЯ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Судгача санация қилиш асоси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судгача санация қилиш банкротлик тўғрисида иш қўзғатилгунга қадар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг 4-моддасида назарда тутилган банкротлик аломатлари юзага келган тақдирда, қарздорнинг раҳбари бу ҳақда қарздорнинг муассисларига (иштирокчиларига), бошқарув органларига ёки қарздорнинг мол-мулки эгасига ёзма шаклда хабар қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротликнинг олдини олиш мақсадида қарздорнинг муассислари (иштирокчилари), бошқарув органи ёки қарздорнинг мол-мулки эгаси қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза хўжалик судига тақдим этилгунга қадар қарздорни молиявий жиҳатдан соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни кўради. Қарздорни молиявий жиҳатдан соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар қарздор билан тузилган битимга асосан кредиторлар ёки бошқа шахслар томонидан ҳам кўрилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судгача санация қилишнинг субъектлари қарздор юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари), қарздорнинг мол-мулки эгаси, давлат органлари ва бошқа шахслар бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Судгача санация қилишнинг асосий чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судгача санация қилишнинг асосий чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзларни тўла ёки қисман сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришни рақобатбардош маҳсулот чиқаришга мослаб қайта ихтисослаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
четдан юқори малакали мутахассисларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши ҳамда фаолиятини давом эттиришидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан молиявий ёрдам кўрсатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг фаолиятни давом эттириши учун қарздор билан кредиторлар ўртасида кредиторларга тўланадиган тўловлар муддатини кечиктириш ва (ёки) уни бўлиб-бўлиб тўлаш ёхуд қарзлардан сийлов бериш тўғрисида аҳдлашувга эришишга қаратилган битим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбурий тўлов мажбуриятини бажаришни ва кредитларни қайтаришни судгача санация қилиш муддатига кечиктириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор юридик шахсни қайта ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судгача санация қилиш таомилида бошқа чора-тадбирлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган органнинг қарори асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш тартиби қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судгача санация қилиш қарздорга давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказилаётганда қарздорга унинг хизмат кўрсатиб келаётган банкдаги ишлаб турган ҳисобварақлари тўхтатиб қўйилиб, сўмларда ва (ёки) валютада иш юритадиган санация ҳисобварағи очилади. Санация ҳисобварағини ишлатиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача муддатга жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилишни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш уни ўтказишнинг белгиланган муддати тугаганлиги ёки унинг самарасизлиги аниқланганлиги муносабати билан бекор қилиниши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.05.00 Судда банкротлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Фуқаролик ва хўжалик суд иш юритуви]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БОБ. БАНКРОТЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ ХЎЖАЛИК СУДИДА КЎРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг (органнинг) аризаси асосида қарздор жойлашган ердаги (яшаш жойидаги) хўжалик суди томонидан қўзғатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича, ушбу Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Қарздорнинг аризаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси хўжалик судига ёзма шаклда берилади ва тегишинча қарздор юридик шахснинг раҳбари ёки қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёхуд уларнинг вакиллари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорга тааллуқли, судларнинг иш юритишига қабул қилинган даъво аризалари тўғрисидаги, шунингдек сўзсиз (акцептсиз) ҳисобдан чиқариш учун тақдим этилган ижро ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздордаги бор мол-мулк, шу жумладан пул маблағлари, дебиторлик қарзи тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг ўзини банкрот деб топиш ҳақидаги аризасида банкротлик тўғрисидаги ишни тўғри ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар, шунингдек қарздорда илтимосномалар бўлса, улар ҳам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ўзини банкрот деб топиш ҳақидаги аризасида унинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларга ҳамда банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга қарздор ўз аризасидан нусха юбориши шарт. Агар қарздор ариза бергунга қадар қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакили, қарздорнинг ходимлари вакили сайланган (тайинланган) бўлса, мазкур шахсларга ҳам қарздор аризасининг нусхаси юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг ўзини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қарз борлигини, шунингдек кредиторларнинг талабини қарздор тўла ҳажмда қондиришга қодир эмаслигини, қарздорнинг аризасига асос бўлган бошқа ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг кредиторлари ва дебиторлари рўйхати, унинг кредиторлик ва дебиторлик қарзини изоҳлаган ҳамда кредиторлари ва қарздорларининг почта манзилларини кўрсатган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўнгги ҳисобот кунидаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулки таркиби ва қиймати тўғрисидаги ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги ариза берилгунга қадар қарздор ходимлари йиғилиши ўтказилиб, унда банкротлик тўғрисидаги ишни кўришда иштирок этиш учун қарздорнинг ходимлари вакили сайланган бўлса, ана шу йиғилиш баённомаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатларнинг асл нусхаси ёки талаб даражасида тасдиқланган нусхалари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Кредиторнинг аризаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторнинг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси хўжалик судига ёзма шаклда берилади. Кредитор юридик шахснинг аризаси унинг раҳбари ёки вакили томонидан, кредитор якка тартибдаги тадбиркорнинг аризаси эса шу жисмоний шахснинг ўзи ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва унинг почта манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва унинг почта манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг кредитор олдидаги талаб келиб чиқишига сабаб бўлган пул мажбурияти миқдори, шунингдек уни бажариш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторнинг қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризасида банкротлик тўғрисидаги ишни тўғри ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар, шунингдек кредиторда илтимосномалар бўлса, улар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредитор қарздорга ўз аризасидан нусха юбориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Кредиторлар талабларини бирлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторнинг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси турли мажбуриятлар бўйича бирлаштирилган қарздорликка асосланган бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар қарздорга бўлган ўз талабларини бирлаштиришга ҳамда хўжалик судига битта ариза билан мурожаат этишга ҳақли. Бундай ариза ўз талабларини бирлаштирган кредиторлар томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторнинг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қарздорнинг кредитор олдидаги пул мажбуриятларини, шунингдек бу мажбуриятлар бўйича қарзи борлигини ва унинг миқдорини, кредиторнинг аризасига асос бўлган бошқа ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторнинг унинг вакили томонидан имзоланган аризасига аризани имзолаган шахснинг ариза беришга ваколатли эканлигини тасдиқловчи ишончнома ҳам илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторнинг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига, агар бор бўлса, қуйидагилар ҳам илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторнинг қарздорга бўлган талабларини кўриб чиққан суд қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро ҳужжати (ижро варақаси, қарздор томонидан акцептланган тўлов талаблари, нотариуснинг ижро хати ва бошқалар) ёки кредитор талаблари қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхонани банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси хўжалик судига ёзма шаклда, қарздорнинг иқтисодий ночорлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар илова этилган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси хўжалик судига ушбу Қонуннинг 39 ва 41-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда. Давлат солиқ хизмати органининг ва бошқа ваколатли органнинг аризаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ хизмати органининг ва бошқа ваколатли органнинг қарздорни мажбурий тўловлар бўйича банкрот деб топиш тўғрисида хўжалик судига берадиган аризаси ушбу Қонуннинг 39 ва 41-моддаларида назарда тутилган талабларга жавоб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ хизмати органининг ва бошқа ваколатли органнинг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий тўловлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитор манфаатларини кўзлаб.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурорнинг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси хўжалик судига ушбу Қонуннинг 39 ва 41-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда. Банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ва банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш ёки аризани қабул қилишни рад этиш ёхуд қайтариш тўғрисидаги масалани судья ариза тушган пайтдан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси ва ушбу Қонун талабларига риоя этилган ҳолда берилган аризани ўз иш юритишига қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритишига қабул қилар экан, кузатувни жорий этиш ва муваққат бошқарувчини тайинлаш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ва банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш ҳақидаги ажрими хўжалик суди томонидан давлат солиқ хизмати органларига ва бошқа ваколатли органларга, қарздор жойлашган ердаги (яшаш жойидаги) суд ижрочисига юборилади. Қарздор юридик шахснинг ўзига нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ажримнинг нусхасини ўзининг ваколатхоналари ва филиаллари жойлашган ердаги шундай шахсларга (органларга) юбориш мажбурияти унинг ўзига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу Қонун 5-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган шарт бузилган бўлса, судья қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза ушбу Қонуннинг 37—44-моддаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса, судья аризани қайтаради. Ариза билан мурожаат этиш қарздорнинг раҳбари учун мажбурий бўлган ва аризага ушбу Қонуннинг 38-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда бундай ариза хўжалик суди томонидан қабул қилинади, етишмаётган ҳужжатлар эса банкротлик тўғрисидаги ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тартибида талаб қилиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахснинг аризасига биноан Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига мувофиқ кредиторлар талабларини таъминлашга доир чора-тадбирлар кўришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг талабларини таъминлашга доир, Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида назарда тутилган чора-тадбирлардан ташқари хўжалик суди битимларни суд бошқарувчиси розилигисиз тузишни тақиқлаб қўйишга, қарздорга қимматли қоғозларни, валюта қимматликларини ва бошқа мол-мулкни сақлаш учун учинчи шахсларга топширишни юклашга ҳамда қарздорнинг мол-мулки сақланишини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирлар кўришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг талабларини таъминлашга доир чора-тадбирлар тегишинча хўжалик суди томонидан банкротлик таомилларидан бирини жорий этиш тўғрисида ёки хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилингунга қадар ёхуд хўжалик суди томонидан келишув битими тасдиқлангунга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар юзага келгунга қадар кредиторларнинг талабларини таъминлашга доир чора-тадбирларни бекор қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг кредиторларнинг талабларини таъминлашга доир чора-тадбирлар кўриш тўғрисидаги ажрими устидан банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахслар томонидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда. Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза юзасидан қарздорнинг ёзма фикри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг кредитор, прокурор, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли органдан қарздорни банкрот деб топиш ҳақида ариза қабул қилинганлиги тўғрисидаги ажримини олган кундан эътиборан қарздор беш кунлик муддат ичида хўжалик судига, аризачига ва банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга мазкур ариза юзасидан ёзма фикрини юборишга, шунингдек аризада кўрсатилмаган барча кредиторларни ўзига нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганлигидан хабардор қилишга ҳақли. Қарздорнинг хўжалик судига юбораётган ёзма фикрига мазкур ёзма фикрнинг нусхаси аризачига ҳамда банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишни суд муҳокамасига тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишни суд муҳокамасига тайёрлаш судья томонидан, Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида назарда тутилган тартибда, ушбу Қонунда белгиланган ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг қарздор эътирозлари (муваққат бошқарувчи илтимосномалари) асослилигини текшириши банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг белгиланган муддатига камида бир ой муҳлат қолганда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди қарздорнинг эътирозлари асослилигини кўриб чиқиш натижалари асосида мазкур талабларни кредиторларнинг талаблари реестрига киритиш ёки мазкур реестрга киритишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради. Ажримда кредиторларнинг, агар уларга нисбатан қарздорнинг эътирозлари асоссиз деб топилган бўлса, талаблари миқдори ва уларни қондириш навбати кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг талаблари юзасидан қарздорнинг эътирозларини кўриб чиқиш натижалари бўйича хўжалик суди чиқарган ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) унинг амал қилишини тўхтатиб қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишни суд муҳокамасига тайёрлаш пайтида, шунингдек банкротлик тўғрисидаги иш кўрилаётганда хўжалик суди қарздорнинг молиявий аҳволини аниқлаш учун экспертиза тайинлашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги иш хўжалик судининг мажлисида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза иш юритишга қабул қилинганлиги ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши лозим. Банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш алоҳида ҳолларда икки ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-модда. Қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд санациясини, ташқи бошқарувни жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар бўлмаганда, хўжалик судининг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 4-моддасида назарда тутилган банкротлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорида қарздорнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ўз кучини йўқотганлиги кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томонидан кузатувни, суд санациясини, ташқи бошқарувни жорий этиш, банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш, суд бошқарувчисини тайинлаш, алмаштириш ёки вазифасидан озод қилиш ҳақида чиқарилган ажримлар ҳақидаги, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарорлар, мазкур ҳужжатларни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар расмий нашрда эълон қилинади. Расмий нашрнинг тиражи, даврийлиги ва шундай маълумотларни эълон қилиш муддати, кўрсатиладиган хизматларни молиялаштириш тартиби ҳамда бундай хизматларнинг нархлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади ва исталган манфаатдор шахснинг мазкур маълумотлардан эркин фойдалана олиши учун монелик қилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунга мувофиқ эълон қилиниши лозим бўлган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда электрон оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд бошқарувчиси эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларни тегишли суд ҳужжати олинган санадан эътиборан уч кун ичида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган расмий нашр манзилига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эълон қилиш учун юборилган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш бу маълумотлар олинган пайтдан эътиборан ўн кун ичида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни эълон қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, агар ушбу Қонунда ёки кредиторлар йиғилишининг ёхуд кредиторлар қўмитасининг қарорида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг пул маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Қарздорда пул маблағлари бўлмаса, бундай маълумотларни эълон қилиш ҳақини тўлашни суд бошқарувчиси амалга оширади, бу маблағлар кейинчалик қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорда эълон қилиш харажатларини қоплашга етарли мол-мулк бўлмаса, харажатларни қоплаш қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этган кредитор ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томонидан чиқарилган суд ҳужжатлари ҳақидаги маълумотлар бошқа оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-модда. Банкротлик таомиллари жараёни ҳақидаги маълумотларни эълон қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик таомиллари жараёни ҳақидаги маълумотлар расмий нашрда эълон қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни эълон қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ёки кредиторлар йиғилиши ёхуд кредиторлар қўмитаси томонидан амалга оширилади. Қарздорда эълон қилиш харажатларини қоплашга етарли мол-мулк бўлмаса, харажатларни қоплаш кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитасининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қарздорнинг кредиторлари сони эллик кишидан ортиқ бўлса ёки уларнинг сонини аниқлаш мумкин бўлмаса, қарздорга нисбатан қўлланиладиган ҳар бир банкротлик таомили бошланиши ҳақидаги маълумотлар ҳам расмий нашрда эълон қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитасининг қарори асосида эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар бошқа оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик таомиллари жараёни ҳақидаги эълон қилинган маълумотларда қуйидагилар бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва унинг почта манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд ҳужжатини қабул қилган хўжалик судининг номи, шу суд ҳужжати қабул қилинган сана ва жорий қилинган банкротлик таомили номи, шунингдек банкротлик тўғрисидаги ишнинг тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-модда. Қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза қабул қилинганлиги ва (ёки) кузатув жорий этилганлиги оқибати бўлган барча чекловларнинг амал қилиши тугатилиши учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тўхтатиб туриш хўжалик суди томонидан суд бошқарувчисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган ариза ва шикоятларни, шунингдек кредиторларнинг талаблари миқдори, таркиби ва уларни қондириш навбатига доир келишмовчиликларни кўриб чиқишга монелик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги иш юритиш тўхтатиб турилган тақдирда хўжалик суди ушбу Қонуннинг 50-моддасида назарда тутилган суд ҳужжатларини қабул қилишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тўхтатиб туриш хўжалик суди томонидан ушбу Қонунда назарда тутилган ажримларни чиқариш учун, шунингдек суд бошқарувчиси ва банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи бошқа шахслар ушбу Қонунда назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириши учун монелик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58-модда. Суд харажатларини ва суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатларини тақсимлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд харажатлари, шу жумладан тўлов кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган давлат божи бўйича харажатлар, маълумотларни ушбу Қонуннинг 52 ва 53-моддаларида назарда тутилган тартибда расмий нашрда эълон қилиш харажатлари, шунингдек суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатлари қарздорнинг мол-мулкига тегишли бўлиб, ана шу мол-мулк ҳисобидан навбатдан ташқари қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битимида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган харажатларни тақсимлашнинг бошқача тартиби назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди қарздорнинг банкротлиги аломатлари йўқлиги муносабати билан қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган харажатлар хўжалик судига кредиторнинг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси билан мурожаат этган кредиторларга тегишли бўлади ва кредиторлар ўртасида уларнинг талабларига мутаносиб равишда тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд харажатларини ва суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатларини тақсимлаш тартиби хўжалик судининг банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарорида ёки ажримида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59-модда. Аризалар ва шикоятларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув ёки тугатишга доир иш юритиш жараёнида суд бошқарувчиси ушбу Қонунга мувофиқ берган аризалар, шу жумладан ўзи билан кредиторлар ўртасида, ўзи билан қарздор ўртасида келиб чиққан келишмовчиликлар тўғрисида берган аризалар, шунингдек кредиторларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлиги хусусидаги шикоятлари бу ариза ва шикоятлар олинган кундан эътиборан бир ойлик муддатдан кечиктирмай хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади. Суд бошқарувчисининг аризасига, кредиторнинг шикоятига мазкур аризани ёки шикоятни кўриб чиқишда иштирок этаётган бошқа шахсларга уларнинг нусхалари юборилганлигига оид далиллар илова қилинмоғи лозим. Мазкур аризалар ва шикоятларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан хўжалик суди ажрим чиқаради. Бу ажрим устидан қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат шартномаси асосида ишловчи шахсларга меҳнат ҳақи тўлаш ва ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш бўйича талабларнинг миқдори ва таркиби хусусида суд бошқарувчиси ва қарздор ходимларининг вакили ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар, қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакиллари томонидан уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузаётган суд бошқарувчиси ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган шикоятлар ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг ажрими устидан шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан берилган, шунингдек ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган тартибни бузган ҳолда ёки тегишли ариза ёхуд шикоятни тасдиқловчи далиллар илова қилинмасдан берилган ариза ва шикоятлар қайтарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60-модда. Банкротлик тўғрисидаги ишда келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хўжалик суди чиқарган ажримларни қайта кўриш юзасидан иш юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишда аризалар, шикоятлар (илтимосномалар) ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хўжалик суди чиқарган ажрим Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида белгиланган тартибда ушбу моддада назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда қайта кўрилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишда келишмовчиликларни кўриб чиқиш юзасидан хўжалик судининг ажримлари чиқарилган пайтдан эътиборан ўн кун ўтгандан кейин қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишда келишмовчиликларни кўриб чиқишда иштирок этган шахслар апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ажримига апелляция шикояти келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан хўжалик суди ажрим чиқарган пайтдан эътиборан ўн кун ичида берилади ва у хўжалик судига келиб тушган пайтдан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишда келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан хўжалик судининг апелляция инстанцияси чиқарган ажримлар кассация ва назорат тартибида қайта кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-модда. Устав фондида давлат улуши бўлган корхонанинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар корхонанинг устав фондида давлат улуши бўлса, хўжалик суди банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ҳақида банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ҳақидаги хабарни олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида хўжалик судига судгача санация қилиш ўтказилиши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги хусусидаги ўз қарорини маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар судгача санация қилиш ўтказилишига рози бўлган тақдирда банкротлик тўғрисидаги иш тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар судгача санация қилиш ўтказилишига рози бўлмаган тақдирда банкротлик тўғрисидаги иш муҳокамаси ушбу Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.06.00 Кузатув]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БОБ. КУЗАТУВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62-модда. Кузатувни жорий этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатув банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганда хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани иш юритишига қабул қилган санадан эътиборан жорий этилади, ушбу Қонунга мувофиқ банкротликнинг бошқа таомили қўлланилиши лозим бўлган ҳоллар бундан мустасно. Банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган тақдирда хўжалик судининг аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримида кузатув жорий этилганлиги кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63-модда. Кузатувни жорий этиш оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатув жорий этилган пайтдан эътиборан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий ундирувлар бўйича ижро ҳужжатларини ижро этиш тўхтатиб турилади, иш ҳақи бўйича, муаллифлик шартномалари бўйича ҳақларни, алиментларни тўлаш бўйича қарздорликни ундириш ҳақидаги, шунингдек ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш ҳақидаги, хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинган пайтга қадар қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари асосида берилган ижро ҳужжатларини ижро этиш бундан мустасно. Хўжалик судининг аризани иш юритишга қабул қилиш ва банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ажрими ижро ҳужжатларини ижро этишни тўхтатиб туриш учун асос бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор юридик шахс муассисларининг (иштирокчиларининг) унинг таркибидан муассислари (иштирокчилари) чиқиб кетиши муносабати билан қарздорнинг мол-мулкидан улушни (пайни) ажратиш ҳақидаги талабларини қондириш тақиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмиссия қимматли қоғозлари бўйича дивидендлар ва бошқа тўловларни тўлаш тақиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқобил бир хилдаги талабни ҳисобга олиш йўли билан қарздорнинг пул мажбуриятларини тугатишга, башарти бунда ушбу Қонуннинг 134 ва 169-моддаларида назарда тутилган кредиторларнинг талабларини қондириш навбати бузилса, йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздордан пул маблағларини олиш тўғрисидаги талаблар қарздорга талаблар қўйишнинг фақат ушбу Қонунда белгиланган тартибига риоя этилган ҳолда қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64-модда. Кузатув жараёнида қарздор ваколатларининг чекланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатувнинг жорий этилиши қарздорнинг раҳбарини ҳамда қарздорнинг ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида белгиланган чекловлар билан ўз ваколатларини амалга оширишни давом эттираётган бошқа бошқарув органларини четлаштириш учун асос ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг бошқарув органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мол-мулкни ижарага, гаровга бериш билан ёки шу мол-мулкни бошқа усулда тасарруф этиш билан боғлиқ битимларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг баланс қиймати қарздор активлари баланс қийматининг ўн фоизидан кўпроғини ташкил этадиган мол-мулкини тасарруф этиш билан боғлиқ битимларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заёмлар (кредитлар) олиш ва бериш, кафолат хатлари ва кафолатлар бериш, талаб қилиш ҳуқуқларидан ўзга шахс фойдасига воз кечиш, қарзни бошқа шахсга ўтказиш, шунингдек қарздорнинг мол-мулкини ишончли бошқариш шартномасини тузиш билан боғлиқ битимларни фақат муваққат бошқарувчининг ёзма розилигига биноан тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг бошқарув органлари қуйидаги қарорларни қабул қилишга ҳақли эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) ва тугатиш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларни тузиш ҳақидаги ёки бошқа юридик шахсларнинг иштироки тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этиш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дивидендлар тўлаш ёки қарздорнинг даромадини (фойдасини) унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор томонидан облигациялар ва бошқа эмиссия қоғозларини жойлаштириш тўғрисидаги қарор, акциялар чиқариш ҳақидаги қарор бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари чиқарилган акцияларни акциядорлардан сотиб олиш тўғрисидаги қарор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65-модда. Муваққат бошқарувчини тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муваққат бошқарувчи кредиторлар ёки банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи таклиф этган номзодлар орасидан хўжалик суди томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг муваққат бошқарувчини тайинлаш тўғрисидаги ажримида унга тўланадиган ҳақ миқдори ва уни тўлаш тартиби кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муваққат бошқарувчига тўланадиган ҳақ миқдори кредиторлар йиғилишининг қарори асосида хўжалик суди томонидан ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муваққат бошқарувчи уни ўз вазифасини бажаришдан озод этиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муваққат бошқарувчининг уни ўз вазифасини бажаришдан озод этиш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилган тақдирда хўжалик суди кредиторлар таклиф этган номзодлар орасидан янги муваққат бошқарувчини тайинлайди. Муваққат бошқарувчининг номзоди кўрсатилмаган бўлса, хўжалик суди муваққат бошқарувчини банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи таклиф этган номзодлар орасидан тайинлайди. Муваққат бошқарувчи янги муваққат бошқарувчи тайинлангунга қадар ўз вазифасини бажаришни давом эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг талаблари бўйича қарздорнинг тақдим этилган эътирозлари асослилиги судья томонидан текширилишида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш юзасидан қўшимча чоралар кўриш ҳақидаги, шу жумладан муваққат бошқарувчининг розилигисиз ушбу Қонуннинг 64-моддасида назарда тутилмаган битимлар тузишни тақиқлаш ҳақидаги, мол-мулкни сақлаш учун учинчи шахсларга бериш ҳақидаги, шунингдек бундай чораларни бекор қилиш ҳақидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68-модда. Кузатувни жорий этиш ҳақида хабар қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорга нисбатан кузатув жорий этилганлиги ҳақидаги хабарни муваққат бошқарувчи ўзи тайинланган пайтдан эътиборан уч кун ичида расмий нашрда ушбу Қонуннинг 52-моддасида назарда тутилган тартибда эълон қилиш учун юбориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муваққат бошқарувчи иш ҳақи бўйича қарзни тўлаш талабини қўядиган кредиторлардан ташқари қарздорнинг аниқланган барча кредиторларини қарздорга нисбатан кузатув жорий этилганлиги тўғрисида хўжалик суди ажрим чиқарганлиги ҳақида кузатув жорий этилганлигига оид хабар эълон қилинган санадан эътиборан ўн кундан кечиктирмай хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг раҳбари қарздорнинг ходимларини, муассисларини (иштирокчиларини) ёки қарздор мол-мулкининг эгасини қарздорга нисбатан кузатувни жорий этиш ҳақида хўжалик суди томонидан ажрим чиқарилганлиги тўғрисида хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳақи бўйича қарзни тўлаш талабини қўядиган кредиторлардан ташқари кредиторларга кузатув жорий этилганлигини хабар қилиш кредитор томонидан шундай хабар олинган санани белгилаш имкониятини берадиган усулда кредиторга хабар юбориш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳақи бўйича қарзни тўлаш талабномалари юзасидан кредиторларни хабардор қилиш қарздор ходимларининг умумий йиғилишини чақириш ва ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг муассисларини (иштирокчиларини) хабардор қилиш муассислар (иштирокчилар) умумий йиғилишини чақириш ёки юридик шахснинг қонун ҳужжатларига ёхуд таъсис ҳужжатларига мувофиқ муассисларнинг (иштирокчиларнинг) умумий йиғилишини чақириш ҳуқуқига эга бўлган органига қарздорга нисбатан кузатувни жорий этиш ҳақида хабар юбориш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорга нисбатан кузатувни жорий этиш ҳақидаги хабарда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва унинг почта манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорга нисбатан кузатув жорий этиш тўғрисида ажрим чиқарган хўжалик судининг номи, бундай ажрим чиқарилган сана ва банкротлик тўғрисидаги ишнинг тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабарни жўнатувчининг (муваққат бошқарувчининг ёки қарздор раҳбарининг) хоҳишига кўра бошқа ахборот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69-модда. Қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш қарздорга тегишли мол-мулк суд харажатларини, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш харажатларини қоплаш учун етарлилигини, шунингдек қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муваққат бошқарувчи қарздорнинг молиявий аҳволини, шу жумладан қарздорнинг мол-мулки бўлса, шу мол-мулкни инвентаризация қилиш натижаларини молиявий таҳлил қилиш, мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклифларни, банкротликнинг кейинги таомилларини жорий этиш мақсадга мувофиқлиги асосларини тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиш натижасида қарздорга тегишли мол-мулк суд харажатларини қоплаш учун етарли эмаслиги аниқланса, кредиторлар фақат суд харажатларини қоплаш манбалари аниқланган тақдирда ташқи бошқарувни жорий этиш ҳақида хўжалик судига илтимоснома билан мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун қарздорга нисбатан кузатув жорий этилганлиги тўғрисидаги маълумот расмий нашрда эълон қилинган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида кредиторлар ўз талабларини қарздорга тақдим этишга ҳақли. Кредиторларнинг талаблари кредиторлар томонидан суд ҳужжатини ёки шу талабларнинг асослилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни илова қилган ҳолда хўжалик судига, қарздорга ва муваққат бошқарувчига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар томонидан талабни аниқланган деб топиш учун асос тариқасида тақдим этилган суд ҳужжатини бекор қилувчи ёки ўзгартирувчи, худди шунингдек унинг амал қилишини тўхтатиб турувчи ёхуд ижроси усулини ва тартибини ўзгартирувчи қонуний кучга кирган суд ҳужжати бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитор томонидан талабларни аниқланган деб топиш учун асос тариқасида тақдим этилган ҳужжатни бекор қилувчи ёки ўзгартирувчи (қарзни тан олиш, нотариуснинг ижро хати ва бошқалар), худди шунингдек унинг амал қилишини тўхтатиб турувчи ҳужжат бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитор томонидан талабни аниқланган талаблар жумласига киритиш далили тариқасида тақдим этилган ҳужжат бўйича қарзни узиш муддатларини, тартибини ва шартларини ўзгартириш тўғрисида қарздор ва кредитор ўртасида битим тузилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор қарзни тўлиқ ёки қисман узган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаб билдирилган мажбуриятдаги шахснинг ўзгарганлигига далиллар бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муваққат бошқарувчи кредиторларнинг ушбу Қонунга мувофиқ аниқланган деб топиладиган талабларига ўз эътирозларини, агар кредиторнинг талабларини аниқланганлар жумласига киритиш далили тариқасида ўз қарзининг қарздор томонидан тан олинганлигидан далолат берувчи ҳужжат тақдим этилган бўлса ва муваққат бошқарувчида қарздорнинг қарзни тан олиш бўйича ҳаракатлари бошқа кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузади ва (ёки) асоссиздир деб ҳисоблаш учун етарли асослар бўлса, хўжалик судига юборишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг талаблари асоссиз ёки лозим даражадаги далиллар билан тасдиқланмаган деб топилса, кредиторларнинг тегишли аризалари қайтарилиши керак. Мазкур талаблар банкротликнинг кейинги таомилларини амалга ошириш жараёнида тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71-модда. Кредиторларнинг биринчи йиғилишини чақириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муваққат бошқарувчи кредиторларнинг биринчи йиғилиши ўтказиладиган санани белгилайди ва бу ҳақда барча аниқланган кредиторларни, қарздор ходимларининг вакилини, шунингдек кредиторларнинг биринчи йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахсларни (органларни) хабардор қилади. Кредиторларнинг биринчи йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш муваққат бошқарувчи томонидан ушбу Қонуннинг 11-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисида хўжалик суди чиқарган ажримда хўжалик суди мажлисини ўтказишнинг белгиланган санасига камида ўн кун муддат қолганида ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар биринчи йиғилишининг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган иштирокчилари талаблари ушбу Қонун 70-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда тақдим этилган ва кредиторларнинг талаблари реестрига киритилган кредиторлардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг биринчи йиғилишида қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакили ва қарздорнинг ходимлари вакили маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этиш ҳуқуқига эга. Кредиторлар йиғилишида мазкур шахсларнинг йўқлиги йиғилишни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72-модда. Кредиторларнинг биринчи йиғилишида кўриладиган масалалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг биринчи йиғилиши ваколатига қуйидаги қарорларни қабул қилиш киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд санациясини ёки ташқи бошқарувни жорий этиш ҳақида илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат қилиш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар қўмитасининг миқдорий таркиби, унинг аъзоларини сайлаш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санация қилувчи бошқарувчининг, ташқи бошқарувчининг ёки тугатувчи бошқарувчининг номзодларини маъқуллаш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа масалаларга доир қарор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73-модда. Кредиторлар биринчи йиғилишининг суд санациясини жорий этиш ҳақида хўжалик судига мурожаат қилиш тўғрисидаги қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар биринчи йиғилишининг суд санациясини жорий этиш ҳақида илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат қилиш тўғрисидаги қарорида суд санациясининг таклиф қилинаётган муддати ва қарзни узишнинг маъқулланган жадвали бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд санациясини жорий этиш ҳақида илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг биринчи йиғилиши муваққат бошқарувчини вазифасини бажаришдан озод қилиш ҳақида илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этишга ҳақли. Кредиторлар йиғилишининг хўжалик судига бериладиган мазкур илтимосномасида санация қилувчи бошқарувчиликка тайинлаш учун номзод таклиф қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74-модда. Кредиторлар биринчи йиғилишининг ташқи бошқарувни жорий этиш, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида хўжалик судига мурожаат қилиш тўғрисидаги қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар биринчи йиғилишининг ташқи бошқарувни жорий этиш ҳақида илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат қилиш тўғрисидаги қарорида ташқи бошқарувнинг таклиф қилинаётган муддати ва ташқи бошқарувчиликка номзод, шунингдек у ҳақдаги маълумотлар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар биринчи йиғилишининг қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат қилиш тўғрисидаги қарорида тугатишга доир иш юритишнинг таклиф қилинаётган муддати ва тугатувчи бошқарувчиликка номзод, шунингдек у ҳақдаги маълумотлар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75-модда. Кузатувни тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланган бўлмаса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарувни жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида банкротлик таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса ёки хўжалик судига унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг 10-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, хўжалик суди банкротлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланган бўлмаса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кредиторларнинг биринчи йиғилиши томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса ёхуд хўжалик судига унинг қарорларидан ҳеч бири тақдим этилмаган бўлса, хўжалик суди қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг, шунингдек учинчи шахснинг (шахсларнинг) илтимосномасига биноан, аризачилар томонидан қарздорнинг мажбуриятлари ижросининг қарзни узиш жадвалига мувофиқ таъминоти тақдим этилган тақдирда суд санациясини жорий этиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санация қилувчи бошқарувчи ёки ташқи бошқарувчи ёхуд тугатувчи бошқарувчи тайинлангунга қадар унинг вазифасини бажариш илгари муваққат бошқарувчи вазифасини бажариб турган шахс зиммасига тўла ҳажмда юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тугатилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.07.00 Суд санацияси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V БОБ. СУД САНАЦИЯСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76-модда. Суд санациясини жорий этиш ҳақидаги илтимоснома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатув жараёнида қарздор, қарздор муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси, шунингдек учинчи шахс (шахслар) суд санациясини жорий этиш ҳақида хўжалик судига мурожаат қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан кредиторларнинг биринчи йиғилишига ёхуд суд санациясини жорий этиш ҳақидаги илтимоснома билан бевосита хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг суд санациясини жорий этиш ҳақидаги илтимосномасига суд санациясининг таклиф қилинаётган муддати ва қарзни узиш жадвали кўрсатилган ҳолда қарздорнинг суд санацияси режаси илова қилинмоғи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд санациясини жорий этиш ҳақида хўжалик судига мурожаат этиш тўғрисидаги илтимоснома билан кредиторлар йиғилишига мурожаат қилган шахслар мазкур илтимосномани ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни кредиторларга бу ҳужжатлар билан танишиш имкониятини бериш мақсадида кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган санага камида икки ҳафта қолганида муваққат бошқарувчига тақдим этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулки эгасининг суд санациясини жорий этиш ҳақидаги илтимосномасига суд санациясининг режаси, қарзни узиш жадвали, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) умумий йиғилишининг баённомаси унинг суд санациясини жорий этиш ҳақидаги илтимоснома билан кредиторлар йиғилишига мурожаат этиш учун овоз берган муассислари (иштирокчилари) ҳамда бу шахслар томонидан қарзни узиш жадвали қарздор томонидан ижро этилишини таъминлаш тўғрисидаги ҳужжатлар кўрсатилган ҳолда илова қилинмоғи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи шахснинг (шахсларнинг) суд санациясини жорий этиш ҳақидаги илтимосномасига қарзни узиш жадвали ва қарздорнинг қарзни узиш жадвалини бажариши учинчи шахс (шахслар) томонидан таъминланишига оид далиллар илова қилинмоғи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд санациясини жорий этиш ҳақида хўжалик судига мурожаат қилиш тўғрисида кредиторларнинг йиғилишига бир неча шахс илтимоснома билан мурожаат этган тақдирда қарздорнинг қарзни узиш жадвалини бажариши бу шахсларнинг ҳар бири томонидан таъминланиши улар ўртасидаги битимга биноан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг қарзни узиш жадвалини бажариш юзасидан мажбуриятлари суд санациясини жорий этиш ҳақида хўжалик суди ажрим чиқарган пайтдан эътиборан таъминланган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбуриятларни бажаришнинг берилган таъминоти миқдори қарздор мажбуриятларининг суд санациясини жорий этиш ҳақидаги масала юзасидан кредиторлар йиғилиши ўтказилиши олдидан охирги ҳисобот санасидаги ҳолатга кўра балансда акс эттирилган миқдоридан камида йигирма фоиз ортиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар қарздорнинг қарзни узиш жадвалини бажариши таъминотининг предмети бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарзни узиш жадвалига ўзгартишлар киритилганлиги, шунингдек қарздорга нисбатан банкротликнинг янги таомили жорий этилганлиги мажбуриятларни бажаришнинг берилган таъминотини тугатиш учун асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78-модда. Суд санациясини жорий этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд санацияси хўжалик суди томонидан кредиторлар йиғилишининг қарори асосида жорий этилади, ушбу Қонун 75-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг суд санациясини жорий этиш тўғрисидаги ажримида суд санациясининг муддати кўрсатилиши, унда хўжалик суди томонидан тасдиқланган қарзни узиш жадвали, мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахслар ҳақидаги, бундай таъминотнинг миқдори ва шакллари, санация қилувчи бошқарувчини тайинлаш ва унга тўланадиган ҳақ миқдори ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг суд санациясини жорий этиш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) унинг ижросини тўхтатиб қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд санацияси кўпи билан йигирма тўрт ойлик муддатга жорий этилади, бу муддат мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахслар кредиторларнинг талабларини қондириши учун хўжалик суди томонидан кўпи билан олти ойга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79-модда. Суд санациясини жорий этиш оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд санацияси ўтказилаётганда қарздорнинг бошқарув органлари ўз ваколатларини ушбу бобда белгиланган чекловлар билан амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд санацияси жорий этилган пайтда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг талабларини таъминлаш юзасидан илгари қабул қилинган чоралар бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг мол-мулкини хатлаш ва қарздорга нисбатан унинг ўзига тегишли мол-мулкни тасарруф этиш борасидаги ваколатларини бошқача тарзда чекловлар фақат банкротлик таомили доирасида жорий этилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд санацияси пайтида юзага келган пул мажбуриятларини ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка (жарима, пеня) ва бошқа иқтисодий (молиявий) санкциялар, тўланиши лозим бўладиган фоизлар қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарзни узиш жадвалига мувофиқ қондирилиши лозим бўлган пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича кредиторнинг талаблари суммасига Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида назарда тутилган тартибда ва миқдорда фоизлар ҳисобланади. Бу фоизлар суд санациясини жорий этиш ҳақида хўжалик суди ажрим чиқарган пайтдан эътиборан ва кредиторнинг талабини қаноатлантириш пайтигача, агар бундай қаноатлантириш рўй бермаса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиш пайтигача кредиторнинг талаблари суммасига қўшиб ёзилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси кредиторлар йиғилишининг ёхуд кредиторлар қўмитасининг розилигисиз қарздорни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) ва тугатиш ҳақида қарор қабул қилишга, қарздор эса қуйидаги битимларни тузишга ҳақли эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мол-мулкни ижарага, гаровга бериш, мазкур мол-мулкни хўжалик ширкатлари ҳамда масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятларнинг устав фондига (устав капиталига) улуш сифатида қўшиш ёки бундай мол-мулкни бошқача тарзда тасарруф этиш билан боғлиқ битимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг баланс қиймати қарздор активлари баланс қийматининг ўн фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулкини тасарруф этиш билан боғлиқ битимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заёмлар (кредитлар) олиш ва бериш, кафиллик ва кафолатлар бериш, талаб қилиш ҳуқуқларидан ўзганинг фойдасига воз кечиш, қарзни бошқа шахсга ўтказиш, шунингдек қарздорнинг мол-мулкини ишончли бошқариш шартномасини тузиш билан боғлиқ битимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар муайян битимларни тузишдан санация қилувчи бошқарувчи ёки кредиторлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор бўладиган бўлса, айни ана шундай битимлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санация қилувчи бошқарувчи ва кредиторлар қарздорнинг битимларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санация қилувчи бошқарувчи суд санацияси жорий этилган пайтдан эътиборан ва суд санацияси тугагунга қадар ёки муддатидан илгари тугатилгунга қадар фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санация қилувчи бошқарувчи ўз вазифасини бажаришдан аризасига биноан ёки кредиторлар йиғилишининг ёхуд мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахсларнинг илтимосномасига биноан, шунингдек ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда хўжалик суди томонидан озод қилиниши мумкин. Хўжалик судининг санация қилувчи бошқарувчини ўз вазифасидан айни бир пайтда янги санация қилувчи бошқарувчини тайинлаган ҳолда озод қилиш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) унинг ижросини тўхтатиб қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд санацияси пайтида қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши муносабати билан банкротлик тўғрисидаги иш юритишнинг тугатилиши санация қилувчи бошқарувчининг ваколатлари тугашига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар хўжалик суди томонидан ташқи бошқарувни жорий этиш тўғрисида ажрим чиқарилган ёки қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса ҳамда ташқи бошқарувчи ёки тугатиш бошқарувчиси этиб бошқа шахс тайинланган бўлса, санация қилувчи бошқарувчи ишлар ташқи бошқарувчига ёки тугатиш бошқарувчисига ўтказиладиган пайтга қадар ўз вазифасини бажаришни давом эттириб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81-модда. Санация қилувчи бошқарувчининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санация қилувчи бошқарувчи қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг раҳбаридан қарздорнинг жорий фаолияти тўғрисида ва суд санацияси режасида назарда тутилган тадбирлар амалга оширилиши ҳамда қарзни узиш жадвали бажарилиши жараёни ҳақида ахборот талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг раҳбаридан кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун пул маблағлари ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор томонидан мол-мулкнинг инвентаризацияси ўтказилган тақдирда унда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар жорий талабларини қарздор ўз вақтида бажариши устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун 79-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда қарздорнинг битимлари ва қарорларини келишиб олиш ҳамда мазкур битимлар ва қарорлар ҳақида кредиторларга ахборот тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 59 ва 70-моддаларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қарздорнинг кредиторлар талабларини тан олиш ёки бундай талабларни аниқланган деб топиш учун асосларни тасдиқлаш бўйича ҳаракатлари ёхуд қарздорнинг кредиторлар талабларини кўриб чиқиш борасидаги ҳаракатсизлиги устидан хўжалик судига шикоят бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун 79-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда қарздорнинг раҳбарини вазифасини бажаришдан четлаштириш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш юзасидан қўшимча чоралар кўриш ҳақидаги, шу жумладан мол-мулкни сақлаш учун учинчи шахсларга ўтказиш, шунингдек бундай чораларни бекор қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд санацияси режаси амалга оширилишининг бориши ҳақида кредиторлар йиғилишига ва кредиторлар қўмитасига, шунингдек агар корхона устав фондида давлат улуши бўлса, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига ахборот тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санация қилувчи бошқарувчининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83-модда. Суд санацияси режаси ва қарзни узиш жадвали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг раҳбари, қарздор муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси томонидан тайёрланган суд санацияси режасида қарзни узиш жадвалига мувофиқ кредиторларнинг талабларини қондириш учун зарур бўлган маблағларни суд санацияси жараёнида қарздор томонидан олиш усуллари назарда тутилиши лозим. Суд санацияси режаси кредиторлар йиғилиши томонидан тасдиқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд санацияси режаси қарздорнинг корхонаси (бизнеси) ёки қарздор мол-мулкининг бир қисми сотилишини назарда тутиши мумкин. Қарздорнинг корхонаси (бизнеси) ёки қарздор мол-мулкининг бир қисмини сотиш ушбу Қонуннинг 110 ва 111-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарзни узиш жадвали барча кредиторлар олдидаги қарзнинг узилишини назарда тутиши керак. Қарзни узиш жадвали хўжалик суди томонидан тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг суд санацияси жараёнида юзага келган мажбуриятлари юзасидан кредиторларнинг талабларини қондириш ушбу Қонуннинг 133, 134 ва 169-моддаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор қарзни узиш жадвалини бажармаган ҳолларда (қарзнинг белгиланган муддатларда ва (ёки) белгиланган ҳажмларда узилмаганлиги), қарздор талабларни бажариш санаси бошланган пайтдан эътиборан икки ҳафта муддат ичида қарзни узиш жадвалига киритиш мўлжалланаётган ўзгартишларни маъқуллаш тўғрисидаги илтимоснома билан кредиторларга мурожаат қилишга ҳақли. Илтимосноманинг нусхаси санация қилувчи бошқарувчига юборилади. Санация қилувчи бошқарувчи илтимоснома олинган пайтдан эътиборан икки ҳафтадан кечиктирмай шу илтимоснома асосида кредиторлар йиғилишини чақиради. Қарзни узиш жадвалига ўзгартишлар киритиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда кредиторлар йиғилиши қарзни узиш жадвалига оид ўзгартишларни тасдиқлаш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ҳақида ўз вақтида хабар қилинмаган ва қарзни узиш жадвали хўжалик суди томонидан тасдиқланганидан кейин ишга қўшилган кредиторнинг талаблари ёки мажбуриятларни бажариш муддати кузатув жараёнида бошланган талаблар хўжалик судининг ажрими асосида қарзни узиш жадвалига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар узилмаган қарз қолмаганлиги аниқланган, кредиторларнинг шикоятлари эса асоссиз деб топилган бўлса, қарздор раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлайди ва банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тўхтатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар узилмаган қарз борлиги аниқланган ва кредиторларнинг шикоятлари асосли деб топилган бўлса, қарздор раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлашни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш ва банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ёки мазкур ҳисоботни тасдиқлашни рад этиш ҳақида хўжалик суди ажрим чиқаради, бу ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86-модда. Суд санациясини муддатидан илгари тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд санациясини муддатидан илгари тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар талабларини қаноатлантиришнинг қарзни узиш жадвалида белгиланган муддатлари суд санацияси жараёнида қарздор томонидан бир неча марта ёки бир марта жиддий равишда (бир ойдан ортиқ муддатга) бузилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санация қилувчи бошқарувчи ўз ташаббусига кўра ёки кредиторлар қўмитасининг қарори асосида ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослар юзага келган пайтдан эътиборан икки ҳафта ичида суд санациясини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун кредиторлар йиғилишини чақириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг раҳбари кредиторлар йиғилишига қарзни узиш жадвали ва суд санацияси режаси бажарилишининг якунлари тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт. Ҳисоботга қарздорнинг сўнгги ҳисобот санасидаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси, қарздорнинг даромадлари (фойдаси) ва зарарлари ҳақидаги ҳисобот, қаноатлантирилган талаблар миқдори кўрсатилган ҳолда кредиторларнинг талаблари реестри ва кредиторлар талаблари қаноатлантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши керак. Қарздор раҳбарининг ҳисоботи билан бир вақтда санация қилувчи бошқарувчи кредиторларнинг йиғилишига қарздор раҳбарининг ҳисоботи юзасидан ўз хулосасини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилиши қарздор раҳбарининг ҳисоботини, шунингдек санация қилувчи бошқарувчининг мазкур ҳисобот бўйича хулосасини кўриб чиқиш якунларига кўра ташқи бошқарувни жорий этиш ҳақида ёки қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Кредиторлар йиғилишининг илтимосномасига кредиторлар йиғилиши баённомасининг нусхаси, шунингдек кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорга қарши овоз берган ёки ушбу масала юзасидан овоз беришда иштирок этмаган кредиторларнинг шикоятлари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси асосида ташқи бошқарувни жорий этиш тўғрисида ажрим чиқаради ёки қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87-модда. Суд санациясининг тамомланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд санациясининг белгиланган муддати тугашига камида ўн беш кун қолганида қарздорнинг раҳбари ўтказилган суд санацияси натижалари тўғрисида хўжалик судига ҳисобот тақдим этиши шарт. Мазкур ҳисоботга қарздорнинг сўнгги санадаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси, қарздорнинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисобот, қаноатлантирилган талаблар миқдори ва мазкур қаноатлантиришни тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилган ҳолда кредиторларнинг талаблари реестри, санация қилувчи бошқарувчининг қарздор раҳбари ҳисоботи бўйича хулосаси, талаблари қаноатлантирилмаган кредиторларнинг шикоятлари илова қилиниши лозим. Қарздор раҳбарининг ўтказилган суд санацияси натижалари тўғрисидаги ҳисоботи ва кредиторларнинг шикоятлари хўжалик суди томонидан мажлисда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар узилмаган қарз қолмаганлиги аниқланган, кредиторларнинг шикоятлари эса асоссиз деб топилган бўлса, қарздор раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлайди ва банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар узилмаган қарз борлиги аниқланган ва кредиторларнинг шикоятлари асосли деб топилган бўлса, қарздор раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлашни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди қарздор раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлашни рад этган тақдирда ташқи бошқарувни жорий этиш тўғрисида ажрим ёки қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88-модда. Мажбуриятларнинг таъминот берган шахслар томонидан бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг таъминот берган шахслардан мажбуриятлар бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқи хўжалик суди суд санациясини тугатиш ёки тамомлаш тўғрисида ажрим чиқарган пайтдан эътиборан юзага келади. Мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахсларга нисбатан талаблар кредиторлар йиғилишининг (кредиторлар қўмитасининг) вакили ёки санация қилувчи бошқарувчи томонидан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахсларнинг мажбуриятларни бажариши натижасида олинган пул маблағлари кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш мақсадида қарздорнинг ҳисобварағига ўтказилади. Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар қарздор томонидан ушбу Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонуннинг 133, 134 ва 138-моддаларига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89-модда. Таъминотдан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш якунлари тўғрисидаги ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тамомлангач ёки хўжалик суди томонидан кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун белгиланган муддат ўтгач, санация қилувчи бошқарувчи қарздорнинг мажбуриятларни шахслар томонидан таъминот берилган ҳолда бажариши якунлари тўғрисида хўжалик судига ҳисобот тақдим этиши шарт. Санация қилувчи бошқарувчининг ҳисоботи ва кредиторларнинг шикоятлари хўжалик суди томонидан мажлисда кўриб чиқилади. Ҳисоботга доир талаблар, шунингдек уни тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби ушбу Қонуннинг 116 ва 117-моддаларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар узилмаган қарз қолмаганлиги аниқланган, кредиторларнинг шикоятлари эса асоссиз деб топилган бўлса, санация қилувчи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлайди ва банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар узилмаган қарз борлиги аниқланган ва кредиторларнинг шикоятлари асосли деб топилган бўлса, санация қилувчи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлашни рад этади ҳамда ташқи бошқарувни жорий этиш тўғрисида ажрим чиқаради ёхуд қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахслар томонидан шу таъминотдан келиб чиқадиган мажбуриятлар кредиторларнинг талабларини қондириш учун хўжалик суди белгилаган муддатда бажарилмаган ҳамда ташқи бошқарувни жорий этиш учун асослар бўлмаган тақдирда, хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбуриятларни бажариш таъминотини берган шахслар томонидан шу таъминотдан келиб чиқадиган мажбуриятлар кредиторларнинг талабларини қондириш учун хўжалик суди белгилаган муддатда бажарилмаганлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу шахсларнинг қарздорнинг кредиторлар олдидаги мажбуриятлари юзасидан солидар ёки субсидиар жавобгарлигига сабаб бўлади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.08.00 Ташқи бошқарув]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI БОБ. ТАШҚИ БОШҚАРУВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91-модда. Ташқи бошқарувни жорий этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имконияти аниқланган бўлса, ташқи бошқарув кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, мол-мулкида давлат улуши бўлган корхоналар бўйича эса банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси асосида хўжалик суди томонидан жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг ташқи бошқарувни жорий этиш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши керак ва бу ажрим устидан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув, агар ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача муддатга жорий этилади. Суд санацияси ва ташқи бошқарувнинг жами муддати ўттиз олти ойдан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув учун белгиланган муддат кредиторлар йиғилишининг илтимосномасига, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг қарорига ёки ташқи бошқарувчининг аризасига биноан хўжалик суди томонидан ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган муддатлар доирасида қисқартирилиши ёки узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92-модда. Ташқи бошқарувни жорий этиш оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув жорий этилган пайтдан эътиборан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг раҳбари ўз вазифасини бажаришдан четлаштирилади, қарздорнинг ишларини бошқариш ташқи бошқарувчи зиммасига юклатилади. Ташқи бошқарувчи қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқариши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг бошқарув органлари ваколатлари тугатилади. Қарздорнинг раҳбари ва қарздорнинг бошқа бошқарув органлари ваколатлари ташқи бошқарувчига ўтади, ушбу Қонунга мувофиқ бошқа шахсларга (органларга) ўтадиган ваколатлар бундан мустасно. Қарздорнинг бошқарув органлари ташқи бошқарувчи тайинланган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари ташқи бошқарувчига топширилишини таъминлаши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг талабларини таъминлаш юзасидан илгари кўрилган чора-тадбирлар бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг мол-мулкини хатлаш ва қарздорга нисбатан унинг ўзига тегишли мол-мулкни тасарруф этиш борасидаги ваколатларини бошқача тарзда чекловлар фақат банкротлик таомили доирасида қўлланилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлари юзасидан кредиторлар талабларининг қондирилишига нисбатан мораторий жорий этилади, ушбу Қонуннинг 93-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув тугаганидан кейин пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича кредиторларга қарздор тўлаши шарт бўлган неустойка (жарима, пеня), шунингдек етказилган зарар суммалари ташқи бошқарувни жорий этиш пайтидаги мавжуд миқдорларда тўлаш учун тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93-модда. Кредиторларнинг талабларини қондиришга нисбатан мораторий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг талабларини қондиришга нисбатан мораторий ташқи бошқарув жорий этилгунга қадар бажарилиш муддати келган пул мажбуриятларига ва (ёки) мажбурий тўловларга татбиқ этилади, қарздорга нисбатан кузатув ва (ёки) суд санацияси жорий этилганидан кейин юзага келган пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар юзасидан мораторийнинг амал қилиш муддати мобайнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ундирув сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар бўйича ундирувга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун неустойка (жарима, пеня) ва бошқа иқтисодий (молиявий) санкциялар қўлланилмайди, қарздорга нисбатан кузатув ва (ёки) суд санацияси жорий этилганидан кейин юзага келган пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар, шунингдек тўланиши лозим бўлган фоизлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув жорий этилган пайтдаги пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича кредиторлар талабларининг суммасига Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида назарда тутилган тартибда ва миқдорда фоизлар ҳисобланади. Бу фоизлар қарздорга нисбатан ташқи бошқарув жорий этилган санадан эътиборан бир навбатдаги талабларга ва хўжалик суди томонидан шу навбат талаблари бўйича кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш ҳақида ажрим чиқариладиган санага қадар ёки қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинадиган пайтга қадар ҳисобланади. Ҳисоблаб чиқарилган фоизлар суммаси кредиторга асосий қарз суммасини тўлаш билан бир вақтда тўланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мораторий ташқи бошқарувчи шартномани бажаришдан ушбу Қонуннинг 102-моддасига мувофиқ бош тортганлиги оқибатида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги кредиторлар талабларига ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар бажарилиш муддати ташқи бошқарув жорий этилганидан кейин бошланган пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мораторийнинг амал қилиши фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талабларига, алиментлар ундиришга ҳамда муаллифлик шартномалари асосида ҳақ тўлашга доир талабларига, шунингдек қарздор қайси фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлса, ана шу фуқаронинг талабларига татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94-модда. Ташқи бошқарувчиликка номзод тақдим этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувни жорий қилиш ҳақида хўжалик судига илтимоснома билан мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторлар йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни маъқуллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторлар йиғилишига ҳар қандай кредитор томонидан ёки банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи томонидан таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилиши томонидан қарор қабул қилишнинг ушбу Қонуннинг 13-моддасида назарда тутилган тартибига мувофиқ кредиторларнинг энг кўп овозини олган шахснинг номзоди хўжалик судига таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди ташқи бошқарувни кредиторлар йиғилишининг ташқи бошқарувни жорий этиш тўғрисида илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги қарори бўлмаган ҳолда жорий этаётган бўлса, кредиторлар йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни хўжалик суди ташқи бошқарувни жорий этиш тўғрисида ажрим чиқарган пайтдан эътиборан уч ҳафталик муддат ичида кўриб чиқиш, маъқуллаш ва хўжалик судига тақдим этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторлар йиғилиши томонидан тақдим этилмаган тақдирда, хўжалик суди банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи томонидан таклиф этилган номзодлар орасидан ташқи бошқарувчини тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зиммасига юкланган вазифаларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторлар йиғилишининг қарори асосида. Бундай ҳолларда кредиторлар йиғилишининг қарорида ташқи бошқарувчиликка тавсия этилаётган янги номзод тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг қарори асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг ўз аризасига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ ташқи бошқарувчи этиб тайинланишига монелик қиладиган ҳолатлар аниқланган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчини ўз вазифасини бажаришдан озод этиш тўғрисидаги ажрим дарҳол ижро этилиши керак ва унинг устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) бундай ажримнинг ижро этилишини тўхтатиб қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97-модда. Ташқи бошқарувчининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи раҳбарлик ваколатларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар йиғилишини ҳамда кредиторлар қўмитасини чақириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 101-моддасида назарда тутилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор номидан келишув битими тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар ушбу Қонунда ёки кредиторлар билан келишувда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ўзининг вазифаларини амалга ошириш учун бошқа шахсларни уларнинг фаолиятига қарздор маблағларидан ҳақ тўлаган ҳолда шартнома асосида ишга жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг 102-моддасида белгиланган тартибда қарздорнинг шартномаларини бажариш рад этилишини маълум қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор банкротликка олиб борилганлиги муносабати билан қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўладиган учинчи шахсларга нисбатан ташқи бошқарувчи ўз ваколатларини амалга ошириш чоғида талаблар қўйишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99-модда. Кредиторларнинг талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар қарздорга нисбатан ўз талабларини ташқи бошқарув амал қилаётган муддатнинг исталган вақтида тақдим этишга ҳақли. Мазкур талаблар ташқи бошқарувчига қарздорнинг почта манзили бўйича юборилади. Кредиторларнинг ушбу модда тўртинчи қисмига мувофиқ аниқланган деб эътироф этиладиган талаблари бу талабларни аниқланган деб белгилаш имконини берувчи ҳужжатлар илова этилган ҳолда ташқи бошқарувчига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи кредиторларнинг тақдим этилган талабларини кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича кредиторларнинг талаблари реестрига тегишли талаб олинганидан кейин узоғи билан икки ҳафта ичида тегишли ёзув киритади. Ташқи бошқарувчи кўриб чиқиш натижалари ҳақида тегишли кредиторни кредиторнинг талаблари олинган пайтдан эътиборан узоғи билан бир ойлик муддат ичида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчининг кредиторлар талабларини кўриб чиқиши натижалари юзасидан эътирозларни банкротлик тўғрисидаги ишни кўраётган хўжалик судига кредитор бу натижалардан хабардор бўлган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида билдириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган муддатда эътирозлар билдирилмаган талаблари ташқи бошқарувчи томонидан аниқланадиган миқдорда, таркибда ва уларни қондириш навбатида аниқланган талаблар деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг ташқи бошқарувчи томонидан аниқланган талаблари миқдори, таркиби ва уларни қондириш навбати хусусидаги ушбу Қонуннинг 99-моддасида белгиланган муддатларда берилган эътирозлари хўжалик суди томонидан мазкур эътирозлар олинган санадан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг эътирозларини кўриб чиқиш натижалари бўйича хўжалик суди ажрим чиқаради, ажримда кредиторларнинг қайси талабларига нисбатан эътирозлар асосли деб топилган бўлса, кредиторларнинг шу талаблари миқдори, таркиби ва уларни қондириш навбати кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар эътирозларини кўриб чиқиш натижалари бўйича хўжалик суди чиқарган ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кредиторларнинг эътирозларини кўриб чиқиш чоғида чиқарилган ажримлар ва бошқа суд ҳужжатлари алоҳида иш юритишда кредиторларнинг қарздорга нисбатан талабларини кўриб чиқишда преюдициал кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор ходимлари вакилининг меҳнат ҳақи тўлаш ва меҳнат шартномаси бўйича ишловчи шахсларга ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш бўйича қарзнинг миқдори ва таркиби тўғрисидаги эътирозлари ҳам ушбу моддада белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101-модда. Қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг мол-мулки эгаси ёки таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилган органлар қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича қарор қабул қилишга ёхуд ташқи бошқарувчининг ваколатларини бошқача тарзда чеклашга ҳақли эмас, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу Қонунда ёки ташқи бошқарув режасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, йирик битимлар ва манфаатдорлик назарда тутилган битимлар ташқи бошқарувчи томонидан фақат кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг розилиги билан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йирик битимларга баланс қиймати қарздорнинг кўчмас мол-мулкини ёки битим тузиш пайтидаги активлари баланс қийматининг ўн фоизидан кўпроғини ташкил этувчи бошқа мол-мулкини тасарруф этишга олиб келувчи битимлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимни тузган тарафлардан бири ташқи бошқарувчига ёки кредиторга нисбатан манфаатдор шахс бўлса, бундай битимлар манфаатдорлик назарда тутилган битимлар деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102-модда. Қарздорнинг шартномаларини бажаришдан бош тортиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи қарздорнинг банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунга қадар тузилган шартномаларини ташқи бошқарув жорий этилган пайтдан эътиборан уч ойлик муддат ичида бажаришдан бош тортишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг шартномаларини бажаришдан бош тортиш фақат барча тарафлар томонидан тўлиқ ёки қисман бажарилмаган шартномаларга нисбатан, қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлган тақдирда билдирилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг шартномасини бажариш муқояса қилса бўладиган ҳолатларда тузиладиган айни шундай шартномаларга қиёсланганда қарздор учун зарар келтирадиган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома узоқ муддатли (бир йилдан ортиқ муддатга тузилган) ёки фақат узоқ истиқболда қарздор учун ижобий натижалар олишга мўлжалланган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг шартномаларини бажаришдан бош тортиш фақат барча тарафлар томонидан тўлиқ ёки қисман бажарилмаган шартномаларга нисбатан, қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга монелик қилувчи бошқа ҳолатлар бўлган тақдирда ҳам билдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда шартнома барча тарафлар томонидан шундай шартнома юзасидан ташқи бошқарувчининг шартномани бажаришдан бош тортиши тўғрисидаги аризаси олинган пайтдан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномани тузган тарафлардан бири, агар унга нисбатан қарздор рад қилишни билдирган бўлса, қарздордан шартномани бажаришдан бош тортганлик оқибатида келиб чиққан ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор тузган битим, шу жумладан унинг ташқи бошқарув жорий этилгунга қадар тузган битими қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича ташқи бошқарувчининг аризасига биноан хўжалик суди томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор билан манфаатдор шахс ўртасида тузилган битим, агар мазкур битимнинг бажарилиши натижасида кредиторларга зарар етказилган бўлса ёки зарар етказилиши мумкин бўлса, ташқи бошқарувчининг аризасига биноан хўжалик суди томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза қабул қилинганидан кейин қарздор билан муайян кредитор ёки ўзга шахс ўртасида тузилган битим, агар мазкур битим қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича айрим кредиторларнинг талаблари бошқа кредиторларнинг талабларига нисбатан афзалроқ қондирилишига олиб келса, ташқи бошқарувчининг ёки кредиторнинг аризасига биноан хўжалик суди томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганидан кейин ёки қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида ариза берилишидан олдинги олти ой ичида қарздор юридик шахс томонидан тузилган, қарздорнинг иштирокчиси қарздорнинг иштирокчилари таркибидан чиққанлиги муносабати билан унга мол-мулкдаги улушини тўлаш (ажратиб бериш) билан боғлиқ бўлган битим ташқи бошқарувчининг ёки кредиторнинг аризасига биноан хўжалик суди томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин, шундай битим бўйича олинган барча нарсалар қарздорга қайтарилади. Бундай ҳолларда ушбу Қонуннинг 134-моддасига мувофиқ иштирокчи олтинчи навбатдаги кредитор деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104-модда. Қарздорнинг ташқи бошқарув жараёнида юзага келган пул мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг ташқи бошқарув жорий этилиши жараёнида юзага келган пул мажбуриятлари миқдори кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ кредиторлар талаблари суммасининг йигирма фоизидан ортиқроғини ташкил этган ҳолларда қарздорнинг янги пул мажбуриятларини келтириб чиқарувчи битимлар, ташқи бошқарув режасида назарда тутилган битимларни истисно этганда, ташқи бошқарувчи томонидан фақат кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси розилиги билан тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисми нормалари бузилган ҳолда тузилган битимлар, агар улар илгари қарздорнинг ташқи бошқарувчиси вазифасини бажарган шахс томонидан тузилган бўлса, кредиторнинг, шунингдек янги тайинланган ташқи бошқарувчининг аризасига биноан хўжалик суди томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг истеъмолга, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлашга сарфланадиган харажатларининг кўпайишига олиб келувчи қарорлар ташқи бошқарувчи томонидан фақат кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси розилиги билан қабул қилиниши мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106-модда. Ташқи бошқарув режаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи бу ишга тайинланганидан кейин бир ойлик муддат ичида ташқи бошқарув режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун кредиторлар йиғилишига тақдим этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш чора-тадбирлари, мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш шартлари ва тартиби, уларни амалга ошириш харажатлари ҳамда қарздорнинг бошқа харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш муддати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг тўлов қобилияти ушбу Қонуннинг 4-моддасида белгиланган банкротлик аломатлари бўлмаган тақдирда тикланган деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг талабига биноан ташқи бошқарув жараёни ҳақида кредиторлар олдида ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув режасини амалга ошириш қарздорнинг хўжалик фаолияти тугатилишига олиб келмаслиги лозим, банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганидан кейин юзага келган пул мажбуриятларини қондириш ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятни бажариш вазифаси қарздорнинг мол-мулкини сотиб олувчига ўтадиган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107-модда. Ташқи бошқарув режасини кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув режаси кредиторларнинг йиғилиши томонидан кўриб чиқилади, йиғилиш ташқи бошқарув жорий этилган пайтдан эътиборан икки ойдан кечиктирмай ташқи бошқарувчи томонидан чақирилади. Ташқи бошқарувчи барча кредиторларга кредиторлар йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида ёзма шаклда хабар қилади ҳамда мазкур йиғилиш ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин уларга ташқи бошқарув режаси билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилишида ташқи бошқарувчи, қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакили ҳамда қарздорнинг ходимлари вакили маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув режаси, агар йиғилишда иштирок этаётган кредиторларнинг ярмидан кўпроғи уни ёқлаб овоз берган бўлса, тасдиқланган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилиши қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарув режасини рад этиш ҳамда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарув режасини рад этиш ҳамда ташқи бошқарувчини вазифасини бажаришдан айни бир пайтда ташқи бошқарувчиликка тавсия этилаётган янги номзодни тасдиқлаган ҳолда озод қилиш ҳақидаги тегишли илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш тўғрисидаги қарор. Ушбу қарорда ташқи бошқарувнинг янги режасини кўриб чиқиш учун кредиторларнинг кейинги йиғилиши чақириладиган сана назарда тутилган бўлиши ва бу муддат кредиторлар йиғилиши мазкур қарорни чиқарган кундан эътиборан бир ойдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу модданинг биринчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган муддатларда хўжалик судига ташқи бошқарув режаси тақдим этилмаган бўлса, хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108-модда. Ташқи бошқарув муддатини узайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарув режасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилган бўлса ва унда назарда тутилган ташқи бошқарув муддати белгиланган дастлабки муҳлатдан ортиқ бўлса, агар ташқи бошқарув муддатини узайтириш ёки ташқи бошқарувнинг тасдиқланган режасини амалга ошириш қарздорнинг тўлов қобилияти тикланишига олиб келади деб ҳисоблаш учун етарли асослар бўлса, хўжалик суди ташқи бошқарув муддатини узайтириш тўғрисида ажрим чиқаради. Бундай ҳолларда умумий муҳлат ушбу Қонуннинг 91-моддасида белгиланган муддатлардан ошиб кетмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи шахсларнинг қарздорнинг мажбуриятларини бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг қўшимча акцияларини жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг корхонасини (бизнесини) мулкий мажмуа сифатида сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув режасида қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг бошқа чора-тадбирлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чора-тадбирлардан ташқари банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг тақдимномасига биноан устав фондида давлат улуши бўлган корхонанинг фаолият кўрсатмаётган объектларини консервация қилиш тўғрисида хўжалик суди ажрим чиқариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг талабларини қондириш мақсадида ташқи бошқарув режасида қарздорнинг корхонасини (бизнесини) мулкий мажмуа сифатида сотиш назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона (бизнес) сотилаётганида қарздорнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга мўлжалланган барча турдаги мол-мулки, шу жумладан ер участкалари, бинолари, иншоотлари, ускуналари, инвентари, хом ашёси, маҳсулоти, талаб қилиш ҳуқуқлари, шунингдек қарздорнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалари (фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари), унинг товарлари, ишлари ва хизматлари, қарздорга тегишли бўлган бошқа мутлақ ҳуқуқлар ўзга шахсларга ўтказилади, бошқа шахсларга топширилиши мумкин бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона (бизнес) сотилаётганида қарздорнинг мол-мулкини баҳолаш баҳоловчи томонидан ўтказилиб, унинг хизматига қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ҳақ тўланади. Баҳоловчи кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи корхонани (бизнесни) кредиторлар йиғилишининг розилиги билан, харидор ўзига хизмат кўрсатувчи банкнинг тегишли кафолатини тақдим этган тақдирда, бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан реализация қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона (бизнес) сотилаётганида корхона (бизнес) сотилаётган пайтда амал қилиб турган барча меҳнат шартномалари ўз кучини сақлаб қолади, иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари эса корхонани (бизнесни) сотиб олувчи ихтиёрига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхонани (бизнесни) сотиш, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, очиқ кимошди савдоси ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Кимошди савдосини ўтказиш шакли ва шартлари кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан белгиланади.
(110-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 20 декабрдаги ЎРҚ-15-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 375-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар корхона (бизнес) таркибида муомала қобилияти чекланган мол-мулк бўлса, корхонани (бизнесни) сотиш қонунга мувофиқ мазкур мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида эга бўла оладиган шахслар иштирокида ёпиқ кимошди савдоси ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи кимошди савдосининг ташкилотчиси сифатида иш кўради ёки ушбу мақсад учун ихтисослаштирилган ташкилотни жалб этиб, унинг хизматига қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ҳақ тўлайди. Кимошди савдосини ўтказувчи ихтисослаштирилган ташкилот қарздорга ва ташқи бошқарувчига нисбатан манфаатдор шахс бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи корхона (бизнес) очиқ кимошди савдосида сотилиши тўғрисидаги эълонни расмий нашрда кимошди савдоси ўтказиладиган санадан камида ўттиз кун олдин эълон қилиши шарт. Эълонда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона (бизнес) тўғрисидаги маълумотлар ва у билан танишиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимошди савдосида иштирок этиш учун талабномалар бериш муддатлари, вақти ва жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонани (бизнесни) сотишнинг бошланғич нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимошди савдосини ўтказиш ва унинг якунларини чиқариш вақти ҳамда жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олди-сотди шартномасини тузиш ва тўловлар шартлари ҳамда муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар эълонда кўрсатилган муддатларда битта ҳам талабнома олинмаган бўлса ёки битта иштирокчидан талабнома олинган бўлса, корхонани (бизнесни) сотиш бўйича кимошди савдоси амалга ошмаган деб топилади ва ушбу модданинг саккизинчи — ўн биринчи қисмларида назарда тутилган шартларда такрорий кимошди савдоси ўтказилади. Агар корхона (бизнес) биринчи кимошди савдосида сотилмаган бўлса ҳам такрорий кимошди савдоси ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб топилса ёки корхона (бизнес) сотилмаган бўлса, ташқи бошқарувчи кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитасининг қарорига мувофиқ ушбу Қонуннинг мазкур моддаси ва 53-моддасида назарда тутилган тартибда корхонани (бизнесни) сотиш тўғрисидаги янги хабарни йигирма кун ичида эълон қилади. Корхонани (бизнесни) сотиш нархи кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитасининг қарори билан пасайтирилиши мумкин, бироқ бунда пасайтириш аввалги кимошди савдосидаги нархнинг 10 фоизидан кўп бўлмаслиги керак.
(110-модданинг ўн учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 20 декабрдаги ЎРҚ-15-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 375-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхонанинг (бизнеснинг) олди-сотди шартномаси кимошди савдоси ғолиби билан ташқи бошқарувчи ўртасида кимошди савдоси якунлари эълон қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай тузилади. Кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс ва кимошди савдосининг ташкилотчиси кимошди савдоси ўтказилган куни ана шу савдонинг натижалари тўғрисида баённома имзолайди, бу баённома шартнома кучига эга бўлади. Кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс кимошди савдоси баённомасини ёки олди-сотди шартномасини имзолашдан бош тортган тақдирда ўзи тўлаган закалатдан маҳрум бўлади. Закалат суммаси кимошди савдоси ташкилотчиларининг ушбу тадбирни ўтказишга кетган чиқимлари чегириб ташланган ҳолда қарздор мол-мулкининг таркибига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар корхона (бизнес) ушбу модданинг ўн тўртинчи қисмида назарда тутилган шартларда сотилмаган бўлса, ташқи бошқарувчи, ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитасининг қарорига биноан корхонани (бизнесни) оммавий оферта воситасида кимошди савдосига қўйиши ва расмий нашрда оммавий оферта тўғрисидаги таклиф эълон қилингач, камида бир ойдан кейин унинг учун энг юқори нархни таклиф қилган шахс билан корхонанинг (бизнеснинг) олди-сотди шартномасини тузиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхонани (бизнесни) сотишдан тушган сумма ҳисобидан кредиторларнинг талабларини қарздор тўла ҳажмда қондириш имкониятига эга бўлган ҳолларда ташқи бошқарувчининг аризасига биноан хўжалик суди томонидан банкротлик тўғрисидаги иш юритиш тугатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар корхонани (бизнесни) сотишдан тушган сумма кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондириш учун етарли бўлмаса, ташқи бошқарувчи кредиторларга келишув битими тузишни таклиф этади. Келишув битимига эришилмаган тақдирда, хўжалик суди ташқи бошқарувчининг аризасига биноан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхонани (бизнесни) сотишдан тушган сумма тугатиш массасини ташкил этади ҳамда ушбу Қонуннинг 133, 134 ва 169-моддаларида назарда тутилган навбат тартибида тақсимланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111-модда. Қарздор мол-мулкининг бир қисмини сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг мол-мулки инвентаризация қилинганидан ва баҳоланганидан кейин ташқи бошқарувчи, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, мол-мулкнинг бир қисмини очиқ кимошди савдосида сотишни бошлашга ҳақли.
(111-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 20 декабрдаги ЎРҚ-15-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 375-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор мол-мулкининг бир қисми сотилиши қарздорнинг ўз хўжалик фаолиятини амалга оширишини имконсиз қилиб қўймаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг муомала қобилияти чекланган мол-мулки қонунга мувофиқ мазкур мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида эга бўла оладиган шахслар иштирокида ёпиқ кимошди савдоси ўтказиш орқали реализация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдосига қўйиладиган мол-мулкнинг бир қисмини сотишда бошланғич нарх, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулкини баҳоловчи ўтказган баҳолаш ҳисобга олинган ҳолда, кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси қарори билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор мол-мулкининг бир қисмини сотиш бўйича кимошди савдоси ушбу Қонуннинг 110-моддасида назарда тутилган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи қарздор мол-мулкининг бир қисмини кредиторлар йиғилишининг розилиги билан, харидор ўзига хизмат кўрсатувчи банкнинг тегишли кафолатини тақдим этган тақдирда, бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан реализация қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув жараёнида ташқи бошқарувчи қарздорнинг арзонбаҳо ва тез ишдан чиқадиган мол-мулкини, шунингдек хом ашё ва тайёр маҳсулоти қолдиқларини кредиторлар йиғилишининг розилиги билан, кимошди савдоси ўтказмаган ҳолда олди-сотди шартномалари асосида сотишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор мол-мулкининг бир қисмини сотишдан тушган сумма тугатиш массасини ташкил этади ҳамда ушбу Қонуннинг 133, 134 ва 169-моддаларида назарда тутилган навбат тартибида тақсимланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112-модда. Қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларидан ўзганинг фойдасига воз кечиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларидан ўзганинг фойдасига воз кечиш ташқи бошқарувчи томонидан, агар ташқи бошқарув режасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитасининг розилиги билан талаб қилиш ҳуқуқларини очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ташқи бошқарув режасида қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларини кимошди савдоси ўтказмасдан муайян харидорга сотиш имконияти назарда тутилган бўлса ёки талаб қилиш ҳуқуқлари кимошди савдосида сотилмаган бўлса, кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси талаб қилиш ҳуқуқларининг сотиш нархини ва бундай сотувнинг бошқа шартларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113-модда. Қарздор мажбуриятларининг қарздор мол-мулкининг эгаси ёки учинчи шахс томонидан бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси ташқи бошқарув тугагунга қадар истаган вақтда кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ барча кредиторларнинг талабларини бир йўла қондиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг пул мажбуриятлари учинчи шахс (учинчи шахслар) томонидан бажарилишига, бундай бажариш кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ барча кредиторларнинг талабларини бир йўла қаноатлантирган тақдирда, йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторнинг ўзи ҳақидаги, у билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун зарур маълумотларни тақдим этиш мажбуриятларини бузганлиги, худди шунингдек ижрони таъминлашдан бошқача тарзда бош тортганлиги оқибатида ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш мумкин бўлмаганда, пул маблағлари қарздор жойлашган ердаги (яшаш жойидаги) нотариуснинг ёки суднинг депозитига киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114-модда. Қарздорнинг қўшимча акцияларини жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида ташқи бошқарув режасида қарздор очиқ акциядорлик жамиятининг қўшимча акцияларини жойлаштириш имконияти назарда тутилиши мумкин. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан устав фондини кўпайтириш имконияти ташқи бошқарув режасига фақат зарурий қарорни қабул қилган қарздорнинг акциядорлари умумий йиғилишининг илтимосномасига биноан, агар бу илтимоснома ташқи бошқарувчига ташқи бошқарув тугайдиган санага камида олти ой қолганида юборилган бўлса, киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор очиқ акциядорлик жамиятининг устав фондини унинг қўшимча акцияларини чиқариш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарор кредиторлар йиғилиши томонидан қабул қилинади. Агар қарздорнинг устав фондини унинг қўшимча акцияларини жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда эълон қилинган акцияларнинг қарздор уставида белгиланган миқдорини кўпайтириш қисмига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш зарур бўлса, унда қарздорнинг уставига фақат қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилганидан кейин устав фондини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин бўлади.
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 43-моддасининг олтинчи қисмига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг қўшимча акцияларини жойлаштириш асосан очиқ обуна бўйича уларнинг ҳақини фақат пул маблағлари билан тўлаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Қарздорнинг акциядорлари қарздорнинг жойлаштириладиган акцияларини акциядорлик жамиятининг ўзларига тегишли акциялари миқдорига мутаносиб миқдорда ва ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ белгиланадиган нархда сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча акциялар акциядорлар ўртасида жойлаштирилаётган акцияларнинг номинал қийматидан паст бўлмаган нархда жойлаштирилади, бунда жойлаштирилаётган акцияларнинг ҳаммасини мазкур нархда сотиш барча кредиторларнинг талабларини тўла қаноатлантириш учун етарли пул маблағлари тўпланишига олиб келиши шарт. Акцияларни акциядорлар ўртасида жойлаштириш нархи қарздорнинг ташқи бошқарувчиси томонидан белгиланади ва кредиторларнинг умумий йиғилишида тасдиқланади. Қарздорнинг қўшимча акцияларини сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш учун қарздорнинг акциядорларига бериладиган муддат кредиторлар йиғилиши томонидан белгиланади, лекин бу муддат акцияларни жойлаштириш бошланадиган санадан эътиборан ўттиз кундан кам бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг акциядорлари ўртасида жойлаштирилмаган қўшимча акциялар ташқи бошқарувчи томонидан очиқ кимошди савдосида реализация қилинади. Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, илгари қарздорнинг акциядорлари бўлмаган, қарздорнинг янги эмиссиядаги акцияларини сотиб олган шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қарздорга сотиб олинган акциялар суммасида ўз талабларини билдиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш қарздорнинг мол-мулки асосида битта очиқ акциядорлик жамиятини ёки бир нечта очиқ акциядорлик жамиятини ташкил этиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш имконияти, агар шундай қарор қабул қилиниши учун барча кредиторлар овоз берган бўлсалар, кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ ташқи бошқарув режасига киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг мол-мулки асосида битта очиқ акциядорлик жамиятини ёки бир нечта очиқ акциядорлик жамиятини ташкил этиш орқали қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш қарздор мол-мулки эгасининг ёки қарздорнинг тегишли битимларни тузиш ҳақида қарор қабул қилишга таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилган бошқарув органининг қарори асосида ташқи бошқарув режасига киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ташқи бошқарув режасида битта очиқ акциядорлик жамиятини ташкил этиш назарда тутилган бўлса, унинг устав фондига қарздорнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган барча мол-мулки, шу жумладан мулкий ҳуқуқлари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ташқи бошқарув режасида бир нечта очиқ акциядорлик жамиятини ташкил этиш назарда тутилган бўлса, уларнинг устав фондларига қарздорнинг айрим фаолият турларини амалга ошириш учун мўлжалланган мол-мулки киритилади. Ташкил этилаётган очиқ акциядорлик жамиятларининг устав фондларига қарздорнинг ҳақ тариқасида киритилаётган мол-мулки таркиби ташқи бошқарув режаси билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкил этилаётган жамиятлар устав фондларининг миқдори киритилаётган мол-мулкнинг баҳоловчи томонидан қарздор мол-мулки эгаси ёки қарздорнинг тегишли битимларни тузиш тўғрисида қарор қабул қилишга таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилган бошқарув органи таклифларини ҳисобга олган ҳолда аниқланган баҳолаш қиймати асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг активлари ўрни алмаштирилаётганда қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар амалда бўлган барча меҳнат шартномалари, иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари янги ташкил этилаётган очиқ акциядорлик жамиятига ёки очиқ акциядорлик жамиятларига ўтказилган ҳолда, ўз кучини сақлаб қолади. Қарздорнинг айрим фаолият турларини амалга оширишга доир лицензиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта расмийлаштирилиши керак.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкнинг баҳолаш қиймати кредиторлар талабларининг суммасидан ортиқ бўлса, қарздорнинг мол-мулки асосида ташкил этилган очиқ акциядорлик жамияти ёки очиқ акциядорлик жамиятларининг акциялари қарздорнинг мол-мулки таркибига киритилади ва бундай акциялар, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланган бўлмаса, очиқ кимошди савдосида сотилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг мол-мулки асосида ташкил этилган очиқ акциядорлик жамияти ёки очиқ акциядорлик жамиятлари акцияларини сотиш барча кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун пул маблағлари тўпланишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг мол-мулки асосида ташкил этилган очиқ акциядорлик жамияти ёки очиқ акциядорлик жамиятлари акцияларини очиқ кимошди савдосида сотиш ушбу Қонуннинг 110-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг талабларини қондириш ушбу Қонуннинг 133 ва 134-моддаларида белгиланган навбат тартибида амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор мол-мулкининг баҳолаш қиймати кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ талаблар суммасидан ошмаса, қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилишни ёқлаб барча кредиторлар овоз берган тақдирда, кредиторлар йиғилиши мазкур қарорни қарздорнинг барча мол-мулкини очиқ акциядорлик жамиятининг устав фондига ёки бир нечта очиқ акциядорлик жамиятининг устав фондларига қарздор мол-мулки эгасининг ёки қарздорнинг тегишли битимларни тузиш тўғрисида қарор қабул қилишга таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилган бошқарув органининг розилигисиз киритиш йўли билан қабул қилиши мумкин. Бунда мазкур жамиятлар устав фондларининг миқдори киритилаётган мол-мулкнинг баҳоловчи аниқлаган баҳолаш қиймати асосида белгиланади. Бундай ҳолларда қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш ўтказилгунга қадар ташқи бошқарувчи томонидан иш ҳақи бўйича, алиментларни ундириш тўғрисидаги талабларни қондириш учун ҳисобварақдан пул маблағларини ўтказишни ёки беришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари, муаллифлик шартномалари юзасидан ҳақ тўлаш бўйича, қарздорнинг меҳнатга оид муносабатлар ва уларга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи мажбурий тўловлар ва талаблар бўйича мажбуриятлари бир хил – тенг даражада бажарилишини таъминлайдиган, шунингдек жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида фуқароларнинг мол-мулкларига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга доир талаблари бўйича қарзлар узилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тамомланганидан кейин ташқи бошқарувчи ушбу Қонуннинг 142-моддаси талабларига мувофиқ ҳисобот тайёрлайди ва ушбу Қонуннинг 144-моддасида белгиланган тартибда қарздор корхонанинг банкротлиги таомилини тугаллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш банкротлик таомили қайси банк, суғурталовчи, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчисига нисбатан амалга оширилаётган бўлса, шу банк, суғурталовчи, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчисига нисбатан қўлланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116-модда. Ташқи бошқарувчининг ҳисоботи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи ташқи бошқарув муддатлари тугаши муносабати билан ёки уни муддатидан илгари тугатиш учун асослар бўлса, кредиторлар йиғилишини чақириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг (органларнинг) талабига биноан, шунингдек кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ барча кредиторлар талабларини қондириш учун етарли пул маблағлари тўпланган тақдирда кредиторлар йиғилиши кўриб чиқиши учун ҳисобот тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи, агар кредиторлар йиғилиши томонидан ҳисоботни кўриб чиқиш натижалари юзасидан муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китоблар бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса, хўжалик судига ҳисобот тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчининг ҳисоботида қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг сўнгги ҳисобот санасидаги ҳолатга кўра бухгалтерия баланси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисобот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича кредиторларнинг талабларини қондиришга қаратилиши мумкин бўлган бўш пул маблағлари бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг дебиторлик қарзи тафсилоти ҳамда қарздорнинг амалга оширилмай қолган талаб қилиш ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг кредиторлик қарзини узиш имконияти тўғрисидаги бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчининг ҳисоботига кредиторларнинг талаблари реестри илова қилинган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи ҳисоботни тақдим этиш билан бир вақтда кредиторлар йиғилишига қуйидаги таклифлардан бирини киритади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганлиги муносабати билан ташқи бошқарувни тугатиш ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга ўтиш тўғрисидаги таклиф;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битими тузиш тўғрисидаги таклиф;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарувнинг муддатини узайтириш тўғрисидаги таклиф;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарувни тугатиш ҳамда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги таклиф.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчининг ҳисоботи ташқи бошқарувнинг белгиланган муддати тугагандан кейин ўн кундан кечиктирмай ёки ташқи бошқарувни муддатидан илгари тугатиш учун асослар юзага келганидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай ёхуд кредиторлар йиғилишини чақириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг (органларнинг) талабига биноан кредиторлар йиғилиши чақирилган тақдирда бир ойдан кечиктирмай чақириладиган кредиторлар йиғилиши томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи барча кредиторларни ташқи бошқарувчининг ҳисоботини кўриб чиқиш бўйича кредиторлар йиғилиши ўтказилиши тўғрисида ушбу Қонуннинг 11-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи кредиторларга ташқи бошқарувнинг белгиланган муддати тугашига камида ўн беш кун қолганида ёки кредиторлар йиғилишини чақиришнинг белгиланган санасига камида ўн кун қолганида ташқи бошқарувчининг ҳисоботи билан олдиндан танишиш имкониятини бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилиши ташқи бошқарувчининг ҳисоботини кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг тўлов қобилияти тикланганлиги ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга киришганлиги муносабати билан ташқи бошқарувни тугатиш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарувнинг белгиланган муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақидаги қарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118-модда. Ташқи бошқарувчи ҳисоботининг хўжалик суди томонидан тасдиқланиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчининг кредиторлар йиғилиши томонидан кўриб чиқилган ҳисоботи ва кредиторлар йиғилишининг баённомаси кредиторлар йиғилиши ўтказилган санадан кейин беш кундан кечиктирмай хўжалик судига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчининг ҳисоботига кредиторларнинг талаблари реестри ва кредиторлар йиғилиши қабул қилган қарорга қарши овоз берган ёки овоз беришда иштирок этмаган кредиторларнинг шикоятлари илова қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчининг ҳисоботи ва кредиторларнинг шикоятлари хўжалик суди томонидан мажлисда кўриб чиқилади. Хўжалик судининг мажлиси ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида ташқи бошқарувчи, шунингдек шикоят берган кредиторлар хабардор қилинади. Хабардор қилинган шахсларнинг ҳозир бўлмаслиги банкротлик тўғрисидаги ишни кўришга монелик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчининг ҳисоботи, агар кредиторларнинг барча талаблари кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ қаноатлантирилган бўлса ёки қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларга ўтилиши муносабати билан кредиторлар йиғилиши ташқи бошқарувни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган бўлса ёки кредиторлар йиғилиши томонидан муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китоблар бошланиши ҳақида қарор қабул қилинган бўлса ёхуд ташқи бошқарувчи муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш ҳақида илтимоснома берган бўлса ёки кредиторлар билан қарздор ўртасида келишув битими тузилган бўлса ёхуд кредиторлар йиғилиши томонидан ташқи бошқарув муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса, хўжалик суди томонидан тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди, агар қуйидагилар аниқлангудек бўлса, ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлашни рад этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ барча кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ барча кредиторлар талаблари қаноатлантирилган бўлса ёки келишув битими хўжалик суди томонидан тасдиқланган бўлса, банкротлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши муносабати билан кредиторлар йиғилишининг ташқи бошқарувни тугатиш тўғрисидаги илтимосномаси қондирилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китобларга ўтиш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторлар йиғилишининг ёки ташқи бошқарувчининг муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китоблар қилишни бошлаш тўғрисидаги илтимосномаси қондирилган тақдирда, муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлашни рад этиш ҳақида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар йиғилишининг қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги илтимосномаси бўлса, шунингдек ташқи бошқарувчининг ҳисоботини тасдиқлашни хўжалик суди рад этган ёки ташқи бошқарувчининг ҳисоботи ташқи бошқарувнинг белгиланган муддати тугаган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида тақдим этилмаган ёхуд унинг ушбу Қонун 117-моддаси тўртинчи қисмининг иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган қарорларидан ҳеч бири қабул қилинмаган бўлса, хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119-модда. Кредиторлар билан ҳисоб-китобларга ўтиш тўғрисида ажрим чиқариш оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томонидан кредиторлар билан ҳисоб-китобларга ўтиш тўғрисида ажрим чиқарилиши кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ барча кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар билан ҳисоб-китобларга ўтиш тўғрисида хўжалик суди чиқарган ажримда кредиторлар билан ҳисоб-китобларни тугатиш муддати белгиланади, бу муддат мазкур ажрим чиқарилган санадан эътиборан олти ойдан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги иш юритиш кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугалланганидан ва ташқи бошқарувчининг ҳисоботи кредиторлар билан ҳисоб-китоблар якунларига кўра хўжалик суди томонидан кўриб чиқилганидан кейин тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар хўжалик суди томонидан белгиланган муддатда кредиторлар билан ҳисоб-китоблар қилинмаган бўлса, хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120-модда. Муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш тўғрисида ажрим чиқариш оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томонидан муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш тўғрисида ажрим чиқарилиши кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш тўғрисидаги ажримида қуйидагилар белгилаб қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни тугаллаш навбатининг мазкур ажрим чиқарилган санадан эътиборан икки ойдан ошмаслиги шарт бўлган муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бундай навбатдаги кредиторлар талабларини қондириш нисбатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг улар билан ҳисоб-китобларни бошлаш ҳақида ажрим чиқарилган кредиторларга нисбатан навбат тартибида қондирилиши лозим бўлган талаблари хўжалик суди томонидан аниқланган тақдирда, хўжалик суди кредиторларнинг талабларини қондириш тартибини ўзгартириш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китоблар хўжалик суди томонидан белгиланган муддатда амалга оширилмаган ёки ҳисоб-китоблар белгиланган нисбатда амалга оширилмаган бўлса, кредитор муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган санадан унинг талаблари тегишлича тўла ёхуд белгиланган нисбатда қаноатлантирилган санага қадар тўланмаган суммага Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида белгиланган миқдорда фоизлар ҳисобланишини талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121-модда. Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар хўжалик суди томонидан кредиторлар билан ҳисоб-китобларга ўтиш тўғрисидаги ажрим ёки муайян навбатдаги кредиторлар билан ҳисоб-китобларни бошлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан ташқи бошқарувчи томонидан кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг қондирилган талаблари, шунингдек воз кечиш ҳақи ёки мажбуриятларнинг янгиланиши ёхуд пул мажбуриятлари ўзгача тарзда тугатилганлиги тўғрисида келишувга эришилган талаблар ҳамда ушбу Қонуннинг 134 ва 138-моддаларига мувофиқ қондирилган деб эътироф этиладиган бошқа талаблар қаноатлантирилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисидаги иш юритишнинг тугатилиши ёки хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиниши ташқи бошқарувчининг ваколатлари тугашига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ташқи бошқарув келишув битими тузилиши ёки кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилиши билан тамомланса, ташқи бошқарувчи янги раҳбар сайлангунга (тайинлангунга) қадар қарздорнинг раҳбари вазифасини бажаришни давом эттириб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарувчи қарздорнинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун қарздорнинг бошқарув органини ўз ташаббуси билан чақиришга ҳақли. Қарздорнинг ва қарздор мол-мулки эгасининг бошқа бошқарув органлари ваколатлари тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда тугатиш бошқарувчиси этиб бошқа шахс тайинланган бўлса, ташқи бошқарувчи тугатиш бошқарувчисига ишларни топширгунга қадар ўз вазифасини бажаришни давом эттириб туради. Ташқи бошқарувчи тугатиш бошқарувчиси тайинланган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ишларни унга топшириши шарт.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.09.00 Тугатиш жараёни]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII БОБ. ТУГАТИШГА ДОИР ИШ ЮРИТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124-модда. Тугатишга доир иш юритишни бошлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатишга доир иш юритиш муддати бир йилдан ошиши мумкин эмас. Зарурат бўлганда бу муддат хўжалик судининг ажрими билан узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатишга доир иш юритиш муддати банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига биноан ёки хўжалик судининг ташаббуси билан узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг тугатишга доир иш юритиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрими устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ ёки унинг мол-мулкини учинчи шахслар фойдаланиши учун топширишга сабаб бўлувчи битимлар тузишга фақат ушбу бобда белгиланган тартибда йўл қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг барча пул мажбуриятларини бажариш муддати, шунингдек кечиктирилган мажбурий тўловларни тўлаш муддати бошланган деб ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча чекловлар олиб ташланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари, мажбурий тўловлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида қарздорга тақдим этилиши мумкин, мулк ҳуқуқини эътироф этиш, маънавий зиённи компенсация қилиш, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича талаблар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошисига мувофиқ ижро этилиши тугатилган ижро ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг барча мажбуриятлари бажарилишига фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл қўйилади.
LexUZ шарҳи
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 62-моддасига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисига юклатилади, шунингдек қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш бўйича мулкдорнинг ваколатлари тугатилади. Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бобда белгиланган ҳолларда тугатишга доир иш юритиш жараёнида қарздорнинг иштирокчилари (муассислари) банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқларига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126-модда. Тугатиш бошқарувчиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида давлат улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
127-модда. Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш тугатиш бошқарувчиси томонидан ушбу Қонуннинг 52 ва 53-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида эълон қилинаётган маълумотларда қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкрот деб топилган қарздорнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва бошқа реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик тўғрисидаги иш юритаётган хўжалик судининг номи ва ишнинг тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорга ўз талабларини билдиришлари учун кредиторларнинг почта манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатиш бошқарувчиси тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги маълумотларни тугатиш бошқарувчиси бошқарувчиликка тайинланган пайтдан эътиборан ўн кундан кечиктирмай расмий нашрда эълон қилиш учун юбориши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128-модда. Тугатиш бошқарувчисининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш бошқарувчиси тайинланган пайтдан эътиборан қарздорнинг ишларини бошқариш ҳамда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича барча ваколатлар унинг зиммасига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш бошқарувчиси қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг мол-мулкини ушбу Қонуннинг 101-моддасига мувофиқ тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар билан, шу жумладан қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг шартномаларини бажаришдан ушбу Қонуннинг 102-моддасида белгиланган тартибда бош тортиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорни банкротликка олиб келганлиги муносабати билан унинг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлари юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўладиган учинчи шахсларга нисбатан талаблар қўйиш. Мазкур талабларнинг миқдори кредиторлар талабларининг суммаси билан тугатиш массаси ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб аниқланади. Ундирилган суммалар тугатиш массасига қўшилади ва улардан фақат кредиторларнинг талабларини қондириш учун ушбу Қонуннинг 133, 134 ва 169-моддаларида белгиланган навбат тартибида фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинажаги тўғрисида уларни хабардор этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини кўриб чиқиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) тугатиш бошқарувчиси тайинланган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилса, қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотилиши лозим бўлган мол-мулк рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни сотиш санаси, вақти, жойи ва усули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд харажатларини тўлаш, тугатиш бошқарувчисига, экспертлар ва бошқа шахсларнинг фаолиятига ҳақ тўлаш шартлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкрот юридик шахсни тугатиш режаси кредиторлар йиғилиши билан келишиб олиниши керак ва режа, агар талаблар жами суммасининг камида учдан икки қисмини ифода этувчи кредиторлар томонидан қўллаб-қувватланса, маъқулланган деб ҳисобланади. Агар тугатиш режаси маъқулланмаган бўлса, кредиторлар эса банкрот юридик шахсни тугатишга доир режасини белгиланган муддатда тақдим этмаган бўлса, тугатиш бошқарувчиси ўз режасини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қарздорнинг ўзи банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ташаббускори бўлса, у ўз тугатиш режасини тақдим этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкрот юридик шахсни тугатишнинг тасдиқланган режаси асосида мол-мулк сотилади ҳамда кредиторларнинг қарздорга қўядиган талаблари ушбу Қонуннинг 133, 134, 135 ва 169-моддаларида белгиланган тартибда қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
130-модда. Тугатиш массаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкрот юридик шахснинг барча активлари, балансларда кўрсатилган ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, тугатиш массасини шакллантирувчи асосни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш массасига қуйидагилар кирмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор ходимларининг хусусий мулкидаги мол-мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишончли бошқарувдаги, қарздор ижара ҳуқуқи асосида фойдаланаётган мол-мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров нарсаси, ушбу Қонуннинг 133-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорга жавобгарлик асосида сақлаш учун берилган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ қарздорнинг мулки бўлмаган бошқа мол-мулк.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг балансида белгиланганидан бошқа мақсадда, шу жумладан тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин бўлмаган ижтимоий ва коммунал инфратузилма объектлари бўлса, қарздор банкрот деб эълон қилинган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида улар қолдиқ қиймати бўйича тугатиш бошқарувчиси томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131-модда. Қарздорнинг мол-мулкини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатишга доир иш юритиш жараёнида тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг мол-мулкини инвентаризация қилади ва қийматини белгилайди. Тугатиш бошқарувчиси мазкур фаолиятни амалга ошириш учун баҳоловчилар ва бошқа мутахассисларни, уларнинг хизматлари учун ҳақни, агар кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан ҳақ тўлашнинг бошқа манбаи белгиланган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўлаган ҳолда, жалб этишга ҳақли. Устав фондида давлат улуши бўлган корхона мол-мулки баҳоланаётганда баҳоловчилар жалб этилиши шарт. Қарздорнинг кредиторлари йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш мажбурияти юкланадиган, қилган харажатлари кейинчалик қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан навбатдан ташқари қопланадиган шахсни, агар унинг ўзи рози бўлса, тайинлашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тугатишга доир иш юритиш жараёнида ҳақ тўлаш кўчмас мол-мулк билан амалга оширилаётган бўлса, мазкур мол-мулк, агар кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан бошқача қоида белгиланган бўлмаса, сотишдан олдин баҳоловчини жалб этган ҳолда баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг гаров нарсаси бўлган мол-мулкини баҳолаш баҳоловчи томонидан мажбурий тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132-модда. Тугатишга доир иш юритиш жараёнида қарздорнинг ҳисобварақлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш бошқарувчиси тугатишга доир иш юритиш жараёнида қарздорнинг сўмда иш юритадиган ягона ва валютада иш юритадиган ягона ҳисобварақларидан (бундан буён матнда қарздорнинг ягона ҳисобварақлари деб юритилади) фойдаланиши шарт. Қарздорнинг банкдаги тугатишга доир иш юритиш бошланаётган пайтда маълум бўлган, шунингдек тугатишга доир иш юритиш жараёнида аниқланган бошқа ҳисобварақлари аниқланиши биланоқ тугатиш бошқарувчиси томонидан ёпилиши лозим. Қарздорнинг ана шу ҳисобварақлардаги пул маблағлари қолдиғи қарздорнинг ягона ҳисобварақларига ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатишга доир иш юритиш жараёнида келиб тушган пул маблағлари ҳам қарздорнинг ягона ҳисобварақларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг ягона ҳисобварақларидан кредиторларга тўловлар ушбу Қонуннинг 133, 134 ва 169-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади ҳамда қуйидагилар тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатиш бошқарувчисига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг коммунал хизматлар ва фойдаланиш харажатларига оид жорий тўловлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик таомиллари жараёнида юзага келган маълумотларни эълон қилиш, шунингдек қарздорнинг кредиторларини хабардор қилиш билан боғлиқ харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа харажатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг пул маблағларидан фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоботни кредиторлар йиғилишига ёки кредиторлар қўмитасига уларнинг талабига биноан тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133-модда. Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қондириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қондириш қарздорнинг гаровга қўйилган мол-мулки (гаров нарсаси) сотилганидан кейин тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Бу маблағлар қолдиғи кредиторларнинг талабларини ушбу Қонуннинг 134-моддасида белгиланган навбат тартибида қондиришга мўлжалланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаровга қўйилган мол-мулкни (гаров нарсасини) сотишдан тушган сумма кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини тўла қондириш учун етарли бўлмаса, унда талабларнинг қолган қисми ушбу Қонуннинг 134-моддасида белгиланган навбат тартибида қондирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қарздорнинг бутун мол-мулки гаров нарсаси бўлса ва гаровга қўйилган мол-мулкни (гаров нарсасини) сотишдан тушган сумма кредиторларнинг гаров билан таъминланган талаблари суммасидан кам ёки унга тенг бўлиб қолса, кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш ушбу Қонун 134-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган харажатлар қопланганидан ва талаблар қондирилганидан кейин ҳамда иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов ҳужжатлари бўйича талаблар қондирилганидан кейин амалга оширилади.
(133-модда Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 20 декабрдаги ЎРҚ-15-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 375-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд харажатларини, суд бошқарувчиларига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларни, коммунал хизматлар ва фойдаланиш харажатларига оид жорий тўловларни, қарздорнинг мол-мулкини суғурта қилиш харажатларини қоплаш, шунингдек қарздорнинг банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганидан кейин юзага келган мажбуриятларига доир талабларни ҳамда қарздор қайси фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлса, ана шу фуқаронинг талабларини қондириш навбатдан ташқари тарзда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-бобига (Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар) қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий тўловларни ҳамда иш ҳақи тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов (ижро) ҳужжатлари бўйича, алиментларни ундириш тўғрисидаги талабларни қондириш учун ҳисобварақдан пул маблағларини ўтказишни ёки беришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича, муаллифлик шартномалари юзасидан ҳақ тўлаш бўйича, қарздорнинг меҳнатга оид муносабатлар ва уларга тенглаштирилган ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи мажбурий тўловлар ҳамда талаблар бўйича мажбуриятлари бир хил – тенг даражада бажарилишини таъминлайдиган, шунингдек жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида фуқароларнинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга доир талаблари биринчи навбатда қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий суғурта бўйича талаблар, шунингдек банкларнинг кредитлари ва банк кредитлари суғуртаси бўйича талаблар иккинчи навбатда қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талаблари учинчи навбатда қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг гаров билан таъминланмаган талаблари тўртинчи навбатда қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолган барча талаблар олтинчи навбатда қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қайси навбат бўйича талаблар олдинги навбат талаблари тўла қаноатлантирилганидан кейин қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундириб олинаётган сумма бир навбатнинг барча талабларини тўла қондиришга етарли бўлмаса, бу талаблар ҳар бир ундирувчи олиши лозим бўлган суммага мутаносиб равишда қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Охирги тўлов тўланганлиги тўғрисида расмий нашрда махсус хабар эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулк қийматининг кредиторлар талаблари қондирилганидан ва банкротлик тўғрисидаги иш юритиш харажатлари тўланганидан кейин қолган қолдиғини, шунингдек тугатиш жараёнида сотилмай қолган мол-мулкни тугатилаётган қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки тугатилаётган қарздор мол-мулкининг эгаси олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг мол-мулки инвентаризация қилинганидан ва баҳоланганидан кейин тугатиш бошқарувчиси, ушбу мол-мулкни очиқ кимошди савдосида сотишга киришади.
(135-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 20 декабрдаги ЎРҚ-15-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 375-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг мол-мулкини сотиш тартиби ва муддатлари (жадвали) кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан маъқулланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг мол-мулкини сотиш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги ўз таклифларини кредиторларга тақдим этган пайтдан эътиборан бир ой ичида қарздорнинг мол-мулкини сотиш тартиби ва муддатлари (жадвали) кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан маъқулланмаган бўлса, кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ёхуд тугатиш бошқарувчиси юзага келган келишмовчиликларни ҳал қилиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этишга ҳақли. Мазкур келишмовчиликларни кўриб чиқиш якунларига қараб хўжалик суди ё мол-мулкни сотиш тартиби ва муддатларини (жадвалини) тасдиқлайди, ёки тугатиш бошқарувчисини вазифасини бажаришдан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатишга доир иш юритиш жараёнида мол-мулкни сотиш муддатларига (жадвалига) ўзгартишлар киритишни талаб этувчи ҳолатлар юзага келса, тугатиш бошқарувчиси мазкур ҳолатлар юзага келган пайтдан эътиборан бир ойлик муҳлат ичида муддатларни (жадвални) ўзгартириш юзасидан тегишли таклифларни ишлаб чиқиши ва кредиторлар йиғилишига ёки кредиторлар қўмитасига тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг муомала қобилияти чекланган мол-мулки фақат ёпиқ кимошди савдосида сотилиши мумкин. Ёпиқ кимошди савдосида қонунга мувофиқ мазкур мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида эга бўла оладиган шахслар иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш бошқарувчиси кимошди савдосининг ташкилотчиси сифатида иш кўриши ёки кимошди савдосини ўтказишни ихтисослаштирилган ташкилотга шартнома асосида топшириши мумкин. Кимошди савдосини ўтказувчи ихтисослаштирилган ташкилот қарздорга ва тугатиш бошқарувчисига нисбатан манфаатдор шахс бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг корхонасини (бизнесини) ёки мол-мулкининг бир қисмини сотиш ушбу Қонуннинг 110 ва 111-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
136-модда. Тугатишга доир иш юритиш жараёнида қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларини сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларини, агар кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларини сотишнинг бошқача тартиби белгиланган бўлмаса, очиқ кимошди савдосига қўйишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг талаб қилиш ҳуқуқларини очиқ кимошди савдосида сотиш ушбу Қонуннинг 112-моддасида назарда тутилган нормаларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
137-модда. Тугатишга доир иш юритиш жараёнида қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатишга доир иш юритиш жараёнида кредиторлар йиғилишининг қарори асосида, башарти шундай қарор қабул қилинишини ёқлаб барча кредиторлар овоз берган бўлса, кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ қарздорнинг активлари ўрни алмаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатишга доир иш юритиш жараёнида қарздорнинг активларини жойлаштириш учун қарздор мол-мулки эгасининг ёки қарздорнинг тегишли битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилишга таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилган бошқарув органининг розилиги талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг активлари ўрнини алмаштириш ушбу Қонуннинг 115-моддасида белгиланган тартибда ва шартларда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
138-модда. Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш бошқарувчиси кредиторлар билан кредиторларнинг талаблари реестрига мувофиқ ҳисоб-китоб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул маблағларини кредиторнинг ҳисобварағига ўтказиш имконияти бўлмаса, унга тегишли сумма қарздор жойлашган ердаги (яшаш жойидаги) нотариус ёки суд депозитига тугатиш бошқарувчиси томонидан ўтказилиб, бу ҳақда кредиторга хабар қилинади. Мазкур сумма нотариус ёки суд депозитига ўтказилган пайтдан эътиборан уч йил ичида кредитор томонидан олинмаса, бу сумма тегишинча нотариус ёки суд томонидан давлат бюджетига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатишга доир иш юритишни бошлашнинг эълон қилинган маълумотда белгиланган кредиторлар талабларини тақдим этиш муддати тугаганидан кейин кредиторлар томонидан билдирилган талаблар, шунингдек тугатишга доир иш юритиш бошланганидан кейин юзага келган мажбурий тўловлар бўйича талаблар, улар қайси муддатда тақдим этилганидан қатъи назар, қарздорнинг белгиланган муддатда билдирилган кредиторлар талаблари қондирилганидан кейин қолган мол-мулкларидан қондирилади. Бундай талабларни қарздорнинг кредиторларнинг белгиланган муддатда билдирилган талаблари қондирилганидан кейин қолган мол-мулкидан қондириш навбати ушбу Қонуннинг 134-моддасига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қондирилган талаблар, шунингдек воз кечиш ҳақи тўғрисида битимга эришилган талаблар ёки тугатиш бошқарувчиси томонидан ҳисобга олиниши билдирилган ёхуд мажбуриятларни тугатишнинг бошқа асослари бўлган талаблар кредиторларнинг қаноатлантирилган талаблари деб ҳисобланади. Талабни ҳисобга олиш, шунингдек воз кечиш ҳақи орқали талабни қаноатлантиришга фақат билдирилган талабларни қондиришнинг навбати ва нисбати принципига риоя этилган тақдирда йўл қўйилади. Воз кечиш ҳақи тўғрисида битим имзолаш йўли билан кредиторлар талабларини қаноатлантиришга мазкур битим кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси билан келишилган тақдирда йўл қўйилади. Тугатишга доир иш юритишда қарздорнинг мажбуриятларини янгилаш тўғрисида битим тузиш йўли билан кредиторлар талабларини қаноатлантиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг қарздор мол-мулки етарли бўлмаганлиги сабабли қондирилмаган талаблари ҳам қаноатлантирилган талаблар деб ҳисобланади. Тугатиш бошқарувчиси томонидан кредиторларнинг тан олинмаган талаблари ҳам, агар кредитор хўжалик судига мурожаат этмаган бўлса ёки бундай талаблар хўжалик суди томонидан асоссиз деб топилган бўлса, қаноатлантирилган талаблар деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
139-модда. Тугатиш бошқарувчисининг фаолиятини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш бошқарувчиси ҳар ойда камида бир марта кредиторлар йиғилишига ёки кредиторлар қўмитасига ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошланган пайтдаги ва иш юритиш жараёнидаги мол-мулки тўғрисида ахборот, шунингдек, бошқа ахборот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш бошқарувчиси ҳисоботида қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шакллантирилган тугатиш массаси тўғрисидаги, шу жумладан қарздорнинг мол-мулкини инвентаризация қилиш жараёни ва якунлари тўғрисидаги, қарздорнинг мол-мулкини баҳолаш жараёни ва натижалари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг ягона ҳисобварағига тушган пул маблағларининг суммаси, мазкур тушумларнинг манбаи тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи шахсларга нисбатан қарзни ундириш ҳақида тугатиш бошқарувчиси томонидан қўйилган талаблар, шу жумладан суд тартибида қўйилган талаблар миқдори ва суммаси тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш, шунингдек қарздорнинг учинчи шахслар эгалигида турган мол-мулкини аниқлаш ва талаб қилиб олиш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг битимларини ҳақиқий эмас деб топиш, шунингдек қарздорнинг шартномаларини бажаришдан бош тортилишини билдиришга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг кредиторларнинг талаблари реестрини юритишга оид иши тўғрисидаги маълумотлар, кредиторларнинг реестрга киритилган талабларининг умумий миқдорини ва ҳар бир навбат бўйича талаблари миқдорини алоҳида-алоҳида кўрсатган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг тугатишга доир иш юритиш даврида ўз фаолиятини давом эттираётган ходимлари ҳамда қарздор билан тузилган меҳнат шартномалари тугатишга доир иш юритиш даврида бекор қилинган ходимларининг сони тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг ҳисобварақларини ёпиш бўйича тугатиш бошқарувчиси амалга оширган ишлар ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатишга доир иш юритишни ўтказиш харажатларининг суммаси тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг мақсадини кўрсатган ҳолда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш бошқарувчисининг ҳисоботида қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритиш жараёни ҳақидаги бошқа маълумотлар ҳам бўлиши керак, уларнинг таркиби тугатиш бошқарувчисининг ўзи томонидан, шунингдек кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ёхуд хўжалик суди талаблари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган бўлса, кредиторлар йиғилишининг ёки кредиторлар қўмитасининг илтимосномасига биноан ёхуд банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг аризаси асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз аризасига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди тугатиш бошқарувчисини ўз вазифасини бажаришдан озод қилиш билан бир вақтда янги тугатиш бошқарувчисини ушбу Қонуннинг 126-моддасида назарда тутилган тартибда тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш бошқарувчисини ўз вазифасини бажаришдан озод қилиш тўғрисидаги хўжалик судининг ажрими дарҳол ижро этилиши лозим ва ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
141-модда. Ташқи бошқарувга ўтиш имконияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қарздорга нисбатан суд санацияси ва (ёки) ташқи бошқарув таомили жорий этилган бўлмаса, тугатишга доир иш юритиш мобайнида эса қарздорнинг тўлов қобилияти тикланиши мумкин деб ҳисоблаш учун етарли асослар, шу жумладан молиявий таҳлил маълумотлари билан тасдиқланган асослар пайдо бўлса, тугатиш бошқарувчиси мазкур ҳолатлар аниқланган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида тугатишга доир иш юритишни тугатиш ва ташқи бошқарувга ўтиш ҳақида илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мақсадида қарздорнинг кредиторлари йиғилишини чақириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатишга доир иш юритишни тугатиш ва ташқи бошқарувга ўтиш ҳақидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш тўғрисидаги қарор шундай қарорни қабул қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқаётган кредиторлар йиғилиши ўтказилаётган пайтдаги ҳолатга кўра қаноатлантирилмаган кредиторлар талаблари умумий миқдорининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатишга доир иш юритишни тугатиш ва ташқи бошқарувга ўтиш ҳақида илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш тўғрисидаги кредиторлар йиғилишининг қарорида ташқи бошқарувнинг таклиф қилинаётган муддати ва ташқи бошқарувчиликка номзод, шунингдек бу номзод ҳақидаги маълумотлар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тамомланганидан кейин тугатиш бошқарувчиси хўжалик судига тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари ҳақида ҳисобот тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг кредиторлар талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулки, шунингдек қарздорнинг сотишга таклиф қилинган, лекин тугатишга доир иш юритиш мобайнида реализация қилинмаган мол-мулки тўғрисидаги маълумотлар, кредиторлар мазкур мол-мулкни ўз талабларини қаноатлантириш учун қабул қилишни рад этган тақдирда ва қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздорнинг мол-мулки эгаси кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлари тўғрисида ариза тақдим этмаган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг кредиторлар талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулки, шунингдек қарздорнинг сотишга таклиф қилинган, лекин тугатишга доир иш юритиш мобайнида реализация қилинмаган мол-мулки тўғрисида кредиторлар мазкур мол-мулкни ўз талабларини қаноатлантириш учун қабул қилишни рад этган тақдирда ва агар қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздорнинг мол-мулки эгаси кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлари тўғрисида ариза тақдим этган бўлмаса, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хабарнома олинган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида мол-мулкни балансга олади ва уни сақлаб туришга доир барча харажатларни қоплайди. Мол-мулкни қабул қилишдан бош тортилган ёки қабул қилишдан бўйин товланган тақдирда тугатиш бошқарувчиси тегишли органни мазкур мол-мулк қабул қилишга ундаш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат этишга ҳақли. Хўжалик суди мол-мулк топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар асосида тугатишга доир иш юритишни тамомлаш ҳақида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устав фондида давлат улуши бўлган корхонанинг сотишга таклиф қилинган, лекин тугатишга доир иш юритиш мобайнида реализация қилинмаган мол-мулки, агар кредиторлар мазкур мол-мулкни ўз талабларини қаноатлантириш учун банкрот юридик шахсни тугатишга доир иш юритишнинг белгиланган муддатида қабул қилишни рад этган бўлса, давлат мулкига ўтади ҳамда тугатиш бошқарувчиси уни маҳаллий давлат ҳокимияти органлари балансига топширади. Хўжалик суди мол-мулк топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар асосида тугатишга доир иш юритишни тамомлаш ҳақида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
144-модда. Тугатишга доир иш юритиш таомилини тамомлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатишга доир иш юритиш таомилини ўтказиш натижалари тўғрисида тугатиш бошқарувчиси томонидан тақдим этилган ҳисобот кўриб чиқилганидан кейин хўжалик суди тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақида ажрим чиқаради ва тугатиш бошқарувчиси зиммасига мазкур ажримни юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга ўн кун ичида тақдим этиш мажбуриятини юклайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг ажрими юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига қарздор тугатилганлиги тўғрисида ёзув киритилиши учун асос бўлади. Реестрга тегишли ёзув хўжалик судининг мазкур ажрими тақдим этилган пайтдан эътиборан уч кундан кечиктирмай киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига қарздор тугатилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилган пайтдан бошлаб, тугатиш бошқарувчисининг ваколатлари тугатилган, тугатишга доир иш юритиш тамомланган, қарздор эса тугатилган деб ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.10.00 Келишув битими]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII БОБ. КЕЛИШУВ БИТИМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
145-модда. Келишув битими тузиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор ва кредиторлар хўжалик суди томонидан банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида келишув битими тузишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими тузиш тўғрисидаги қарорни кредиторлар номидан кредиторлар йиғилиши қабул қилади. Кредиторлар йиғилишининг келишув битими тузиш тўғрисидаги қарори кредиторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва қарор, башарти қарздорнинг гаров билан таъминланган мол-мулки мажбуриятлари бўйича барча кредиторлар уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган деб ҳисобланади. Кредитор вакилининг келишув битимини тузиш масаласи ҳақида овоз бериш борасидаги ваколатлари унинг ишончномасида алоҳида назарда тутилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор қарздор номидан тегишинча қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки қарздорнинг раҳбари, ташқи бошқарувчи ёки тугатиш бошқарувчиси томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битимида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўз зиммасига оладиган учинчи шахсларнинг келишув битимида иштирок этишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими хўжалик суди томонидан тасдиқланиши керак, бу ҳақда ажрим чиқарилиб, унда банкротлик тўғрисида иш юритишни тугатиш кўрсатилади. Агар келишув битими тугатишга доир иш юритиш жараёнида тузилган бўлса, хўжалик суди келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқаради, унда қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарор ижро этилмаслиги кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими қарздор, кредиторлар, шунингдек келишув битимида иштирок этаётган учинчи шахслар учун хўжалик суди томонидан тасдиқланган кундан эътиборан кучга киради ва улар учун мажбурий ҳисобланади. Кучга кирган келишув битимини бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими тузишни ёқлаб овоз берган кредитор, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси келишув битимини тузишга қарши овоз берган ёхуд овоз беришда қатнашмаган кредиторлар олдида қарздорнинг пул мажбуриятларини ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятини бажаришга ҳақли. Бундай ҳолларда кредитор қарздор учун таклиф қилинган ижрони қабул қилиши шарт, қарздорнинг мажбуриятларини бажарган шахсга кредиторнинг мажбурият бўйича ҳуқуқлари ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи шахслар келишув битими бўйича қарздор томонидан пул мажбуриятлари қондирилиши ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича мажбурияти бажарилиши кафиллигини ёки кафолатини беришга, худди шунингдек унинг лозим даражада бажарилишини бошқача тарзда таъминлашга ҳақли. Агар келишув битимининг шарти қарздорнинг мол-мулкини учинчи шахс фойдасига ўтказишдан иборат бўлса, битим мазкур мол-мулк кредиторларнинг талаблари фақат учинчи шахс томонидан қаноатлантирилишини таъминловчи гаровга берилган тақдирда тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
146-модда. Банкротлик таомилларида келишув битимини тузишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатув ва суд санацияси чоғида қарздорнинг келишув битимини тузиши тўғрисидаги қарорни унинг раҳбари, мазкур раҳбар вазифасини бажаришдан четлаштирилган тақдирда эса суд бошқарувчиси қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар келишув битими қарздор учун қонун ҳужжатларига ёки таъсис ҳужжатларига мувофиқ қарздорнинг бошқарув органлари қарори (маъқуллаши) асосида тузиладиган битим ҳисобланса, қарздор номидан келишув битимини тузиш тўғрисидаги қарор тегишли қарордан (маъқуллашдан) кейин қабул қилиниши мумкин. Ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш таомилларида келишув битимини тузишда бундай қарор (маъқуллаш) талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорга, суд бошқарувчисига ёки кредиторга нисбатан манфаатдор учинчи шахслар иштирокида келишув битими тузилаётганда келишув битимида унинг манфаатдорлик назарда тутилган битим эканлиги ҳақидаги, бундай манфаатдорлик хусусияти кўрсатилган ахборот бўлиши керак. Келишув битими кредиторларнинг бажарилиш муддати банкротликнинг тегишли таомили жорий этилган санада бошланган талабларига нисбатан татбиқ этилади, банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганидан кейин юзага келган мажбуриятлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
147-модда. Келишув битимининг шакли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими ёзма шаклда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор номидан келишув битимини тегишинча қарздор якка тартибдаги тадбиркор, қарздорнинг раҳбари ёки суд бошқарувчиси имзолайди. Кредиторлар номидан келишув битимини кредиторлар йиғилиши томонидан ваколат берилган шахснинг ўзи имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар келишув битимида учинчи шахслар иштирок этаётган бўлса, улар номидан келишув битимини шу шахсларнинг ўзи ёки уларнинг вакиллари имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
148-модда. Келишув битимининг мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битимида қарздор пул мажбуриятларининг миқдори, уларни бажариш тартиби ва муддатлари тўғрисидаги ва (ёки) воз кечиш ҳақини бериш, мажбуриятларни янгилаш, қарзни кечиш йўли билан ёхуд қарздорнинг пул мажбуриятларини қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўзга усуллар билан тугатиш тўғрисидаги қоидалар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими тузиш тўғрисидаги масала бўйича овоз беришда иштирок этмаган, шунингдек уни тузишга қарши овоз берган кредиторлар учун келишув битимининг шартлари уни тузишни ёқлаб овоз берган, шу навбатнинг ўзидаги кредиторлар учун белгиланган шартлардан ёмон бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар келишув битимида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, қарздорнинг ўз зиммасига олган мажбуриятлари бажарилишини таъминловчи мол-мулк гарови сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
149-модда. Келишув битимини хўжалик суди томонидан тасдиқлаш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими фақат харажатлар қопланганидан ва ушбу Қонун 134-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган талаблар ҳамда иш ҳақини тўлаш учун пул маблағлари берилишини назарда тутувчи тўлов ҳужжатлари бўйича талаблар қондирилганидан кейин хўжалик суди томонидан тасдиқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битимининг матни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битими тузиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторлар йиғилишининг баённомаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор кредиторларининг талаблари реестри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган харажатлар қопланганлигини ва талаблар қондирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битими тузиш тўғрисидаги масала бўйича овоз беришда иштирок этмаган ёки келишув битимини тузишга қарши овоз берган кредиторларнинг ёзма эътирозлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатув, суд санацияси, ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритиш жараёнида хўжалик суди томонидан келишув битимининг тасдиқланиши банкротлик тўғрисидаги иш юритишнинг тугатилишига асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
151-модда. Келишув битимини тасдиқлашнинг хўжалик суди томонидан рад этилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг 149-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган харажатларни қоплаш ва талабларни қондиришга доир мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда хўжалик суди келишув битимини тасдиқлашни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди қуйидаги ҳолларда ҳам келишув битимини тасдиқлашни рад этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битимини тузишнинг ушбу Қонунда белгиланган тартиби бузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битимининг шаклига риоя этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари бузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишув битими айрим кредиторлар учун афзаллик берилишини ёки айрим кредиторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишини назарда тутувчи шартларга эга бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битимларни ҳақиқий эмас деб топиш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
154-модда. Келишув битимини ҳақиқий эмас деб топишнинг оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битимининг ҳақиқий эмас деб топилиши банкротлик тўғрисидаги иш юритишни қайта тиклаш учун асос бўлади. Хўжалик суди банкротлик тўғрисидаги иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида ажрим чиқаради, ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда кредиторларнинг уларга тўланиши лозим бўлган, лекин кечиктирилиши ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўланишига йўл қўйилган талаблари ёки қарзлардан сийлов берилган талаблари бу талабларнинг қондирилмаган қисми бўйича тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битимининг ҳақиқий эмас деб топилиши ушбу Қонун 149-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда қопланган харажатлар ва қондирилган талабларни қарздорга қайтариш мажбуриятини келтириб чиқармайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимларни ҳақиқий эмас деб топишнинг ушбу модда билан тартибга солинмаган қисмида битимларни ҳақиқий эмас деб топишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган оқибатлари келиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув битими ҳақиқий эмас деб топилганда қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги иш юритишни қайта тиклаш ҳақидаги хабар хўжалик суди томонидан расмий нашрда қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ушбу Қонуннинг 52 ва 53-моддаларида назарда тутилган тартибда эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг келишув битими шартлари асосида ҳисоб-китоб қилиб бўлинган талаблари, агар ушбу Қонунга зид келмаса, қаноатлантирилган деб ҳисобланади. Агар кредиторларнинг талаблари келишув битимининг муайян кредиторлар устунлигини ёки бошқа кредиторлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилишини назарда тутувчи шартларига мувофиқ қондирилган бўлса, бундай кредиторлар келишув битимини бажариш тартибида олган барча нарсаларини қайтаришлари шарт. Бунда мазкур талаблар кредиторларнинг талаблари реестрида тиклаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик тўғрисида янги иш қўзғатилган тақдирда келишув битими қайси кредиторларга нисбатан тузилган бўлса, шу кредиторлар талабларининг ҳажми келишув битимида назарда тутилган шартлар асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX БОБ. ҚАРЗДОР ЮРИДИК ШАХСЛАР АЙРИМ ТОИФАЛАРИ БАНКРОТЛИГИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг банкротлик хусусиятлари / 09.03.11.01 Шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг банкротлиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхона банкротлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
156-модда. Шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхона банкротлигининг ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхона банкротлиги тўғрисидаги иш, агар қарздор кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир бўлмаса, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича тегишли мажбурият мазкур мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар бўйича мазкур мажбурият бошланган кундан эътиборан олти ой ичида бажарилмаган бўлса, башарти қарздорга нисбатан билдирилаётган талаблар энг кам иш ҳақининг камида беш минг карраси миқдорини ташкил этса, хўжалик суди томонидан қўзғатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхона банкротлиги тўғрисидаги иш кўрилаётганда тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи ва (ёки) тегишли вазирлик, давлат қўмитаси, идора, хўжалик бошқаруви органи ишда иштирок этувчи шахс сифатида эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ҳамда уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сон «Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 34-бандига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
157-модда. Шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг ҳамда унга тенглаштирилган корхонанинг ташқи бошқаруви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг ҳамда унга тенглаштирилган корхонанинг ташқи бошқаруви хўжалик суди томонидан кредиторлар йиғилишининг қарори асосида, бундай қарор бўлмаса, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ёки вазирлик, давлат қўмитаси, идоранинг ва хўжалик бошқаруви органининг илтимосномасига биноан, улар қарздорнинг мажбуриятлари юзасидан таъминот берган тақдирда, жорий этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув режаси шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхона томонидан мазкур режани кредиторлар йиғилишига тақдим этишдан олдин маҳаллий давлат ҳокимияти органи билан, давлат мудофаа буюртмасини амалга оширувчи корхоналар бўйича эса вазирлик, давлат қўмитаси, идора ва хўжалик бошқаруви органи билан келишиб олинган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишинча маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ҳамда вазирлик, давлат қўмитаси, идоранинг, хўжалик бошқаруви органининг илтимосномасига биноан улар томонидан қарздорнинг мажбуриятларни бажариши таъминоти таъминланган тақдирда, шу жумладан давлат кафолатларини бериш йўли билан таъминланганда, хўжалик суди қарздорнинг суд санациясига ўтиши тўғрисида, агар илгари бундай таомил қарздорга нисбатан қўлланилган бўлмаса, қарор қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
158-модда. Ташқи бошқарув муддатини узайтириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг ҳамда унга тенглаштирилган корхонанинг ташқи бошқаруви маҳаллий давлат ҳокимияти органининг илтимосномаси бўлган тақдирда хўжалик суди томонидан узоғи билан бир йил муҳлатга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхона фаолиятига инвестиция киритиш, ходимларни ишга жойлаштириш, янги иш жойларини яратиш йўли билан ҳамда қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг бошқа усуллари билан корхонанинг молиявий аҳволини яхшилаш режаси ташқи бошқарувни ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддатдан кўпроқ муҳлатга узайтириш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишинча маҳаллий давлат ҳокимияти органининг, вазирлик, давлат қўмитаси, идоранинг ҳамда хўжалик бошқаруви органининг илтимосномасига биноан қарздорнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлари юзасидан кафиллик бериш шарти билан шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг ҳамда унга тенглаштирилган корхонанинг ташқи бошқарув муддати беш йилгача узайтирилиши мумкин. Бундай ҳолларда қарздор ва унинг кафили кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилишга ушбу моддада назарда тутилган муддатлардан кечикмай киришиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаслиги қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
159-модда. Шаҳарни ташкил этувчи қарздор корхонани ҳамда унга тенглаштирилган қарздор корхонани сотиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарни ташкил этувчи қарздор корхона ҳамда унга тенглаштирилган қарздор корхона ташқи бошқарув чоғида кредиторларнинг талабларини қондириш мақсадида мулкий мажмуа сифатида сотилиши мумкин. Шаҳарни ташкил этувчи корхонани ҳамда унга тенглаштирилган корхонани сотиш танлов ёки аукцион ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарни ташкил этувчи корхонани танловда сотишнинг мажбурий шартлари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарни ташкил этувчи корхона сотилаётган пайтда унда ишлаб турган ходимларнинг камида етмиш фоизи учун иш жойларини сақлаб қолиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарни ташкил этувчи корхонанинг фаолият соҳаси ўзгартирилган тақдирда мазкур ходимларни қайта ўқитиш ёки ишга жойлаштириш борасида харидорнинг мажбуриятлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги сақлаб турилишини таъминловчи корхона мулкий мажмуасининг ҳамда сафарбарлик мақсадидаги мол-мулкнинг белгиланган мақсади сақлаб қолинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг давлат мудофаасига оид буюртмалар, давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги соҳасидаги эҳтиёжларини таъминлашга доир ишларни амалга ошириш билан боғлиқ шартномаларни бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тартибга солиш предмети бўлган товарлар етказиб бериш шартномалари бўйича қарздорнинг мажбуриятларини сотиб олувчи ўз зиммасига олишга розилиги, ишлаб чиқарилаётган ва (ёки) реализация қилинаётган товарлардан (ишлардан, хизматлардан) истеъмолчиларнинг эркин фойдалана олиши таъминланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар қарздорнинг фаолияти лицензияланиши лозим бўлса, тегишли фаолият турини амалга ошириш учун харидорда лицензия бўлиши.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловнинг мазкур модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилмаган шартлари фақат кредиторлар йиғилишининг розилиги билан ушбу Қонуннинг 13-моддасида назарда тутилган тартибда белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхона танлов шартларида сотилмаган бўлса, корхона аукционда сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар давлат мудофаасига оид буюртмани бажарувчи корхонанинг мол-мулки таркибида муомала қобилияти чекланган мол-мулк бўлса, бундай корхонани сотиш ёпиқ кимошди савдосида танлов шаклида амалга оширилади, бундай савдода қонунга мувофиқ фақат мазкур мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида эга бўла оладиган шахслар иштирокчи бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мудофаасига оид буюртмани бажарувчи сотилаётган корхонанинг муомаладан чиқарилган мол-мулки мол-мулкнинг эгасига у шундай мол-мулк мавжудлиги ҳақида ташқи бошқарувчи томонидан хабардор қилинган пайтдан эътиборан уч ойдан кечиктирмай топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари кимошди савдоси натижалари тўғрисидаги баённома имзоланганидан кейин бир ой ичида давлат мудофаасига оид буюртмани бажарувчи корхонани кимошди савдосини ўтказиш натижасида белгиланган нарх бўйича сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органи кимошди савдоси натижалари тўғрисидаги баённома имзоланганидан кейин бир ой ичида табиий монополия субъекти бўлган корхонани кимошди савдосини ўтказиш натижасида белгиланган нарх бўйича сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
160-модда. Шаҳарни ташкил этувчи банкрот деб топилган қарздор корхонанинг ҳамда унга тенглаштирилган банкрот деб топилган қарздор корхонанинг мол-мулкини сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарни ташкил этувчи банкрот деб топилган қарздор корхонанинг ҳамда унга тенглаштирилган банкрот деб топилган қарздор корхонанинг мол-мулки сотилаётганида тугатиш бошқарувчиси корхонани дастлабки кимошди савдосида сотишга мулкий мажмуа сифатида таклиф этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шаҳарни ташкил этувчи қарздор корхонанинг ҳамда унга тенглаштирилган қарздор корхонанинг мол-мулки мулкий мажмуа сифатида сотилмаган бўлса, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ушбу Қонуннинг 111-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий монополия субъекти бўлган қарздор корхонанинг товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш жараёнида фойдаланадиган мол-мулки кимошди савдосига фақат мулкий мажмуа сифатида қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатувчи бошқарувчи, агар табиий монополия субъекти бўлган қарздор корхона товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш шартномалари бажарилишининг тўхтатилиши аҳолининг ҳаётий фаолияти ёки ишлаб чиқаришнинг узлуксиз туркумига асосланган корхоналар фаолияти шароитини бузадиган бўлса, бундай шартномалар бажарилишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий монополия субъекти бўлган қарздор корхонани тугатишга доир иш юритиш хўжалик судининг қарори қабул қилинган ва тугатиш бошқарувчиси тайинланган санадан эътиборан кечи билан олти ой ичида тамомланиши керак. Агар мазкур муддат тугаганидан кейин корхонанинг мол-мулки сотилмай қолса, тугатиш бошқарувчиси кредиторлар йиғилишининг қарорига биноан, йиғилиш рад этган тақдирда эса маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига биноан ушбу Қонуннинг 115-моддасида назарда тутилган тартибга мувофиқ активлар ўрнини алмаштириш йўли билан тугатишга доир иш юритишни тамомлайди.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг банкротлик хусусиятлари / 09.03.11.02 Қишлоқ хўжалиги корхонаси банкротлиги]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг банкротлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
161-модда. Қишлоқ хўжалиги корхоналари банкротлигининг ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатилгунга қадар уларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судгача санация қилиш қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судгача санация қилиш муддати мобайнида табиий офатлар ва бошқа форс-мажор ҳолатлар туфайли қишлоқ хўжалиги корхонасининг ишлаб чиқаришида пасайиш ва молиявий аҳволида ёмонлашиш содир бўлган бўлса, судгача санация қилиш муддати ўн икки ойга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонасининг банкротлиги тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳам ишда иштирок этувчи шахслар бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
162-модда. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарувнинг ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонасида кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув етиштирилган товар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилиш учун зарур вақтни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишларининг тегишли даври тугагунга қадар бўлган муддатга жорий этилади. Бунда кузатув таомили муддати уч ойдан, суд санацияси ва ташқи бошқарув таомиллари муддати эса ушбу Қонун 91-моддасининг учинчи қисмида белгиланган муҳлатдан ошиб кетмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд санацияси ёки ташқи бошқарув муддати мобайнида табиий офатлар ва бошқа форс-мажор ҳолатлар туфайли қишлоқ хўжалиги корхонасининг ишлаб чиқаришида пасайиш ва молиявий аҳволида ёмонлашиш содир бўлган бўлса, суд санацияси ёки ташқи бошқарув муддати ўн икки ойга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд санациясини муддатидан илгари тугатиш, ушбу Қонуннинг 86-моддаси талабларига мувофиқ, фақат қишлоқ хўжалиги ишларининг тегишли даври тугаши муддатини ҳамда етиштирилган товар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилиш учун зарур бўлган вақтни инобатга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер хўжаликларига ва юридик шахсни ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжаликларига нисбатан ташқи бошқарув таомили жорий этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
163-модда. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг мол-мулкини ва мулкий ҳуқуқларини сотишнинг (улардан ўзганинг фойдасига воз кечишнинг) ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг мол-мулкини сотишда (ундан ўзганинг фойдасига воз кечишда) суд бошқарувчиси ёки қарздорнинг раҳбари қишлоқ хўжалиги корхонасини дастлабки кимошди савдосида сотишга мулкий мажмуа сифатида қўймоғи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг мол-мулкини сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа, шунингдек, ерга эгалик қилиш ҳуқуқига қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш билан шуғулланаётган ва қарздорнинг ер участкасига бевосита туташ ер участкасига эгалик қилувчи шахслар эга бўладилар. Суд бошқарувчиси ёки қарздорнинг раҳбари мазкур мол-мулкни, шунингдек мулкий ҳуқуқларни сотишда (улардан ўзганинг фойдасига воз кечишда) мазкур мол-мулк ва мулкий ҳуқуқлар қийматини баҳолашдан ўтказиши ҳамда шахсларга мол-мулкни баҳоланган қийматида таклиф этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахслар бир ой ичида қишлоқ хўжалиги корхонасининг мол-мулкини ва мулкий ҳуқуқларини сотиб олиш истагини билдирмасалар, суд бошқарувчиси ёки қарздорнинг раҳбари мол-мулк қонун ҳужжатларига мувофиқ реализация қилинишини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонаси банкротлик оқибатида тугатилган тақдирда мазкур корхонага берилган ер участкалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа шахсга берилиши ёки ўзга шахсга ўтиши мумкин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг банкротлик хусусиятлари / 09.03.11.04 Банклар банкротлиги]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Банкларнинг банкротлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
164-модда. Банкни банкрот деб топиш асоси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун хўжалик суди банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қайтариб олинганидан кейин қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
165-модда. Банкнинг банкротлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор банк кредиторларнинг талабларини қондиришга қодир бўлмаган тақдирда юзага келадиган муносабатлар ҳамда банкларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари қонун ҳужжатларида белгиланган тарзда тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкка ташқи бошқарув жорий этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг банкротлиги тўғрисидаги ишда, ушбу Қонуннинг 36-моддасида назарда тутилган шахслардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ҳам иштирок этувчи шахслар деб ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (янги таҳрири)ги ва «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 сентябрдаги 326-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди тўғрисидаги низомга қаранг.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг банкротлик хусусиятлари / 09.03.11.03 Суғурта ташкилотлари банкротлиги]
[ТСЗ:
1.Молия / Суғурта]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Суғурталовчининг банкротлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
166-модда. Суғурталовчининг банкротлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурталовчининг банкротлиги тўғрисидаги ишда, ушбу Қонуннинг 36-моддасида назарда тутилган шахслардан ташқари, суғурта фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳам иштирок этувчи шахс деб ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қароригақаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурталовчининг мулкий мажмуасини сотиш ташқи бошқарув жараёнида ушбу Қонуннинг 110-моддасига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фақат суғурталовчининг ўзи суғурталовчининг мулкий мажмуасини сотиб олувчи бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурталовчининг мулкий мажмуаси ташқи бошқарув жараёнида сотилган тақдирда суғурталовчининг мулкий мажмуаси сотилаётган санадаги суғурта ҳодисаси юзага келмаган суғурта шартномалари бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мажмуани сотиб олган шахсга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатишга доир иш юритиш ўтказилаётганида суғурталовчининг мулкий мажмуаси сотиб олувчи фақат суғурталовчи банкрот деб топилган санага қадар суғурта ҳодисаси юзага келмаган суғурта шартномаларини ўз зиммасига олишга рози бўлганда сотилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
168-модда. Суғурталовчи банкрот бўлган тақдирда суғурта қилдирувчиларнинг (наф олувчиларнинг) талаб қилиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди суғурталовчини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор қабул қилинган санага қадар суғурта ҳодисаси юзага келмаган барча суғурта шартномалари бекор қилинади, ушбу Қонун 167-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта қилдирувчилар (наф олувчилар) ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асосларга биноан бекор қилинган шартномалар бўйича суғурталовчига тўланган суғурта мукофотининг суғурта шартномасининг амал қиладиган муддати билан бу шартнома амал қилган муддат ўртасидаги фарққа мутаносиб тарздаги қисми, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қайтарилишини талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта қилдирувчилар (наф олувчилар) хўжалик суди суғурталовчини банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилгунга қадар суғурта ҳодисаси юзага келган суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта суммаси) тўланишини тугатиш бошқарувчисидан талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда – суғурта қилдирувчиларнинг ҳаётни суғурта қилиш соҳасидаги мажбурий суғурта шартномалари бўйича талаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи навбатда – суғурта қилдирувчиларнинг бошқа мажбурий суғурта шартномалари бўйича талаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи навбатда – бошқа суғурта қилдирувчиларнинг (наф олувчиларнинг) талаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи навбатда – мажбурий тўловларни назарда тутувчи тўлов (ижро) ҳужжатлари бўйича талаблар. Мазкур талаблар тўла қондирилганидан кейин ижтимоий суғурта бўйича талаблар ва жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида фуқароларнинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича талаблари қондирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи навбатда – суғурталовчининг бошқа кредиторлари талаблари.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.11.00 Юридик шахслар айрим тоифаларининг банкротлик хусусиятлари / 09.03.11.05 Қимматли қоғозлар бозори касб қатнашчиларининг банкротлиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
170-модда. Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари банкротлигининг ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси бўлган юридик ёки жисмоний шахснинг банкротлиги тўғрисидаги ишда, ушбу Қонуннинг 36-моддасида назарда тутилган шахслардан ташқари, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ва мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи ҳам иштирок этувчи шахс деб ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тўғрисида»ги низомга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг банкротлиги таомилларининг ушбу Қонун билан тартибга солинмаган ўзига хос хусусиятлари, шунингдек қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари қонунда белгилаб қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари банкротлигининг олдини олиш ва уларнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг судгача таомилларини ўтказиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
171-модда. Суд бошқарувчиларига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг банкротлиги тўғрисидаги иш бўйича суд бошқарувчиси мазкур фаолиятни амалга ошириш учун суд бошқарувчиси сифатида аттестациядан ўтиши, шунингдек унда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ва мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи томонидан бериладиган лицензия бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори билан тасдиқланган «Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида»ги низомнинг 2-бандига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг битимлар тузишига доир чекловлар мазкур иштирокчига нисбатан банкротлик таомиллари қўлланилаётганида унинг мижозлари қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг топшириқлари бўйича тузадиган, банкротлик тўғрисидаги иш қўзғатилганидан кейин инвесторлар томонидан тасдиқланган битимларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
173-модда. Кузатув, ташқи бошқарув ва тугатишга доир иш юритишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатув жорий этилган пайтдан эътиборан муваққат бошқарувчи ўзи тайинланган пайтдан бошлаб ўн кунлик муддат ичида ўзларига қарашли қимматли қоғозларни қимматли қоғозлар бозорининг қарздор профессионал иштирокчисига бошқарувга топширган қимматли қоғозлар бозорининг инвесторларига банкротлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги ва муваққат бошқарувчи ўз ҳуқуқини амалга ошира бошлаганлиги ҳақида хабарнома юбориши шарт. Мижозларнинг қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг тасарруфида бўлган қимматли қоғозлари ва бошқа мол-мулки тугатиш массасига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи бошқарув ёки тугатишга доир иш юритиш жорий этилган пайтдан эътиборан мижозларнинг қолган қимматли қоғозлари, агар ташқи бошқарувчининг ёки тугатиш бошқарувчисининг мижозлар билан келишувида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, мижозларга қайтарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар мижозларнинг ўзларига қарашли бир турдаги (бир эмитент чиқарган, бир тоифадаги, бир типдаги, бир сериядаги) қимматли қоғозларни қайтариш хусусидаги талаблари қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ихтиёридаги мазкур қимматли қоғозлар миқдоридан ортиқ бўлса, мазкур қимматли қоғозларни мижозларга қайтариш мижозларнинг талабларига мутаносиб равишда амалга оширилади. Мижозлар талабларининг қондирилмаган қисми пул мажбуриятлари деб эътироф этилади ва ушбу Қонуннинг VII бобида назарда тутилган тартибда қондирилади (қаноатлантирилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ташқи бошқаруви чоғида ташқи бошқарувчи ўзига мижозлар томонидан бошқарувга топширилган қимматли қоғозларни мижозларнинг розилиги билан ва уларнинг номидан қимматли қоғозлар бозорининг бошқа профессионал иштирокчисига топшириши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.12.00 Якка тартибдаги тадбиркорнинг банкротлиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркорнинг банкротлиги билан боғлиқ муносабатларга нисбатан, агар мазкур бобда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ушбу Қонуннинг I—III боблари қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
175-модда. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза хўжалик судига қарздор якка тартибдаги тадбиркор, кредитор, прокурор, шунингдек давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлар томонидан берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига кредиторлар ҳам эга, ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги, алиментларни ундириш тўғрисидаги талаблар, шунингдек шахсий хусусиятдаги бошқа талаблар қўядиган кредиторлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш таомили амалга оширилаётганда ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги, алиментларни ундириш тўғрисидаги талабларни, шунингдек шахсий хусусиятдаги бошқа талабларни қўядиган кредиторлар ўз талабларини тақдим этишга ҳақли. Мазкур кредиторларнинг талаблари, агар улар банкротлик таомили қўлланилаётганда билдирилмаган бўлса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг банкротлиги таомили тугаганидан кейин ҳам ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
176-модда. Қарзларни узиш режаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига қарзларни узиш режаси илова қилиниши мумкин, режанинг нусхалари кредиторларга ва банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг эътирози бўлмаса, хўжалик суди қарзларни узиш режасини тасдиқлаши мумкин, бу эса банкротлик тўғрисидаги иш юритилишини узоғи билан икки ойгача муддатга тўхтатиб туриш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режани амалга ошириш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор ёки унинг оила аъзолари истеъмоли учун ҳар ойда қолдириладиган сумма миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун ҳар ойда юбориш мўлжалланаётган сумма миқдори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахсларнинг асослантирилган илтимосномасига биноан қарзларни узиш режасини ўзгартиришга, шу жумладан уни амалга ошириш муддатини узайтиришга ёки қисқартиришга, қарздор ёки унинг оила аъзолари истеъмоли учун ҳар ойда қолдириладиган сумма миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қарздор якка тартибдаги тадбиркор қарзларни узиш режасини бажарганлиги натижасида кредиторларнинг талаблари тўла ҳажмда қаноатлантирилган бўлса, банкротлик тўғрисидаги иш юритиш тугатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ушбу модда иккинчи қисмининг қоидаларига мувофиқ тугатиш массасидан чиқариладиган мол-мулкининг умумий қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик каррасидан ортиқ бўлмаслиги керак. Бундай мол-мулк рўйхати хўжалик суди томонидан тасдиқланиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади, ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза хўжалик судига берилганидан кейин қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ўз мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш ёки манфаатдор шахсларга бошқа усулларда бериш билан боғлиқ битимлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш билан бир пайтда унинг мол-мулкини хатлайди, қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулк бундан мустасно. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг пул мажбуриятлари бажарилиши хусусида учинчи шахслар томонидан асосли кафиллик берилган ёки кафолатланган бошқа таъминот тақдим этилган тақдирда хўжалик суди мазкур тадбиркорнинг илтимосномасига биноан унинг мол-мулкини (мол-мулкининг бир қисмини) хатловдан чиқариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди қарздор якка тартибдаги тадбиркор кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиши ёки келишув битимига эришилиши учун банкротлик тўғрисидаги ишни кўришни мазкур тадбиркорнинг аризасига биноан узоғи билан бир ой муддатга кечиктириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор якка тартибдаги тадбиркор фуқарога нисбатан мерос очилганлиги тўғрисида маълумот бўлган тақдирда, хўжалик суди мазкур тадбиркорнинг банкротлиги тўғрисидаги иш юритишни мерос тақдири тўғрисидаги масала қонунда белгиланган тартибда ҳал қилингунга қадар тўхтатиб туришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қарздор якка тартибдаги тадбиркор ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган муддатда кредиторларнинг талаблари қондирилганлигини кўрсатувчи далил-исботларни тақдим этмаган ва белгиланган муддатда келишув битимини тузмаган бўлса, хўжалик суди мазкур тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
180-модда. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топишнинг оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилган пайтдан эътиборан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг пул мажбуриятларини бажариш муддати бошланган деб ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг барча мажбуриятлари бўйича неустойка (жарима, пеня), фоизлар ҳисоблаш ва бошқа иқтисодий (молиявий) санкциялар бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздордан барча ижро ҳужжатлари бўйича ундирувлар бекор қилинади, алиментлар ундириш тўғрисидаги талаблар бўйича, шунингдек ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаблар бўйича ижро ҳужжатлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорни хўжалик суди барча маълум кредиторларга улар ўз талабларини тақдим этадиган муддатни кўрсатган ҳолда юборади, бу муддат икки ойдан ошмаслиги керак. Хўжалик судининг ана шундай қарорини юбориш қарздор якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилган пайтдан эътиборан мазкур тадбиркорнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ўз кучини йўқотади, шунингдек фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун мазкур тадбиркорга берилган лицензияларнинг амал қилиши тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарор нусхасини айни шу шахсни якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олган органга ва лицензияловчи органга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
181-модда. Хўжалик судининг қарорини бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ҳамда ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси қарздорнинг мол-мулки сотилишини амалга ошириш учун суд ижрочисига юборилади. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг барча мол-мулки сотилиши керак, ушбу Қонунга мувофиқ тугатиш массасига кирмайдиган мол-мулк бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг кўчмас мол-мулкини ёки қимматли кўчар мол-мулкини доимий бошқарув зарур бўлганда хўжалик суди мазкур мақсадлар учун тугатиш бошқарувчисини тайинлайди ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилайди. Бундай ҳолларда қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулки тугатиш бошқарувчиси томонидан сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулкини сотишдан тушган, шунингдек мавжуд нақд пул маблағлари қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилган хўжалик судининг депозитига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қайси навбат бўйича талаблар олдинги навбат талаблари тўла қондирилганидан кейин қондирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг депозитида пул маблағлари етарли бўлмаса, бу маблағлар тегишли навбатдаги кредиторлар ўртасида улар талабларининг суммасига мутаносиб равишда тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
184-модда. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни мажбуриятлардан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкрот деб топилган қарздор якка тартибдаги тадбиркор кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаганидан кейин мазкур тадбиркорни банкрот деб топиш таомили амалга оширилаётганда кредитор томонидан билдирилган талабларни келгусида бажаришдан озод этилади, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган талаблар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаблари, алиментларни ундириш тўғрисидаги талаблар, шунингдек шахсий хусусиятдаги, хўжалик судининг қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорини ижро этиш тартибида қаноатлантирилмаган ёки қисман қаноатлантирилган ёхуд қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш таомили амалга оширилаётганида билдирилмаган бошқа талаблар ўз кучида қолади ва қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг банкротлиги таомили тамомланганидан кейин тегишинча тўла ҳажмда ёки қаноатлантирилмаган қисми ҳажмида тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор якка тартибдаги тадбиркор томонидан мол-мулкнинг яширилганлиги ёки унинг ўз мол-мулкини учинчи шахсларга ғайриқонуний тарзда берганлиги фактлари аниқланган тақдирда банкротлик жараёнида талаблари қондирилмаган кредитор ундирувни ана шу мол-мулкка қаратиш талабини тақдим этишга ҳақли.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.13.00 Соддалаштирилган банкротлик жараёни]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI БОБ. БАНКРОТЛИКНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАОМИЛЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Тугатилаётган юридик шахс банкротлигининг ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги ва (ёки) ўз устав фондини шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, бундай юридик шахс ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, тугатиш комиссияси (тугатувчи) тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли чораларни кўриши учун давлат солиқ хизмати органларига мурожаат этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
186-модда. Тугатилаётган юридик шахснинг банкротлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиб, тугатиш бошқарувчисини тайинлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатилаётган юридик шахснинг банкротлигида кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув таомиллари қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторлар тугатилаётган юридик шахсга бўлган ўз талабларини тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги эълон чиқарилган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида унга тақдим этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
187-модда. Юридик шахсни банкротлик тартибида тугатишни рад этиш оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 185-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган талабларнинг бузилганлиги юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига юридик шахс тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритишни рад этиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 185-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган талаблар бузилишига йўл қўйган тугатиш комиссиясининг раиси ёки тугатувчи тугатилаётган юридик шахснинг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлари юзасидан қондирилмаган талаблар бўйича субсидиар жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
188-модда. Ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида ариза беришнинг ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг турган жойини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган, шунингдек прокурор томонидан берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
189-модда. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлигида кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув таомиллари қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг қарори банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига юборилади, бу орган мазкур қарорни олган кундан эътиборан бир ҳафталик муддат ичида хўжалик судига тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этади. Хўжалик суди тугатиш бошқарувчисини банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи ходимлари орасидан тайинлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш бошқарувчиси ўзи аниқлаган барча кредиторларни ҳозир бўлмаган қарздорнинг банкротлиги тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади, улар бу хабарни олган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида тугатиш бошқарувчисига ўз талабларини тақдим этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тугатиш бошқарувчиси ҳозир бўлмаган қарздорнинг мол-мулкини аниқлаган тақдирда хўжалик суди мазкур бошқарувчининг илтимосномасига биноан банкротликнинг соддалаштирилган таомилини бекор қилиш ҳамда банкротликнинг ушбу Қонунда назарда тутилган умумий таомилларига ўтиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XII БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
190-модда. Банкротликка олиб келган ғайриқонуний ҳаракатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротликка олиб келган ғайриқонуний ҳаракатлар дейилганда қарздорга ёки кредиторларга зарар етказган мансабдор шахсларнинг ёки қарздор мол-мулки эгасининг ёхуд кредиторлар ёки бошқа шахсларнинг қасддан қилган ҳаракатлари билан боғлиқ қоидабузарликлар тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғайриқонуний ҳаракатларга қуйидагилар ҳам киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздор мол-мулкининг ёки мажбуриятларининг ҳаммасини ёхуд бир қисмини яшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳисобга олишга оид ҳар қандай ҳужжатини яшириш, йўқ қилиш, бузиб кўрсатиш, сохталаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкни (шу жумладан пул маблағларини) яшириш мақсадида бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериб юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳужжатларига зарур ёзувларни киритмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг кредитга олинган ва ҳақи тўланмаган мол-мулкининг ҳаммасини ёки бир қисмини сотиш, йўқ қилиш, гаров сифатида қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансабдор шахсларнинг ёки қарздор мол-мулки эгасининг шахсий манфаатларини ёхуд учинчи шахсларнинг манфаатларини кўзлаб қарздорнинг тўловга қобилиятсизлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айланма маблағларни қайтармай бошқа мақсадларга ишлатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларга зарар етказиш мақсадини кўзлаган ҳолда қасддан банкротликка олиб келиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторнинг талабларини бошқа кредиторларнинг зарар кўриши ҳисобига афзалроқ қондириш, шундай қондиришга розилик бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятини бажаришдан қочиш мақсадида қасддан ўзини ўзи тугатиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
191-модда. Низоларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкротлик жараёнида юзага келган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.