Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШ ВА УЛАРНИНГ ҲИСОБОТ БЕРИШ ТИЗИМИ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 11 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2005 йил 2 декабрда маъқулланган
Сенат томонидан 2005 йил 2 декабрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган 396–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сонга илова, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 4-5, 74-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 9, 310, 311, 312 ва 313-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 8-моддасининг:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ёки ягона солиқ тўланишини назарда тутувчи солиқ солиш тизими қўлланилиши мумкин. Акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқараётган, шунингдек фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга ошираётган микрофирмалар ва кичик корхоналар ушбу Кодексда белгиланган тартибда акциз солиғи ва ер остидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаганлари тақдирда, ягона солиқ тўлови тўлашга ўтишлари мумкин. Ягона солиқ тўлови ёки ягона солиқ тўловчиларда импорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича акциз солиғини ва қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбурияти ҳам сақланиб қолади;
тўртинчи қисмидаги «Ягона солиқ» деган сўзлар «Ягона солиқ тўлови ва ягона солиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 77-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Солиқ тўловчи, микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари, қўшилган қиймат солиғи бўйича тасдиқланган шаклдаги ҳисоб-китобларни ортиб борувчи якун билан солиқ юзасидан рўйхатдан ўтган жойидаги солиқ органларига ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай ва йил якунлари бўйича йиллик молиявий ҳисоботни топшириш муддатида тақдим этади.
Микрофирмалар ва кичик корхоналар қўшилган қиймат солиғи бўйича тасдиқланган шаклдаги ҳисоб-китобларни ортиб борувчи якун билан солиқ юзасидан рўйхатдан ўтган жойидаги солиқ органларига ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай ва йил якунлари бўйича йиллик молиявий ҳисоботни топшириш муддатида тақдим этади»;
3) 84-моддаси:
иккинчи қисми «Солиқ тўловчи» деган сўзлардан кейин «микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Микрофирмалар ва кичик корхоналар акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобларни солиқ юзасидан рўйхатдан ўтган жойидаги тегишли солиқ органига ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунигача тақдим этади»;
4) 100-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ягона солиқ тўлови тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олинган ер участкалари учун бюджетга ижара ҳақи тўлашдан озод қилинади»;
5) 109-моддаси:
биринчи қисми «Юридик ва жисмоний шахслар» деган сўзлардан кейин «микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Микрофирмалар ва кичик корхоналар ер остидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобларни ортиб борувчи якун билан солиқ органларига ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этади»;
иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
6) 120-моддаси:
биринчи қисми «Юридик шахслар» деган сўзлардан кейин «микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Микрофирмалар ва кичик корхоналар (қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобларни ортиб борувчи якун билан солиқ органларига ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунигача тақдим этади»;
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги 474–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда, № 9, 312-модда) 5-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
2-банд чиқариб ташлансин;
8-банд «ва уларнинг мансабдор шахсларига» деган сўзлардан кейин «текшириш ўтказилаётган вақтда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Давлат статистикаси тўғрисида»ги 441–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 219-модда) 6-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«молия, божхона, солиқ органларидан, банклардан, бошқа идоралар ва хизматлардан, юридик шахслар ҳамда уларнинг ваколатхоналари ва филиалларидан, якка тартибдаги тадбиркорлардан давлат статистика ҳисоботларини, идоравий ҳисобга олиш маълумотларини олиш ва улардан статистика мақсадларида фойдаланиш;
молия, божхона, солиқ органларидан ҳамда давлат ташкилотларидан давлат статистика ишларини олиб бориш учун зарур бўлган маълумотларни (уларни тайёрлашнинг ҳар қандай босқичида), шунингдек уларга илова этиладиган тушунтиришларни сўраш ва олиш»;
бешинчи—ўн иккинчи хатбошилар тегишинча олтинчи—ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 20 декабрь,
ЎРҚ–16-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 376-модда; 2007 й., 52-сон, 533-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 03/21/707/0780-сон)