Ҳужжат кучини йўқотган 03.02.2020 16.12.2005 йилдаги ЎРҚ-13-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 03.02.2020
Ҳужжат 17.12.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭЛЕКТРОН ТЎЛОВЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 2 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2005 йил 3 декабрда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-584-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2020 йил 3 февралдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади электрон тўловлар соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Электрон тўловлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тўловлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг электрон тўловлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Электрон тўлов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техника воситаларидан, ахборот технологияларидан ва ахборот тизимлари хизматларидан фойдаланган ҳолда электрон тўлов ҳужжатлари воситасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш электрон тўловдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тўлов тўлов тизимининг субъектлари ўртасида тузилган шартномалар асосида тўлов тизимининг белгиланган қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Тўлов тизими ва унинг турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тўловлар амалга оширилаётганда тўлов тизимининг субъектлари ўртасида юзага келадиган муносабатлар мажмуи тўлов тизимидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизимининг турлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банклараро тўлов тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкнинг ички тўлов тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чакана тўловлар тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Тўлов тизимининг қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизимининг қоидаларида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов тизими аъзоларининг тўлов тизимига аъзо бўлиши ва аъзоликдан чиқиши тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тўловларни амалга ошириш тартиби ва шартлари, шу жумладан электрон тўлов ҳужжати реквизитларининг таркиби ва формати бўйича талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов тизимининг субъектлари ўртасидаги низоларни ҳал этиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизимининг қоидаларида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа қоидалар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг электрон тўловларни ташкил этиш ва амалга ошириш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўлов тизимининг барча субъектлари учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Тўлов тизимининг субъектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизимининг аъзолари ва тўлов тизимидан фойдаланувчилар тўлов тизимининг субъектларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизимидан фойдаланувчиларга электрон тўловларни амалга ошириш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар тўлов тизимининг аъзоларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайси юридик ёки жисмоний шахсларга электрон тўловларни амалга ошириш бўйича хизматлар кўрсатилаётган бўлса, шу юридик ёки жисмоний шахслар тўлов тизимидан фойдаланувчилардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Банклараро тўлов тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклараро тўлов тизими банклар ўртасидаги электрон тўловларни банкларнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган вакиллик ҳисобварақлари орқали амалга ошириш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банклараро тўлов тизимининг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Банкнинг ички тўлов тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг ички тўлов тизими банк филиаллари ва мижозлари ўртасида электрон тўловларни амалга ошириш, шунингдек банклараро тўлов тизими билан ўзаро ҳаракатда бўлиш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг ички тўлов тизими қоидалари тўлов тизимининг аъзоси — банк томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Чакана тўловлар тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана тўловлар тизими банк карталари ва бошқа электрон тўлов воситалари (бундан буён матнда электрон тўлов воситалари деб юритилади) қўлланилган ҳолда электрон тўловларни амалга ошириш учун мўлжалланган. Электрон тўлов воситаси унинг мазкур чакана тўловлар тизимига мансублигини идентификациялаш имкониятини берадиган фарқловчи белгиларга (товар белгисига, хизмат кўрсатиш белгиларига) эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана тўловлар тизимининг қоидалари мазкур чакана тўловлар тизимини тузган ташкилот томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Тўлов тизимининг субъектлари ўртасидаги муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизимининг субъектлари ўртасидаги муносабатлар қонун ҳужжатлари ва улар ўртасида тузилган шартномалар билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома ёзма шаклда тузилган бўлиши ва унда қуйидаги қоидалар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тўловларни амалга оширишда электрон тўлов ҳужжатларини жўнатиш ҳамда қабул қилиб олиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тўловларни амалга ошириш жараёнида электрон тўлов ҳужжатларида электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тўловларни амалга оширганлик учун ҳақ миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш бўйича мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарафларнинг жавобгарлиги, шу жумладан электрон тўловларни амалга оширишда юзага келадиган хавфлар бўйича жавобгарликнинг тақсимланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низоларни ҳал қилиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизимининг субъектлари ўртасида тузилган шартномада қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа қоидалар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Тўлов тизими аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизимининг аъзолари электрон тўловларни амалга оширганлик учун ҳақ олишга ва қонунда белгиланган ҳолларда тўлов тизимидан фойдаланувчиларнинг ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизимининг аъзолари тегишли тўлов тизимининг белгиланган қоидаларига мувофиқ электрон тўлов ҳужжатига ишлов берилишини ва унинг муҳофаза қилинишини таъминлашлари керак. Бунда тўлов тизимининг аъзоси — банк:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов тизимидан фойдаланувчининг ҳисобварағига тушадиган пул маблағларини қабул қилиши ва ҳисобга киритиши, унинг тегишли суммаларни ўтказиш тўғрисидаги топшириқларини бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг айби билан нотўғри амалга оширилган операцияларни тиклаши ёки тузатиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов тизимидан фойдаланувчига унинг ҳисобварағига оид ахборотни шартномада белгиланган муддатларда қоғоздаги ёки электрон шаклда тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари олувчининг-тўлов тизимидан фойдаланувчининг ҳисобварағига тушганлигини тўловчининг-тўлов тизимидан фойдаланувчининг сўрови бўйича қоғоздаги ёки электрон шаклда тасдиқлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизимининг аъзолари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Тўлов тизимидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизимидан фойдаланувчилар ўз ҳисобварақларида турган пул маблағларини мустақил тасарруф этишга ва ўз ҳисобварақлари бўйича пул маблағларининг ҳаракати тўғрисида ахборот олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизимидан фойдаланувчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов тизимининг қоидалари билан белгиланган ахборотни муҳофаза қилиш тартибига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тўлов воситаларининг ва идентификация маълумотларининг сақланишини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов тизимининг аъзосига электрон тўлов воситалари ёки идентификация маълумотлари йўқолганлиги тўғрисида шартномада белгиланган муддатларда хабар қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизимидан фойдаланувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Электрон тўлов ҳужжатини тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизимининг қоидалари билан белгиланган таркиб ва форматдаги реквизитларига эга бўлган ҳамда электрон тўловни амалга ошириш учун зарур ахборотни ўз ичига олган электрон ҳужжат электрон тўлов ҳужжати ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тўлов ҳужжати пул-ҳисоб-китобга доир қоғоз ҳужжат (бундан буён матнда пул-ҳисоб-китоб ҳужжати деб юритилади) асосида ёки электрон тўлов воситасидан фойдаланган ҳолда тузилади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тўлов ҳужжати билан ишлашда уни электрон тўловни амалга ошириш учун зарур реквизитларни сақлаган ҳолда қоғозда такрорлаш имконияти таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Электрон тўлов ҳужжатига ишлов бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тўлов ҳужжатига ишлов бериш электрон тўлов ҳужжатини қабул қилиш, киритиш, ёзиш, қайта тузиш, ўқиш, қайд этиш, алмаштириш, сақлаш ва йўқ қилиш билан боғлиқ операцияларни бажариш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тўлов ҳужжатига, башарти у электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш таомилидан ўтган ҳамда тўлов тизимининг қоидалари билан белгиланган таркиб ва форматдаги реквизитларга эга бўлса, ишлов берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизимидан фойдаланувчиларнинг тегишли ҳисобварақларидан пул маблағлари электрон тўлов ҳужжатларига ишлов бериш натижалари бўйича ҳисобдан чиқарилади ёки ҳисобга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Электрон тўлов ҳужжатларини сақлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тўлов ҳужжатлари пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини сақлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида электрон ахборот ташувчи жисмларда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Электрон тўлов ҳужжатининг юридик кучи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тўлов ҳужжати пул-ҳисоб-китоб ҳужжатига тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Электрон тўловларни амалга ошириш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизимининг аъзоси — банк тўлов тизимидан фойдаланувчининг топшириғига биноан электрон тўловни тегишли тўлов ҳужжати тушган кунда, агар у банкнинг операция куни мобайнида тушган бўлса, амалга ошириши шарт. Тўлов ҳужжати операция куни тугаганидан кейин тушган тақдирда, тўлов тизимининг аъзоси — банк электрон тўловни кейинги иш кунидан кечиктирмай амалга ошириши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизимининг субъектлари шартномада электрон тўловларни амалга оширишнинг бошқа муддатларини назарда тутиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Электрон тўловлар бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тўловларни амалга оширишнинг ушбу Қонуннинг 17-моддасида белгиланган муддатлари тўлов тизимининг аъзоси томонидан бузилган тақдирда, у кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган электрон тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин кечиктирилган электрон тўлов суммасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлов тизимидан фойдаланувчига пеня тўлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизими аъзосининг айби билан электрон тўлов нотўғри амалга оширилган тақдирда, тўлов тизимининг аъзоси маблағни хатолик аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан олувчининг — тўлов тизимидан фойдаланувчининг ҳисобварағига ўтказиши шарт. Акс ҳолда, тўловчи — тўлов тизимидан фойдаланувчи тўлов тизимининг аъзосидан маблағларни қайтаришни, шунингдек кечиктирилган ҳар бир кун учун нотўғри амалга оширилган электрон тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин нотўғри амалга оширилган электрон тўлов суммасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлашни қонунда белгиланган тартибда талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Тўлов тизимида ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизимининг субъектлари тўлов тизимида ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш бўйича, шу жумладан электрон тўлов ҳужжатларидан рухсатсиз фойдаланиш, уларга ўзгартишлар киритиш, уларни йўқотиш, йўқ қилиш ва тўсиб қўйишдан муҳофаза этишни таъминлаш бўйича белгиланган талабларга риоя этишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизимининг субъектлари тўлов тизимида ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлашнинг қўшимча воситалари ва усулларини белгилашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Электрон тўловлар тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов тизимининг аъзолари электрон тўловлар тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлашлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тўловлар тўғрисидаги маълумотлар учинчи шахсларга тақдим этилмайди, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тўловлар соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Электрон тўловлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон тўловлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин, давлат бошқаруви органларининг ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 16 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ–13-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 373-модда; 2009 й., 39-сон, 423-модда)